-
-
Tarix,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Дунёвий давлатчилик ва сиёсийлашган динийлик
Жураев Т., Пахрутдинов Ш.,Монографияда инсоният фаолияти, тафаккури, ақл-заковати, эҳтиёжи ва турмуш тарзи масъули бўлмиш дунёвий давлатчилик билан сиёсийлашган динийлик ўртасида жаҳон миқёсида авж олаётган бесамар курашнинг ҳар бир давлат, умуман, халқаро ҳамжамият яхлитлиги, барқарорлиги, хавфсизлигига жиддий таҳдид экани билан боғлиқ муаммолар мамлакатимизнинг бугунги ва истиқболдаги тараққиёти нуқтаи назаридан таҳлил этилган. Китоб файласуфлар, социологлар, сиёсатшунослар, тарихчилар, педагоглар ва бошқа содда олимлари, ихтисослашган олий ўқув юртлари бакалавр, магистрант ва аспирант-тадқиқотчилари ҳамда хавфсизлик органлари ходимларига мўлжалланган
-
Тарихий тадкикотларнинг методологияси ва замонавий усуллари
С.Б.Шадманова, М.М.Юлдашев,Мазкур дарслик тарихий тадқиқотлар методологияси ва замонавий усулларни ўрганишга бағишланган.Унда тарих фанининг махсус усуллари билан биргаликда илмий тадқиқотларнинг умумий усуллари,шунингдек бошқа фанлардан тарих фанига жорий этилган усуллартаҳлил қилинади
-
Марказий Осиё ва Ҳиндистон тарихида Бобурийлар даври
Сатимов Ғ.,Таниқли Бобуршунос олим, инглиз тарихчаси Уилям Эрскиннинг “Бобур Ҳиндистонда”, ҳинд тарихчиси Л. П. Шарманинг “Бобурийлар Салтанати”, амерпкалик олим С. М. Беркнинг “Акбар — бобурийларнинг энг буюги”, европалик шарқшунос Румер Годеннинг “Гулбадан” каби асарларининг таржимони Ғофуржон Сатимовнинг узоқ йиллик илмий изланишлари самараси уларок, юзага келган ушбу китобда ҳам темурийзода , буюк шоир ва давлат арбоби, Ҳиндистондек мамла- катда қарийб уч ярим аср ҳукм сурган бобурийлар сулоласининг асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳает йўли, тожу тахт учун кечган умри, саркардалик қобилиятқ ҳамда Хумоюн, Акбар, Жахонгир, Шоҳ Жаҳон, Аврангзеб каби бобурийзодаларнинг хукмроилик даври, яратувчилик ишлари, адабиёт ва санъат соҳасидаги хомийликлари ҳақидаги тарихий ҳикоялар ўз ифодасини топган
-
Tarix fani metodologiyasi
Alimova, D.A,О‘quv qо‘llanmadan tarix mutaxassisligi bо‘yicha ta’lim olayotgan bakalavriatura va magistratura talabalari «Tarix fani metodologiyasi», «Tarix fanining nazariy masalalari» kabi fanlarni о‘qishda, shuningdek, tadqiqotchilar va tarixchi mutaxassislar foydalanishlari mumkin
-
Мирзо Улуғбек авлодлари
Файзиев Т., Кутбиддинов Ю.,Рисолада Шарқнинг буюк донишманд олими Мирзо Улуғбекнинг авлодлари хакидаги маълумотлар баён этилган
-
Бобурийлар сулоласи
М.Нуритдинов,Рисола тарихимизнинг энг ёрқин, шу билан бирга кам ўрганилган саҳифаларидан ҳисобланган Темурийлар сулоласи тарихининг бир қисмини ёритишга мўлжалланган. Кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган ушбу рисола зикр этилган сулоланинг бир қисми бўлмиш Бобурийлар авлодига бағишланади
-
Бобурийзодалар
Сотимов Ғофуржон,Ушбу рисолада хорижда яратилган тарихий манбаларда таянилган ҳолда Хиндистонда Захириддин Мухаммад Бобур томонидан асос солинган боборийлар салтанати ҳақида, бу салтанатни мустаҳкамлаш ва қудратини янада оширишга ҳисса қушган бобурийлар шаҳзода ва маликаларнинг шахсияти, инсоний қиёфаси ҳақида қимматли маълумотлар берилган
-
Ҳиндистонда бобурийлар сулоласи салтанати
И. Ҳошимов,Қўлингиздаги китоб Ҳиндистонда уч асрдан зиёд ҳукм сурган Бобур Мирзо ва унинг авлодлари асос солган буюк салтанат тарихига бағишланган. Унда бобурийлар авлоди бўлмиш Ҳумоюншоҳ, Акбаршоҳ, Жаҳонгиршоҳ, Шоҳ жаҳон ва Аврангзебларнинг Ҳиндистонни ягона давлат қилиб бирлаштириши, салтанат ҳудудини кенгайтириши, уни мустаҳкалаш учун олиб борган кураши, шунингдек уларнинг Ҳиндистон маданиятини ривожлантиришга қўшган катта ҳиссалари баён этилади
