-
Бошқарув ҳисоби
Пардаев А. Х., Пардаев Б. Х.,Рисолада асосий эътибор бошқарув ҳисобининг моҳиятини очиб беришга, унинг ўзига хос ҳусусиятларини белгилашга, шулар орқали корхоналарда бошқарув ҳисобини ташкил қилиш асосларини кўрсатиб беришга қаратилган. Шунингдек, бошқарув қарорларини қабул қилишга таъсир этилган омилларни ўрганиш асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини аниқлаш, уни бошқариш ҳамда унга баҳони белгилаш тамойиллари атрофлича ёритилиб, харажатлар таркиби ва тавсифи аниқ мисоллар билан кўрсатилган.
-
Тарихий ўлкашунослик
Очилдиев Ф.Б.,Мазкур кўлланмада Тарихий ўлкашунослик фанининг максад вазифалари, ёш авлодни тарбиялашда тарих фанининг ўрни, ўлкамизда бўлиб ўтган тарихий жараёнлар. Улкамиз тарихини тарихини ўрганишда ва архив манбаларининг ўрни каби мавзулар камраб олган. Қўлланма тарих мутахасислиги бўйича таълим олувчи талабалар учун мўлжалланган.
-
Ўзбекистон тарихи
Асқаров А,Кўп жилдлик «Ўзбекистон тарихи ва манбалари» туркумида нашр килинаётган жамланманинг қўлингиздаги биринчи жилдида Ўзбекистон деб аталмиш юртимиз тарихининг энг қадимги даврларидан х,озиргача босиб ўталган йул, халк турмуши, маданияти, илм-фани, ижтимоий-иқтисодий хдёти реал ва киска факт ракамлар, юз берган ва содир этилган вокеликлар ёритилди. Китобда илк бор эски мустамлака тузумидан қолган ва хорижда эски мактаблар таъсири остида шаклланган дунёкарашдан воз кечилган х,олда Ўзбекистон тарихи объектив тарзда, янгича ёндашув, миллий манфаатлардан келиб чиққан х,олда қискача баён этилди. Энг мух,ими, ушбу асар якину тмишда тарих фани концепциясига зурлик билан сингдирилган ва х,али х,ам уз салбий таъсирини сақлаб қолаётган формациявий карашлардан холи бўлиб, ўтмишни ўрганиш ва ёритишда бутунлай янгича муносабат - цивилизациявий-сулолавий ёндашув асосида ёзилгани билан ажралиб туради. Китоб кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Муқанна
Каримий Ғулом,Манбашунос олимнинг мазкур тарихий рисоласи VIII асрнинг иккинчи ярмида Туронзаминда халифалик истибдодига қарши кўтарилган оқ кийимлилар қўзғолони раҳнамоси Муқанна фаолиятига бағишланган.Унда тарих дарсликлари ва илгариги тадқиқотларда мавжуд маълумотлар такрор баён этилмасдан, имкон қадар бирламчи манбалари асосида янги фикр-мулоҳалар билдиришга ҳаракат қилинган.
-
Birinchi Renesans Allomalari
Xolmuradov R., Rahmatov M.,Ushbu o'quv qo'llanma O'zbekiston zamini tarixda buyuk Uyg'onish davrlariga beshik bo'lgan, dunyo ilm-fani rivojiga ulkan hissa qo'shgan ulug' mutafakkirlarni yetishtirib bergani qalamga olingan.Ushbu "Birinchi Renessans allomalari" nomli o'quv qo'llanmasi uchta kitobdan iborat turkumning dastlabkisidir. U jonajon Vatanimizning yangi tarixiga dastlabki chizgilar ekanligi bilan ham alohida ahamiyatga ega."Birinchi Renessans allomalari" nomli o'quv qo'llanmasi Vatanimiz taqdiriga befarq bo'lmagan keng kitobxonlar ommasiga mo'ljallangan bo'lib, barcha ta'lim muassasalari, xususan, oliy o'quv yurtlari, tashkilot va idoralar, har bir xonadonga kirib borishimaqsadga muvofiqdir.Ushbu o'quv qo'llanma barcha oliy o'quv yurti talabalariga tavsiya qilinadi.
-
Tarix fani metodologiyasi
Alimova, D.A,О‘quv qо‘llanmadan tarix mutaxassisligi bо‘yicha ta’lim olayotgan bakalavriatura va magistratura talabalari «Tarix fani metodologiyasi», «Tarix fanining nazariy masalalari» kabi fanlarni о‘qishda, shuningdek, tadqiqotchilar va tarixchi mutaxassislar foydalanishlari mumkin
-
Этнология
Аширов Адҳамжон,Мазкур қўлланмада этнология фани асослари, унинг асосий тадқиқот объекти, муаммолари ҳамда тарихи борасида дастлабки умумлаштирувчи маълумотлар тизимли равишда баён этилган. Шунингдек, муаллифлар томонидан этнологиянинг замонавий йўналишлари, мактаблари, анъанавий ва замонавий этномаданий жараёнлар, этнос ва этниклик муаммосига оид ғоялар ҳамда этнологиянинг назарий-методологик муаммолари янгача қарашлар асосида таҳчил этилган.
