-
-
-
-
-
-
-
-
Tilshunoslik,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
한국어능력시험 업무치리지침
Lee JI Yong,한국어능력시험 관련 행정 및 절차 지침서입니다. 시험 운영과 평가 기준을 명확히 제시합니다. 교육기관이나 행정 담당자에게 유익합니다.
-
First step for russian in korean
Lee JI Yong,외국인을 위한 실용 한국어 입문서입니다. 발음, 어휘, 문법을 단계적으로 학습할 수 있습니다. 초급 한국어 학습자나 교사에게 유용합니다.
-
Bog'lanishli nutq o'stirishning lingvodidaktik asoslari
O. J. Yeshimbetov,Taqdim etilayotgan o'quv-uslubiy qo'llanma nutqiy bog'lanishlaring ba'zi muhim masalalari tadqiqiga bag'ishlangan. Unda og'zaki va yozma nutqning o'zaro munosabati, nazariy tasavvur hamda amaliyifoda yaxlitlip til va adabiyot o'qitish konsepsiyasining psixolingvistik uzviy aloqadorligi xususida mushohada yuritiladi. Kitobda umumiy o'rta ta'lim tizimida matn ustida ishlash tajribasi, ilmiy-metodik qarashlar tadrijiy takomili, pedagogik yondashuvning o'ziga xosligi muayyan darajada yoritilgan hamda umumlashtirilgan. Uslubiy yo'l-yo'riqlar metodika masalalari bilan shug'ullanadigan mutaxassislar, oliy o'quv yurtlari o'zbek tili va adabiyoti ixtisosligi magistrant va bakalavrlari, shuningdek, ta 'lim-tarbiya jabhasi bilan qiziqadigan keng kitobxonlar ommasiga mo'ljallangan.
-
Мактабгача ёшдаги болаларни тўғри талаффузга ўргатиш
Қ. С. Шодиева,Ушбу китоб болаларда товушларнинг тўғри талаффузини тарбиялаш масалаларига бағишланган. Муаллиф болалар боғчасининг тарбиячилари ва мактабгача тарбия педагогика билим юртининг ўқитувчи ва ўқувчиларига болаларда товушларнинг тўғри талаффузини тарбиялаш юзасидан олиб бориладиган ишлар учун зарур кўрсатмалар таклиф этади. Бундан ташқари, унда болалар боғчасининг барча гуруҳлари учун ишлаб чиқилган машғулотлар, дидактик материаллар берилган бўлиб, тарбиячилар улардан якка ҳолда ҳамда бутун гуруҳ билан машғулотлар ўтказишда фойдаланишлари мумкин. Китобдаги материаллардан фақат тарбиячиларгина эмас, балки ота-оналар, логопедлар, нутқида камчилиги бор бўлган махсус болалар боғчаси ва болалар уйининг тарбиячилари ҳам фойдаланишлари мумкин,
-
-
-
Ўзбек тилидаги герман тиллари ўзлашмалари
О. Жуманиёзов,Монографияда рус тили воситачилигида ўзбек тилига кириб келган герман (немис ва инглиз) тиллари луғат таркибига мансуб сўзлар сон ва сифат жиҳатидан тавсифланади, Уларнинг ўзлашиш жараёнида юз берган фонетик-орфографик, морфологик ва семантик ўзгаришлари таҳлил қилиниб, мазкур лексик қатламиннг ўзбек тилидаги ўрни, вазифаси ва бошқа ўзига хос томонлари рус или билан қиёсланган ҳолда ёритилади. Китоб тилшунослар, аспирантлар, олий ўқув юртларннннг фиология ва герман тили бўлимлари ўқитувчиларига ҳамда студентарига мўлжалланган.
