-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Tarix,
-
-
-
-
Бухоро ёхуд мовароуннаҳр тарихи
Бамбери. Ҳ.,Ҳа, можор олими Ҳерман Вамбернинг ўтмиши кўмилган миллат хақидаги гапларини айниқса бугун - фуқаро ва уламоларимизнинг деярлиси яқин ва узоқ тарихимиз хусусиятида ўта юзаки тасаввурга эга бир даврда эслаш жуда ўринлидир.
-
Биз билган ва билмаган Ҳазрати инсон
А.Тўраев,Ўзбек халқи миллатнинг фахри, юртининг жасур ва фидойи ўғлони Шароф Рашидовнинг номи, шаънини ҳамиша қалбида ардоқлаб келади. Тўғри, хар бир даврга рахбар бўлган инсонларнинт фаолилтига ўша замон сиёсати ва рухидан келиб чиқиб бахо берилади. Шароф ака совет даврининг раҳбари эди. Москванинг кўрсатмаларини бажаришга мажбур эди.
-
Туркистон тарихи
Ражабов Қаҳрамон Кенжаевич,Мазкур ўқув қўлланмасида Ўзбекистон янги тарихининг энг мураккаб ва зиддиятли даврларидан бири ёритилади. Ватанимиз тарихининг атиги 8 йилини қамраб олган бу даврда Туркистон минтақасида муҳим воқеалар юз берди. Айнан ушбу воқеалар Ўзбекистоннинг XX асрдаги совет даври тарихини олдиндан ҳал қилди. Қўлланма 5 та бобдан иборат бўлиб, ҳар бир бобда алоҳида мавзу махсус таҳлил қилинади. Хусусан, жадидлар ва истиқлолчилар томонидан илгари сурилган миллий истиқлол ғояси асарда яхши очиб берилган.(Диёра)
-
Улуғбек академияси
А.Абдураҳмонов,Улуғбек буюк олим, астроном ва математик, давлат арбоби. - Темурнинг набираси. Улуғбек Урта Осиё халқлари илм-фани ва маданиятига катта ҳисса қўшган. Ҳар соҳадан кенг билим олган Улугбек давлат ишларидан ташқари тарих, шеърият, математика машгулотларига катта эътибор берган. Астроном сифатида оламга танилган. Шогирдлари билан бирга мингдан ортиқ юлдузлар руйхатини тузган.... ...Соҳибқирон Темур 1393 йили Эрон ва Яқин Шарққа юриш қилади. У ўз одатига кўра ҳарбий юришларида сарой аҳлини ҳам ўзи билан олиб кетар эди. Улар йўлда Султония шаҳрида тўхтаб қолишади. Шу шаҳарда Темурнинг кичик ўғли - Шоҳруҳнинг хотини Гавҳар Шод Оға ўғил кўради. Чақалоққа Муҳаммад Тарағай деб исм қўйишади. Бу 1394 йил 22 мартда юз беради. Кейинчалик унга «Буюк бек», яъни «Улуғбек» деган тахаллус беришади. Қабул қилинган тартибга кўра, Темурнинг барча набиралари саройда тарбияланар эди. Улуғбек ҳам Темурнинг хотини Сарой Мулкхонимнинг тарбиясига берилади.
-
Соҳибқирон абадияти
Сатторий Ҳ.,Ҳаким Сатторий 2005 йилда "Ҳазрат Соҳибқирон" китобини нашр этган эди.Тарихий эссе-роман ва саёҳатномалар жамланган мазкур асарда Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳақида батафсил ҳикоя қилинади.
-
Ўзбек улуси
Аҳмедов Б.,Ушбу китобда Муҳаммад Шайбонийхон бошлиқ ўзбекларнинг Ўрта Осиёда темурийлар салтанатига қарши урушлари ҳақида муфассал ҳикоя қилади.
