-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Tilshunoslik,
-
Эъзоз
Ушбу тўплам профессор Зариббой Дўсимовнинг 60 йиллик юбилейига бағишланган бўлиб, ундан олимнинг илмий-ижодий фаолиятига доир маълумотлар, илмий мақолалар. табриклар, шунингдек, Устознинг бадиий ижодидан намуналар ўрин олган.
-
-
-
-
-
Сўз санъати сўзлиги
Исҳоқов Ё.,Китобдан ўрин олган мумтоз шеър жанри ва бадиий санъатлар тизими ўзига хос хусусиятига эга бўлиб,муаллиф улардан қандай фойдаланиш кераклиги тўғрисида ўз фикрларини баён этади.
-
Bog'lanishli nutq o'stirishning lingvodidaktik asoslari
O. J. Yeshimbetov,Taqdim etilayotgan o'quv-uslubiy qo'llanma nutqiy bog'lanishlaring ba'zi muhim masalalari tadqiqiga bag'ishlangan. Unda og'zaki va yozma nutqning o'zaro munosabati, nazariy tasavvur hamda amaliyifoda yaxlitlip til va adabiyot o'qitish konsepsiyasining psixolingvistik uzviy aloqadorligi xususida mushohada yuritiladi. Kitobda umumiy o'rta ta'lim tizimida matn ustida ishlash tajribasi, ilmiy-metodik qarashlar tadrijiy takomili, pedagogik yondashuvning o'ziga xosligi muayyan darajada yoritilgan hamda umumlashtirilgan. Uslubiy yo'l-yo'riqlar metodika masalalari bilan shug'ullanadigan mutaxassislar, oliy o'quv yurtlari o'zbek tili va adabiyoti ixtisosligi magistrant va bakalavrlari, shuningdek, ta 'lim-tarbiya jabhasi bilan qiziqadigan keng kitobxonlar ommasiga mo'ljallangan.
-
Мактабгача ёшдаги болаларни тўғри талаффузга ўргатиш
Қ. С. Шодиева,Ушбу китоб болаларда товушларнинг тўғри талаффузини тарбиялаш масалаларига бағишланган. Муаллиф болалар боғчасининг тарбиячилари ва мактабгача тарбия педагогика билим юртининг ўқитувчи ва ўқувчиларига болаларда товушларнинг тўғри талаффузини тарбиялаш юзасидан олиб бориладиган ишлар учун зарур кўрсатмалар таклиф этади. Бундан ташқари, унда болалар боғчасининг барча гуруҳлари учун ишлаб чиқилган машғулотлар, дидактик материаллар берилган бўлиб, тарбиячилар улардан якка ҳолда ҳамда бутун гуруҳ билан машғулотлар ўтказишда фойдаланишлари мумкин. Китобдаги материаллардан фақат тарбиячиларгина эмас, балки ота-оналар, логопедлар, нутқида камчилиги бор бўлган махсус болалар боғчаси ва болалар уйининг тарбиячилари ҳам фойдаланишлари мумкин,
-
-
-
-
-
Тил ва таржима
Ғ. Саломов,Ғайбулла Саломовнинг ушбу монографиясида рус тилидан ўзбекчага таржима қилишнинг бир қанча лингвистик масалалари ёритилган. Унда таржиманинг асосий «қурилиш матернали» бўлган сўз, унинг фонетик либоси, семантик ва услуб хусусиятлари ҳамда таржима жараёнида синонимлардан фойдаланиш каби масалалар муфассал текширилган. Китобда бадиий таржимада автор услубини акс эттириш масаласига доир маълумотлар берилган. Шунингдек, унда миллий колоритни акс эттиришга доир муҳим фикрларии ҳам топиш мумкин. Турли-туман таржималарни, фактларни чоғиштириш асосида яратилган бу асарда автор бадинй таржиманинг бир канча лингвистик «сир»ларини очишга ҳаракат қилган. У ҳозиргача илмий жамоатчиликка маълум бўлмаган кўпгина таржима назариясига оид асарларни ва таржималарни қидириб топган ва уларни таҳлил қилган. F. F. Саломовнинг «Тил ва таржима» асари илмий ходимлар, таржимонлар, тил ва адабиёт ўқитувчилари, журналистлар ва студентларга мўлжалланган.
-
-
-
-
-
Ўзбек тилидаги герман тиллари ўзлашмалари
О. Жуманиёзов,Монографияда рус тили воситачилигида ўзбек тилига кириб келган герман (немис ва инглиз) тиллари луғат таркибига мансуб сўзлар сон ва сифат жиҳатидан тавсифланади, Уларнинг ўзлашиш жараёнида юз берган фонетик-орфографик, морфологик ва семантик ўзгаришлари таҳлил қилиниб, мазкур лексик қатламиннг ўзбек тилидаги ўрни, вазифаси ва бошқа ўзига хос томонлари рус или билан қиёсланган ҳолда ёритилади. Китоб тилшунослар, аспирантлар, олий ўқув юртларннннг фиология ва герман тили бўлимлари ўқитувчиларига ҳамда студентарига мўлжалланган.
-
Ўзбек тилиданграмматик жадваллар ва уларга оид методик тавсиялар
Р. Йўлдошев,Жами 30 тадан иборат бўлган ушбу жадваллар ўқувчилар қуйи синфларда ўрганган грамматик материаллар юзасидан олган билимларини яхлитлаш, янги мавзуни тушунтириш учун хизмат қилади. Жадвалларда ўқувчиларнинг ўзбекча нутқини шакллантириш ва ўстириш учун зарур бўлган грамматик материалларнинг талай қисми, яъни феълларнинг замон шакллари, нисбатлари, кўмакчи феъллар, келишиклар, сўз ясовчи қўшимчалар ва бошқа шу кабилар қамраб олинган. Жадвалларга доир методик тавсиялар берилган бўлиб, улар ўқитувчиларнинг эътиборини грамматик материалларнинг энг муҳим томонларига, уларни тушунтиришнинг диққатталаб жиҳатларига қаратади.