-
Ўзбек тилиданграмматик жадваллар ва уларга оид методик тавсиялар
Р. Йўлдошев,Жами 30 тадан иборат бўлган ушбу жадваллар ўқувчилар қуйи синфларда ўрганган грамматик материаллар юзасидан олган билимларини яхлитлаш, янги мавзуни тушунтириш учун хизмат қилади. Жадвалларда ўқувчиларнинг ўзбекча нутқини шакллантириш ва ўстириш учун зарур бўлган грамматик материалларнинг талай қисми, яъни феълларнинг замон шакллари, нисбатлари, кўмакчи феъллар, келишиклар, сўз ясовчи қўшимчалар ва бошқа шу кабилар қамраб олинган. Жадвалларга доир методик тавсиялар берилган бўлиб, улар ўқитувчиларнинг эътиборини грамматик материалларнинг энг муҳим томонларига, уларни тушунтиришнинг диққатталаб жиҳатларига қаратади.
-
Ўзбек тили контактлари
К. Раҳмонбердиев,Қўлингиздаги китоб ўзбек тил контактлари масаласига оид баъзи муаммоларни ёритишга бағишланган. Унинг асосини рус тилининг бошқа миллий тиллар қатори ўзбек тилига бўлган таъсири ва унинг табиий ҳодиса эканлиги ташкил қилади ҳамда бу жара ённинг ленинча миллий тил сиёсати принциплари асосида эркин ра вишда амалга ошаётганлиги исботланади, Шу билан бир қаторда ўзбек тилидаги араб ва форс-тожик тили элементлари ва ўзбек тилининг тожик тилига бўлган таъсири ҳақида ҳам фикр юритилади. Китоб ўзбек тили соҳаси бўйича шуғулланувчи мутахассисларга мўлжалланган.
-
Ўзбек тилининг тарихий морфологияси
Э. Фозилов,Ушбу китоб туркий тилларнинг энг қадимий ёдгорликлари морфологиясини ёритишга бағишланган. Бунда бой фактик материаллар асосида сўз туркумларининг форма ва маъно тараққиёти бирма-бир баён этилади. Бу китоб туркий тиллар, жумладан, ўзбек тили тарихий тараққиёти процессини аниқлашда катта аҳамиятга эга. Китоб тил ўқитувчилари, турколог мутахассислар, илмий ходимлар ва филология факультети студентларига мўлжалланган.
-
Ўзбек тилидан маърузалар мажмуаси
М.А.Ҳамроев,Мазкур мажмуа ўзбек тили фанининг барча бўлимларини қамраб олга бўлиб, ҳозирги ўзбек адабий тили ҳақида анча тўлиқ маълумот бериш учун мўлжалланган. Бу тўплам педагогика институти ва университетваринин бошлангич таылим методикаси, дефектология, педаггика ва исихология мактабгача тарбия факультетлари талабалари, шунингдек, олий ўқув юртларит кирувчилар учун ўзбек тили бўйича қўлланма сифатида хизмат қилиши мумкин Мажмуа Низомий номли Тошкент Давлат педагогика университети Илмиі кенгаши йиғилишининг 1999 йил 29 январь 8-сонли қарори билан нашрга тавсия килинган.
-
Ўзбек тилида машқлар тўплами
Р.Икромова К.Қосимова,«Ўзбек тилидан машқлар тўплами» педагогика институтларининг бошлангич синф ўқитувчилари тайёрлаш ва дефектология факультетлари учун мўлжалланиб, амалдаги «Ўзбек тили» программаси (авторлар: C. Усмонов, А. Азизова) ва «Ўзбек тили тили» дарслиги (авторлар: М. Мирзаев, C. Усмонов, И. Расулов) асосида тузилди. Тўпламда «Ўзбек тили»к курсннинг ҳамма бўлимлари юзасидан ўтказиладиган амалий машғулотлар кўзда тутилди. Машқлар ўтилганларни такрорлаш ва мустаҳкамлаш, янги билим бериш учун тайёргарлик принципи всосида жойлаштирилди. Студентларнинг онгли ўзлаштиришларини ҳисобга олиб, ҳар бир бўлимда орфографик хатоларин топишга, ижодий фикр юритишга мўлжалланган машқлар берилди. Баъзи темаларнинг жойлаштирилишига қисман ўзгартиш киритилди. Масалан, ажратилган бўлаклар гап бўлаклари билан уйғунлаштирилди. Пунктуацияга доир машқлар синтаксис бўлими ичида берилди. Машқ шартлари, схема ва жадвалларни тузишда, факультетнинг специфик хусусиятнни ҳисобга олган ҳолда, оддийдан мураккабга тадрижий равишда ўтишга эътибор берилди.
