-
-
-
-
-
-
-
-
Iqtisodiyotni boshqarish. Menejment. Marketing. Iqtisodiy statistika. Hisob. Milliy hisob tizimi. Iqtisodiy tahlil,
-
-
-
-
-
Inson va atrof muhit. Inson ekologiyasi tabiatni muhofaza qilish,
-
-
-
Inson va atrof muhit. Inson ekologiyasi tabiatni muhofaza qilish,
-
-
-
-
Badiiy,
-
Табиатга раҳмат
Қамбар Ўтаев, Оллоёр Бегалиев,Қадрли болалар! Сиз билан биз,шунингдек барча инсонлар,мавжудодлар ва ўсимликлар дунёси она-табиатнинг фарзанди экатлигини яхши биласиз.Шунга кўра ушбу тўпламга она-табиатни шарафловчи янги шеър,достон ва эртакларни мужассам этдик.Ўйлаймизки,улар сизларга ғоят манзур бўлади.Тўплам ёш китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Малакка мактублар
Абдулла Ўрозбоев,Муаллифнинг нисбатан кеч дунё юзини кўраётган ушбу дастлабки шеърий тўплами ягоналигича қолмай келгусида ўқувчилар қалбини забт эта оладиган янги-янги ижод намуналари жамланмаларининг дебочаси бўлади,деган умиддамиз.
-
Ҳур момолар
Жуманиёзова Сафаргул,«Ҳур момолар» асарида муаллиф халқимизнинг оқила, сабрли ва ҳаётий тажрибага бой момолари образини меҳр ва эҳтиром билан тасвирлайди. Асарда кекса авлод вакилларининг ҳаёт йўли, уларнинг оила ва жамиятдаги ўрни, тарбиявий аҳамияти ва маънавий қудрати бадиий ифода этилган. Муаллиф момолар тимсоли орқали миллий қадриятлар, анъаналар, авлодлар ўртасидаги боғлиқлик ва ворисийлик ғоясини ёритади. Асар тили равон, таъсирчан ва самимий бўлиб, китобхонни ўтмиш хотиралари ва ҳаётий хулосалар устида мушоҳада юритишга ундайди. «Ҳур момолар» — эзгулик, сабр-тоқат ва она меҳрини улуғловчи тарбиявий аҳамиятга эга бадиий асардир.
-
Қўшсоҳил қўшиқлари
Б.Исмоилов, Э.Раҳим, Эркин Самандаров,Икки ён қўшни - Хоразм ва Қарақалпоқистон адибларининг асарларидан тузилган ушбу тўпламни Қўшсоҳил қўшиқлари деб атадик.Тўплам совет ҳокимиятининг 50 йиллигигга бағишлангандир.
-
-
Асарлар. Олти томлик. Олтинчи том
Уйғун,Ўзбекистон халқ шоири, Ҳамза номидаги республика Давлат мукофотининг лауреати Уйғун «Асарлар»и олти томлигининг бу сўнгги томига унинг ҳикоялари, очерклари, адабий-танқидий, публицистик мақолалари, нутқлари ва жаҳон адабиёти, рус классик ҳамда совет ёзувчиларидан турли йилларда қилган айрим таржималари танлаб киритилди.
-
Халқаро молия бозорлари тараққиёти глобаллашув жараёнида
Мирёқуб Ҳайдаров,Ўқув қўлланмада молия бозорлари тараққиёти, янги иқтисодий тарих, молия оқимлари йўлланмалари халқаро бозорлар глобаллашуви ҳақида маълумотлар берилган. Қўлланмадаги мавзулар халқаро молия бозорларининг шакллангани, унинг тараққиёти ва жараёнларига оид масалаларни ёритишга қаратилган. Ёритилган масалалар мураккаб бўлганлиги учун қўлланма кўпроқ магистрантлар, аспирантлар, илмий ходимлар учун мўлжалланган.
-
Асрлар ардоқлаган аллома
Хайруллаев Музаффар,Аҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200 йиллигини нишонлаш муносабати билан ёзилган.
-
Оила дипломатияси
З.Аҳмедова,Оилани сақлаш ва унинг кўринмас ришталарини мустаҳкамлаш бугуннинг долзарб масалаларидан бўлиб қолган. Бунга муқаддас даргоҳ саналган оила эгаларининг ҳаётга бироз бошқачароқ, аниқроғи, енгилроқ қараётганлари сабаб бўлса, ажабмас.
-
Паҳлавон Маҳмуд саховат маслаги пешвоси
Раимбой Шержанов, Жасурбек Маҳмудов,"Паҳлавон Маҳмуд саховат маслаги пешвоси" номли илмий-оммабоп нашр бўлиб, 3 боб иборат.
