-
-
Tilshunoslik,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Ал-Қомус. Арабча-ўзбекча қомусий луғат
Иброҳимов Н, Зайриев А, Орипов А, Икромжонов А,Tilshunoslik, -
-
-
-
-
-
Тилшуносликнинг долзарб масалалари.(ИЛМИЙ МАҚОЛАЛАР ТЎПЛАМИ) VI КИТОБ
Жамоа,Тўпламда замонавий тилшуносликнинг энг долзарб масалаларига бағишланган илмий мақолалар жамланган. Қизиқарли тадқиқотлар, янгича қарашлар, дадил фикрлар баён қилинган, баҳсли масалалар кўтарилган. Тўплам филолог мутахассислар, талабалар ва тилшунослик ихлосмандларига мўлжалланган.
-
Исм чиройи
Э.Бегматов,Асарда ўзбекларнинг болага исм қўйнш одатларн, диний маъноли исмларнинг юзага келиши ва улар англатадиган маънолар, улкан маданий-маънавий қад рият бўлмиш исмларнинг луғавий бойлигини эъзозлаш, асраш йўллари таҳлил қилинади, ўғил болалар ва қиз болалар исмларидан намуналар берилган. Рисола ЗАГС ходимларига, паспорт бўлими хизматчиларига, болаларига чиройли исм қўйиш ниятида бўлган ота-оналарга ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Яхши исм-инсонга ҳусн
С.А.Ризаев А.И.Мирзаев,Ушбу китобча кенг китобхонлар оммасига мўлжалланг бўлиб, унда ўғил ва қиз фараандларимизга қўйиладиган исмлар, уларнинг янги ва эски алифбода ҳамда инглиз ва испанча ёзилиши келтирилган,
-
Ифодали ўқиш
Қ. Орипов М. Обидова,Қўлланмада ифодали ўқишнинг назарий ва амалий масалалари, унга боғлиқ равишда нутқ техникаси, унли ва ундош товушлар талаффузи ҳамда бадиий асарларни ифодали ўқиш методикаси ёритилди.
-
Ҳозирги ўзбек адабий тилининг илмий стили
М. Мукаррамов,Мазкур монография ўзбек тилшунослигида кам ўрганилган стилистика преблемаснга бағншланган. Ишда илмий стилнинг экстралингвистик белгилари, лексик-семантик, морфологик ва синтактик хусусиятлари ёритилган. Адабий тил бирликларининг илмий стилда қўлланиш хусусиятлари, уларнинг бошқа функционал стиллардан фарқли белгилари анализ қилинган, Монография тилшунос-туркологлар, аспирантлар, олий ўқун юртлари филология факультетларининг ўқитувчи на студентлари ҳамда редакция, нашриёт ходимларига мўлжалланган.
-
Мактабда бадиий асар тилини ўрганиш
Ж. Эсонов,Автор ушбу қўлланмада республика мактабларидаги ўқитувчиларнинг илғор тажрибаларига асосланиб, ўрта мактабда бадиий асар тилини ўрганишнинг баъзи масалалари ва машғулот намуналарини кўрсатишни асосий вазифа қилиб олган. Мазкур қўлланма мактабда бадиий асар тилини ўрганиш методикасини яратиш борасида дастлабки қадам сифатида адабиёт муаллимларига амалий ёрдам кўрсата олса ҳамда ўқитувчилар қўлланманинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирсалар, муаллиф ғоят миннатдор бўлур эди.
-
Хоразмда битилган қўлёзмалар
Қўлингиздаги мажмуа қадимий илм-маърифат маскани Хоразмда битилган бой ёзма меросимизнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар хазинасида сақланаётган нусхалари тавсифидан иборат. Тарих, адабиёт, аниқ ва табиий фанлар мутахассислари, умуман ёзма мерос мухлисларига мўлжалланган.
-
-
Чет тилида рейтинг тизими асослари, тест таркиби ва турлари
А. Исмоилов,Президентимиз И.А.Каримов 1997 йилпинг 26 февралида Вазирлар Маҳкамасида сўзлаган ўз нутқида маориф потсициалини оширишда яна кўп иш қилишимиз керак эканлиги ҳақида тўхталиб ўтдилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси хорижий тиллар кафедрасида хорижий тилларин ўргатиш соҳасида Акалемняга юкланган мажбуриятлардан келиб чиқиб, Академиянинг юқори технология билан таъминланганлигини ҳисобга олган ҳолда самарали ишлашга ҳаракат қилинмоқда. Қўлланмада тавсия этилган рейтинг тизими ушбу изланишларнинг дастлабки маҳсули бўлиб, Академиянинг ўқув жараённда синовдан ўтказилди ва яхши натижалар берди. Мазкур қўлланмада ҳозирги пайтларда мактаб ва олий ўқув юртларида ўқув жараёнига кириб келаёттан "рейтинг" тизими ҳақида маълумот ва таклифлар келтирилган. Таклиф қилинаёттан рейтинг тизими Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган рейтинг баҳолаш тизимидан келиб чиқади ва нафақат инглиз тили учун, балки хорижий тил сифатида ўргатилаётган барча тиллар учун ишлатиш тавсия этилади.
