-
-
-
-
-
-
-
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
-
-
-
-
-
-
Maktabgacha tarbiya. Maktabgacha tarbiya pedagogikasi,
-
-
-
-
-
Ўлмас жасорат
И . Шкадаревич,Кахрамонлар хотираси мукаддас Хужжатлар асосида ёзилган мазкур китобда комсомол аьзоси гвардиячи оддий аскар Александр Матросовнинг буюк жасорати хакида хикоя килинади
-
Шифобахш "Авсето"
Суҳбатжон Абдуллаев, Ҳамдам Абдуллаев,Рисолада зардуштийлардаги тиббий қарашлар, уларнинг генезиси батафсил ёритилган, муолижа усуллари, физиология ва патологиянинг талқини, касалликларнинг турлари, сўз ва атамалар шарҳлари каби муҳим масалаларга эътибор берилган.
-
"Авестода" да табиат культлари талқини
Эшмуродов М,Мазкур тадқиқот "Авесто" да ўз ифодасини топган табиат культларининг генетик илдизлари, зардуштийлик мифологиясининг юзага келиши ва ривож топишидаги аҳамияти каби масалалар таҳлилига бағишланган
-
O`zbekiston tarixi
Abdullayev Temur, Abdullayeva N,O`zbekiston tarixi 1917-1991 yillar bo`yicha savol javoblar va testlar berilgan.20 ta mavzu bo`yich test va savol javoblar mujassamlashgan.
-
Сўнмас хотира
Х. Тожибоев,Хар кандай тажирибакор артистни хам сахнага кўтарилиш олдидан хаяжон камраб олади Гурунгимиз мавзун китобхонлар билан бўлажак учрашув Хазил -мутойиба аралаш сухбат
-
Амир Олимхоннинг ҳукмдорлик даври
Фитрат А.,Ўзбек адабиётининг йирик намояндаларидан бири бўлмиш Абдурауф Фитратнинг " Амир Олимхоннинг ҳукмронлик даври " номли тарихий-публицистик асарида яқин ўтмишимиз султон ва амирларнинг калтабинликлари ва энг асосийси XX аср босқинчилиги оқибатида улуғвор бир туркий давлатнинг таназзулга юз тутиши аянч бир ҳасрат билан баён этилади.
-
Хоразм бахши ва халфачилик анъаналари
Насиба Сабирова,Хоразм эпик ижро санъати ўзига хос ижро йўли ва усуллари, репертуари билан бошқа ҳудуддан тамомила фарқланиб туради. Бу ҳудудда бахши ва халфачилик анъаналари қадим даврлардан буён ёнма-ён яшаб келган. Бахши ва халфачиликнинг қадимий илдизлари, эпик анъанада тутган ўрни ва ўзига хос хусусиятларини тадқиқ этиш бугунги кунда долзарб илмий аҳамиятга эга. Мазкур монографияда Хоразм бахши ва халфачилик санъатининг илк манбалари ва тараққиёт босқичлари, ўзига хос хусусиятлари, достончилик мактаблари, қиссахонлик ва унинг оғзаки ижрога таъсири, бахши ва халфаларнинг устоз-шогирдлик анъаналари, ҳудудга хос эпик анъаналар, уларнинг жонли ижрога таъсири, бахши ва халфаларнинг ижро усуллари, репертуари каби масалалар атрофлича тадқиқ этилган.
-
Xorazm dostonlaridagi nomlarning gender xususiyatlari
Olloyorov Quvondiq,Ushbu monografiyada Xorazm regionida tarqalgan dostonlar tilida uchraydigan antroponimlar va ular tarkibida qo‘llanilgan affiksoidlarning gender ifodalash jihatlari xususida olib borilgan tekshirishlar natijalari o‘rin olgan. Shuningdek, gender ifodalovchi ayrim onomastik birliklarning tarixiy-etimologik xususiyatlari bo‘yicha mulohazalar bayon etilgan. Mazkur monografiyada bildirilgan ayrim masalalar mamlakatimiz va xorijdagi nufuzli nashrlarida e’lon qilingan. Monografiya dostonlar leksikasi, onomastik tizimi, antroponimikasi va kishi nomlarining gender ifodalash xususiyatlari bilan qiziquvchi keng ilmiy jamoatchilik uchun mo‘ljallangan.
-
Тумор. Мучал. Мунчоқ. Миср учбурчаги. Алвасти
Эгамбердиев Олимжон,Тақдим этилаётган очерк ва ҳикоялар кўҳна Шарқнинг Зардушт, Моний, ал-Хайсам каби машҳур шахслари, уларнинг издош ва маслакдошлари ҳаётида содир бўлиб ўтган воқеалар тафсилотига бағишланган. Уларда асар қаҳрамонларининг ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, инсон баркамоллиги, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, динлааро бағрикенглик ғояларини шакллантириш йўлидаги хизматлари ўзига хос бадиий услубда мадҳ этилган.
-
Огаҳий туғилган қишлоқ
Нуржонов Комил,Комилжон Нуржоновнинг «Огаҳий туғилган қишлоқ» асари буюк шоир ва мутафаккир Огаҳий ҳаёти, унинг туғилиб-ўсган муҳити ҳамда Хоразм маданий ҳаётига бағишланган бадиий-тарихий асардир. Китобда Огаҳийнинг болалик йиллари, ижодий камолоти, устоз-шогирд анъаналари ва у яшаган даврнинг ижтимоий-сиёсий муҳити ҳақида ҳикоя қилинади. Асарда шоир туғилган қишлоқ муҳити, халқ турмуш тарзи, миллий қадриятлар ва маънавий мерос таъсирчан тарзда тасвирланган. Муаллиф тарихий манбалар ва халқ ривоятларига таянган ҳолда Огаҳий шахсини янада яқин ва жонли образда очиб беради. Китоб адабиёт ихлосмандлари, талабалар ва миллий тарих ҳамда маънавий меросга қизиқувчилар учун мўлжалланган.
