-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Tarix,
-
-
-
Tarix,
-
-
-
-
Тожикистон халқ фожиаси ва дард-алами
Ғ. Ҳайдаров, М. Иномов,Таҳлилчи мутахассислар томонидан тайёрланган ушбу китобда ёш суверен республика бўлган бугунги Тожикистондаги аҳвол, кимларнингдир айби билан фуқаролар урушининг қонли даҳшатларини ўз бошидан кечирган халқнинг дарду аламлари ғоят зўр масъулият билан, далиллар асосида ёритилган. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган
-
Хоразм анъанавий кийим ва тақинчоқлари
Ш.Нуруллаева,Ушбу альбом-рисолада Хоразм воҳасининг XIX асрнинг охири ва XX асрнинг биринчи ярмидаги анъанавий кийимлари ҳамда тақинчоқлари ҳақида мухтасар маълумот берилган.
-
Кўҳна қалъалар диёри
Т. Қиличев,Қўлланмада қадимий Хоразм (Хозирги Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа, Тўрткўл, Беруний туманлари) заминида антик ва ўрта асрлар даврида қурилган кўҳна қалъалар, янги шаҳарлар тарихи қизиқарли ҳикоя қилинади. Қўлланма тарих ўқитувчиларига мўлжалланган бўлиб, ундан талаба ва мактаб ўқувчилари ҳам фойдаланишлари мумкин
-
Шажарайи тарокима
Абулғозий Баҳодирхон,XVII асрда яшаган Хива хони А. Баҳодирхоннинг «Шажарайи тарокима» асари туркий халқларнинг келиб чиқиши ва уларнинг тарихан таркиб топиши ҳақида қимматли маълумотлар берадиган ноёб ёдгорликдир. Муаллиф конкрет тарихий шахслар ҳақида гапираркан, уларнинг характерларини яратади, қизиқарли воқеаларни бадиий бўёқларда чизади.
-
Ўзбекистон халқлари тарихи манбалари
Б. Аҳмедов,Қўлланмада Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта асрлар тарихига оид турли тилларда (лотин, қадимги Эрон, хитой, араб, форс, туркий тилларда) ёзилган қўлёзма манбалар, аниқроғи уларнинг энг муҳим- лари, қисқа шаклда таҳлил қилинади. Манбаларнинг мазмунига қисқа тарзда тўхтаб ўтилган. Махсус боб қадимги ва ўрта асрлар тарихини ўрганишда марксизм-ленинизм классиклари асарларининг роли ва аҳамиятини кўрсатишга бағишланган. Олий ўқув юртлари талабалари, тарих ўқитувчилари ва Ўзбекистон халқлари тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган
-
Бизким, ўзбеклар
Иброҳимов А.,Ёзувчи Абдуқаҳҳор Иброҳимов Бизким, ўзбеклар деб аталган, мириқиб ўқиладиган янги асар ёзибди. Асар ўз юрти, ўз жонажон халқининг ўтмишини беҳад севган, қадрлаган ва шу қадрлаши, севиши даражасида унинг моҳияти, аҳамиятини теран тушунган ижодкор инсоннинг ўтмиш ҳақида маданиятимизнинг мустаҳкам, бақувват илдизлари ҳақидаги ўй-мулоҳазалари, юракдан кечирган илҳомий таҳлилларидир
-
Қадимги тарихчилар Ўрта Осиё ҳақида: (терма парчалар)
[],Сизга тақдим этилаётган ушбу мажмуа юртимизнинг 2500-3000 йил аввалги қиёфаси - халқимизнинг яшаш тарзи, юрт ҳимояси учун олиб борган урушлари, маиший турмуши, турли диний эътиқодлари, жанг қуроллари, умуман, қапдимги аждодларимиз турмушига доир жамики фазилатлар баён этилган тарихий маълумотлар жамланган.
