-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Inson va atrof muhit. Inson ekologiyasi tabiatni muhofaza qilish,
-
-
-
-
-
Адабий танқидий мақолалар
Ғ. Ғулом,Мазкур китобга - атоқли ўзбек совет шоири, Узбекистон ССР ФА академиги Fафур Fуломнинг 1928 1966 йиллар мобайнида бизнинг ҳамда қардош республикалар матбуоти ва матбаасида босилиб чиққан адабий-танқидий, айрим публицистик мақолалари, нутқлари ва бошқалар киритилган. Уларнинг бир қисми эса шоирнинг шахсий архивидан олиниб, биринчи марга эълон қилинмоқда. Бу мақолалар ўзбек классик ва совет адабиёти, ўзбек халқ оғзаки ижоди, ўзбек адабиётининг қардош халқлар билан ўзаро ҳамкорлиги ва хорижий шарқ халқлари адабиётлари билан адабий алоқаларнинг муҳим масалаларига бағишланган. Тўплам адабиётшунослар, олий ўқув юртлари филология факультетлари студентлари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Адабиёт ҳақида
М.И.Калинин,Китоб М. И. Калининнинг рус адабиёти, халқ ижоди ва тили ҳақидаги мақолалари ва айрим фикрлари тўпламидан иборат бўлиб, пропагандистлар, лекторлар, библиотека ходимлари, ўқитучилар ва совет интеллигенцияси учун белгиланган.
-
Талант-халқ мулки
О. Шарафиддинов,Ушбу китобга истеъдодли олим Озод Шарафиддиновнинг адабиётимиз ҳақида ҳам суюниб, ҳам куюниб айтган фикрлари жамланган. Бу мулоҳазалар сизнинг калбингизда хайрихоҳлик уйғотса, сизни ҳам бирор гап айтишга даъват этса, муаллифнинг орзуси ушалгани шу. Энди фикр айтиш навбати сизга, муҳтарам китобхон.
-
Йиллар. Йиллар. Устозлар
Ҳамид Ғулом,Атоқли адиб, забардаст шоир, оташин публицист, таниқли жамоат арбоби - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ҳамза номидаги республика Давлат мукофоти лауреати Ҳамид Ғулом ушбу мақолалар тўпламида ўзбек совет адабиётининг ривожланиши, унинг навбатдаги вазифалари тўғрисида фикр юритади, устоз шоир ва ёзувчилар билан учрашувлари ҳақида ҳикоя қилади.
-
Ўттиз йил изҳори
И. Ғафуров,Ҳозиржавоб мунаққид ва мутаржим Иброҳим Ғафуровнинг номи серқуёш республикамизнинг барча китобхонларига яқиндан таниш. Мана ўттиз йилдирки у ижоднинг ўта маъсулиятли соҳасида қалам тебратиб келмоқда. Бу изланишларнинг самараси ўлароқ ўнлаб китоблар юзага келди. Мунаққиднинг ушбу тўпламига унинг кейинги йилларда яратган адабий-танқидий мақола ва кузатишлари киритилди.
-
Ёшлар билан суҳбат
А.Қаҳҳор,Эндига адабиёт майдонига биринчи қалам қўйган ёш ёзувчи.Ўзининг талантига ишончдан кўра ишонсизлиги кўпроқ.
-
Паризодим
Маъруф Жалил,Ватан урушининг битмаган жарохатлари, гох еса дустликнинг давр кетган қирралари хақида хаёл суради. Хаммасида хам шоирнинг истиқбол ҳақидаги ўйлари етакчидир. Мазкур тупламда маъруф Жалил Шеърларидан саралаб тартиб берилди.
-
Эътиқод
Ж.Жабборов,Таниқли шоир Жуманиёз Жабборовнинг биринчи китоби чиққанига мана чорак аср бўлаётир. Бу йиллар ичида шоир ижодкор сифатида ўсди. Бу тўплам шоирнинг шу давр мобайнида яратган лирик шеърларидан сараланди. У замонамиз кишиларининг ҳаётбахш ўй-хаёллари, ёшлик ва муҳаббат, Ватан ва ватанпарварлик руҳидаги шеърлардан ташкил топгандир.
