-
Iqtisodiyot,
-
-
-
Oliy ta’lim. Oliy ta’lim pedagogikasi. Bakalavr. Magistratura,
-
Pedagogika va metodikalar,
-
Oliy ta’lim. Oliy ta’lim pedagogikasi. Bakalavr. Magistratura,
-
Oliy ta’lim. Oliy ta’lim pedagogikasi. Bakalavr. Magistratura,
-
-
-
-
-
Umumiy ta’lim maktabi. Maktab pedagogikasi,
-
Maktabgacha tarbiya. Maktabgacha tarbiya pedagogikasi,
-
Oliy ta’lim. Oliy ta’lim pedagogikasi. Bakalavr. Magistratura,
-
-
-
Umumiy psixologiya,
-
-
-
Бугалтерия ҳисоби миллий стандартларни ишлаб чиқишга доир тавсиялар.4
Э.Ф.Гадоев,Тўпламда Ўзбекистон Республикаси бухалтерия ҳисобининг мол-мулкни корхоналар мажбуриятлари молиявий инвестициялар ва ҳакозаларни йўқлама қилиш бўйича стандартларни ишлаб чиқишга доир тавсиялар келтирилган.
-
Дилкаш давралар. Илмий-адабий суҳбат-мулоқотлар
Очилов Э.,Улуғ инсонларнинг бошқаларга ўрнак бўлгулик ҳаёти ва фаолияти, эзгу инсоний фазилатлари, зарофат ва фасоҳат омухта ҳозиржавобликлари билан боғлиқ ибратли ва сермазмун, қизиқарли ва кулгили ривоят ва ҳикоятлар, гурунг ва ҳангомалар ҳамиша таъби нозик ва диди юксак ўқувчиларга манзур бўлиб келган. Ушбу тўплам бешт қисмдан иборат бўлиб, биринчи фасли ўтмишда яшаб ўтган донишманд олиму адиблар, иккинчи фасли замондош илму адаб аҳли, учинчи фасли эса муаллифнинг тенгдош ижодкор дўстлари ҳаётидаги ана шундай ажойиб суҳбат ва ҳангомаларни ўз ичига олади. Тўртинчи фасли умумий йўсиндаги илмий-адабий мулоқотлардан иборат. Бешинчи фаслга эса муаллифнинг ўз ҳангомаларидан намуналар киритилган.
-
Минг бир насиҳат
Очилов Э.,Шарқ мумтоз адабиётида юз панд ёзиш анъанаси мавжуд. Бундай мухтасар пандномалар гоҳ жиддий, гоҳ ҳазил, гоҳ мажозий йўсинда кишиларга ўгит беради. Биз ҳам ушбу анъанани давом эттириб, ҳаётда кўрган-кечирганларимиз, ўқиган-эшитганларимиз, кузатган-билганларимиз асосида келган ҳукму хулосаларимизни, олам моҳияти, одам табиати, умр мазмуни, инсонга хос фазилат ва иллатлар хусусида юритган мулоҳаза-мушоҳадаларимиз маҳсули бўлган фикру ўйларимизни турфа услубда баён қилиб, “Минг бир насиҳат” номли тўплам тартиб бердик. Ўйлаймизки, ушбу ўзига хос замонавий панднома таъби баланд, диди нозик ўқувчилар орасидан ўз мухлисларинитопади.
-
Устоз-шогирд анъаналари
М.Жуманиёзов,Қўлланмада "Устоз-шогирд анъаналари" методини қўллаб иқтидорли талабаларни илм-фан соҳасига уларнинг истак, имконият ва қобилиятларини инобатга олган ҳолда жалб этиш, мақсадли йўналтириш, самарали фаолият юритиш ва бажарган илмий ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш ҳамда келажакда мустақил илмий фаолият юрита олиш малакасига эга бўлишини таъминлашга йўналтирилган тадбирларнинг тизимли дастури келтирилган.
