-
-
-
Истеъмол таврлари ишлаб чиқарадиган корхоналар учун солиқ имтиёзлари ва преференциялари.
Т.А.Жўраев,Iqtisodiyot, -
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Maktabgacha tarbiya. Maktabgacha tarbiya pedagogikasi,
-
-
Энг сара асарлар
Луиза Хей,Луиза Хей ўн бешта эътироф этилган асарлар муаллифи. У минглаб одамларга ўз кучига ишонишга ва уларни қийнаб келаётган касалликлардан холос бўлишга ёрдам берган...
-
Нимага инсон севиб қолади? Нимага инсон хиёнат қилади?
З.Аҳмедова,1 - Нимага инсон севиб қолади? Таниқли психолог ва психотерапевт Зебинисо Аҳмедованинг навбатдаги китоби одамзоднинг кўҳна ва ҳамиша навкирон Севги мавзусига бағишланган. Муаллиф психологик муносабатлар сирасига кирган севги ҳақида ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, ҳар тарарфлама ва кенг мушоҳада юритади. Мазкур китоб севгининг қандай дардлиги, эҳтирос, қўрқув нималиги, оилада турли муаммолар келиб чиқишининг негизи, турмушда ўзаро муносабатларда муҳаббатни асраб қолиш йўллари ҳақида батафсил маълумот бериш билан бирга, унда китобхонлар ҳукмига ҳавола этилган бир қанча тестлар ёрдамида ўқувчилар ўзларидаги айрим хусусиятларни билиб олишларига ҳам ёрдам беради. Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган. 2 - Нимага инсон хиёнат қилади?- Хиёнат нима? Инсон нима учун хиёнат қилади? Севги қалбларнинг сўзлашуви бўлса, хиёнат эса қалблар уришишидан пайдо бўлади. Одамзод ўз жуфтидан аввалгидан яхшироқ, устунроқ нарсаларни талаб қилавериши билан тобора кўнгли қолаверади. Жуфти ҳалолининг хиёнати ҳар қандай қалбга кучли оғриқ олиб кириши тайин... Руҳиятшунос Зебинисо Аҳмедованинг мазкур китоби бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан бўлмиш оилани сақлаб колишдаги оғриқли муамммоларни ечишга қаратилган. Муаллиф ўзи кузатган ҳаётий воқеалар асосида ушбу муаммоларни таҳлил килади. Ҳар бир вазиятда психологик ёрдам кўрсатишга интилади. Ушбу китобда ўқувчи турли психологик тестлар, сўровномалар, фикрловчи машқлар орқали ўзига керакли маслаҳатлар олади. Китоб оила қуриш арафасида турган йигит ва қизлар, хиёнат кўчасига адашиб кириб қолиб, ундан чиқиб кетиш йўлларини излаётган ёшларга, шунингдек, ўз оиласини сақлаб қолиш ниятидаги барча китобхонларга мўлжалланган.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарини чуқур ўрганишга бағишланган услубий материаллар
Мўминов Неъматилла Абдуллаевич,Ушбу қўлланмада Президентимиз асарларида кенг ёритилган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг мазмуни.келиб чиқиш сабаблари ва салбий таъсири оқибатлари .Ўзбекистонда инқироз таъсири оқибатларининг олдини олиш ва юмшатишга асос бўлувчи омиллар ,мамлакатамиз иқтисодиётини модернизациялаш ва янгилашни изчил давом эттириш борасида қўлга киритилаётган ютуқлар тўғрисидаги мушоҳадалар атрофлича ёритиб берилган.
-
Истеъмол таврлари ишлаб чиқарадиган корхоналар учун солиқ имтиёзлари ва преференциялари.
Т.А.Жўраев,Тўпламда истеъмол таварлари ишлаб чиқарадиган корхоналар учун солиқ имтиёзлари ва преференциялари бериш тартиби тушинтирилган.
-
Нима? Қаерда? Нима учун?
А.Г.Аганбергян,Китоб экономиканинг мамлакатимиз ҳаётидаги аҳамияти илмий-оммабоп ўқувчилар учун тушунарли формада кўрсатиб берилган ситатистик ишлаб чиқаришни жойлаштириш принциплари тўғрисидаги тарақққиётнинг ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланишдаги роли.
