-
-
-
-
-
-
-
-
-
Tilshunoslik,
-
-
Oziq-ovqat texnologiyasi asoslari
Q.H.Majidov, F.B.Ashurov, K.K.Sattorov, N.K.Majidova, F.F.Ashurov,Oziq-ovqat ishlab chiqarishning asosiy jarayonlari va apparatlari, -
-
-
-
-
-
-
-
Зулмат
А.Нурпеисов,Қотмадан келган Қорахотин ҳовлиққанидан нафаси тиқилиб, югурганича ертўлага тушди. Қучоғидаги ўтинни ўчоҳ бошига улоҳтириб, бўз кўйлагининг этагини липпа урди-да, набирасини аллалаб ўтирган қайнанасининг ёнига чўккалади...
-
КАТТА ЎЙИН
Питер Ҳопкирк,Қўлингиздаги китобда Марказий Осиёнинг яқин ўтмишига оид саҳифалариевропалик муаллиф талқинида баён этилган. Кўплаб қаҳрамонларнинг кундаликлари асосида ёзилган ушбу китобда ўтмишдаги сиёсий хаёт, минтақани бўлиб олиш учун икки қудратли мамлакат ўртасида кечган можаролар акс этган.
-
Танланган асарлар II томлик II том
Ҳаким Назир,Замон руҳи билан суғорилган бу асарларнинг кўпида катта жўшқин ҳаётга қадам қўйувчи шўҳ шодон безовта ва серғайрат йигит қизларимизнинг жонли образлари гавдаланади турмишимиздаги ва кишиларимиз онгидаги янгилик куртаклари олижаноб фазилатлари улуғланади ёмон иллатлар фош этилади.
-
Мангу олов.(сайланма)
Назармат,Назармат қўшиқлари,ҳаёт ва кураш талқинига бағишланган кўплаб шеър,достонлари билан эл назарига тушган заҳматкаш шоир.Унинг Улуғ Ватан уруши йилларидаги халқ жасоратини тараннум этувчи қайноқ сатрлари,айниқса китобхонлар меҳрини қозонган.
-
Танланган асарлар
Муқимий,Ушбу Муқимийнинг танланган асарлар китобида ғазаллар, мухаммаслар, сатиралар ва юморлардан жамланган бўлиб, китобхонларга манзур бўлади деган умиддамиз.
-
Аниқ вақт.
Нормурод Нарзуллаев,Она халқимизга ҳамдарду ҳамнафас шоир қўлингиздаги китобни кейинги йилларда ёзган,рангин лаҳзалар ва инсоний кечинмаларни ёрқин акс эттирувчи шеърлари ҳамда қўшиқларидан тузди.Китоб сизга ҳамроҳ бқлиб қолади,деган умиддамиз.
-
Журъат
Учқун Назаров,Истеъдодли ёзувчи,Ўзбекистон мукофоти лауреати Учқун Назаровнинг ушбу тўпламига ҳикоя ва қиссалари киритилган.Бу асарларнинг барчасини туташтирадиган бир хусусият шуки,уларда маънавий-ахлоқий муаммолар - инсоннинг ғурури,эътиқоди,масъулияти масаласи кқтарилган,умуман,ёзувчи замондошларимизнинг мураккаб рухий оламини ёрқин бқёқларда тасвирлайди.
-
Лаҳза ва ларза
Нормурод Нарзуллаев,Шоир Нормурод Нарзуллаевга "Меҳр чашмаси","Зарафшон зарлари","Уфқларда кўзларим " шеърий тўпламлари учун 1974 йилда Ўзбекистон мукофоти берилган.
-
Морфология ва лексика тарихидан қисқача очерк. XI аср ёзма ёдгорликлари асосида
С.Муталлибов,Бу асар морфология ва лексика бўлимларидан иборат бўлиб I бўлимда XI аср ёзма ёдголиклари - "Қутобқу билик" ва "Девони луғати турк" тилидаги грамматик фақтлар, сўз туркумлари тартиди билан бирма-бир баён қилиб берилади.
-
1001 сўз
М.Абдулхайров,Араб алифбосига асосланган қадимий ўзбек ёзувини ўзбек умумий таълим мактабларида, ўрта махсус ва олий ўқув юртларининг дарслари ўзбек тилида олиб бориладиган бўлимларида ўқув плани фанларидан бири сифатида ўқитиш таъминланади. Ўзбекистонда бу ёзувни ўрганишни истайдиганларга ҳар томонлама имконият яратилади. Бунинг учун тегишли илмий педагогик кадрлар ва дарслик ҳамда методик ўқув қўлланмалари тайёрланади, қадимий ўзбек ёзувида адабий-тарихий ёдгорликлар, китоблар, газета ва журналлар нашр этилади.
-
Энг гуллаган ёшлик чоғимда...