-
Искандар хирадномаси
Абдурахмон Ж.,Жаҳон адабиёти хазинасига бебахо гавхарлар кўша олган, форс-тожик адабиёти дурдоналарини жамлаб, уларга қайта жило берган улкан сўз устоди Абдурахмон Жомийнинг «Искандар Хирадномаси» асари унинг «Хафт авранг» китобига кирган бешинчи достонидир, шоир унда одил ва маърифатли шох Искандар образини яратиб, шу орқали у ўз ижтимоий идеалини чизиб берган.
-
Антик адабиёт тарихи
А. Алимуҳамедов,Қадимги Юнонистон, Рим халқлари қолдириб кетган буюк маънавий мерос намуналарининг ҳозирча тилимизга етарли таржима қилин маганлиги, бунинг устига мазкур халқлар тилини билмаслигимиз вазифани адо этиш борасида анча қийинчиликлар туғдирди. Бироқ рус тилидаги қанча-қанча тадқиқотлар, адабий ёдгорликлар таржимаси мушкулимизни осонлаштирди - улардан озми-кўпми фойдаландик. Ҳар қандай катта иш хатолардан холи бўлмаганидек, бу асарда ҳам айрим камчиликлар учраши муқаррардир. Касбдошларимиздан, барча адабиёт аҳлларидан ўтинчимиз шуки, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини дариғ тутмагайлар.
-
Чет эл адабиёти тарихи
О. Қаюмов,XVII ва XVIII асрлар жаҳон тарихида янги даврни бошлаб берди. XVII—XVIII асрлардаги инглиз ва француз буржуа революциялари ўрта асрлардаги эски тартибларни емириб ташлади. Минг йилдан ортиқ вақтдан бери ҳукмронлик қилиб келаётган феодал системасига зарба берди, жамият тараққиётини янги босқичга кўтарди.
-
Юсуф ва Зулайхо
А.Жомий,Нуриддин Абдурахмон ибн Aхмaд Жомий (1414 1492} XV асрнинг файласуф олими ва буюк суз санъаткоридир. Унинг знг гузал достонларидан бири булмиш "Юсуф ва Зулайхо» буюк мухаббат ва инсоний кечинлмлар гимнидир. Асар икки севишган калб. Юсуф билан Зулаихонинг оташин мухаббатини мадх, этади. Достон 1964 йил, Ду- шанбенинг "Ирфон» нашриётида босилган текстга муво- фик таржима килинди
-
Эътиқод
Ж.Жабборов,Таниқли шоир Жуманиёз Жабборовнинг биринчи китоби чиққанига мана чорак аср бўлаётир. Бу йиллар ичида шоир ижодкор сифатида ўсди. Бу тўплам шоирнинг шу давр мобайнида яратган лирик шеърларидан сараланди. У замонамиз кишиларининг ҳаётбахш ўй-хаёллари, ёшлик ва муҳаббат, Ватан ва ватанпарварлик руҳидаги шеърлардан ташкил топгандир.
-
Хаёлот манзаралари
Юсуф Жумаев,Қўлингиздаги тўпламни ўқир экансиз ундаги шеьрлар қалбингизни ватан кенгликларига туташтириб улканлаштиради. Муҳаббат қувончи ва изтироби унинг бебаҳо ва бевафолигидан оҳ чекаркансиз бошқа инсонга айлангандек бўласиз. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Умрим дафтари
Мели Жўра,Баъзан боғ кездиради, гулгун чаманлар ичра сайр қилдиради, тўй-томоша базмларида ўйнатиб қувонтиради. Журналистнинг қисмати ана шундай. Мели Жўранинг "Умрим дафтари" ни ўқиганимизда биз ана шу шарафли қисмат шоҳиди бўламиз.
-
Ижтимоий экология
Қ.М.Абирқулов, А.Абдулқосимов, Ш.Ҳамидов,Ушбу ўқув қўлланмада «Ижтимоий экология» фанининг назарий асослари, турли миқёсдаги, айниқса Ўзбекистондаги ин-сон экологияси муаммоларининг сабаб ва оқибатлари, ижтимоий-экологик жиҳатлари ёритилган. Қўлланма жамият ва инсон ўртасидаги ў.заро муносабат-ларни фалсафий ва табиий-илмий англашнинг моҳияти, ижтимоий экологиянинг мақсад ва ва.зифалари баёнини ўз ичига олган. Унда, шунингдек, ижтимоий-экологик муаммоларни ҳал этишда иқтисодий сиёсат ролини кўрсатишга муҳим ўрин ажратилган. Ўқув қўлланма иқтисодиёт йўналишидаги олий ўтфв юртларининг талабалари учун мўлжалланган.