-
Ўзбек тили
Ҳ. Абдураҳмонов Э.Шодмонов А. Рафиев,Қўлланмани тайёрлашда илмий-методик жиҳатдан олий ўрта махсус ўқув юртларининг рус группалари ва рус мактаб. ларида ўзбек тили ўқитиш бўйича нашр этилган дарслик ва қўлланмалар, шунингдек, рус ҳамда ўзбек тилшунослигидаги назарий ва ўқув-методик адабиётлар асос бўлди. Қўлланманинг «Сўз боши», «Фонетика» ва «Синтаксис» қнемлари профессор Х. Абдураҳмонов, «Морфология» («Равишь ва «Ердамчи сўз»лардан ташқари) қисми доцент Э. Шодмонов, «Равиш ва ёрдамчи сўзлар» бўлимлари, «Луғат» қисми доцент A. Рафиев томонидан ёзилган. Мазкур қўлланма ҳунар-техника билим юртларига мўлжалланган дастлабки иш бўлганлиги учун авторлар қўлланмани яхшилаш ва такомиллаштиришга ёрдам берувчи фикр-мулоҳазаларни мамнуният билан қабул қиладилар.
-
Ўзбек тилида ёрдамчи сўзларнинг семантик-грамматик хусусиятлари
Р. Расулов,Ушбу монографияда айрим ёрдамчи сўзлар ва улар иштирокида ҳосил бўлган грамматик конструкцияларнинг семантик-грамматик хусисуятлари статистик ва трансформацион усуллар орқали ўрганилади, асосий ва қўшимча грамматик мазмунлари таҳлил қилиниб, шу асосда уларнинг морфологиядаги ўрни белгиланади ҳамда у ёрдамчилар билан ҳосил бўлган синтактик конструкциялар фактик материаллар асосида атрофлича изоҳланади. Китоб илмий ходимлар, олий ўқув юртлари филология факультетларининг ўқитувчи ва талабаларига мўлжалланган.
-
Ўзбек тилининг назарий грамматикаси (синтаксис)
Маҳмудов Н., Нурмонов А,Бу дарслик ва қўлланмаларда ўзбек тилининг фонетикаси , морфемикаси, сўз ясалиши , лексикологияси морфалогияси ва синтаксиси юзасидан изчил маълумотлар берилди.
-
Ҳозирги замон ўзбек тилида қўшма гаплар
М.Асқарова,Бу китоб авторнинг ўн йилдан буён шу тема юзасидан олиб борган илмий-текшириш ишларининг хулосаларидан бир қисмини баён қиладиган оригинал асар бўлиб, унда ҳозирги замон ўзбек тили синтаксисидаги қўшма гаплар ҳар томонлама чуқур ёритилади ва қўшма гапларга оид материаллар кенг анализ қилиб берилади. Асарда қўшма гапга оид назарий масалалар лингвистик маълумотларга асосланган ҳолда баён қилинади. Эргаш гапларнинг бош гапга боғланиш йўллари, уларнинг классификацияси ва ҳар бир тур эргаш гапнинг ўзига хос хусу- сиятларига доир мулоҳазалар айтилади. Асар филолог-студентлар, олий ўқув юрти ўқитувчилари, аспирантлар ва ўрта мактабтил ўқитувчилари учун мўлжалланган.
-
Ўзбек тили грамматикаси ва пунктуацияси масалалари
Қулланмада ҳозирги ўзбек пунктуациясининг илмий-назарий жиҳатига,ҳар бир тиниш белгисининг қулланиш ўринлари ҳусусиятларига,тиниш белгиларининг қулланишидаги ҳар бир ҳолатни изоҳлашга купроқ грамматик қонуниятига шунингдек,тиниш белгиларининг ишлатилишидаги бой тажриба асосида вужудга келган традицион ҳолатлар умумнорма сифатида қоидалаштирилди.