-
Мактабда туризм
И.А.Верба, С.М.Голицин, В.М.Куликов, Е.Г.Рябов,Тажрибали педагоглар қаламига мансуб ушбу «Мактабда туризм» китобида мактаб туризмининг асосий турлари, мактаблардаги, пионер лагерлари, «Меҳнат-рохат» лагерларидаги оммавий-туристик иш формалари баён этилган. Рисолада саёҳатларни ташкил этиш тўғрисида жуда батафсил ҳикоя қилинади, поход вақтида ёш туристлар сиҳат-саломатлигини мухофаза этиш юзасидан амалий маслаҳатлар берилади.
-
Адабий ўқиш дарсларида эстетик тарбия
М.Охунова,Мазкур китобда адабий ўқиш дарслари орқали ўқувчиларда эстетик дид ва маънавий тарбияни шакллантириш масалалари ёритилган. Муаллиф бадиий асарларни ўқитиш жараёнида болаларда гўзалликни англаш, ҳис этиш ва баҳолаш қобилиятини ривожлантириш усулларини баён этади. Асарда дарсни самарали ташкил этиш, адабий матн таҳлили орқали ахлоқий-эстетик фазилатларни тарбиялаш бўйича амалий тавсиялар берилган. Китоб ўқитувчилар, талабалар ҳамда педагогика соҳасига қизиқувчилар учун мўлжалланган.
-
У ким Бу нима. 3 томли.
муаллифсиз,Ушбу энциклопедия кичик ёшдаги мактаб болалари учун мўлжалланган бўлиб, унда турли мавзудаги атамаларга маълумотлар ва изоҳлар берилган.
-
Шарқ ва ғарб: маданиятлар туташган манзиллар
У.С,Ушбу ишда Шарқ ва Ғарб цивилизацияларининг ўзаро таъсири, маданий алоқалари ва тарихий ҳамкорлик жараёнлари илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Асарда турли даврларда Шарқ ва Ғарб ўртасидаги маънавий, илмий ва маданий мулоқотлар, цивилизациялар ривожига қўшган ҳиссаси ёритиб берилган.
-
Хонқа тижорати.
П Сафоев,Буюк Ипак йўли йўналишида жойлашган Хонқа қадимий Хорзмда савдогарлик борасида катта мавқега эга бўлган.
-
Хатосиз ёзиш услуби.
М.Сапаров. Ж.Юсупов,Ушбу амалий тавсияномада ўқишга кирувчилар учун ёзилиши қийин бўлган тил ҳодисаларига алоҳида эътибор берилган.
-
Қатағон қурбонлари хотира Хоразм вилояти
Шамсутдинов Р, Бекмуҳаммад У.,Ушбу китобда XX асрнинг 20-30 йилларида қатагонга учраган, “Катта террор” (1937-1938) йилларида отилган, МТЛ камоқларига ҳукм қилинган Хоразмлик юртдошларимиз қисмати акс эттирилган.
-
Ўзбек педагогикаси антологияси
Сафо Очил, Комилжон Ҳошимов,“Ўзбек педагогикаси антологияси” асарида ўзбек халқининг бой педагогик мероси, таълим-тарбияга оид қарашлари ва илмий-назарий фикрлари жамланган. Унда қадимги даврлардан то замонавий босқичгача бўлган педагогик ғоялар, маънавий-ахлоқий тарбия масалалари ҳамда миллий таълим анъаналари изчил ёритиб берилган.
-
Болалар боғчасида табиат бурчаги
М.М.Марковская,Ушбу ишда болалар боғчасида табиат бурчагини ташкил этишнинг аҳамияти, мақсади ва тарбиявий имкониятлари ёритилган. Табиaт бурчаги орқали мактабгача ёшдаги болаларда табиатга меҳр-муҳаббат, экологик маданият, кузатувчанлик ва меҳнатсеварлик сифатларини шакллантириш масалалари таҳлил қилинган.