-
Бир умрдир дарбадар мулки жаҳон кезмоқдаман
Саййид Мубашшир Косоний,Мазкур китобда большевикларнинг мустабид тузуми сабаб ўз юртини ташлаб, узоқ йиллар мусофирчиликда ҳаёт кечирган юртдошимиз, улуғ тарихчи Мубашширхон Косонийнинг (1928-1995) оғир, машаққатли ва ҳалол ҳаёти ҳаққоний тарзда ёритилган. Бу хотиралар факат бир кишининг кечинмалари эмас, балки Она Ватанни тарк этишга мажбур бўлган минг-минглаб ватандошларимизнинг кечмишидир. Ушбу хотиралари билан кўнглимизга ёруғлик берган отамнинг кабри нурга тўлсин.
-
Энг сара асарлари
Жон Грей,Машҳур психолог ва ижодкор Жон Грэйнинг "Эркаклар Марс, аёллар эса Венера сайёрасидан” номли асари замонамизнинг энг яхши харидоргир китобларидан биридир. Мазкур асар жуда кўплаб одамларнинг тақдирлари яхши томонга ўзгаришига сабаб бўлган. Эркак ва аёллар ўртасида юзага келаётган жуда кўп муаммолар бизнинг ҳақиқатан ҳам турли дунёқарашга эга инсонлар эканлигимиздан далолат беради. Биз нафақат ҳар хил инсонмиз, балки турли сайёрадан келганмиз ҳам. Биз эркак ва аёлларнинг кўп масалаларга ёндашувимиз шу даражада фарқ қиладики, натижада, бир-биримизни чиндан тушунишимиз учун алоҳида умумий мулоқот тили керак бўлади. Биз айнан мана шу тилни ўрганиб олсак, муҳаббат можаролари, оила ва ишда учраётган кўплаб келишмовчиликлар барҳам топади. Китоб 16 ёшдан катта барча эркак ва аёллар учун мўлжалланган. Ёзувчининг "Осмондан тушган болалар" номли асари эса ота-оналар учун фойдали асардир. Унда фарзанд тарбияси билан боғлиқ муҳим ҳаётий маслаҳатлар, қимматли фикрлар берилади. Китобни ўқиш давомида уни ҳаётга татбиқ этсангиз, кўплаб ютуқларга эришасиз. Ижодкорнинг ушбу китоблари Сиз азизларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Siz nimani o‘ylasingiz, men o‘shani ko‘raman
Navarro Jo,Odam o‘zini samimiy, rost tutmasa, yolg‘on so‘zlasa, o‘zi sezmagan holda ezilib, stulga yopishib, nimadandir yashirinmoqchiday, hatto o‘zining gapidan o‘zi qo‘rqqanday harakat qiladi. Agar odam xatarni his qilsa, o‘z fikri, gapi, g‘oyasiga ishonchi bo‘lmasa, bu uning tashqi ko‘rinishida aks etadi. Bunday kishilar xiyol egiladi, baʼzilari boshini bo‘yin ichiga tortadi. «Toshbaqa shaklini olayotgan kishiga nazar soling. O‘zini noqulay sezadi, ochiq joyda yashirinishga urinadi. Bu noqulaylik va xatardan cho‘chish belgisidir. Kitob insonning ana shunday sirli holatlari va bu holatlarning tahliliga bag‘ishlanadi.
-
Пешонамдаги нур
Олақош Меҳмет,Кўз олдимга инсонларни келтирдим. “Миясиз” яшаётганлар кўп эди, бироқ барибир миялари бор эди уларнинг. Ҳеч ишлатилмаган “яп-янги” миялари!..
-
Қашқадарё. Kashkadarya. Кашкадарья
Т.М.Каримов,Вилоят 1924 йилда ташкил топган. Унинг ҳудуди 28,4 минг квадрат километр ёки мамлакат умумий ер майдонининг 6,3 фоизини ташкил этади,
-
Сиз қандай яшамоқчисиз
Аҳмад Муҳаммад Турсун,Бу қўҳна заминда ҳар куни миллионлаб чақалоқ дунёга келади ва деярли шунча одам бу фоний дунё билан хайрлашади.Бунинг орасидаги муддат эса "ҳаёт" деб аталиб,ҳар бир инсон уни ўз билганича ёки бошқаларнинг тажрибасига суянган ҳолда яшаб ўтади.