Мели Норматов,Ҳамид Олимжоннинг ёшларга ибрат бўларликҳаёт йўли ва ижоди ҳақида кўплаб илмий - бадиий асарлар яратилган.Қўлингиздаги китоб ҳам ана шундай асарлардан бири.Унинг муаллифи-боллалар адиби Мели Норматов бир неча йиллардан буён шу мавзуда изланишлар олиб бормоқда. Диққатингизга тақдим этилаёттган ушбу китоб шодлик ва бахт кўчасида деб ном олган шоирнинг ўсмирлик ва ёшлик чоғларини акс эттиради.
-
Oziq-ovqat texnologiyasi asoslari
Q.H.Majidov, F.B.Ashurov, K.K.Sattorov, N.K.Majidova, F.F.Ashurov,Darslikda " Oziq-ovqat texnologiyasi asoslari " fani bo‘yicha umumiy tushunchalar, oziq-ovqat mahsulotlari ishlab chiqarish texnalogiyasi va usullari, ularning sifat ko‘rsatgichlarini baholanishi va tahlil etilishi, xom ashyo va tayor mahsulotlarni saqlash va qayta ishlash ularni nazariy jihatdan baholash, texnologik jarayonlarni va ularning usullarini amalga oshirish shart-sharoitlarini o‘rganish, baholanish ko‘rsatkichlari va ularning sifat belgilari keltirilgan .
-
Мангу жанг
М.Мансуров,Мангу жанг М.Мансуровнинг илк романидир. Ўткир гражданлик руҳи билан йўғрилган ва кескин ҳаётий зиддиятлар асосига қурилган бу асарда эзгулик ўртасидаги азалий кураш мавзуси қаламга олинади.
-
Ўлимга маҳкум
Хосе Мариа Мендиола,Хосе Мариа Мендиоланинг ушбу романи Лотин Америкаси мамлакатларига хос сиёсий ҳаёт бўлмиш диктаторлик режимини фош этишга бағишланган. Шундай ҳаёт бўлмиш диктаторлик режимини фош этишга бағишланган. Шундай мамлакатлардан бирида (автор буни аниқ айтмайди) кекса диктаторга қарши ҳукм етила боради. Бироқ ҳокимияти қаршиси - яширин ташкилот ҳукмини ижро этиб, президентни ўлдиради. Аммо у шу ҳаракати билан янги диктаторга йўл очиб берган эди, холос.
-
Танланган асарлар V том
Ҳаким Назир,Ҳаким Назирнинг 5 томлик китобига кўп йиллик ижодидаги асарлар киритилган.Қўлингиздаги 5 томига ҳажвиялар очерклар мақоллар суҳбатлар ва кўплаб ҳикоялар киритилган. Китоб кўплаб китобхонлар кўнглидан жой олган.
-
Осмон устуни.
Дадахон Нурий,Ёш ёзувчи ўзининг янги йирик асари "Осмон устуни"да оқкўнгил,бўш-баёв йигитнинг тасодифан тубан бир муҳитга тушиб қолгани орқали икки хил ҳаётий муносабат тўқнашувини кўрсатади.Яхшилик ҳамиша барқарорлигини уқдиради.
-
Офтобни қувалаб
Ф.Мусажонов,Кейинги кунларда қуруқ совуқ авжига минди. Дарахтларнинг уч-учларида ҳалигача жон сақлаб турган энг қайсар барглар ҳам тўкилди. Кўк ва яшил либосидан айрилган шаҳар парки бирдан ҳувиллаб қолди. Қип-яланғоч дарахтлар совуқда қотиб, тақдирга тан бергандай ночор тин сақлашади. Аҳён-аҳёнда эсган кучсиз шабада дарахт новдаларини чертиб ҳазин куй чалади.
-
Қизил куйлакли болалар
Муқимжон Ниёзов,Муқимжон Ниёзов болалар учун чиқарилган ўнга яқин насрий китоблар муаллифи.Ёзувчининг навбатдаги тқпламига янги ва илгарлари ҳам чоп этилган ҳикоялари киритилган .Бу асарлар ғоявий мазмунини кенжа авлоднинг меҳнат тарбияси,уларнинг касбга йўллаш,ахлоқий,интернационал тарбия масалалари ташкил этади.Табиатга,она-заминга яқинлик,ҳайвонот дунёси ва турли жониворларга меҳрибонлик масалалари ҳам муаллиф диққат марказида тулади.
-
Ҳиммат
Ф.Мусажонов,Қўлингиздан келса бировдан яхшилигингни аяма, қўлингдан келмаса ҳам уриниб кўр! Суюнишни бил, бировга ёрдам қилганингда суюн. Чунки бундан ортиқ лаззат йўқ оламда! Истеъдодли ёзувчи Фарҳод Мусажоновнинг ушбу тўпламига жамланган асарларига мана шу юксак инсонпарварлик ғояси сингдирилган. Ўйлаймизки, бу асарлар сизларга ҳам манзур бўлади, азиз китобхон.