-
-
Quyosh energetikasi
Yuldoshev I.A., Tursunov N.M., Shog`o`chqorov S.Q., Jamolov T.R.,Umumtexnikaviy fanlar, -
-
Iqtisodiyot nazariyasi. Siyosiy iqtisod. Makro iqtisodiyot. Mikro iqtisodiyot,
-
-
-
-
Халқчил ислоҳатлар халқимиз манфаатларига хизмат қилади
Мирзиёев Шавкат Миромонович,Milliy siyosat, -
-
-
-
-
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
-
-
-
-
-
-
Соғинч
Комил Аваз,Қўлингиздаги ушбу китобчани ёшларимизга, Хоразм комсомолининг 70 йиллигига бағишлаб, номини "Соғинч" деб атадим. Ушбу тўпламга шоирнинг Ватан, бахт, ёшлик, муҳаббат, садоқат ҳақидаги шеърлари жамланган.
-
Quyosh energetikasi
Yuldoshev I.A., Tursunov N.M., Shog`o`chqorov S.Q., Jamolov T.R.,Bu o`quv qo`llanmada ''Quyosh energetikasi'' fani bo`yicha asosiy qonuniyatlar, tushunchalar, quyosh nurining fizik xususiyatlari, kosmosda va yer sharoitida gorizontal va gorizontga qiya joylashgan qabul qilgich maydonchaga tushayotgan quyosh nurlanishi oqim zichligi va energiyasining potensial resurslarini o`lchash usullari keltirilgan. Yarim o`tkazgichli materiallar asosidagi quyosh elementlarining asosiy xarakteristikalari, parametrlari, shuningdek ularning foydali ish koeffisientiga ta`sir etuvchi tashqi omillar tahlil qilingan. Quyosh energetik qurilmalaridan maqsadli foydalanish usullari va energetik, issiqlik-texnikaviy xarakteristikalari batafsil yoritilgan.
-
Сайланма
Н.В.Гоголь,Қўлингиздаги ушбу китобда жаҳон адабиёти дурдоналарига айланиб қолган "Диканька қишлоғи оқшомлари", "Миргород" каби илк повестларини ўқийсиз.
-
Soliq tizimida axborot texnologiyalari
I.Habibullayev, A.Djaylavov, K.Djurayeva,Ushbu qo'llanma Soliq sohasidagi talabalariga mo`ljallangan bo`lib, undan moliya-iqtisodiyot hamda soliq yo'nalishlari bo`yicha mutaxassislar tayyorlaydigan oliy o`quv yurtlari talabalari, kasb-hunar kollejlari o`quvchilari va shu sohani mustaqil o`rganuvchilar foydalanishi mumkin.
-
Шерлок Холмс ҳақида ҳикоялар
Артур Конан Дойл,Шерлок Холмс ҳақидаги ажойиб-ғаройиб ҳикоялар фавқулодда ҳодисаларга бойлиги билан каттаю кичик китобхонларнинг эътибо-рини қозонган, Кутилмаган вазиятларда ўзни йўқотмаслик, мустаҳ-кам ирода, ақл-заковат — бошҳаларнинг мушкулини енгиллашти-ришни ҳаётининг мазмунига айлантириб олган изқуварнинг таҳсин-га лойиқ фазилатларидир.Д
-
Уқубатли йилларим.
Балтушие Юозас.,Машҳур Литва ёзувчиси Юозае Балтушие узниниг бу романида буржуа истибдоди давридаги Прибалтика қишлоғи меҳнат аҳлининг аянчли аҳво лини ва ундаги шиддатли синфий курашии тасвирлаш билан бир қаторда кўзини тупроқ ҳам тўйдиролмайдиган зиқпа-зулук эксплуататорлариниг ҳамда уқубатли ҳаёт изғиринида бошини магрур кўтариб, золим кўзига тик қарайдиган саботли заҳматкашларнинг характерларини ҳаяжонли, қизиқ эпизодларда очиб беради.
-
Чингачгук -Улкан илон
Купер.Ф,Ушбу қиссада ҳикоя қилинган воқеалар 1740-1745 йиллар орасида бўлган воқeа. Ўша пайтларда аҳоли Нью-Йорк мустамлакасининг тўрттагина графлиги, Атлантик океанга бориб тақалувчи, Гудзоннинг адинлишидан то унинг бошланиши яқинидаги шалолагача бўлинган.
-
Халқчил ислоҳатлар халқимиз манфаатларига хизмат қилади
Мирзиёев Шавкат Миромонович,Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев асарлари- нинг 7-жилдига мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа- лар, халқаро миқёсдаги форум ва саммитлар, шунингдек, Олий Мажлис палаталари аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувдаги нутқ ва маърузалар, юртимизда кенг нишонланиб келинаёт- ган умумхалқ байрамлари, тарихий саналар, турли халқаро анжуманлар, оммавий тадбир ва маросимлар муносабати билан йўлланган табрик ва қутловлар киритилган.
-
Асарлар I том
М.Горький,М.Горькийнинг бу асарни ижод қилишга киришар экан Икир чикирлардан сараланган кечаги кунни бугунги кун билан боғламоқчиман бунинг оқибатида бугунги кун тушунарли ва асосланган бўлади деб умид қиламан деб ёзган эди.Ушбу асар китобхонлар кўнглидан жой олади деган уммидамиз..