-
Энг сара асарлари
Роберт Кийосаки,Кийосакининг "Бой ота камбағал ота" асари 1997 йилда чоп этилган бўлса-да, шу кунга қадар энг кўп чоп этиладиган нашрлар рўйхатидан тушмай келмоқда. Бу китобда муаллиф сармоя қилишнинг асосий қоидалари ва муваффақиятли бизнес олиб бориш сирлари баён этилган. Мазкур китоб 100 дан ортиқ давлатда 46 тилда 30 миллиондан ортиқ тиражда чоп этилган бўлиб, асримизнинг энг кучли ёзилган бестселлери ҳисобланади. Ундан олинган иқтибослар эса миллионлаб кишилар учун муваффақиятнинг ҳақиқий қонуни сифатида хизмат қилиб келмоқда.
-
Зукколар ва ландовурлар
Гладуэлл Малкольм,Зукколар ва ландавурлар қандай қилиб муваффақиятли инсон бўлишни ўргатувчи қўлланма эмас бу сиз ўзингиз фойдаланишингиз мумкин бўлган ҳаёт қонуниятлари оламига завқли бир саёҳатдир
-
Ҳаёт стратегиялари
Доктор Филип С.Макров,Ушбу китоб тириклик моҳияти, яшаш фалсафаси, келажакка умид ва ишонч руҳини ўйғотувчи рисолалар.
-
Шифобахш "Авсето"
Суҳбатжон Абдуллаев, Ҳамдам Абдуллаев,Рисолада зардуштийлардаги тиббий қарашлар, уларнинг генезиси батафсил ёритилган, муолижа усуллари, физиология ва патологиянинг талқини, касалликларнинг турлари, сўз ва атамалар шарҳлари каби муҳим масалаларга эътибор берилган.
-
Амир Олимхоннинг ҳукмдорлик даври
Фитрат А.,Ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири бўлмиш Абдурауф Фитратнинг " Амир Олимхоннинг ҳукмронлик даври " номли тарихий-публицистик асарида яқин ўтмишимиз султон ва амирларнинг калтабинликлари ва энг асосийси XX аср босқинчилиги оқибатида улуғвор бир туркий давлатнинг таназзулга юз тутиши аянч бир ҳасрат билан баён этилади.
-
Ўзбекистон Республикаси қисқача маълумотнома
Э.Аҳмедов, З.Сайдаминова,Китобда ишончли материаллар асосида республиканинг табиий-иқлим шароитлари демаграфик жиҳатдан ўзига хос хусусиятлари ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланишрежаси акс эттирилган.
-
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида низом
[],"Ўзбекистон Респулликаси нақд пулсиз ҳисоб-китоблар туғрисида"ги Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси.
-
Ёшлик-бебошлик эмас
З.Эгамбердиев, З.Эгамбердиева,“Ёшлик – бебошлик эмас” китоби ёш авлод тарбияси, маънавий камолот ва ҳаётда тўғри йўл танлаш масалаларига бағишланган муҳим асардир. Муаллиф ёшлик даврининг масъулиятли ва ҳал қилувчи босқич эканини таъкидлаб, уни шунчаки шўхлик ёки беқарорлик билан эмас, балки билим олиш, мақсад қўйиш ва шахсий ривожланиш билан боғлайди.
-
Яҳё Ғуломовни хотирлаб
А.Муҳаммаджонов,Ушбу рисолада ўзбек археология фанининг сардори, атоқли қомусий олим, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси, Республикамизда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарих фанлари доктори, профессор Яҳё Ғуломовнинг кўп қиррали ибратли ҳаёт йўли, қадимги Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Навоий, Жиззах ва Тошкент вилоятларида олиб борган самарали археологик изланишлари ва яратган илмий асарлари ҳақида ҳикоя килинади.