-
Деҳқончилик асослари
В.Р.Вавилов.,Қўлингиздаги китобимни стахановча меҳнат қилиб 1939 йилга Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалик виставкасида бирок эти ҳуқуқига сазовор бўлган донгдор ва отоқли социалистик Деҳқончилик усталарига бағишлайман. Мен, ўзимнинг бутун илмий асаримни уларга шунинг учун ҳам бағишлайманки, меним ҳаётимда халққа хизмат этишдан кўра муқаддасроқ ҳечқандай мақсад бўлмади ва йўқдир. Мен ҳамавақт агрономия фанини кенг халқ оммаси фойдаланаслади ган қилишга, ерни унумдор қилаётган кишиларнинг ҳақиқий ёр-дамчисига айлантиришга тиришиб келдим.
-
Вишневый омут. Хлеб имя существительное. Карюха
Михаил Алексеев,В 1951 году вышел роман Михаила Алексеева «Солда-ты», сделавший имя автора значимым для широких чи-тательских кругов. В большую советскую литературу во-шел писатель, где он, не изолируясь от других, однако, занял особое место.
-
Ўзбекистон Республикаси қисқача маълумотнома
Э.Аҳмедов, З.Сайдаминова,Китобда ишончли материаллар асосида республиканинг табиий-иқлим шароитлари демаграфик жиҳатдан ўзига хос хусусиятлари ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланишрежаси акс эттирилган.
-
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида низом
[],"Ўзбекистон Респулликаси нақд пулсиз ҳисоб-китоблар туғрисида"ги Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси.
-
Ануштагин хоразмшоҳлар давлати (1097-1231)
Зиё Буниёдов,ХХ асрдаги атоқли тарихчи олимлардан бири, академик Зиё Буниёдовнинг қаламига мансуб бу китоб Марказий Осиё халқ-лари тарихининг 140 йиллик даврини қамраб олади. Мовароун-наҳрда вужудга келиб, Буюк салжуқлар давлатини ва Бағдод халифалигини ларзага солган, босқинчи қорахитойлар давлатини тор-мор келтирган, сўнгги ғазнавийларни ҳам ўзига бўйсундир-ган, маркази Хоразм бўлган қудратли давлатимиз тарихи, сиё-сий-иқтисодий тузуми, юксак маданияти бу китобда ишончли, асл манбалар асосида ёритиб берилади. Мазкур ноёб китоб биз-
-
Ёшлик-бебошлик эмас
З.Эгамбердиев, З.Эгамбердиева,“Ёшлик – бебошлик эмас” китоби ёш авлод тарбияси, маънавий камолот ва ҳаётда тўғри йўл танлаш масалаларига бағишланган муҳим асардир. Муаллиф ёшлик даврининг масъулиятли ва ҳал қилувчи босқич эканини таъкидлаб, уни шунчаки шўхлик ёки беқарорлик билан эмас, балки билим олиш, мақсад қўйиш ва шахсий ривожланиш билан боғлайди.
-
Қишлоқ ўқувчиларига механизаторлик касбини ўргатиш
И.Каримов,И. Каримовнинг “Қишлоқ ўқувчиларига механизаторлик касбини ўргатиш” асари қишлоқ мактабларида ўқувчиларни меҳнатга тайёрлаш, уларга механизаторлик касбининг назарий ва амалий асосларини ўргатиш масалаларига бағишланган. Китобда қишлоқ хўжалиги техникаси турлари, уларнинг тузилиши ва ишлаш тамойиллари ҳақида тушунчалар берилади. Шунингдек, ўқувчиларда техникадан хавфсиз фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, меҳнат маданияти ва касбий масъулиятни тарбиялаш йўллари ёритилган. Асар ўқитувчилар, касб-ҳунар таълими мутахассислари ва ўқувчилар учун амалий қўлланма сифатида хизмат қилади.
-
Нажмиддин Қубро туғилган қишлоқ
Нуржонов Комил,«Нажмиддин Қубро туғилган қишлоқ» асарида буюк мутафаккир ва тасаввуф намоёндаси Нажмиддин Қубро таваллуд топган маскан, унинг тарихи ва маънавий муҳити бадиий-публицистик руҳда тасвирланади. Асарда қишлоқ табиати, халқининг урф-одатлари ва тарихий хотираси орқали алломанинг шаклланишидаги ижтимоий-маънавий омиллар ёритилади. Муаллиф ўтмиш ва бугунни боғлаб, миллий қадриятлар, маънавий мерос ва ватанга муҳаббат ғояларини илгари суради. Асар ўқувчини тарихий шахслар ҳаёти ва улар қолдирган меросни чуқурроқ англашга ундайди.
-
Ўзбек тўйлари
Исмоилов Ҳ.,Ҳаёт Исмоиловнинг "Ўзбек тўйлари" деб аталган ушбу китоби, ўз номидан ҳам кўриниб турганидек, халқимизнинг азалий анъанасига айланиб қолган миллий маросимларимиз, урф-одатлар, расм-русмлар ва таомилларимиз тўғрисида қизиқарли ҳикоя қилади. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Яҳё Ғуломовни хотирлаб
А.Муҳаммаджонов,Ушбу рисолада ўзбек археология фанининг сардори, атоқли қомусий олим, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси, Республикамизда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарих фанлари доктори, профессор Яҳё Ғуломовнинг кўп қиррали ибратли ҳаёт йўли, қадимги Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Навоий, Жиззах ва Тошкент вилоятларида олиб борган самарали археологик изланишлари ва яратган илмий асарлари ҳақида ҳикоя килинади.