-
Асарлар VI том
М.Горький,М.Горькийнинг бу асарни ижод қилишга киришар экан Икир чикирлардан сараланган кечаги кунни бугунги кун билан боғламоқчиман бунинг оқибатида бугунги кун тушунарли ва асосланган бўлади деб умид қиламан деб ёзган эди.Ушбу асар китобхонлар кўнглидан жой олади деган уммидамиз.
-
Тенгқурларим
Борис Горбатов,Романда сўнмас у йилларда ёшлар ҳаёти уларнинг маънавий қиёфаси психологияси ишга ўқишга чанқоқлиги янги тузум учун келажак учун олиб борган ишлари ўзига асир этиб боради.
-
Тақдир сўқмоқлари
Гюнтер Гёрлих,Таниқли немис адиби Гюнтер Гёрлихнинг мазкур романида мураккаб романида мураккаб бир тарихий давр қаламга олинади.Уруш охирларида совет жангчилари қўлига асир тушган навқирон йигит Мартин Штейн немис -фашист босқинчиларининг инсоният олдидаги жиноятини тўла тўкис англаб етади.
-
Рамаяна. Қадимги ҳинд эпоси
Рамаяна-ҳинд маданияти тарихида энг кўхна ва шу билан бирга энг нодир илк бадиий адабиёт намунаси сифатида ҳамон инсоният қалбидан жой олиб келмоқда. ,,Рамаяна" етти китобдан иборат бўлибгина қолмай, етти иқлими, етти осмон, етти найкамалакдан иборат. Камалакнинг етти хил товланиши киши кўнглига қанчалик фараҳ берса ,,Рамаяна" нинг товланиши ҳам китобхон кўнглига шунчалик фараҳ беради.
-
Пўлкан шоир.Ўзбек халқ оғзаки ижоди бўйича тадқиқотлар. 4-китоб
Тўпламга кирган мақолаларда атоқли халқ бахшиси Муҳаммадқул Жонмурод ўғли Пўлканнинг ҳаёти, ижоди, репертуарининг асосий хусусиятлари ёритилган. Айрим тадқиқотларда Пӯлкан ижоди ва репертуари мисолида умумфольклористик масалалар текширилган. Асар адабиётшунослар, фольклористлар, олий ўқув юртлари филология факультетларининг студентлари ва ўқитувчиларига мўлжалланган.
-
Шоҳлар. Дониёр
"Шоҳлар" ва "Дониёр" китоблари ҳаммага, улар қаерда яшашидан ва қайси тилда гапиришидан қатъий назар, мўлжалланган. "Шоҳлар" китоби дастлаб қадимги - иброний тилида ёзилган, "Дониёр" китобининг бир қисми - иброний тилида, бир қисми эса оромий тилида ёзилган. Мазкур китоблар асрлар давомида дунёдаги юзлаб тилларга таржима қилинган. Мана энди илк бор ўзбек тилида ҳам чоп этилди. Китоб кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган
-
-
-
Раҳмон Оллаберганов
С.Рўзимбоев,Хоразм Шарқда санъатнинг қадимий бешикларидан бири саналади, Айниқса, мусиқа санъати салмоғи беқиёсдир. Миллий қиёфамизни ўзида акс эттирган мусиқа хазинаси авлоддан авлодга ўтиб тобора аҳамият касб этаётир, Қадимий куйларни тинглаб завқланмайдиган бирор хоразмлинии учратиш амри-маҳол десак муболаға бўлмас… Аммо, шуни унутмаслик лозимки, бу хазина ҳозирги кунимизгача осонликча етиб келмаган, Ўша масъулиятли вазифани адо этиб, куйларни нотага кўчириб мусиқа мактаблари барпо қилган фидойи инсонларни шу сабабдан ҳам қанчалик эъзозласак оз. Ана шу ватанпарвар бастакорлар шижоати туфайли Оврупо мусиқачилигидан ҳеч бир қолишмайдиган мусиқа санъатимиз чиройли йўсинда шаклланиб қолди, Қўлингнадаги китоб Хоразм мусиқачилиги намояндаларидан бири Раҳмон Оллаберганов умр баёнини акс эттирган. Муаллиф олим Сафарбой Рўзимбоев таниқли бастакор ҳаёт йўлини содда усулда маҳорат билан ифодалаб бераолган, Уйлаймизки, ушбу рисола Сизда яхши таассуротлар қолдиради. Китобча Ислом Оллаберганов ҳисобидан нашр этилган,
-
Зуфунун қиссаси
«Қиссайи Зуфунун» ва «Жангномайи Зуфунун» туркий халқлар орасида кенг тарқалган ва узоқ ўтмишдан бери ўқилиб келаётган ишқий-саргузаштлар қиссаларнинг энг ажойиб ғаройибларидан бири. Бу қиссада Ҳазрат Али, ўғли Муҳаммад Ҳанифия, Биби Ҳанифия, Хожа Умар ҳамда баҳодир, гўзал Зуфунун ҳақида ҳикоя қилинади. Ота-боболаримиз ўз эътиқодлари, эзгу мақсадлари учун қандай кураш олиб борганликлари қиссанинг бош мавзуидир. Қиссада шу воқеалар асносида Муҳаммад Ҳанифия ва Зуфунуннинг такрорланмас инсоний севгиси ажойиб латиф услубда тасвирланади. Зуфунун қиссасини ўқиётиб, Тумарис, Ойсулув, Ойбарчинлар қаҳрамонлигию тақдири кўз олдимиздан ўтади. "Китоб Мулло Зафар ибн Бек Муҳаммад ўғли ҳиммати ила 1904 йилда ... босилган нусха асосида тайёрланди"