-
Тарбияшуносликка бир назар
Т.Сотлиқов, О.Асқаров,“Тарбияшуносликка бир назар” асарида тарбияшунослик фанининг мазмуни, мақсади ва вазифалари илмий-назарий жиҳатдан ёритиб берилган. Унда тарбия жараёнининг моҳияти, шахс камолотига таъсир этувчи омиллар, оила, мактаб ва жамиятнинг тарбиядаги ўрни кенг таҳлил қилинади. Асарда миллий ва умуминсоний қадриятларга таянган ҳолда маънавий-ахлоқий тарбия масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, ёш авлодни баркамол, мустақил фикрлайдиган, ватанпарвар ва масъулиятли шахс этиб тарбиялашнинг замонавий усул ва шакллари баён этилган.
-
Манас. Қирғиз халқ эпоси. II китоб
«Манас»нинг биринчи китоби устоз Миртемир томонидан таржима қилиниб, 1964 йили нашр этилган эди. Эпоснинг қўлингиздаги иккинчи китоби Раржимаси Султон Акбарий қаламига мансубдир. Асар юксак гуманизм руҳи билан суғорилган бўлиб, қирғиз халқи ҳаёти, тарихида кечган воқеалар, элатларнинг яшаш тарзи билан таништиради. Ундаги бетакрор қаҳрамонлар образи шиддаткорлиги, хотин-қизлар жасорати кишини ҳайратда қолдиради.
-
Тентакнинг тажрибаси 5.
Мирзакарим Норбеков,Сиз ғайриодатий инсон бўлишни хоҳлайсизми? Вақти-вақти билан ўзингизни ялқовликка ён бериш билан сийлаб турасизми? Интуициянгизга қулоқ тутмасликни маъқул кўрасизми?Жуда катта хатога йўл қўясиз.
-
Пул психологияси ёҳуд бойлик, очкўзлик ва бахт ҳакида эскирмас сабоқлар
Морган Ҳаузел,Морган Ҳаузелнинг «Пул психологияси» китоби пул билан бўлган муносабатингизни том маънода ўзгартириб юборишга қодир деган умидда сизга ушбу асарни тортиқ этмокдамиз. Асарни мутолаа қилар экансиз, пулни самарали бошқаришда молиявий ёки математик билимлар эмас, кишининг хулқ-атворию турли кескин паллаларда ўзини қандай тутиши муҳимроқ роль ўйнаши кундек ойдинлашиб бораверади. Қолаверса, китобда сизга доимий ҳамроҳлик қиладиган бойликка тежамкорлик, камтарлик ва эҳтиёткорлик сингари инсоний хислатлар билан эришилиши ҳаётий далиллар ва ўринли мисоллар билан исботлаб берилган. Умид қиламизки, ушбу асар бутун ўзбек китобхонлари учун фойдали манбага айланади.
-
Қора Оққуш 2-том
Нассим Николас Талеб,Қора оққуш. Содир бўлиш эҳтимоли кам бўлган воқеликлар таъсири - бу америкалик публицист Нассим Николас Талебнинг қаламига мансубдир. Китобда ноёблик ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳодисаларнинг ғайриоддий таъсири, шунингдек, одамларга ретроспектив тарзда оддий тушунтиришларни топиш тенденцияси кўриб чиқилади. Талеб буни "Қора оққуш назарияси" деб атайди ва биринчи марта бу назарияни ушбу китобда қўллайди.
-
Қора Оққуш 1-том
Нассим Николас Талеб,Қора оққуш. Содир бўлиш эҳтимоли кам бўлган воқеликлар таъсири - бу америкалик публицист Нассим Николас Талебнинг қаламига мансубдир. Китобда ноёблик ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳодисаларнинг ғайриоддий таъсири, шунингдек, одамларга ретроспектив тарзда оддий тушунтиришларни топиш тенденцияси кўриб чиқилади. Талеб буни "Қора оққуш назарияси" деб атайди ва биринчи марта бу назарияни ушбу китобда қўллайди.