-
-
-
-
-
Tarix,
-
Шажарайи тарокима
Абулғозий Баҳодирхон,XVII асрда яшаган Хива хони А. Баҳодирхоннинг «Шажарайи тарокима» асари туркий халқларнинг келиб чиқиши ва уларнинг тарихан таркиб топиши ҳақида қимматли маълумотлар берадиган ноёб ёдгорликдир. Муаллиф конкрет тарихий шахслар ҳақида гапираркан, уларнинг характерларини яратади, қизиқарли воқеаларни бадиий бўёқларда чизади.
-
Қадимги тарихчилар Ўрта Осиё ҳақида: (терма парчалар)
[],Сизга тақдим этилаётган ушбу мажмуа юртимизнинг 2500-3000 йил аввалги қиёфаси - халқимизнинг яшаш тарзи, юрт ҳимояси учун олиб борган урушлари, маиший турмуши, турли диний эътиқодлари, жанг қуроллари, умуман, қапдимги аждодларимиз турмушига доир жамики фазилатлар баён этилган тарихий маълумотлар жамланган.
-
Ал-Хоразмий-буюк қомусий олим
Эшчанов Р, Сотлиқов А, Абдуллаев О,Ушбу рисола математика ва алгебра фанининг асосчиси, комусий олим, ватандошимиз Мухаммад ал-Хоразмий таваллудининг 1225 йиллигига багишланади. Рисолада ал- Хоразмий яшаган даврнинг кискача сиёсий тарихи, олимнинг хаёти, илмий фаолияти, унинг ёзган асарлари хамда илмий кашфиётларининг жахон илм-фани ва маданияти тараккиётига кушган улкан хиссалари хакида суз юритилади
-
Жаҳон тарихи ва маданиятида Хоразм
Матниязов М., Сатликов А.,Хоразм тарихига оид масалаларни кенг кўламда ўз ичига олган мазкур асарда Хиванинг жаҳон тарихи ва маданиятида тутган ўрин ва мавқие, Хоразмда ўзбек давлатчилигига асос солиниши, сардуштийлик дини ҳамда унинг муқаддас асари "Авесто"нинг яратилиши ёритилган
-
Хоразмшоҳлар давлати тарихи
Иброхим Қафес ўгли,Маълумки , IХ - ХI асрлар мамлакатимиз, жумладан Хоразм тарихида ҳам олтин давр деб юритилган.
-
Қатағон қурбонлари хотира китоби Андижон вилояти (1865 - 1991 йиллар) II қисм
Шамсутдинов Р,Тарих - ҳақгўй ва бешафқат мураббий. У миллат юзига ойна тутади, унга ўзлигини, ўтмишини, бугунини ва келажагини рой-рўст кўрсатади. Ушбу китобда миллатимизнинг рус ва совет мустамлакачилиги даврида қатағон қилинган, сокин турмуши тамомила издан чиқарилган, олис ва совук, ўлкаларга сургун қилинган, жисмонан маҳв этилган етук намояндалари тақдири қаламга олинган.