-
Matematika.,
-
-
-
-
Jamiyat siyosiy tizimi,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Математика олимпиадалари масалалари 2-қисм
Ш. А. Аюпов, Б. Б. Рихсиев, О.Ш.Қўчқоров,Умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари, академик лицейлар ва педагогика институтлари математика факультети талабалари, математика ўқитувчилари ҳамда математикага қизиқувчи барча касб эгалари учун мўлжалланган. Ундан олимпиада масалалари жой олган бўлиб, ўқувчилар ўз устида ишлашлари учун жуда қулай қўлланма ҳисобланади.
-
Математика олимпиадалари
Ш. А. Аюпов, Б. Б. Рихсиев, О.Ш.Қўчқоров,Бу китобча ушбу номдаги ўқув қўлланмалари туркумининг биринчи қисми бўлиб, у математикага лаёқатли ўқувчиларни вилоят, Республика ва халқаро математика олимпиадаларига тайёрлаш учун мўлжалланган. Туркумнинг ҳар бир қисми элементар математиканинг деярли барча соҳаларидан турли даражадаги қийинчиликда бўлган 100 тадан масалаларни ўз ичига олади. Уларнинг кўпчилиги учун жавоблар ва ечиш йўллари кўрсатилади. Масалани тўла ечиш учун ўқувчи қисман мушоҳадаларни ўзи мустақил амалга ошириши лозим. Тақдим этилаётган китобчалар туркуми математика бўйича тўгараклар ва синфдан ташқари машғулотлар учун муҳим кўлланма бўлиб хизмат қилади, деб умид билдирамиз.
-
Карвак хотира киоби
Раҳманова Юлдузхон, Оллоқулиев Каримбой,Мазкур илмий-оммабоп китоб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги "Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ф-5598 сонли фармойишига асосан ёритилган
-
Асрга тенг йиллар
Баходир Бобожонов, Қаҳрамон Мадраҳимов,Хоразм вилотятининг мустақиллик йилларидаги тарихини, ижтимоий-иқтисодий янгиланишлар ва ислоҳотлар тадрижини,халқимизнинг эзгу нияти мақсадларини акс эттирувчи манба сифатида аҳамиятга эга
-
Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги
Рўзиназаров Ш., Файзийв Ш., Каримов Д.,Мазку қўлланмада қишлоқ тараққиёти ва фаровонлигига оид қонун ҳужжатлари рўйхати ва уларда қўлланилган асосий тушунча ва атамаларнинг изоҳли луғати.
-
Бобурийзодалар
Сотимов Ғофуржон,Ушбу рисолада хорижда яратилган тарихий манбаларда таянилган ҳолда Хиндистонда Захириддин Мухаммад Бобур томонидан асос солинган боборийлар салтанати ҳақида, бу салтанатни мустаҳкамлаш ва қудратини янада оширишга ҳисса қушган бобурийлар шаҳзода ва маликаларнинг шахсияти, инсоний қиёфаси ҳақида қимматли маълумотлар берилган
-
Ҳиндистонда бобурийлар сулоласи салтанати
И. Ҳошимов,Қўлингиздаги китоб Ҳиндистонда уч асрдан зиёд ҳукм сурган Бобур Мирзо ва унинг авлодлари асос солган буюк салтанат тарихига бағишланган. Унда бобурийлар авлоди бўлмиш Ҳумоюншоҳ, Акбаршоҳ, Жаҳонгиршоҳ, Шоҳ жаҳон ва Аврангзебларнинг Ҳиндистонни ягона давлат қилиб бирлаштириши, салтанат ҳудудини кенгайтириши, уни мустаҳкалаш учун олиб борган кураши, шунингдек уларнинг Ҳиндистон маданиятини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссалари баён этилади
-
Олти аср адолати
Исмоил Жўрабеков,Ушбу мажмуада ўрин олган мақолалар таниқли давлат ва жамоа арбоблари, йирик олимлар ва адиблар қаламига мансуб
-
Ижод сеҳри
Норматов У.,Адабиётшунос Умарали Норматовнинг ушбу китоби янги ўзбек адабиётининг ўзига хос хусусиятлари, мураккаб тараққиёт йўллари, ёрқин сиймолари, нодир намуналари, шунингдек, адабий таълим, мутолаа масалалари ҳақидаги тадқиқот, эссе, адабий ўй, хотира,суҳбатлардан ташкил топган. Мунаққид адабий жараённинг долзарб муаммолари, бадиий ижоднинг сирли-сеҳрли жумбоқлари устида қизғин баҳс-мунозаралар олиб боради, янгича талқинларни тақдим этади. Табиийки, бу хил баҳс, талқинлар адабиёт ихлосмандларини бефарқ қолдирмайди.