-
Она юрт қиссалари
Шавкат Одилжон,Ватанимизнинг бугунги ва эртанги такдири учун дахлдорлик ҳисси тобора ортиб бораётганини амалда яққол намоён этганини таъкидлаш лозим. Ушбу китобда халқимиз кўздан кечирган оғир кунларни кўз ўнгида гавдалантиради.
-
O'zbekistinda atrof muhit holatini ekologik ko'rsatkichlar asosida baholash ATLASI.
Ye.E.Kim,Atlas atrof-muhitni muhofaza qilish va qayta tiklash maqsadidagi ishlarda foydali bo'lib, erishilgan natijalar monitoringi uchun asos bo'lib xizmat qiladi. Umid qilamizki, mazkur nashr nafaqat mutahassislar va rahbar shahslar, balki bizning milliy boyligimiz - O'zbekistonning boy tabiatini saqlab qolishga qiziquvchi keng doiradagi kitobxonlarning ham e'tiborini tortad
-
Ипак йўли афсоналари
М. Жўраев,Ипак йўли афсоналари мажмуаси ўлкамиздаги кўҳна шаҳар ва қишлоқлар, муқаддас қадамжо ва мозорлар, тарихий обидалар, жой номлари тўғрисидаги афсоналардан тузилган. Мажмуа кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Халқимиз тафаккури мўъжизаларининг чуқур қанотларига битилган аждодларимиз бадиҳаси сўз санъатининг бебоҳо дурдоналари сирасига киради.
-
Уфқларнинг чин ошиғи
Умарали, Норматов,Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Ахмалнинг ижодий йўли ёритилган
-
Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилиш ва барқарор экологик муҳитни яратиш
И. Отажонов,Илмий-амалий анжуман материаллари Ўзбекистонда табиатни муҳофаза қилиш ва барқарор экологик муҳитни яратиш муаммоларига бағишланганбўлиб, унда Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётида экологик омилларнинг ўрни, аҳолининг экологик онги ва маданиятини оширишнинг замонавий усуллари, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф муҳит мусаффолиги ва барқарор экологик муҳитни таъминлашда замонавий технологиялардан фойдаланишнинг долзарб муаммолари ёритилган
-
Таъсир этиш психологияси.
Роберт Чалдини.,Таъсир этиш психологияси. Таъсир курсатиш, бошқариш, ҳимоя қилиш америкалик психолог Роберт Чалдинининг ил мий-оммабоп китобида шахслараро муносабатлар, таъсир ва мувофиқлик психологияси урганилган. Китоб 7 бобдан иборат бўлиб, унда "таъсир воситалари" деб аталган суров ва талаб ме-ханизмлари қандай ишлаши ёритилган. Мазкур китоб 30 тилга таржима қилинган. Уни энди илк бор узбек тилида мутолаа қилиш имкониятига эга бўлдингиз
-
Харитага тушмаган жой
Икром Отамурод,Ушбу китобда шоир кечинма ва туйғуларини рангли ҳолатларда, руҳий манзараларда,мантиқли мушоҳадаларда шакллантирган.
-
Митти юлдуз
Абдулла Орипов,Абдулла Ориповнинг «Онамга хат», «Муножотни тинглаб», «Тилла балиқча» каби шеърларини ўқимаган ўзбек топилмаса керак. Ҳаттоки Абдулла Қаҳҳор ҳам ёш шоир ижодига тан бериб, тўрт мисрасини ўз асарига эпиграф-қошлик қилиб олган эди. «Митти юлдуз» нашрдан чиқибоқ барча таъби назм аҳлининг кўнгил мулкига айланиб улгурди. Ва ҳали-ҳануз унинг туйғулар замзамаси дилларни тарк этмайди. Тўпламга Миртемир домла муҳаррирлик қилганлар.
-
Тўла асарлар тўплами. Биринчи жилд. Шеърлар. Ҳикоя ва очерклар. Ҳажвиялар.
Абдулла Қодирий,ХХ аср ўзбек маданиятининг улуғ намояндаларидан бири Абдулла Қодирийнинг адабий мероси адабиётнинг қатор тур ва жанрларида яратилган асарлардан иборат, Афсуски, бугунги китобхон ёзувчининг икки машҳур асари — «Ўтган кунлар» ва «Меҳробдан чаён» романларинигина яхши билади. Ҳолбуки, Абдулла Қодирий бу асарлардан ташқари талайгина ҳикоя ва очерклар, ҳажвиялар, адабий ва публицистик мақолалар муаллифи ҳамдир.