-
-
Божхона ва солиқ йўналишлари рус гуруҳлари талабаларини ўзбек тилида касбий мулоқот юритишга ўргатиш
Г.Асилова,Huquq sohalari, -
-
Tilshunoslik,
-
-
Tilshunoslik,
-
-
-
-
Tilshunoslik,
-
Ўзбекистонда бахшичилик санъатининг шакилланиши ва тараққиёти тарихи
Турсунов С., Пардаев Т., Турсунова Н., Муртозаев Б,Folklor. Folklorshunoslik, -
-
-
Oziq-ovqat ishlab chiqarishning asosiy jarayonlari va apparatlari,
-
-
-
Faoliyat ayrim turlarining psixologiyasi. Tarmoq (amaliy) psixologiyasi,
-
-
Tilshunoslik,
-
-
ХХ аср ўзбек шеъриятида психологик тасвир маҳорати
Жумагул Жумабоева,Ушбу монаграфия ўзбек адабиётшунослиги шеъриятида психологик тасвир маҳоратига бағишланган илк тадқиқотлардан биттаси. Унда ўзбек шеъриятининг қарийиб бир асрлик тараққиёт йўлларини кузатишга ҳаракат қилинган бўлсада асосий эътибор шўра даври шеъриятига қаратилган. Бунда шеъриятимиз юксалишига муҳим ҳисса қўшган бир қатор истеъдодли шоирлар ижоди танлаб олинган Улар шеъриятига мустақиллик даври талаблари нуқтаи назаридан ёндашилган ҳолда лирик қаҳрамоннинг ҳар бир давр ижтимоий-сиёсий ҳаётига муносабати ва ана шу жараёнда юзага келган руҳий олати манзаралари ўрганилади
-
Божхона ва солиқ йўналишлари рус гуруҳлари талабаларини ўзбек тилида касбий мулоқот юритишга ўргатиш
Г.Асилова,Монографияда олий таълим муассасаларининг божхона ва солиқ йўналишлари рус гуруҳларида давлат тили таълимини касбга йўналтириш жараёни таҳлил қилинган ва талабаларда касбий мулоқот юритиш компетенциясини ривожлантириш тизими ёритиб берилган.
-
БУХОРО АМИРЛИГИНИНГ ОЛТИН ХАЗИНАСИ
Холбоев Сотимжон,Бухоронинг сўнгги амири Саййид Олимхоннинг хориждаги саккиз фарзандининг Ўзбекистон мустақиллигининг икки йиллиги муносабати билан 1993 йил сентябрида Ислом Каримовга йўллаган қутлов мактуби ва Президентимизнинг уларга ёзган жавоб хати бевосита бўлмасада, бавосита ушбу рисола мазмунига дахлдордир. Чунки, тарих тақозоси билан 1920 йил 1 сентябрда амир Олимхон Бухорони тарк этишга мажбур бўлди. Унинг катта миқдордаги олтин хазинаси коммунист босқинчилар қўлига ўтди
-
Reduplikatsiya va uning funksional-lisoniy xususiyatlari
Raximova Go'zal Yuldashevna,Mazkur monografiyada ingliz va o'zbek tillaridagi reduplikatsiya hosil bo'lish tizimi, takrorning strukturaviy-semantik tabiati giyoslangan holda reduplikativ so zlarning turlari hamda modellari voritib berilgan. Reduplikativ so'zlarning ingliz va ozbek tillardagi fonetik-fonologik va morfem tuzilishlari tahlil gilinib, binar ko'rinishdagi morfonologik tasnifi ochib berilgan.
-
ЎЗБЕК БОЛАЛАРИ НУТҚИНИНГ ПРАГМАЛИНГВИСТИК АСПЕКТИ
МУНАВВАРА ҚУРБОНОВА,Монографияда ўзбек болалар нутқининг прагмалингвистик хусусиятлари, хусусан, болалар томонидан яратиладиган нутқий акт кўринишлари, болалар нутқида пресуппозициянинг ифодаланиши қонуниятлари, болаларга хос нутқий коннотация муаммоси ёритилди. Монография тилшунос олимлар, тилшунослик илми билан шуғулланувчи тадқиқотчилар, магистрантлар ва талабалар учун мўлжалланган.