-
Темур ва Улуғбек даври тарихи
Оқилхон Одилхон,Мазкур китобда ўрта асрларга оид қўлёзма манбалар асосида яратилган ва архивлардан ахтариб топилгпн аниқ маълумотларга таянган ҳолда Амир Темур ва унинг набираси Мирзо Улуғбек даврларидаги сиёсий воқеа-ҳодисалар, иқтисодиёт масалалари, мазкур салтанатлардаги маданият ва санъат равнақи ёритилади
-
Қонун тили мезонлари
Нусратулло Атоулло ўғли Жумахўжа,Ушбу қўлланмада қонун ижодкорлиги жараёни босқичлари, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқининг ташкилий-ҳуқуқий масалалари, қонун лойиҳасининг муҳокамаси ва қабул қилиш тартиби, қонунларни маъқуллаш жараёни ҳамда қонунларни имзолаш ва кучга киритиш тартиби назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинган.
-
Икки буюк саркарда ёхуд Жалолиддиндан Қутузгача
Абдиримов Бекзод,Қипчоқ даштидан Синд дарёсигача, Шарқий Туркистондан Форс кўрфазигача ястаниб ётган катта саҳролар, текисликлар, тоғ ва адирлар, воҳаларни ўз ичига олган Хоразмшоҳлар давлати дунёда барпо этилган энг йирик империялар қаторида турарди. Марказий Осиё ренессанси номи билан келадиган илм-фан, маданият, санъат, қурилиш ва бошқа соҳаларнинг кескин ривожланишига шароит яратган бу империя ҳам бошқа Шарқ ва Ғарб давлатлари каби мўғулларнинг босқинларидан пароканда бўлди
-
Etnologiya
A.Ashirov,Qo'llanmaning asosiy maqsadi ijtimoiy gumanitar yo'nalishida ta'lim olayotgan talabalarga etnologiyaning eng muhim vazifalari va muammolari hamda zamonaviy tadqiqot uslublari borasida dastlabki bilimlarni berishdan iborat.
-
Etnologiya
A.Ashirov,Qo'llanmada etnologiya fanining tanxi, tadqiqot mavzusi, etnologik ma’ lumotlarni to'plash, qayta ishlash, tahlil qilish usullari va uning nazariy muammolari yoritilgan. Unda sayyoramizning etnik manzarasi, turli xalqlarning etnologik tavsifi, turli mintaqalarda yashovchi xalqlarning etnomadaniy o'ziga xosligi, ulaming antropologik, geografik va lingvistik tasnifiga alnhida e ’tibor qaratilgan. Shuningdek, turli mintaqalarda yashovchi etnoslarning urf-odat va marosimlari, milliy qadriyatlari, etnomadaniyati borasida ham qiziqarli m a’ lumotlar bayon qilingan.
-
-
Ўзбек халқ байрамлари
Қорабоев У.,Ушбу китоб ўзбек халқининг бир неча минг йиллик байрамлари тарихиҳақида бўлиб, ўқитувчи ва талабалар, маданият ходимлари,байрам-тадбир ташкилотчилари учун мўлжалланган
-
Антик маданият ва маънавият хазинаси
Исо Жабборов,Тарихчи-этнограф ва файласуф олим Исо Жабборон номи кеиг китобхонларга яхши таниш. У ўзининг тарихий-этнографик, фалсафий асарларида ибтидоий маконлар давридан то яиги замонгича бўлган воқеаларни қаламга олади. Чунончи, муаллиф ушбу китобида Хоразм воҳасида яшаб ўтган қадимги аждодларимизнииг турмуш тарзи ва машғулотлари, уларнинг моддий маданиитини ва маънавияти тўғрисида атрофлича фикр юритади, археологик қазишмалар ва этнографик тадқиқотлар натижасида қўлги киритилган ажойиб кашфиётлар ҳоқида қизиқарли маълумотлар беради
-
Математик анализдан мисол ва масалалар ечиш
Т.Шарифова, Э.Йўлдошев,Ушбу қўлланма педагогика институтлари ва университетларининг физика факультетида ўтиладиган математик анализ фани дастурига мослаб тузилган. Унда 1300 га яқин мисол ва масалалар берилган бўлиб, улардан 300 дан ортиғи ечиб кўрсатилган, қолганлари учун эса жавоблар келтирилган. Қўлланмадан асосан педагогика институтлари ва университетларининг физика факультетида таҳсил оладиган талабалар учун бағишланган
-
Темурийлар даври ёзма манбаларида марказий осиё
О.Бўриев,Ушбу китобда Темурийлар даври ёзма манбалари маълумотлари асосида Марказий Осиёнинг XIV— XV асрлардаги маъмурий-худудий бўлиниши, табиати, ҳўжалиги, халқаро алоқалари географияси ва топонимияси хақида сўз юритилади; манбалардан таржима-лавхалар хам илова этилган.