-
-
Dinshunoslik,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Kecha va kunduz
Cho`lpon A.,Абдулҳамид Сулаймон Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романи яратилганига қарийб 80 йил бўлса-да, у ҳамон қўлдан-қўлга ўтиб келмоқда. Мазкур асар икки қисимдан иборат бўлиб, дастлабки – “Кеча” деб номлангани қўлингиздаги китобда акс этади. “Бугун” деб аталган иккинчи қисми ҳақида эса маълумотлар йўқ. Китобда ўзбекларга хос андиша, ҳиммат, иффат ва соддалик каби фазилатлар билан бирга хотинбозлик ва мол-мулк орттириш йўлидаги иллатлар ҳам ўз интиқосини топган. Бу каби сифатлар ва иллатлар китобхонни чуқур мушоҳада юритишга ундайди. Чўлпон дунёси, унинг олами, ижодидаги нафислик ва сержилолик сиз азизларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Одоблар ҳазинаси. Ал-адаб ал-муфрад
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф,Ушбу рисолада Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ-улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш кабилар ёритилган.
-
Эверест ва уммон
Абдулла Орипов,Шеър — руҳият тадқиқи, туйғулар тасвири. Унда озод - ва покиза кўнгилнинг гоҳ майин, гоҳ нолакор, гоҳ ўтли, гоҳ мунгли манзараларини кўришингиз мумкин. Ушбу манзумада ана шу туйғулар мусаввири, Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Ориповнинг сўнгги йилларда ва вафотидан олдин ёзилган шеърлари жамланган. Ўйлаймизки, ушбу тўплам шеърият ихлосмандларига муносиб туҳфа бўлди
-
Мальта лочини
Хаммет Дэшил,Самюэл Спейднинг қиёфаси уни биринчи марта кўраётган ҳар қандай одамни сескантириб юборгудек даражада беўхшов эди:
-
-
Бахтиқаро керри
Драйзер Теодор,Каролина Мибор кундузи Чикагога йўл олган поездга минганида қўлида сунъин тимсох терили арзонгина мўъжаз чамадончадан бўлак ҳеч вақо йуқ эди.
-
Мегрэ ва дайди
Жорж Сименон,Француз ёзувчиси Жорж Сименон ўзининг полиция комиссари Мегрэ ҳақида ёзган қатор психологик-детектив романларида юз берган жиноятнинг бутун тафсилотини қизиқарли эпизодларда фош қилиш билан бирга, айни чоғда мазкур жамият ҳаётида учраган иллат ва нуқсонларни ҳам шафқатсиз танқид остига олади. Бу тўпламда китобхон Муаллифнпнг комиссар Мегрэ фаолиятидан ҳикоя қилувчи «Мегрэ ва дайди» ҳамда «Мегрэ министр ҳузурида» романларини ўкийди.
-
Амир Темур
Олимжон Буриев,Асарни укир екансиз Темур таьсири рамзий давом етадиган ва унинг иктидори шарофатидан Козизода Румий, Улугбек, Жомий, Навоий,Мирхонд, Хондамир, Бекзодлар камол топганини курасизю
-
-
O'nta negr bolasi
Agata kristi,Adabiyot ahli tomonidan haqli ravishda detektiv janrining yetakchilaridan biri sifatida tan olingan. Agata Kristining bu asarida ham kitobxon sirli va qiziqarli olamga sayohat qilishi muqarrar.Muallif aynan shu asarini eng yaxshisi deb e'tirof etgani ham bejiz emas.
-
Шайтанат Бешинчи китоб
Тоҳир Малик,Ҳар бир соҳада бўлганидек, шайтанат оламида ҳам маълум бир жиноят гуруҳи ўрнига ёшроқ авлод келади. Кесакполвон ва Чувриндининг ўлимидан сўнг ёлғизланиб қолган Асадбек қирқилган икки қаноти ўрнига янгиларини тиклаш ҳаракатига тушади. Янги авлод эса шайтанат оламига ҳукмронлик қилиш истаги билан унга яқинлашади. Икки авлод орасидаги зиддият, таъбир жоиз бўлса, шайтанат тахти учун кураш нима билан якун топади - мазкур китоб шу ҳақда ҳикоя қилади.