-
Олти аср адолати
Исмоил Жўрабеков,Ушбу мажмуада ўрин олган мақолалар таниқли давлат ва жамоа арбоблари, йирик олимлар ва адиблар қаламига мансуб
-
Темур ва Улуғбек даври тарихи
Оқилхон Одилхон,Мазкур китобда ўрта асрларга оид қўлёзма манбалар асосида яратилган ва архивлардан ахтариб топилгпн аниқ маълумотларга таянган ҳолда Амир Темур ва унинг набираси Мирзо Улуғбек даврларидаги сиёсий воқеа-ҳодисалар, иқтисодиёт масалалари, мазкур салтанатлардаги маданият ва санъат равнақи ёритилади
-
Шажарайи турк
Абуғози Бахадирхан,Хокон ва аллома Абулғози Баходирхоннинг қўлингиздаги бу китоби халқимизнинг қадимги турмуш тарзи, илм-фани, маьданияти, тил ва адабиёти, урфғодати, қардош эллар билан муносабати хусусида теран маьлумот берадиган нодир манбадир
-
БУХОРО АМИРЛИГИНИНГ ОЛТИН ХАЗИНАСИ
Холбоев Сотимжон,Бухоронинг сўнгги амири Саййид Олимхоннинг хориждаги саккиз фарзандининг Ўзбекистон мустақиллигининг икки йиллиги муносабати билан 1993 йил сентябрида Ислом Каримовга йўллаган қутлов мактуби ва Президентимизнинг уларга ёзган жавоб хати бевосита бўлмасада, бавосита ушбу рисола мазмунига дахлдордир. Чунки, тарих тақозоси билан 1920 йил 1 сентябрда амир Олимхон Бухорони тарк этишга мажбур бўлди. Унинг катта миқдордаги олтин хазинаси коммунист босқинчилар қўлига ўтди
-
Хоразм ва хоразмликлар
Бекмуҳаммад Умид.,Ушбу китобда энг аввало Хоразм топоними, географик жойлашуви ва қадимий ўлка тарихининг турли даврларидаги жараёнлар, шахслар,воқеалар ва Хоразм заминида яшаб ўтган Шу каби Хоразм тарихини тадқиқ килган.Китоб нафақат олий ўқув юртининг бакалавр, магистрлари, тадқиқотчилар учун балки кенг омма учун ҳам мўлжалланган
-
Хоразм ва хоразмликлар 2-китоб
Умид Бекмуҳаммад,Муаллифнинг ушбу иккинчи китобида ҳам Хоразм тарихининг турли даврларидаги жараёнлар, шахслар, воқеаларга бағишланган мақолалар ўрин олган. Илмий-оммабоп услубда ёзилган мақолалар ўйлаймизки сиз муҳтарам ўқувчининг тафаккурингиз юксалишига, тарихий билимларингизни оширишга хизмат қилади
-
Этнология
Аширов Адҳамжон,Мазкур қўлланмада этнология фани асослари, унинг асосий тадқиқот объекти, муаммолари ҳамда тарихи борасида дастлабки умумлаштирувчи маълумотлар тизимли равишда баён этилган. Шунингдек, муаллифлар томонидан этнологиянинг замонавий йўналишлари, мактаблари, анъанавий ва замонавий этномаданий жараёнлар, этнос ва этниклик муаммосига оид ғоялар ҳамда этнологиянинг назарий-методологик муаммолари янгача қарашлар асосида таҳчил этилган.
-
Икки буюк саркарда ёхуд Жалолиддиндан Қутузгача
Абдиримов Бекзод,Қипчоқ даштидан Синд дарёсигача, Шарқий Туркистондан Форс кўрфазигача ястаниб ётган катта саҳролар, текисликлар, тоғ ва адирлар, воҳаларни ўз ичига олган Хоразмшоҳлар давлати дунёда барпо этилган энг йирик империялар қаторида турарди. Марказий Осиё ренессанси номи билан келадиган илм-фан, маданият, санъат, қурилиш ва бошқа соҳаларнинг кескин ривожланишига шароит яратган бу империя ҳам бошқа Шарқ ва Ғарб давлатлари каби мўғулларнинг босқинларидан пароканда бўлди
-
Etnologiya
A.Ashirov,Qo'llanmaning asosiy maqsadi ijtimoiy gumanitar yo'nalishida ta'lim olayotgan talabalarga etnologiyaning eng muhim vazifalari va muammolari hamda zamonaviy tadqiqot uslublari borasida dastlabki bilimlarni berishdan iborat.
-
Хоразмнома Тўққизинчи китоб
О. Машарипов, Ў. Абдуллаев,Жонажон Ўзбекистонимиз ва унинг ажралмас қисми бўлган Хоразм инсониятнинг энг қадимий ошёнларидан биридир. Археологик топилмаларнинг гувоҳлик беришларича, Қадимги Хоразм ҳудудида инсониятнинг пайдо бўлганлиги илк палеолит даврига ёки аниқроқ айтганимизда бундан 150 минг йил илгариги даврга тўғри келади. Бир сўз билан айтганда, Қадимги Хоразм инсониятнинг қадимий ошёнларидан биридир