-
-
-
-
O'zbekiston ikkinchi jahon urushi davrida
Saidolimov S., Sa'dullayev H., Bobojonov H., Aberkulov.D,Tarix, -
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Шайх Худойдод Вали-Кармана фарзанди
А.Қандаҳоров,Худойдод Вали темурий ва шайбонийлар даврида яшаб, Шайбонийхон ва Бобур билан учрашган, туркий ва форсий тилларда шеьрлар битган тарихий шахслардан биридир.
-
Ўзбеклар (анъанавий хўжалиги, турмуш тарзи ва этномаданияти)
Жабборов Исо,Китобда ҳозирги мураккаб этник ва этномаданий жараёнлар,элталарнинг кундалик ҳаётида пайдо булаётган айрим ўзгаришлар,умумий ва хусусий белгиларнинг анъанавий турмуш унсурлари билан боғлиқлиги каби масалалар ўз ифодасини топган
-
Яҳё Ғуломов
Бекмуҳаммад Умид,Яхё Ғуломов 1908 йилнннг 1 май куни Тошкентнинг Шайхонтохур даҳасидаги Окмачит маҳалласида туғилганди. Бўлажак археологнинг отаси Ғуломхон қадим Шошдаги доврук таратган Хўжа Аҳрор мадрасасида мударрислик килган, онаси Сорахон махалладаги мактабда кизларга сабоқ берарди. Ана шундай илмга ихлос кўйган оилада вояга етган Яҳё зехнлн бола бўлиб ўсди.
-
O'zbekiston ikkinchi jahon urushi davrida
Saidolimov S., Sa'dullayev H., Bobojonov H., Aberkulov.D,Ikkinchi jahon urushida fashizm ustidan qozonilgan tariyxiy G'alabani ta'minlashga ko'pmillatli O'zbekiston xalqining qo'shgan hissasi beqiyosdir. Bugungi tinch va ozod, farovon hayotga erishish yo'lida fidoyi ota-bobolarimiz namoyon etgan mardlik va jasoratini el-yurtimiz hech qashon unutmaydi. Shavkat Mirziyoyev, o'zbekiston Respublikasi Prezidenti
-
Менинг жонажон тарихим
Ҳидоятов Г. А.,Ўрта Осиё тарихи бир қанча даврларнинг янги илмий-назарий талқинини берган.Китобнинг кўп хулосалари устида мунозара қилиш мумкин,улардан баъзилари янги далиллар излаб топишни талаб қилади
-
Амир Темур
Муҳаммаджонов А.,Ушбу тарихий рисолада машхур давлат арбоби ва ҳарбий саркарда Амир Темурнинг ҳаёт йўли, ҳарбий фаолияти, давлатчилик маҳорати ўз аксини топган. таниқли темуршунос олим буюк соҳибқирон Амир Темурнинг шахсияти, унинг ҳарбий ва сиёсий фаолиятини содда, қизиқарли услубда ёритган. шунинг учун асар қизиқиш билан ўқилади
-
Убайдуллахон
Ражабов Қ., Очилов Э.,Рисолада йирик давлат арбоби, жасур саркарда, таниқли дин ва тасаввуф намояндаси, етук зуллисонайн шоир ҳамда фан ва маданият ҳомийси сифатида ХVI аср Туркистон сиёсий-ижтимоий, диний-тасаввуфий, адабий-маданий ҳаётида катта ўрин тутган Бухоро хони Убайдуллахоннинг жангу жадалларга тўла суронли ҳаёти, серқирра фаолияти, адабий меросининг жанрий таркиби ва мавзу кўлами, диний ва тасаввуфий рухдаги асарларининг ботиний мазмун-моҳияти, шоирлик маҳорати ва шеърлари бадиияти ҳақида илмий-оммабоп усулда ҳикоя қилинади
-
Махдуми Аъзам
Зоиров Э.,Мазкур фалсафий рисолада XV-XVI асрнинг йирик мутасаввифи Махдуми Аъзамнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида фикр юритилган
-
Карвак хотира киоби
Раҳманова Юлдузхон, Оллоқулиев Каримбой,Мазкур илмий-оммабоп китоб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги "Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ф-5598 сонли фармойишига асосан ёритилган
-
Асрга тенг йиллар
Баходир Бобожонов, Қаҳрамон Мадраҳимов,Хоразм вилотятининг мустақиллик йилларидаги тарихини, ижтимоий-иқтисодий янгиланишлар ва ислоҳотлар тадрижини,халқимизнинг эзгу нияти мақсадларини акс эттирувчи манба сифатида аҳамиятга эга
-
Бобурийзодалар
