-
-
-
-
-
-
Badiiy,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Спитамен
Мақсуд Қориев,Дунёни забт этиш ҳаёли билан қўлига қурол олиб, қатор мамлакатларни эгаллаган Македониялик Искандар Суғдиёнага қўшин тортади. Эркпарвар суғд саркардаси Спитамен ҳалқни босқинчиларга қарши курашга бошлади. Асарда ўзгалар юртига бостириб келган ҳар қандай босқинчи энгилмас зарбага учраши қизиқарли воқеаларда тасвир этилган.
-
Тана тили
Аллан Пиз,Ушбу китобда рухшунос Аллан Пиз изланишлари, тадқиқотла- ри асосида инсон тана аъзоларининг харакати, юз ифодаси новербал мулокот асоси эканлиги, шахсни англаш, уни идрок этиш тана тилига боғликлиги, сухбатда макон ва майдонлар, шахсий майдон, кафтлар ва улар ёрдамида узатиладиган маълумотлар, қўл ва панжалар, оёклар ва тананинг бошка аъзолари билан боғлик имо-ишораларнинг маъноси хакида маълумотлар берилган ва бундан олий таълим муассасаларида “Экспериментал психология ва практикум”, “Консултатив психология”, “Мулокот психологияси”, “Психодиагностика” каби фанларни ўқитишда қўлланма сифатида фойдаланиш мумкин
-
Чиғириқ. Қисса ва ҳикоялар
Қиличев Нортўхта,Ёзувчи Нортўхта Қиличевнинг аввал нашр этилган "Ёронгул", "Оппоқ тонг", "Мўъжиза" китоблари ўқувчилар тарафидан қизғин кутиб олиган эди. Муаллифнинг ушбу тўпламига қисса ва янги ҳикоялари жамланди.
-
Маманбий афсонаси (Қорақалпоқ достони)
Тўлепберген Қаипбергенов,Ушбу китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган
-
Қорақалпоқ ҳикоялари
Т.Нажимов,Октябрь ойининг охирги кунлари. Қуёш балқиб уфққа яшириниш олдидан оламга олтин нурини сочмоқда. Кесаэтак бўйлаб Қўнғиротгача чўзилган катта йўл офтоб нурида қизариб кўринади.
-
Танланган асарлар. Уч томлик. Учинчи том. Қўшчинор чироғлари
Абдулла Қаҳҳор,Абдулла Қаҳҳор камадан-кам ёзувчига насиб бўладиган бахт соҳиби- у аллақачонлар халқ қалбининг тўридан жой олган. Республикамизда унинг номини эшитмаган бирор қишлоқ, китоблари кириб бормаган бирор хонадон йўқ деса бўлади.
-
-
Яйра институтга кирмоқчи
Қодиров П,Таниқли адиб Пиримқул Қодировнинг ушбу тўпламидан "Яйра институтга кирмоқчи" номли юмористик қиссаси ҳамда "Илинж", "Жангчи қасоси", "Жон ширин" ва бошқа ҳикоялари ўрин олган.
-
Органик химиядан практикум
Ж.Жалилов,Бу қўлланманинг асосий мақсади ўзбек группаси студентлари органик химиядан олган билимларини чуқурлаштиришига ёрдам беришдир. Ўқувчиларга тавсия қилинаётган „Органик химиядан практикум" қишлоқ хўжалиги институтлари учун ўзбек тилида би-ринчи марта ёзилган асар. Бу қўлланмадан педагогика институтларининг, савдо институтларининг, медицина фармацевтика институтларининг студентлари ва ҳам фойдаланиши мумкин. Қўлланмада жуда кўп тажрибалар келтирилган
-
Салом, тоғлар
Нурали Қобул,Ёш ёзувчи Нурали Қобулнинг асарлари ана шун одамларнинг ҳаётига бағишланган. Ҳалол, покиза, меҳнаткаш бу одамларнинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати табиий, туйғулари тиниқ, нигоҳлари жозибали.
-
Iblis devori
Тоҳир Малик,Тоҳир Маликнинг "Иблис девори" қиссаси кенг китобхонлар учун мўлжалланган.