-
Ўзбекистон халқлари тарихи. I- жилд
А. Асқаров, М. Бобохўжаев,Қўлингиздаги ушбу китоб ЎЗбекистон халқларининг тарихининг ҳаққоний ёритиш, ҳар қандай сиёсий ва мафкуравий тазийқлар холи, холисанилло ёзилган дастлабки асарлардан биридир
-
Қадимги Ўрта Осиё тарихи
А.Сагдуллаев,Китоб ўқитувчилар, талабалар ва умуман, қадимги тарих билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон халқлари тарихи
Асқаров А.,Ўқув қўлланмасининг ушбу иккинчи жилдида Туркистон тарихининг XV аср охиридан то XX асрнинг бошларига қадар бўлган давр қамраб олинган. Китобда феодал тарқоқликнинг кучайиши ва хонликларнинг вужудга келиши, Ўрта Осиёнинг Россия томонидан босиб олиниши, XIX аср охири ва XX аср бошларида Туркистонда иқтисодий ва сиёсий ривожланиш, XIX аср охирида миллий озодлик ҳаракати, Ўрта Осиё ҳалқларининг мустамлакачилик асоратидан қутилиш учун олиб борган курашлари ҳамда 1917 йил февраль инқилоби арафасидаги сиёсий ва иқтисодий аҳволи ёритилади
-
O'zbekiston tarixi solnomasi
Q.Rajabov, F.Hasanov,Mazkur kitobda eng qadingi davrlardan bugungi kungacha O'zbekiston tarixining muhim voqealari va asosiy sanalari xronologik tarzda o'z aksini topgan. Kitobni tuzuvchi mualliflar Vatanimiz tarixidagi muhim voqealar, davlat arboblari, yirik sulolsr vakillari, mashhur shoirlar, hukumdorlar va boshqa tarixiy shaxslar haqidagi muhim ma'lumotlarni ixcham matnda aks ettirgan.
-
Хоразмликларнинг мусулмонликдан аввалги маросимлари ва урф-одатлари
Г. П. Снесарев,Мазкур китоб Хоразм вохаси буйича диншунослик ва айрим реал-тарихий масалалар сохасидаги муаммоларни тахлил этувчи монографик тадки- котдир. Унда, умуман, Урта Осиё, кисман Хоразмдаги узбекларнинг исломгача булган маросимлари ва инонч-эътик;одлари ёритилади. Халк; онгида сакланиб келаётган кичик инонч-эътикодлар асосида бир-бирини минг йиллар давомида алмаштириб келган турли мафкуравий тизимларнинг урф-одатлардаги колдиклари тадкик эталади. Монографияда хозиргача кам урганилган анимизм, сехр-жоду, шомонлик, аждодлар рухига сигиниш каби масалалар Урта Осиё материаллари асосида батафсил караб чицилади ва тахлил этилади
-
Afg'oniston tarixi
A.M.Mannonov, N.A.Abdullayev, R.R.Rashidov,Bakalavr talabalari uchun Afg'oniston tarixini o'rganish haqida kitob. Hozirgi Afgʻoniston hududida miloddan avvalgi 1-ming yillikda bir qancha mayda davlatlar boʻlgan. Baqtriya ularning eng kuchlisi edi. Ular uzoq asrlar davomida Axomaniylar, Salavkiylar, Arab xalifaligi, G`aznaviylar, Moʻgʻullar, Temuriylar, Boburiylar, Safaviylar hukmronligi ostida boʻlgan. 1747-yilda Ahmadshoh Durroniy Xuroson, Seiston, Sind, Balujiston, Panjob, Kashmir va Balxni, shuningdek Amudaryoning soʻl sohilidagi ayrim hududlarni egallab, birinchi bor mustaqil Afgʻoniston davlatiga asos soldi
-
Туркистон миллий озодлик ҳаракати (Мустабид тузумга қарши 1916 йил ва 1918-1924 йиллардаги халқ курашлари тарихшунослиги)