Сотимов Ғофуржон,Ушбу рисолада хорижда яратилган тарихий манбаларда таянилган ҳолда Хиндистонда Захириддин Мухаммад Бобур томонидан асос солинган боборийлар салтанати ҳақида, бу салтанатни мустаҳкамлаш ва қудратини янада оширишга ҳисса қушган бобурийлар шаҳзода ва маликаларнинг шахсияти, инсоний қиёфаси ҳақида қимматли маълумотлар берилган
-
Ҳиндистонда бобурийлар сулоласи салтанати
И. Ҳошимов,Қўлингиздаги китоб Ҳиндистонда уч асрдан зиёд ҳукм сурган Бобур Мирзо ва унинг авлодлари асос солган буюк салтанат тарихига бағишланган. Унда бобурийлар авлоди бўлмиш Ҳумоюншоҳ, Акбаршоҳ, Жаҳонгиршоҳ, Шоҳ жаҳон ва Аврангзебларнинг Ҳиндистонни ягона давлат қилиб бирлаштириши, салтанат ҳудудини кенгайтириши, уни мустаҳкалаш учун олиб борган кураши, шунингдек уларнинг Ҳиндистон маданиятини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссалари баён этилади
-
Олти аср адолати
Исмоил Жўрабеков,Ушбу мажмуада ўрин олган мақолалар таниқли давлат ва жамоа арбоблари, йирик олимлар ва адиблар қаламига мансуб
-
Темур ва Улуғбек даври тарихи
Оқилхон Одилхон,Мазкур китобда ўрта асрларга оид қўлёзма манбалар асосида яратилган ва архивлардан ахтариб топилгпн аниқ маълумотларга таянган ҳолда Амир Темур ва унинг набираси Мирзо Улуғбек даврларидаги сиёсий воқеа-ҳодисалар, иқтисодиёт масалалари, мазкур салтанатлардаги маданият ва санъат равнақи ёритилади
-
Икки буюк саркарда ёхуд Жалолиддиндан Қутузгача
Абдиримов Бекзод,Қипчоқ даштидан Синд дарёсигача, Шарқий Туркистондан Форс кўрфазигача ястаниб ётган катта саҳролар, текисликлар, тоғ ва адирлар, воҳаларни ўз ичига олган Хоразмшоҳлар давлати дунёда барпо этилган энг йирик империялар қаторида турарди. Марказий Осиё ренессанси номи билан келадиган илм-фан, маданият, санъат, қурилиш ва бошқа соҳаларнинг кескин ривожланишига шароит яратган бу империя ҳам бошқа Шарқ ва Ғарб давлатлари каби мўғулларнинг босқинларидан пароканда бўлди
-
Etnologiya
A.Ashirov,Qo'llanmaning asosiy maqsadi ijtimoiy gumanitar yo'nalishida ta'lim olayotgan talabalarga etnologiyaning eng muhim vazifalari va muammolari hamda zamonaviy tadqiqot uslublari borasida dastlabki bilimlarni berishdan iborat.
-
Etnologiya
A.Ashirov,Qo'llanmada etnologiya fanining tanxi, tadqiqot mavzusi, etnologik ma’ lumotlarni to'plash, qayta ishlash, tahlil qilish usullari va uning nazariy muammolari yoritilgan. Unda sayyoramizning etnik manzarasi, turli xalqlarning etnologik tavsifi, turli mintaqalarda yashovchi xalqlarning etnomadaniy o'ziga xosligi, ulaming antropologik, geografik va lingvistik tasnifiga alnhida e ’tibor qaratilgan. Shuningdek, turli mintaqalarda yashovchi etnoslarning urf-odat va marosimlari, milliy qadriyatlari, etnomadaniyati borasida ham qiziqarli m a’ lumotlar bayon qilingan.
-
Ўзбек халқ байрамлари
Қорабоев У.,Ушбу китоб ўзбек халқининг бир неча минг йиллик байрамлари тарихиҳақида бўлиб, ўқитувчи ва талабалар, маданият ходимлари,байрам-тадбир ташкилотчилари учун мўлжалланган
-
Антик маданият ва маънавият хазинаси
Исо Жабборов,Тарихчи-этнограф ва файласуф олим Исо Жабборон номи кеиг китобхонларга яхши таниш. У ўзининг тарихий-этнографик, фалсафий асарларида ибтидоий маконлар давридан то яиги замонгича бўлган воқеаларни қаламга олади. Чунончи, муаллиф ушбу китобида Хоразм воҳасида яшаб ўтган қадимги аждодларимизнииг турмуш тарзи ва машғулотлари, уларнинг моддий маданиитини ва маънавияти тўғрисида атрофлича фикр юритади, археологик қазишмалар ва этнографик тадқиқотлар натижасида қўлги киритилган ажойиб кашфиётлар ҳоқида қизиқарли маълумотлар беради