-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Hurfikrlilik va diniy falsafa,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Атиргул ва юлдузлар
М.Мирзаев,Азиз шеърхон. Қўлингиздаги мажмуа давримизнинг теран кечинмалари билан йўғрилган шеърлардан тузилди.Дунёда хамма нарса ўткинчи бўлиши мумкин лекин меҳр ишқ диёнат туйғулари безаволдир деб таъкидлайди шоир.Шунингдек тўпламдан муаллифнинг Борис Пастернакдан қилган таржималари ҳам ўрин олди.
-
Табиат алифбеси
Қуддус Муҳаммадий,Қуддус Муҳаммадий ижоди тематик жиҳатдан жуда бой, услуб жиҳатидан хилма-хил, ҳаёт материалини қамраб олиши жиҳатидан ниҳоятда кенгдир. У нима тўғрисида асар яратмасин, нима ҳақда гапирмасин, доим ўша нарсадан инсон ҳаётини кўзда тутиб, маъно излайди.
-
Чўпон бобо қўшиғи
Қуддус Муҳаммадий,Атоқли шоир, Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофоти лауреати Қуддус Муҳаммадийнинг бу китобига табиат, жону-жондорлар ва мард чўпонлар меҳнатини мадҳ этувчи шеър ва эртаклар киритилган.
-
Боғларда болалар
Қуддус Муҳаммадий,Қуддус Муҳаммадий ўрта ва катта мактаб ёшидаги болалар учун кўпгина шеърлар, эртаклар ёзган. Ушбу қўлингиздаги "Боғларда болалар" китоби ҳам эртак ва шеърлардан иборат бўлиб китобхонлар учун манзур бўлади деган умиддамиз.
-
Ҳамманинг яшагиси келади
М.Мансуров,Бепоён Устюрт саҳросида беш киши адашиб қолади. Иссиқ ва сувсизлик йўлни билмаслик уларнинг аҳволини тобора мушкуллаштириб қўяди.Улар нажот йўлини ҳар хил кўрадилар. М.Мансуровнинг бк қиссасида ана шундай аҳволга тушиб қолган одамларнинг руҳияти кечинмалари маънавий олами ёритилади.
-
Нурли излар
Қурбон Муҳаммадризо,Хоразмга ташриф буюрган сайёҳлардан бири Хивани кафтда жойлашган мўъжиза кишини ўзига мафтун қилади деган бўлса иккинчи эса уни қум гардишли дурдона деб таърифлаган эди. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Душанба, нонуштадан сўнг
Ф.Мусажонов,Қисса қаҳрамони - ёш мутахассис Аҳмад мустақил ҳаёт бўсағасида. У ҳозирча шу мураккаб ва кўп қиррали ҳаётининг дастлабки ой ва ҳафталари, дастлабки кунларининг биринчи нонуштасинигина татиб кўради, холос.
-
Танланган асарлар
Мирий,Биз Мирийнинг ижодини ўрганишда асосан унинг автографларига - Ўзбекистон фанлар академияси Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида сақланаётган ўзбек ва тожик тилида ёзилган икки девони ва икки баёзига ҳамда Тожикистон Фанлар академиясининг қўлёзмалар бўлимида сақланаётган тожикча "Раъно ва Зебо" достонига асосландик.
-
Европанинг ўғирланиши
М.Маҳмудов.Т.Каримбердиев.,Ер куррасининг қайси бир нуқтасида инсоният учун ажал уруғи дунёга келар экан ҳар бир инсоннинг муққадас вазифаси бу қабоҳатга қарши курашдан иборат бўлмоғи керак.Мазкур дедектив қиссага худди шу ғоя асос қилиб олинади.
-
Ўзбекистонда фалсафа ва ахлоқий фикрлар тараққиёти тарихидан
Йўлдош Жумабоев,Сиз ушбу китобда турли замонларда яшаб ўтган мутафаккирларнинг таълимотларининг ҳали ўрганилмаган жиҳатлари тадқиқига ҳам дуч келасиз.Мазкур қўлланмада энг қадимги фалсафий ва ахлоқий фикрлар сарчашмаларидан тортиб то асримизнинг биринчи ярмигача бўлган даврдаги фалсафа тарихи ихчам тарзда тадқиқ қилинган.
-
Ислом фалсафаси
Р.Исоқжонов,Мазкур ўқув қўлланма айнан перипатетиклар мактаби таълимотларининг ёритилиши билан ажралиб туради. Чунки тасаввуф ва каломга оид изланишлар талайгина булсада бугунги кунда айнан илоҳиёт соҳасини рационал ёритиб 6ерувчи қўлланмаларга эҳтиёж сезилмоқда.