Доно Зиёева,Маълумки,жамият хаётида,шу жумладан ўтмишда содир бўлган мухим тарихий воқеалар жараёнлар тадқиқ этишда замондошларнинг ижтимоий-сиёсий қарашлари таҳлили мухим ахамият касб етади. Зеро,бу қарашларда ўша воқеалар,тарихий ходисаларнинг иштирокчиси ёки гувоҳи бўлган замондошларнинг фикр-мулоҳазалари мужассамланган бўлади
-
Қадимги Хитой тарихи диний эътиқоди ва маданияти
Низомиддинов Н. Ғ.,Диёримизда илк бор минг йил муқаддам Абу Райҳон Беруний илмий муомалага киритган Шарқ халқлари қадим тарихи, диний эътиқоди, илм-фани ва маданияти ҳозирда истиқлол шарофати билан янада кенг қамровда тадқиқ этилмоқда. Бинобарин, эътиборга ҳавола қилинаётган монография ҳам юқорида зикр этилган жараённинг мантиқий давоми. Ушбу асарни яратишда хитой диний-фалсафий, тарихий ва адабий манбалари қатори дунёнинг турли гўшаларида чоп этилган нашрлардан фойдаланилди
-
Ўзбекистон халқлари сиёсий -ҳуқуқий фикрлари тарихидан (XVII-XIX асрлар)
Тошқулов Ж.,Ушбу қўлланмада XVII-XIX асрларда Ўзбекистон ҳудудида бўлган давлатларнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий, сиёсий ва ҳуқуқий ҳаёти ҳақида умумий маълумотлар, бу даврда шаклланган ва ривожланган сиёсий- ҳуқуқий фикрлар асосий оқимлари, уларнинг кўзга кўринган вакилларининг давлатнинг келиб чиқиши, моҳияти ёритилган
-
Истиқлол-бахтим саодатим...
Султонмурод О.,Қўлингиздаги рисолада Истиқлолнинг 16 йилига шу жараёнларга бевосита гувоҳ бир фуқаронинг кўзи билан қаралди. Чунки йилдан йилга Истиқлол моҳиятини англашга интилиш кучайиб бораёганини сезмаслик мумкин эмас
-
Tarix — munavvar ko'zgu
A.G.Abdunabiyev,O'tmishni o'rganish, uni idrok etish, tarix saboqlaridan to'g'ri xulosa chiqara bilish har bir ma'rifatli inson burchidir. Moziyni tahlil eta bilish kishiga bugunni baholash, anglash, kelajakka ziyraklik bilan nazar tashlash imkonini beradi. Tarixiy ong Vatan o'tmishini idrok etish, o'z xalqi va mamlakatini istalgan joyda va istalgan darajada boshqalami tanishtira olish uchun uquv desak to'g'ri bo'Iar. Tarixiy tafakkur bugun ongli faoliyat ko'rsatishning muhim omillaridan biridir. Shuning uchun ham haqiqiy insonga tarixiy xotira zarur. Prezidentimiz Islom Karimov "Tarixiy xotirasiz kelajak yo'q" degan ma’nodor ibora mazmunini mahorat bilan yoritib bergan edilar
-
Марказий Осиёга доир тадқиқотлар. Хоразмшоҳлар-ануштагинлар давлати (1097-1231)
Бунёдов З.,Академик, Ватан урушининг қаҳрамони Зиё Муса ўғли Бунёдов кўҳна Шарқ тарихининг чуқур илдизларига кириб борган, бирламчи манбалар тадқиқи орқали Марказий Осиё тарихининг қоронғу саҳифаларини ёритган олимдир. Айниқса, Хоразмшоҳлар тарихи улкан тадқиқотчи асарларининг марказий мавусидир. Миллий қаҳрамонимиз Жалолиддин Мангуберди ҳақида тарихий манбалардаги маълумот ва тафсилотларни жамлаб бериш, туркистонлик етук олимлар фаолиятини жиддий ўрганиш орқали тарихчи Ўзбекистон тарихининг нисбатан номаълум саҳифаларига аниқлик киритган
-
Хоразм тарихи 2-жилд
Матниёзов М,Китобда Хоразм вилоятининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий тараққиётининг қийинчиликлари ва щзига хос хусусиятлари кенг ёритилган