-
Қадимий Турон давлатлари ва ҳукмдорлари
Носир Муҳаммад,Ушбу китобда муаллиф 2,5 минг йилдан ортиқроқ вақт мобайнида минтақамизда вужудга келган қадимги давлатлар ва ҳукмдор сулолалар, туркий қабила ва уруғлар ҳақида ҳикоя қилади. Давлатчилигимиз тарихи, машҳур ҳукмдорлар ҳақидаги маълумотлар, туркий халқлар кечмишининг ранг-баранг саҳифалари мозий ихлосмандларини, энг аввало, ёшларимизни қизиқтиради, деб ўйлаймиз.
-
Тарих ва адаб бўстони
Юсупов Ш.,Таниқли адабиётшунос ва муаррих Шариф Юсуповнинг бу китобида ҳозирги тарих фанининг кам ўрганилган ёки умуман ўрганилмаган жиҳатлари ёритилган, долзарб муаммоларга эътибор қаратилган.
-
Хуфия қатламлар
Юсупов Ш.,Ўрис мустамлакаси даврида халқимизнинг маънавияти унинг ўтмишида содир бўлган муҳим тарихий воқсалар, Туронзаминнинг ажойиб фарзандлари фаолияти деярли ҳамиша қийшик кўзтуда кўрсатилари, ҳақиқат яширилар, топталар эди.
-
Хотира Хоразм вилояти биринчи китоб
Жуманиёзов Маркс,1941-1945 йиллар хотирасини абадийлаштириш мақсадида Ўзбекистонда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Хотира китоблари нашр этилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Хотира китобида 1941 йил 22 июндан 1945 йил 3 Сентябргаа бўлган даврда ҳалок бўлган, ҳарбий госпиталлар ва фашистлар концентрацион лагерларида вафот этган ҳамда бедарак йўқолган ўзбекистонлик жангчилар ҳақида маълумотлар келтирилган.
-
Хотира қўшимча жилд 3 жилд
Нормурод Нарзуллаев,Хотира китобининг учинчи қўшимча жилди Нуроний жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими Кенгашларининг Мудофаа вазирлигининг жойлардаги бўлимлари ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамкорлигида тайёрланиб, Нуроний жамғармаси Марказий кенгашига тақдим этилган рўйхатлари асосида тайёрланди.
-
Хотира. Қўшимча жилд. 4-китоб
Н. Нарзуллаев,Китобда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхандарё, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳридан фронтга чиқарилган, 1941-1945 йиллари Иккинчи жаҳон уришида ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган ватандошларимизнинг илгари нашр қилинган "Хотира" китобларига кирмай қолган ва 2007 йилда янги аниқланган исм-шарифлари зикр этилган.
-
Ёзувларга яширинган тарих
Комилжон Худойберганов,Автор ушбу рисоланинг ёзилишига ўзларининг катта ёрдамини берган Урганч Давлат Униперситетинииг шарқшунос олими Абдулла Аҳмедовга. «Ичон Қалъа» музей қўрин- хонасининг илмий ходими Низомаддин хўжа Қарри хўжа эшон ўғлига, шунингдек берган яхши фикр ва йўлланмалари учун Ўзбекистон ФА. ҚИ, раҳбарлари академик Азиз Қаюмов, профессор Насимхон Раҳмонов, шоир Фозил Зоҳидларга ўз миннатдорчилигини билдиради
-
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон иқтисодиётининг трансформацияси жараёнлар ва муаммолар
Ҳ.Б.Бабаджанов,Монографиям иккинчн жахоя уруши шароитида ^збокистон икгисо-диёти тармокларининг харбий максадлар асосида кайта курнлиши, уруш йнлларнда саноат объектлари ва ахолянинг оккупация эталган худудлардан ^збекистонга кучирилиши хайда трансформация жарабни билан боглик к$7плаб иктисодий муаммолпр па уларни хал этиш йулларн тахлил этилган. Монография материал хулосаларидан Ўзбекистон тарихи на тарихшунослиги буйича махсус қурс, ўқув қўлланма ва дарсликлар тайерлашда фойдаланиш мумкин. Шунингдек, монографияда бернлган материаллар асосида республикамизда ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялашни янада фаоллаштиришда фойдали бўлиши мумкин.