-
Ўзбек тили морфологияси, морфемикаси ва сўз ясалишининг назарий масалалари
Ҳожиев А.,Ушбу монографияда ўзбек тили морфологияси, морфемикаси ва сўз ясалишининг долзарб назарий масалалари ёритилган. Ўзбек тилининг бево- сита ўз табиатидан келиб чиққан ҳолда, тил ва нуткни изчил фарклаш асо- сида морфема, лексема, сўз, сўз шакли ва сўз ясалиши каби ҳодисаларнинг моҳияти ҳамда ўзига хос жиҳатлари очиб берилган. Бу ҳодисаларнинг тил- шуносликдаги турлича талқинлари танқидий таҳлил килиниб, ўзбек тили морфемикаси, морфологияси, сўз ясалиши ва семантикаси учун қимматли янгича назарий қарашлар илгари сурилган. Китоб ўзбек тилшунослиги масалалари билан шуғулланиб келаётган олимлар, аспирантлар, докторантлар, тадқиқотчилар, олий ўкув юртларида филология йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар, шунингдек, ўрта мактабларда она тили ва адабиёт фанидан дарс бераётган ўқитувчилар учун мўлжалланган.
-
Терроризм
Н.Сафарова,Мазкур монографияда террор ва терроризмнинг ривожланиш динамикаси босқичлари таҳлил қилинган уларнинг тарихий шакллари билан хозирги кўринишлари ўртасидаги моҳиятан умумийлик очиб берилган.
-
Ўзбек балладаси (Жанрнинг келиб чиқиши ва хусусиятлари)
М.Иброҳимов,Ушбу монографияда ўзбек совет адабиётида балладанинг келиб чиқиш манбалари, жанрнинг ўзига хос усусиятлари, унинг табиатида асрлар мобайнида давом этиб келаётган традициялар ва пайдо булган янги хусусиятлар илмий планда тадқиқ этилган. Бу масалалар имконият борича жаҳон балладачилиги тарихи билан боғлаб текширилган. Шунинг учун ўқувчи бу китобдан фақат ўзбек балладаси хақида эмас, турли даврларда, турли халқлар оғзаки ва ёзма адабиётида яратилган баллада ҳақида ҳам маълумот олади. Асар адабиётшунослар, олий ўқув юртлари филология факультетининг ўқитувчилари, студентлари ҳамда барча адабиёт мухлисларига мўлжалланган.
-
Ўзбек шеърий драмаси
ГАВХ.АР ХОДЖИЕВА,Мазкур монографияда ўзбек адабиётида XX асрда шаклланган шеърий драмага хос хусусиятлар, жанрнинг юзага келиш омиллари, генезиси, ундаги тасвир кулами ва мавзулари, лирик ифода устуворлиги, драматизм ва эпизмнинг намоён булиши, синкретизм масалалари ёритилган. Монография адабиётшунослар, илмий изланувчилар, магистратура ва бакалавриат талабаларига, шунингдек, кенг китобхонлар оммасига мулжалланган.
-
Ўзбек адабий тили лексикаси тарихи
Дадабоев Х. , Хамидов З., Холманова З.,Ушбу монографияда “Ўзбек адабий тили лексикаси тарихи (XIV асрнинг иккинчи ярми – XX аср боши)” мавзуида иш олиб борган илмий гуруҳнинг тадқиқот натижалари эълон қилинмоқда. Монографиядан тилшунослик сохасига оид фанларни ўқитишда, ўзбек тили тарихий тараққиётининг назарий ва амалий масалаларини ёритишда фойдаланиш мумкин.
-
Ўзбекистонда бахшичилик санъатининг шакилланиши ва тараққиёти тарихи
Турсунов С., Пардаев Т., Турсунова Н., Муртозаев Б,Монографияда бахшичилик ва достончилик тарихи, унинг маънавий асослари, миллий қадриятларимиз борасидаги ўрни, тарихий аҳамияти, бахшичилик мактабларининг долзарблиги, Совет ҳукмронлиги давридаги мафкуравий сиёсат таъсирда камситилиши, мустақиллик йилларида бахшичилик ва достончилик соҳасида эришилган маънавий-миллий ютуқлар, бу соҳада амалга оширилган ижобий натижалар каби масалалар кенг қамровли таризда очиб берилган.
-
Ўзбек халқ лирикаси
Мусақулов А.,Ушбу монографияда ўзбек халқ лирикасининг таснифи тарихий асослари ёритилган. Сўз саънати тарихида поэстетик ҳодисаларнинг бадиий-эстетик ҳодисаларига ўсиб ўтиши масалалари ўзбек фолъклоршунослиги мисолида тадқиқ этилган.
-
Мақсад сари йўл
Одилжон Назаров,Мазкур китоб мусиқа санъати мутахассислари мусиқашунослар дирижёрлар ва созанда-ижрочилар шунингдек мусиқа саиъатига қизиққан кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.Ундан шунингдек мусиқий таълимнинг барча бўғинларида қўшимча ўқув адабиёти сифатида фойдаланиш мумкин.
