-
-
-
-
-
-
-
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Ўзбек ёзувининг ХХ аср тарихи
Жамолхонов Ҳ., Умаров А.,Мажмуа ХХ асрнинг 30-йилларигача бўлган даврда (аниқроғи, 1918-1929 йиллар орасида0 араб графикасидаги ўзбек ёзувини ислоҳ қилиш муносабати билан матбуотда уюштирилган мунозара материаллари, турли даражадаги пленум, конференция ва курултойларда ўқилган маърузалар, алифбо ва имло бўйича қабул қилинган қарорларнинг газета ва журналларда чоп этишган матнларидан ёхуд архив ҳужжатлари ва уларнинг кирилл-ўзбек алифбосига ўгирилган нусхасидан ташкил топган.
-
Kalila va Dimna
Hind xalq eposi.,«Kalila va Dimna» uzoq vaqtlardan beri o‘zbek xalqiga ma’lum. Uning ajoyib hikoyalari har xil yo‘llar bilan xalq orasida keng yoyilib, og‘izdan og‘izga o‘tib kelmoqda. Asarning o'zbek xalq ijodi va yozma adabiyotiga ham ta’siri katta. Butun dunyo xalqlarining, jumladan, o'zbek xalqining ham mulkiga aylanib qolgan shoh asarni qayta o'qish baxti sizga muborak bo'lsin, aziz kitobxon!
-
Пўлат Солиев
ФАРРУХ ТЕМИРОВ,Мазкур тарихий рисолада XX асрнинг дастлабки ўттиз йиллигида ижод қилган етук тарихчи олим, профессор Пўлат Содиевнинг ҳаёти, илмий-ижодий фаолияти ва тарихий қарашлари, шунингдек, бу даврда Ўзбекистонда тарих фани ва тарихшунослик жараёнлари, олимнинг илмий меросига бўлган муносабат каби масалалар ўз аксини топган. Рисола илмий жамоатчилик ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Нажмиддин Кубро
Исҳоқова Замира,Рисолада тасаввуф оламининг забардаст алломаларидан бири, кубровийлар тариқати асосчиси Нажмиддин Кубронинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ёритилган. Буюк шайх сиймосида тафаккурий-ақлий билим билан ботиний-маърифий билим, донишмандлик, дунёвий заковат билан валийлик кашфиётлари муштарак бўлиб, бежиз у зотни авлиё ва муршидларнинг энг комили, юксак мақомлар соҳиби, тавҳид, ҳақиқат ва қалб илмларининг билимдони деб тарифлашмаган.
-
Гўрўғли. Хоразим достонлари
С.Рўзимбоев,Достонлар халқ тафакурининг олий неъматидир. Улар аждодларимизнинг дунёқараши фалсафий мушохадалари ватанпарварлик қахрамонлик сингари олижаноб хусусиятлари талим тарбияга оид фикирлар мужасамлашган.
-
Абу Али ибн Сино
Азимхўжа Отахўжаев,Ушбу тарихий рисолада машҳур аллома Абу Али ибн Сино ҳаёти ва ижоди тўғрисида сўз боради. Европада у Авиценна номи билан машҳур бўлган. Бухоролик мутафаккир, буюк табиб, таниқли файласуф олим ва шоир Абу Али ибн Синонинг мураккаб ҳаёт йўли, илмий фаолияти рисолада ишончли манбалар асосида қизиқарли, содда тарзда ёритилган. Мазкур рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Насруллоҳхон
ҚАҲРАМОН РАЖАБОВ,Мазкур тарихий рисолада ўз даврида Хони шахид (Шаҳид хон) номи билан машҳур бўдган Амир Насрулдоҳхон ҳақидаги тарихий ҳақиқат илк марта кўрсатшхган. Муаллмф ўша давр тарихчиларининг асарлари, замондошлари хотиралари ва бошқа тадқиқотлар асосида Амир Насруллоҳ Баҳодурхоннинг тўлиқ сиймосини ярата олган. Ундаги айрим фикрлар мунозарали бўлса-да, асар зиддиятли ҳукмдорнинт серқирра фаолиятини қизиқарли тарзда ёритган, бу ҳолат ҳам муаллифнинг тарихий манбаларни синчиклаб ўрганганлиги ва улардан бугунги кун учун зарур хулосалар чиқарганлигидан далолат беради.
-
O'zbek xalq maqollari
Mirzayev T., Musoqulov A., Sarimsoqov B.,Til, falsafa va badiiy ijodning o'ziga xos hodisasi sifatida yuzaga kelgan xalq maqollari folklorning ixcham shakl, ammo teran mazmunga ega bo'lgan bir janridir. Har biri tilimiz ko'rkini, nutqimiz nafosatini, aql - farosat va tafakkurimiz mantiqini hayratomuz bir qudrat bilan namoyish etgan va eta oladigan bunday badiiyat qatralari xalqimizning ko'p asrlik hayotiy tajribalari va maishiy turmush tarzining bami-soli bir oynasidir.