-
Эзгуликка интилиб
М.Қориев,Ёзувчи ва журналист Мақсуд Қориевнинг ушбу китоби адибнинг ички кечинмалари билан боғлиқ сермазмун ҳаёт саҳифаларини ифодаловчи рисоладир.
-
O'n sakkizga kirmagan kim bor
Shukur Xolmirzayev,Jamshid uyg‘onib ketib, yonini paypasladi - onasi yo‘q, hali ham majlisdan qaytmapti. Yig‘lagisi keldi-yu, qorong‘i uyning sukunati bosib qo‘rqdi. Sekin derazaga qaradi." deb boshlanuvchi ushbu qissa barcha kitobxonlarga mo'ljallangan.
-
Катта умидлар
Ч. Диккенс,XIX аср инглиз ва жаҳон адабиётининг энг кўзга кўринган вакилларидан бири Чарльз Диккенс ҳаётлигидаёқ машҳур ёзувчи сифатида тан олинган ва ҳозир ҳам жаҳон адабиётининг мумтоз вакили, деб эътироф этилади. «Катта умидлар» романы ёзувчининг шоҳ асарлари қаторидан ўрин олган бўлиб, унда «катта умид- лар»ини рўёбга чиқаришни жуда ҳам истаган, шунга интилган қишлоқ фарзанди Пипнинг тақдири мисолида XIX асрда Англия пойтахти ҳамда чекка ҳудудларидаги зодогонлар ва оддий кишилар ҳаёти акс этади.
-
Oltin vodiydan shabadalar
Muso Toshmuhammad o'g'li Oybek,Oltin vodiydan shabadalar» - yangi davr adabiyotidagi katta hajmli roman bolib, uning asosiy xususiyatlari o'zbek xalqining yaqin o'tmishi, turmush tarzi, har qanday og“ir damlarda ham o‘z metin-irodasini ko'rsata oluvchi xalq ekanligini, mehnatkash kishilardagi betakror fazilatlami namoyon etadi.
-
Жалолиддин Мангуберди-мардлик ва жасорат тимсоли
Ж.Раҳимов,Ушбу китоб муаллифи таниқли олим ва публицист-ёзувчи Жумабой Раҳимовнинг узоқ йиллар давомида Жалолиддин Мангуберди ва озодлик йўлида у кўрсатган жасорат намуналарини ўз асарларида кенг ва ёрқин ифода этаётгани таҳсинга лойиқдир.
-
Адолатга хиёнат
Тўхтамурод Тошев.,Ёзувчининг навбатдаги китоби – “Адолатга хиёнат” қиссаси китобхонларни бефарқ қолдирмайди. Унда муҳаббат, севги, оилавий муносабатлар, ҳаётдаги қатор ижтимоий муаммолар ёзувчи томонидан моҳирона қайд этилган. Ушбу китобни ўқиган инсонлар, айниқса, ёшлар ўзларига тегишли хулосалар чиқариб оладилар ва ҳаётда яқин инсонларига хиёнат қилмайдилар, тўғри, ҳалол йўлни танлаб оладилар деган умиддамиз.
-
Sharqning eng buyuk hukmdori
Dundar Alp,Qo‘ lingizdagi to‘plam buyuk sarkardaAmirTemur haqida. Roman turk yozuvchisi Dundar Alp qalamiga mansub. Ushbu asar 1912-yilda Istanbulda nashr etilgan. Romanda sohibqiron bobomizning insonparvarligi va bag‘rikengligi, o‘z maqsadiga erishish yo‘lida chekkan zahmatlari ko‘rsatib berilgan
-
Гирдоб
Уктам Усмонов,Гирдоб Кун бўйи еру кўкни жизғанак қилиб куйдирган қуёшнинг ботишига сал бор...Уфқ қонталашиб, омон заьфарон тусга кирган; олисдаги қорли тоғларнинг тепасигина нилий рангда товланади... Чилонзордаги сарғиш,қизғиш ғиштин, кулранг, оқиш йирик панелли баланд уйларнинг кўланкалари тобора узайиб бораётган пайт.