-
Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи
Асқаров А,Ушбу ўқув қўлланма ўзбек халқининг келиб чиқиши, яъни унинг узоқ давом этган этногенези ва этник тарихи ҳақида. Китобда ўзбекларнинг уруғ-қабила холатидан аста-секин элат-халқ бўлиб шаклланиб бориш жараёни ва шаклланган халқ холатидан миллат даражасига ўсиб чиқиши бой моддий маданият ва ёзма манбаларнинг тарихий таҳлили асосида баён этилган.
-
Jahon xalqlari etnologiyasi
Salimov T,O`quv qo`llanma O`zbekistonning eng yangi tarixi bo`yicha jamoatchilik kengashi va O`zbekistonning eng yangi tarixi masalalari bo`yicha muvofiqlashtiruvchi-metodik markazning yangi o`quv adabiyotlarini tayyorlash va chop etish vazifasi doirasida nashr qilindi.
-
JAHON XALQLARI ETNOLOGIYASI
Т. 0 ‘. Salimov,Mazkur o‘quv qollanma “Jahon xalqlari etnologiyasi” fanini o'rganuvchi mutaxassis, talabalar uchun mo'ljallangan bo‘lib, unda jahon xalqlarining etnologik klassifikatsiyasi, an’anaviy xo‘jaligi, turar-joylari, kiyim-kechaklari, taqinchoq va bezaklari, uy-ro‘zg‘or buyumlari, taomlari, iehimliklari, diniy e’tiqodlari, xalq og‘zaki ijodi. san'ati haqida so‘z yuritiladi. 0 ‘quv qo‘ilanma 0 ‘zbekiston Respublikasi Oily va o‘rta maxsus ta’lim vazirligining 2018 yil 14-iyundagi 531-son buyrug'iga asosan nashrga tavsiya etilgan
-
Етти иқлим султони
Ҳилъда Ҳукҳем,Англияда яшовчи камтаргина муаллима-Ҳилъда Ҳукҳем- ёшлигидан бошлаб Ўрта Осиё тарихи билан шуғулланиб, бир қатор тадқиқотлао олиб борди. Асар А.Темур ҳаётига бағишланади
-
Ўрта Осиё археологияси
Сагдуллаев А., Кабиров Ж,Кейнги ўттиз йил ичида Урта Осиёнинг водий, дашт, тоғ олди ва тоғлик жойларидан тош асри, бронза ва қадимги даврнинг ҳамма босқичларига мансуб жуда кўп ёдгорликлар топилди. Бу топилмаларнинг натижалари кўпгина илмий мақолалар ва йирик асарларда ўз ифодасини топди. Мазкур асарлар кенг жамоатчилик ўртасида Урта Осиёнинг ибтидоий ва қадимги тарихига нисбатан жуда катта қизиқиш уйғотди. Ҳаётимизнинг барча соҳаларида қайта қуриш, янгиланиш жараёни кетаётган ҳозирги шароитда узоқ ўтмишимизни ўрганиш алоҳида аҳамият касб этмоқда
-
Амир Темур аждодлари
итоб аввалида (16-15 6 варақлар) Оллоҳ зоти ва Муҳаммад пайғамбарга ҳамду сано; Амир Темур, Шохрух ва Иброҳим Султон шаънига мақтов; «Муқаддима»ни ёзишдан мақсад; тарихни ўрганишнинг аҳамияти; оламнинг яратилиши ва тузилиши; пайғамбарлар ҳақида қисқа сўз; Одам атонинг яратилиши ва ундан тарқалган авлод; Нуҳ пайғамбар тарихидан иборат лавҳалар берилган. Ундан сўнг матн қуйидагича давом этади.