-
Мадаминбек
ҚАҲРАМОН РАЖАБОВ,Ушбу тарихий рисолада Туркистон мустақиллиги учун курашган Мадаминбек қўрбошининг суврати ва сийраги яхши очиб берилган. Навқирон истеъдодли олимнинг бу асарида Туркистон қўрбошилари ўртасида алоҳида ажралиб турган Мадаминбекнинг ҳарбий ва сиёсий фаолияти, юрт озодлиги йўлида олиб борган курашлари батафсил ёритилган. Муаллиф архив ҳужжатлари ва бошқа манбалар асосида илк маротаба Мадаминбекнинг тўлақонли сиймосини ярата олган. Мазкур тарихий рисола кенг китобхонлар оммасига мўджалланган.
-
Баҳоуддин Нақшбанд
Наврўзова Гулчехра,Мазкур фалсафий рисола нақшбандия тариқатининг асосчиси, машҳур авлиё Баҳоуддин Нақшбанднинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда унинг таълимоти хусусида сўз боради.Рисола сўнгида Баҳоуддин Нақшбанд рубоийларидан намуналар ҳамда Бухорои шарифнинг етти пири-хожатон-нақшбандия тариқати назариётчиларининг номлари келтирилган.
-
XX аср ўзбек шеърияти антологияси
А.Орипов ва бошқалар,XX аср узбек шеърияти истеъдодларга бой ва ранг-барангдир. Бу давр назмида ҳар бир шоирнинг ўзига хос бадиий-эстетик оламини курсатадиган асарлар оз эмас. Уларни одам кумсайди. Гоҳида такрор ва такрор мутолаа қилгиси келади. «XX аср ўзбек шеърияти антологияси»ни тузувчилар уни тайёрлашда ўқувчи руҳиятидаги ана шу маънавий эҳтиёжни эътиборга олишга ҳаракат килдилар. Ушбу анталогия шеърият мухлисларига узига хос совға булибгина қолмай, ундан олий ўқув юртларида, коллеж, лицей ва ўрта мактабларда қўшимча ўқув қўлланма сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.
-
Усмон Хўжа
Ражабов Қ., Ҳайитов Ш.,ХХ аср тарих зарварақларида инсоният тараққиётига дахлдор буюк кашфиётлари, оламшумул воқеа ва ҳодисалари, мураккаб тақдирли ажойиб сиймолари билан муҳрланди.Усмон Хўжа(Усмонхўжа Пўлатхўжаев) ҳам Туркистон халқларининг миллий озодлиги, эрки ва мустақиллиги учун курашган ана шундай ёрқин шахслардан бири эди
-
Хоразм достонлари: Ошиқнома 6-китоб
С. Рўзимбоев,“Ошиқнома” рукни остида 6-китоб бўлиб чиқаётган ушбу мажмуага “Юсуф ва Зулайхо”, “Маликаи Зарнигор”, “Гавхарой”, “Саёд ва Хамро” достонининг оғзаки варианти киритилди. Мазкур достонлар ҳам китобхонларнинг эътиборига сазовор бўлади деган умиддамиз.
-
Файзулла Хўжаев
Ражабов Қ.,Ушбу тарихий эсседа таниқли давлат ва сиёсат арбоби Файзулла Хўжаевнинг мураккаб ва зиддиятли ҳаёт йўли кўрсатилган
-
Мирзо Улуғбек авлодлари
Файзиев Т., Кутбиддинов Ю.,Рисолада Шарқнинг буюк донишманд олими Мирзо Улуғбекнинг авлодлари хакидаги маълумотлар баён этилган
-
Бобурийлар сулоласи
М.Нуритдинов,Рисола тарихимизнинг энг ёрқин, шу билан бирга кам ўрганилган саҳифаларидан ҳисобланган Темурийлар сулоласи тарихининг бир қисмини ёритишга мўлжалланган. Кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган ушбу рисола зикр этилган сулоланинг бир қисми бўлмиш Бобурийлар авлодига бағишланади
-
Розимикин мендан ҳаётим
Ёрқин Абдуллаев,ир одам туғилди, меҳнат қилди. Зиё тарқатди. Оила қурди. Оқил фарзандлар тарбиялади. Одамларга яхшилик қилди. Мансаб талашмади. Ортиқча ҳою-ҳавасларга берилади.
-
Шукроналик ва осудалик
Ёрқин Абдуллаев,Бу китобда шукроналик ва унинг ортидан келувчи осудалик борасида сўз кетади.
-
Одоб ва осудалик 18. Биринчи жилд
Ёрқин Абдуллаев,Одоб ( адаб) нима? Унинг дебочаси қаерда? Она қорнидами, ота-она ибратидами