-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Tarix,
-
Туркистонда миллий озодлик кураши тарихининг манбашунослиги ва тарихнавислиги
Машарипова Г. Давлетов С.,Tarix, -
-
-
-
Ўзбекистонда жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш тарихи
Б.А Матлюбов,Ушбу монографияда ўқувчи ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва ривожланиши даврида жамоат тартиби ва осойишталикни сақлаш борасида маълумот берувчи кўплаб тарихий фактларни топади. Ўқувчилар эътиборига ҳавола этилаётган мазкур китоб Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тарихига оид маълум даражада мавжуд бўшлиқни тўлдиради ва дастлаб Туркистон ишчи-деҳқон милициясининг пайдо бўлиши, унинг халқимиз эришган ютуқларни ҳимоя қилиш учун кураши, мустақиллик арафаси ҳамда мустақил Ўзбекистон Республикаси ИИО тузилмаси ва фаолияти ҳақидаги тасаввурларимизни кенгайтиришга ёрдам беради.
-
Ўзбекистон тарихи
Р. Ҳ. Муртазаева,Ушбу дарслик талабалар, Ўзбекистон тарихини чуқур ўрганишни хоҳлаганлар, илмий изланишлар олиб бораётган ҳамда тарих билан қизиқувчи китобхонларга мўлжаланган.
-
Хива шаҳри тарихи
Юлдуз Раҳмонова,Ушбу китоб-альбомда қўлёзма асарлар, архив маълумотлари, элчи ва сайёҳларнинг эсдалик ва хотиралари, нодир манбалар маълумотлари асосида Хива шаҳрининг XVI аср – XX аср бошларидаги тарихи илк бора комплекс ёритилган. Хиванинг хонлик даврида кечган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жараёнларда тутган ўрни очиб берилган. Шаҳар структураси ва унинг меъморий қиёфасида юз берган трансформацион жараёнлар, хусусан, унинг ажралмас компонентлари ҳисобланган шаҳар деворлари, маҳаллалари, кўчалари тавсифланган. Хива хонлиги маъмурий бошқарув тизими хусусиятларига оид янги маълумотлар, шаҳарликларнинг ҳунармандчилик, савдо ва деҳқончилик билан боғлиқ фаолияти, маданий ҳаёти ёритиб берилган. Китоб-альбом сайёҳлар, олий ўқув юрти талабалари, гид-йўлбошловчилар ва юртимиз тарихи билан қизиқувчи кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
-
Хива тарихидан лавҳалар
Ю.Раҳмонова,Ушбу альбом-китобда Хива шаҳрининг вужудга келиши, ижтимоий ҳаёти, аҳолининг этник таркиби, савдо, хунармандчилик, дехқончилик билан боғлиқ машғулотлари, хиваликлар маданияти ва санъати қизиқарли фактлар билан ёритиб берилган. Альбом-китоб Хива тарихи билан қизиқувчи сайёҳлар, тарихчилар ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Jahon sivilizatsiyalari tarixi
Ravshan Rajabov,O'quv qo'llanmada jahon sivilizatsiyalari tarixi, Vatanimiz hududida o ‘tmishda shakllangan va rivojlangan sivilizatsiyalar, ularming bosqichlari to ‘g ‘- risida ma’lumotlar beriladi. Sivilizatsiyalaming rivojlanishi bo‘yicha jahon fanida e ’tirof etilgan ilmiy konsepsiyalar, nazariyalar keltiriladi. Kursni to ‘la o ‘zlashtirish uchun magistrant va talabalar foydalanish maqsadida har bir mavzu bo‘yicha tayanch tushunchalar, takrorlash savollari, mustaqil ishlar mavzulari hamda mavzuni o ‘rganish metodlari, foydalanishga tavsiya etiladigan adabiyotlar ro‘yxati ilova qilinadi
-
O'zbekiston tarixi
R.H.Murtazoyeva, A.A.Odilov, A.A. Ermetov, K.D. Soipova,Oliy o'quv yurtlari nomutaxassis bakalavr bosqichi talabalari uchun mo'ljallangan ushbu «O'zbekiston tarixi» darsligi mamlakatimizda eng qadimgi davrdan to hozirgi vaqtgacha sodir bo'lgan tarixiy jarayonlarni qamrab oladi. Mazkur darslik mustaqillik yillarida olib borilgan tadqiqotlaming umume’tirof etilgan natijalari bilan boyitilganligi, fan bo'yicha innovatsiyalarni o'quv jarayoniga joriy etilganligi bilan ilgarigi o'quv adabiyotlaridan farq qiladi
-
O`zbekiston tarixi jurnali
Алимова Д, Азамат Зиё,Сунгги йилларда кундалик турмушимизда умуман илм-фанга, хусусан,тарих йуналишига булган эътибор юксак ахамият эгаллаётгани яккол кузга ташланиб турибди.