-
Ўзбеклар: Турмуш тарзи ва маданияти
Жабборов И,Миллий мафкуранинг шаклланиши ўзбек халқининг этник қиёфасини тўла тасаввур қилиш, миллатнинг этногенези ва этник тарихи, унинг моддий ва маънавий ҳаёти, миллий ҳис-туйғулари ва табиатини билиш орқали ўзлигини англаш каби этнотарихий ва ЭТИОСОЦИОЛОГИК билимлар билан бевосита боғлиқ. Ушбу китобда ўзбек халқининг келиб чиқиши, этник жараёни ва шаклланиши, жойлашиши, маданий-маиший ҳаёти ва алоқалари, моддий-маънавий маданияти, ижтимоий ва оилавий турмуши, миллий туйғулари, урф-одат ва байрамлари, диний тасаввурлари ҳаққоний ёритилган. Мазкур муаммолар узбек халқининг темурийлардан кейинги тарихи билан боғлиқ ҳолда тасвирланиб муаллифнинг таърифича, ўзбеклар Хоразм ва темурийлар яратган маданият вориси бўлиб, Ўша даврга келиб, этник жиҳатдан элат (халқ) сифатида шаклланиб етишган. Мазкур китоб 1994 йилда муаллифнинг „Ўқитувчи" нашриётида ЧОП этилган „Ўзбек халқи этнографияси" номли китобининг қайта ишланган ва тўлдирилган нусхаси булиб, унда ҳозирги мураккаб этник ва этномаданий жараёнлар, элатларнинг кундалик ҳаётида пайдо бўлаётган айрим ўзгаришлар, умумий ва хусусий белгиларнинг аш-апавий турмуш унсурлари билан боғлиқлиги каби масалалар ўз ифодасини топган. Ундан Олий ўқув юртлари талабалари, умумтаълим мактабларининг Ўқитувчилари ва юқори синф Ўқувчилари фойдаланишлари мумкин
-
O'zbekiston madaniyati
U.Qoraboyev, G'.Soatov,O'quv qo'llanmada o'zbek madaniyatining nazariy asoslari, tarixi va mustaqillik davridagi yutuqlari o'z ifodasini topgan. Unda madaniyat tushunchasi va uning mohiyati, turlari, funksiyalari, ma'naviy meros, sivilizatsiya masalalari,tariximizning turli davrlarida yaratilgan madaniy boyliklar va ularning o'ziga xos xususiyatlari, tajribalari yangicha yondashuvlar asosida yoritilgan. Ayniqsa, mustaqillik davri madaniyatiga, jumladan, madaniy islohotlar, milliy g'oya, an'anaviy madaniyatning tiklanishi, O'zbekiston badiiy madaniyati yutuqlari, madaniy-marifiy muassasalar faoliyatiga alohida e'tibor berilgan. Kitob o'quv yurtlari talabalari, soha mutaxassislari va o'zbek madaniyati bilan qiziquvchi kitobxonlarga mo'ljallangan
-
Амир Темур тарихи
Ибн Арабшоҳ,Ушбу асар муаллиф гувоҳ бўлган,ўзи бевосита иштирок этган воқеаларни тасвирлагани билан ҳам ғоят муҳим тарихий аҳамиятга эгадир.Биринчи жилдда соҳибқироннинг болалиги, Самарқанд тахтини эгаллашидан вафотига қадар бўлиб ўтган воқеалар тасвири ўрин олган.
-
Ёш хиваликлар тарихи
Матниёзов М.,Полвонниёз Хожи Юсуповнинг ўз қўли билан араб имлосида ёзган бу "Хотиралари" нинг асл нусхаси тарих фанлари номзоди, доцент Абдулла Сотлиқов, Мулла Болта Давлатов, мулла Бахтиёр Отажоновлар томонидан Ҳозир амалдаги ўзбек имлосига ўгирилди
-
Темур тузуклари
[],Ушбу китобда "Темур тузуклари" китобининг мамлакатимизда она тилимизда янгитдан юксак сифат билан чоп этилиши, ҳеч шубҳасиз, маданий ҳаётимиздаги ўзига хос муҳим воқеадир. Қадамий ва бой, шавкатли тарихимиз, бетакрор меросимиз, азалий қадриятларимиз билан қизиқадиган китобхонларга баён қилинган.
-
Ўзбекистон халқлари тарихи. I- жилд
А. Асқаров, М. Бобохўжаев,Қўлингиздаги ушбу китоб ЎЗбекистон халқларининг тарихининг ҳаққоний ёритиш, ҳар қандай сиёсий ва мафкуравий тазийқлар холи, холисанилло ёзилган дастлабки асарлардан биридир
-
Ўзбекистон халқлари тарихи
Асқаров А.,Ўқув қўлланмасининг ушбу иккинчи жилдида Туркистон тарихининг XV аср охиридан то XX асрнинг бошларига қадар бўлган давр қамраб олинган. Китобда феодал тарқоқликнинг кучайиши ва хонликларнинг вужудга келиши, Ўрта Осиёнинг Россия томонидан босиб олиниши, XIX аср охири ва XX аср бошларида Туркистонда иқтисодий ва сиёсий ривожланиш, XIX аср охирида миллий озодлик ҳаракати, Ўрта Осиё ҳалқларининг мустамлакачилик асоратидан қутилиш учун олиб борган курашлари ҳамда 1917 йил февраль инқилоби арафасидаги сиёсий ва иқтисодий аҳволи ёритилади