-
Ислом манбашунослиги
З. Исломов, Д. Махсудов, Ж. Тоҳиров,«Ислом манбашунослиги» фани дастури бўйича тузилган ушбу дарслик манбашунослик, унинг ўзига хос жиҳатлари, манбалар ва уларнинг турлари, Қуръон тафсири, ҳадис, ақида, фиқҳ, тасаввуф, тарих, наҳв, сарф, балоғат, мантиқ, ахлоқ, адабиёт каби ислом манбашунослигининг асосий йўналишлари ва бу соҳалар бўйича ёзилган манбалар ҳақида берилган илмий-назарий маълумотлар талабаларда Шарқ манбаларига, исломшуносликка оид қўлёзма асарларга оид илмий ва амалий билим ҳамда кўникмаларни ҳосил қилишга қаратилган.
-
Ислом ва ҳозирги замон
Ёвқочев Ш,Ушбу ўқув қўлланма Тошкент давлат шарқшунослик институти Ўқув-услубий кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан муҳокама қилинган ва нашрга тавсия этилган.
-
Hisoblash metodlari. II qism
M.Isroilov,Ushbu kitob 1988-yilda "O'qituvchi" nashriyotida nashr etilgan "Hisoblash metodlari. 1-qism" darsligining davomidir. Mazkur darslikda oddiy differensial tenglamalar uchun Koshi masalasi va chegaraviy masalalar, xususiy hosilali differensial tenglamalar hamda integral tenglamalarni taqribiy yechish uchun yaratilgan metodlarning tajribada sinalgan, mutaxassislar tomonodan e`tirof etilganlari o'z aksini topgan.
-
Hisoblash metodlari. I qism
M.Isroilov,Mazkur kitob muallifning uzoq yillar davomida O'zbekiston Milliy universitetining matematika, amaliy matematika va mexanika, Samarqand davalat universitetining informatika va informatsion texnologiya fakultetlarida hamda Milliy universitet qoshidagi malaka oshirish fakultetida "Hisoblash metodlari" kursi bo'yicha o'qigan maruzalari asosida yozilgan.
-
Ҳаёт. Азизим. Новеллалар
Ги де Мопассан,Чет эл ёзувчиси Ги де Мопассаннинг бир нечта асарлари мавжуд бўлиб шундан "Ҳаёт" романи ҳисобланади. Бу романни ўзбек таржимони Эркин Носиров таржима қилган. Романда қуйидаги ҳолатлар акс этган. Жанна ўн иккига киргунча уйда тарбияланди. Кейин онасининг йиғлаб -сиқташларига қарамай уни Сакре -Кёр монастирига беришди.
-
Фалакнинг гардиши
Қ.Муҳаммадризо,Қайсибир мамлакатда ақллилар тўпланишиб Жиннилар жамиятини тузишибди.Нега бундай қилдинглар деб сўрашганида дебдиларки Ақлли бўлиб нима ортдирдик бу дунёда Тўғри гапириб туҳматчи бўлдик эшитганимиз ҳақорат кўрганимиз кулфат бўлди.
-
-
Ўзбек романи
Мирвалиев Собир,Мазкур монографияда ўзбек адабиётида реалистик роман жанрининг пайдо бўлишида муҳим роль ўйнаган манбалардан тортиб, то унинг шаклланиши, камолотигача бўлган мураккаб ва ўзига хос тараққиёт йули таҳлил қилинган. Роман йўли — адабиётимиз, халқимиз ва мамлакатимизнинг тараккиёт йўли билан узвий алоқада кўрсатилади. Ҳамза, Мирмуҳсин Шермуҳамедов (Фикрий), А. Қодирий, С. Айний, Ҳ. Шамс, А. Қаҳҳор ва Ойбек яратган романларнинг конкрет анализи орқали уларнинг ўзбек романчилиги тарақкиётига қўшган индивидуал ҳиссалари ҳам очилади. Жанр йулини кўрсатиш орқали унинг адабиётимиз ва ҳаётимиздаги ўрни, аҳамияти умумлаштирилади. Ҳозирги давр ўзбек романлари ҳақидаги якунловчи фикрларда эса роман, қаҳрамон ва замон проблемаси мисолида мазмун ва формадаги ўзгаришлар масаласи ўзбек романчилигида пайдо бўлаётган ижобий хусусиятлар ҳақида айрим фикрлар баён этилади. Асар бу соҳадаги дастлабки йирик тадқиқотлардан бўлганлиги сабабли ҳам унда мунозарали ўринлар ҳам йўқ эмас. Шунга қарамай, мазкур асар бу соҳага қизиқувчилар фикрини маълум даражада бойитишга хизмат этади.
-
Содиқ фуқаро
Генрих Манн,Болалигида ювош хаёл суришни яхши кўрган Дидерих Геслинг ўрта мактабни битириб Берлинга келгандан кейин бузила бошлайди. Бу ерда университетда ўқиб юрган маҳаллида миллатчилар ташкилоти Янги Тевтонияга аъзо бўлиб киради шовинизм Германия подшоси кайзерга садоқат кўшни давлатларга адоват руҳида тарбияланади.