-
Сайланма .(Уч жилдлик) Иккинчи жилд
Тўлепберген Қаипбергенов,Ушбу китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган
-
Қиз узатиб борганда
Мақсуд Қориев,Мақсуд Қориевнинг қиссалари кенг китобхонлар оммасига яхши таниш. Унинг бу китобида йигирманчи йиллар воқеаларини акс еттирган янги лирик-саргузашт қиссаси хамда кейинги пайтда ёзилган ҳикоялари жамланган.
-
Ўзбекистон Республикасидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда яшайдиган ёввойи ҳайвонларнинг асосий турлари бўйича аниқлагич
Мазкур аниқлагич умуртқали ҳайвонлар давлвт қадастри, ҳисоби ва маниторингини юритиш сифатини яхшилашган қапратилган бўлиб, унда камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳамда овланадиган ёввойи ҳайвон турларининг расмлари, ташқи белгиларининг қисқача тавсифи ва тарқалиш хусусиятлари келтирилган.
-
Ўзбекистон флорасининг камёб ва йўқолиб кетаётган ўсимлик турларининг аниқлагичи
Ўзбекистон флорасининг камёб ва йўқолиб кетаётган ўсимлик турларининг аниқлагичида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ўсадиган ёввойи ўсимликларнинг 50 та энг эътиборга молик ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлари, шунингдек, тартибсиз йиғишнатижасида популяцияси хавф остида бўлган турлар тўғрисида маълумотлар жамланган.
-
Тубсиз осмон
Нурали Қобул,Нурали Қобул ўз асарларида тоғ кишиларининг ҳаётини, уларнинг мард, танти қалбини ўзига хос бадиий йўсинда ифодалайди, сўлим табиат манзараларининг бетакрор гўзаллигини тараннум этади. Урушнинг оддий одамлар бошига солган ҳадсиз уқубатларини кўрсатиш орқали муаллиф ёвузликни қоралайди, эзгу инсоний фазилатларни улуғлайди.
-
Қўрбоши Мадаминбек
Алишер Ибодинов,Мазкур ҳужжатли қисса халқимиз фарзанди, собиқ советлар зулмига қарши курашган Қўрбоши Мадаминбек ҳаёти ва фаолиятига бағишланади. Асарда Мадаминбекнинг фаолияти ҳақиқатга яқин тарзда талқин этилган.
-
Ҳамза
Л.Қаюмов,Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ХХ аср ўзбек маданиятининг улкан вакилидир. У фақат бутун талантинигина эмас, балки, қирқ йиллик ҳаётини халқ ишига бағишлаган қаҳрамон арбоб ҳамдир. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий - халқ ёзувчиси унвонига мушарраф бўлган биринчи санъаткоримиз эди. У Ўзбекистон Комсомоли мукофотининг ҳам биринчи лауреати бўлди. Мазкур китобда ҳамиша барҳаёт Ҳамзанинг ижтимоий ва ижодий фаолияти ҳақида ҳикоя қилинади. Мавзу катта бўлганлиги учун муаллиф Ҳамзанинг фақат совет даври фаолиятинигина ёритаяпти. Адибнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида муфассалроқ маълумот олишни истаган ўртоқларга мазкур муаллиф … ҳамзашунос олим, филология фанлари доктори, Тошкент университетининг профессори Лазиз Қаюмовнинг қуйидаги китобларини тавсия қиламиз: «Инқилоб куйчиси» (1962), «Инқилоб ва ижод» (1964), «Инқилобий драма» (1971). Бу уч китоб бир-бирининг мантиқий давоми бўлиб, Ҳамза ҳақидаги илмий трилогияни ташкил этади. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг жўшқин фаолияти ҳақидаги тушунчангизни янги мисоллар билан тўлдирар деган умидда ушбу асарни, азиз китобхонлар, эътиборингизга ҳавола қилдик.
-
Илми ғарибани қўмсаб...
Абдуғафур Расулов,Адабиётшунос Абдуғафур Расуловнинг мазкур рисоласи ўзбек истиқлол адабиётининг долзарб илмий-назарий муаммоларига бағишланган. Рисоладаги мақолаларда адабий талқин ва баҳолаш масаласига муносабат билдирилади. Китобча адабиёт назарияси, адабий танқид билан шуғулланувчи мутахассисларда, умуман, адабиётни севувчи аҳли идрокларда қизиқиш уйғотади деган умиддамиз.