-
Амир Темур даврдошлари
Дадабоев Ҳ,Ушбу муъжаз энциклопедик луғатда узбек давлатчилигининг асосчиси, буюк саркарда Амир Темур даврдошларининг хаёти ва фаолиятига оид чизгилар тарихий хамда илмий манбаларга асосланган холда баён этилган.
-
Ёзувлар ўтмиш сирлари шоҳиди
Драчук Виктор,Археологлар Кримдаги Тошоир қоясидан сирли шаклларни топишди: қояда қуролланган ва қиролсиз, югуриб бораётган, йиқилиб ётган одамлар, икки оёғида диккайиб турган от, ғажиб ташлашга тайёр ит тасвирланган. Қадимги замон рассоми ўз қабиласинниг ҳаётида содир бўлган ҳар қандай можарони қояда акс эттирмоқчи бўлган экан? Замонавий одам жуда кўп асрлар муқаддам бўлиб ўтган воқеаларнинг ҳақиқий мазмунини мазкур тасвирлардан тушуниб олармикин? Ёзувнинг ривожланиб расмлардан ҳарфларга ўтганлиги, турли халқлариинг қадимги ёзувларини олимлар қандай қилиб ўқиганлиги ва изоҳлаганлиги ушбу китобда жуда қизиқарли қилиб баён этилган Китобиинг махсус бўлими Русда ёзуанинг тараққий этиш тарихига бағишлинган. Китоб айрим қисқартишлар билан таржима қилинди. Шеърларни шоир Маъриф Ҳаким таржима қилган.
-
XIX асрда Хоразмда илмий-маърифий ва ижтимоий-ахлоқий фикрлар тараққиёти
Аҳмедова М.,Монография XIX асрда Хоразмдаги илмий-маърифий ва ижтимоий-ахлоқий фикрлар тараққиёти ва унинг ижобий - тарихий ахамиятига бағишланган.
-
Ҳорижликлар хива ҳақида
Нуржонов Комил,Хиванинг жаҳон ҳалқлари тарихидаги ўрнини ҳеч бир шаҳар билан қиёслаб бўлмайди.Негаки Хивада ҳаёт доимо қайнаб турган, ҳозир ҳам бу мўъжаз шаҳарда фуқаролар яшамоқжа.Ушбу рисола жаҳон жамоатчилиги 2500 йиллик юбилей тўйини нишонлаётган Хива шаҳри ҳақида чет эллик алломаларнинг сараланган фикр-мулоҳазаларидан иборат.
-
Хива Khiva
Гацунаев Н,Бу китоб минг йиллик тарихга эга бўлган шаҳар ҳақида. тарихи қадим замонларга бориб тақалган хоразм воҳаси Қорақум этагида жойлашган мана шу шаҳардан бошланади.
-
O`zbekistonning eng yangi tarixi. 1-qism.
Rasulova N. S.,O‘quv qo‘llanmada O‘zbekistonning mustaqillikni qo‘lga kiritishi, XX asr oxiri va XXI asr boshlaridagi siyosiy, ijtimoiy-iqtisodiy jarayonlar yoritib berilgan. O‘quv qo‘llanmada O‘zbekiston Respublikasining mustaqillikni qo‘lga kiritish jarayoni, ziddiyatli siyosiy jarayonlar, iqtisodiy muammolar va ijtimoiy masalalar, mustaqil O‘zbekiston davlatining qaror topishi, siyosiy hokimiyat organlarining shakllanish jarayoni ilmiy adabiyotlar asosida yoritib berilgan. O‘quv qo‘llanma O‘zbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Harbiy-texnik instituti kursantlari uchun mo‘ljallangan bo‘lib, “O‘zbekiston tarixi”, “Xavfsizlik asoslari va geosiyosat”, “Siyosatshunoslik. O‘zbekistonda demokratik jamiyat qurish nazariyasi va amaliyoti”, “Jahon tarixi” fanlaridan qo‘shimcha qo‘llanma sifatida foydalanishlari mumkin.