-
Биотехнология:
Давранов Қ,Монографияда ген ва хужайра биотехнологиясида қўлланиладиган усуллар, биотехнологик жараёнларни биокимёвий асослари, хусусан, ферментацияда кечадиган биокимёвий жараёнлар ва уларни моҳияти ҳақида умумий тушунчалар берилган.
-
Мустақиллик даври ўзбек романлари поэтикаси
Исломжон Ёқубов,Ушбу монография филология фанлари доктори Исломжон Ёқубовнинг кўп йиллик илмий-ижодий изланишлари натижасида юзага келган бўлиб, унда Мустақиллик даври ўзбек романларидаги поэтик янгиланишлар ва уларнинг юзага келишига таъсир этган омиллар жорий адабий жараён контексти ва жаҳон адабиёти аспектида яхлит назарий қараш ва тасаввурлар ҳосиласи сифатида ойдинлаштирилган, ҳаётий-эстетик асослари кўрсатилган
-
Муқаддамату-л-адаб
З.Исломов,Монография аллома Маҳмуд Замахшарий илмий меросииинг энг нодир ва машҳур асари “Мукаддамату-л-адаб” тадқиқига бағишланган. Асарнинг XIII-XV асрларда кўчирилган ўзбекчатуркий сўзлик киритилган нусхаларининг арабча-туркий йиғма илмий танкидий матни тузилган. Манбанинг тўлиқ таркибий таҳлили, дунё фондларидаги мавжуд қўлёзмалари ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Қўлёзмалардаги туркий сўзлик грамматик ва семантик таҳлил қилинган. Хорижий олимларнинг асар сўзлиги таржимасига оид тадқиқотлари танқидий ўрганилган ва фикр-мулоҳазалар берилган.
-
Оиладаги зуравонлик профилактикаси ва ижтимоий-психологик реабилитацияси
Акрамова Ф.А.,Монография оилавий зуравонликларни олдини олишда психологик ва хукукий билимларни уРганиш зарурлиги, психологик профилактика, зуравонликка дуч келган шахсларни ижтимоий-психологик реабилитацияси масалаларига багишланган. Монография педагогика, психология, юриспруденция, тиббий ва рухий реабилитация йуналишларида фаолият олиб бораётган амалиёт хамда назария сохасидаги мутахассислар, ота-оналар, оила аъзолари, оилавий хаётга кадам куяётган хамда оилавий зуравонликлардан жабр курган шахсларга мулжалланган.
-
Жамоатчилик назорати: назария, тажриба ва амалиёт
Я.Й.Олламов,Ушбу монографик тадқиқотда жамоатчилик назоратининг назарий-ҳуқуқий асослари, моҳияти, таснифи, принциплари, шакл ва услублари, мақсад ва вазифалари, жамоатчилик назоратини амалга ошириш механизми муаммолари, шунингдек, хорижий мамлакатларида жамоатчилик назорати ташкил этилиши тажрибаси ва амалиёти масалалари таҳлил қилинади.
-
Эски туркий дипломатик ҳужжатлар: Тарихий - Филологик таҳлил
Қудратилла Омонов,Қўлингиздаги ушбу монографияда дунёнинг турли фондларида сақланаётган илк ва ўрта асрлардан бизга кадар етиб келган эски туркий тилдаги дипломатик ҳужжатларнинг диахрон аспектдаги таҳлили амалга оширилган. Китоб филологлар, тарихчилар ва айни йўналишда ўқиётган талабаларга мўлжалланган. Тадкикот Ф-1-136 "Илк ва ўрта асрларда яратилган туркий ҳужжатларнинг ўзбе давлатчилиги тарихидаги ўрни (дипломатика, сфрагистика, палеография ва матн интерпретацияси масалалари)" мавзуидаги илмий тадқиқот гранти доирасида ёзилди.
-
Онгда толерантлик ривожланишининг негизлари
М.Хажиева,Мазкур монография Республикамизда кам ўрганилган миллий онгда толерантлик ривожланиши негизлари, онг тузилмаси унда миллий онгининг ўрни, толерантлик шакллари, миллий онгда муроса тамойилининг толерантликка айланиш жараёни, миллий онгни ўсиши ҳамда унинг сиёсий онг ва сиёсий маданият ривожига таъсири, бу жараёнда толерантликнинг ўрни, бозор муносабатларишаклланиши жараёнда вужудга келадиган табақаланишни мувозанатга келтиришда толерантлик ривожлантириш каби масалаларни очиб беришга бағишланган.