-
Аз-Замахшарий буюк филолог олим
Арабу ажамлар устози бўлган буюк олим Абу-л-Қосим Маҳмуд иби Умар иби Аҳмад аз- Замаҳшарий жаҳон фани ва маданиятига салмоқли хисса қўшган хоразмлик буюк алломадир. Ушбу тўпламда азиз ҳамюртимиз бўлган беназир олим фаолиятининг айрим қирралари илк маротаба тадқиқ этилмоқда. Унда Урганч Давлат Университети олимларининг бир қатор мақолалари жамланган Ушбу рисола китобхонларга манзур бўлади деган умиддамиз.
-
Алишер Навоий ва она тилимиз
Н.Ражабов,Китоб бобоналонимиз Алишер Навоилга бағишланади. Унда Навоийнинг она тили тақдири учун кураши, шаклдош ҳамда маънодош сўзларни кўллашда ва умуман сўз маъноларидан фойдаланишда моҳир сўз санъаткори эканлиги ҳақидаги ихчам маълумотлар ўз ифодасини топган. Шунингдек, улуғ шоирнинг шеваларга бўлган муносабата, яъни улардан ассоий манба сифатида ўз асарларида самарали фойдаланиши ҳам алоҳида тадқиқ этилган. Қулланмадан олий ва ўрга махсус ўқув юртларида А.Навоий ҳаёти ва ижодани ўргатиш ва ўрганишда фойдаланиш мумкин.
-
-
Ўзимиз ва сўзимиз
Н.Маҳмудов,Ўзбек тили туркий тиллар оиласидаги гўзал, қадимий тилдир. Бироқ баъзи бир тазйиқлар, хусусан, Октябрь тўнтаришидан сўнгги зўравонликлар натижасид қисман табиий тараққиётидан чекиниб, сунъий ўзгаришларга учради. Алифбодан тортиб тил қурилишигач ясамаликлар, номувофиқликлар вужудга келди. Истиқлол туфайли жамиятимизиннг ҳамма соҳасида бўлгани каби тил соҳасида ҳам жиддий ижобий ўзгаришлар учун имкониятлар очилди. Тилимиз миллатимиз маънавиятининг бош белгиси сифатида ўзининг чин вазифасини бажаришга киришди, Ушбу рисолада тилимизнинг кечаси, бугуни ва истиқболи билан боғлиқ масалалар публицистик руҳда ёритилган. Она тилининг миллий ўзликни англаш, маънавий камолотдаги ўрни, бугунги кундаги мамлакагимизда шаклланган холис тил сиёсати далиллар, мантиқий қиёслар асосида теран очиб берилган.
-
Ogahiyning "Riyozu-d-davla" asari onomastikasi
Axmedova M.F,Mazkur monografiya Ogahiy tarixiy asarlari ichida birinchi bo'lib "Riyozu-d-davla" asari onomastikasi antroponimik, toponomik, kosmonimik va gidronomik mikroko`lam tarzida tasniflanishi misollar bilan dalillangan, asardagi onomastik birliklarning tarixiy-etimologik tahlili natijasida ular turkiy asosli, eroniy asosli va arab lug`aviy qatlamiga mansub birliklardan iborat ekani ochib berilgan.
-
Ал-Қомус. Арабча-ўзбекча қомусий луғат
Иброҳимов Н, Зайриев А, Орипов А, Икромжонов А,Ушбу луғат тўрт жилддан иборат бўлиб, классик ва замонавий араб адабий ва сўзлашув тилидаги юз мингдан ортиқ сўз ва ибораларни, шунингдек, фан, техника, санъат ва маданият соҳаларига оид атама ва тушунчаларни ўз ичига олади. У шарқшунос-арабшунослар, манбашунос-тарихчилар ва араб тили ўрганувчилари ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Hozirgi o'zbek adabiy tili
N. Sattarova,O'quv qo'llanma O'zbek tili va adabiyoti yo'nalishi bakalavr talabalari uchun mo'ljallangan bo'lib, "Hozirgi o'zbek adabiy tili" o'quv fanining namunaviy dasturi asosida tayyorlangan.O'quv qo'llanmada "Hozirgi o'zbek adabiy tili" fani dasturidagi ikkinchi modul "Leksikologiya" qismi yoritilgan. O'quv qo'llanma ma'ruza mashg'ulotlari, mavzuga doir topshiriqlar, glossariy, test topshiriqlaridan tashkil topgan.
-
Тил-дарё
Ўзбек тилига Давлат тили мақоми бериш ҳақидаги Қонун қабул қилинганига шу йил 21 октябрда ўн йил тўлади. Ўз она тилимизда давлатни идора қилиш, эркин гаплашиш ва ижод қилиш Истиқлол меваси, албатта. Ушбу рисолада давр, ҳаёт талабини инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамашунослик қўмитаси ҳукумат тил комиссияси ва Олий Мажлис тасдиқлаган ва оммавий ахборот воситаларига тавсия этилган, шунингдек, Атамашунос- лик қўмитаси кўригидан ўтиб, илмий луғатга кирган байналмилал терминлар, ўзлашма атамалар рўйхати эълон қилинган. Ўйлаймизки, қўлингиздаги китобча Сизга соф тилимиз, терминлар орқали маънавий-маърифий озуқа беради.
-
Тил
Н. Маҳмудов,Рисолада она тилимиз ривожи, она тили тарбиясида оиланинг ўрн ва масъулияти, минг йиллардан бери яшаб, сайқал топиб келастта тилимизнинг балиият бобидаги беқиёс имкониятлари каби масалалар қаламга олинган