-
O'zbekiston tarixi (Milliy istiqlol davri)
Q.Usmonov,Qo'lingizdagi darslik Vatanimizning milliy istiqlol davri tarixini yoritishga bag'ishlangan. Mazkur darslik 0'zbekiston Respublikasi Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi, o'rta maxsus, kasb -hunar ta ’limi m arkazi tomonidan tasdiqlangan ,"0 ‘zbekiston tarixi" fani o ‘quv dasturi asosida tayyorlandi
-
Меросимиз илдизлари
Холиқов Э., Рустамов М., Лафасов М.,Ушбу китобда умуминсоний қадриятларни ижобий ўрганиб, ўз заминимизга татбиқ этиш лозим. Шу билан бирга миллий ўзига хослигимизни, асрлар синовидан ўтган анъаналаримзни ҳам сақлаб юксалтириб боришимиз зарур
-
Ўрта Осиё халқлари тарихининг тарихшунослигидан лавҳалар
Саидқулов Т.С,Ўрта Осиё халқлари тарихининг тарихшунослиги» қўлланмаси тарих фанлари доктори, профессор Т. С. Саидқуловнинг кўп йиллик иш тажрибасининг якуни бўлиб, Ўрта Осиё халқлари тарихига оид масалаларни қадимги даврдан то XX асрнинг 20- йилларигача бўлган даврни ўз ичига олади. Унда Ўрта Осиёнинг тарихшунослиги масаласи, Ўрта Осиёда юзага келган қадимий давлатлар, феодал муносабатлар, араблар, муғуллар истилоси ва халқларнинг унга қарши кураши шу даврдаги маданий тараққиёт, мусулмон уйгониши, сўнгра Темур ва темурийлар хамда Ўрта Осиёнинг XVI—XIX асрлар давридаги тарихий адабиётларини, айниқса араб, форс, турк тилларида ёзилган манбаларни тахлил этиш асосида баён этилган.
-
Ўрта аср тарихий шахслари ҳаётининг айрим номаълум саҳифалари
Замонов А.,"Ўрта аср тарихий шахслари ҳаётининг айрим номаълум саҳифалари" номли илмий-оммабоп асарнинг яратилишига "Телеграм" ижтимоий тармоғидаги "akbarzamon" номли тарихга оид каналда эълон қилинган мақолалар асос бўлди. Мазкур канал 2018 йил октябрь ойида очилган бўлиб, қисқа вақт давомида катта манбавий ресурсга айланди. Каналда Ватанимиз тарихининг турли даврларига оид фактлар, тарихий воқеа ва жараёнларнинг номаълум саҳифалари, машҳур ва унчалик машҳур бўлмаган тарихий шахслар ҳаëти ва фаолиятининг кўпчилик билмаган қирралари ҳақида қизиқарли маълумотлар келтирилган мақолалар жойлаштирилди.
-
Кремль салтанати
Авторхонов Абдураҳмон,А. Авторхоков мазкур рисоласида собиқ совет ҳокимиятининг етмиш йиллик «фаолияти* айрим қирраларига холис баҳо бермоқчи бўлади. Бу туэумнинг «СССР* Деб аталмиш каттакон бир территорияда бутун бошли халқлар, миллатларни йўқ қилиб юбориш эвазига улкан Русь давлатини барпо қилмоқчи бўлган қонли империя эканлигини далиллар билан асослашга ҳаракат қилади.
-
Қадимги Манбаларда халқимиз ўтмиши
Хўжаев А. , Хўжаев К.,Рисолада хам ўрганилган хитой манбалари ва тарихий адабиётлари асосида милодий II асрдан кейинги даврдаги туркий халқларнинг таркибига кирган қабилалар ва уларнинг номлари, яшаган жойлари хақида сўз юритилади.
-
Ҳардурилар этнографияси
Норбоев Ғаффор,Ушбу китоб Узбекистоннинг жанубий минтакасида яшовчи узига хос локал-этнографик гурухдардан бири хдрдурилар вауларнингурф-одатлари, маросимлари, кийим-кечаклари, уй-жойлари ва таомлари борасида кизикарли материаллар асосида ёзилган. Рисолада халк хотирасида сакланиб келаётган фольклор ва огзаки тарих, турли ривоятлар, халк огзаки ижоди намуналаридан самарали фойдаланилган. Рисола кенг китобхонлар оммаси учун мулжалланган.
-
Жалолиддин Мангубердининг жаҳон сиёсий ва ҳарбий тарихидаги ўрни
Машарипов Қудрат,Ушбу монография улуғ аждодимиз, Ватан озодлиги учун курашган буюк саркарда Жалолиддин Мангубердининг ҳаёти ва фаолиятига бағишланади. Китобда буюк саркарда ва султон ҳақидаги илгариги қараш ва фикрлар қайтадан кўриб чиқилиб,қиёсий таҳлил қилинади
-
Туркистонда миллий озодлик кураши тарихининг манбашунослиги ва тарихнавислиги
Машарипова Г. Давлетов С.,Жадидлар сиёсий фаолиятининг негизи мустақиллик ва озодлик ғоялари билан суғорилган еди.
-
Илм-фан ва маьрифатга бағишланган умр
Матёқуб Қўшжонов,Дарҳақиқат иккинчи жаҳон уруши йиллари тирикчилик учун кимга қаер ўнғай бўлса,шу ерда ишлаб кетаверган.
-
Ўзбек миллий кийимлари XIX-XX асрлар
Содиқова Н.,Кийим - кечаклар ўзбек халқи тарихи билан узвий боғлиқ бўлиб, у моддий - маданий ёдгорликлар ичида халқларнинг миллий ўзига хослигини акс эттириб, этник белгилари билан ажралиб туради. Кийимларда бирон - бир эл - элат тарихига бориб тақала-диган анъаналар, ижтимоий муносабатлар, маърифий, дин ва эстетик шаклларнинг айрим унсурлари ифодаланади. Жамият турмуши, иқтисодиёти ва сиёсатида ўзгаришлар бўлиб туриши билан бир вақтда кийим шакллари ҳам ўзгариб боради, унда халқнинг моддий аҳволи, кишиларнинг диди, гўзаллик тўғрисидаги идеаллари, хўжалик юритишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳам-да оилавий турмушнинг баъзи томонлари ҳам кўзга яққол ташланади. Ўзбек халқининг кийим - кечаклари жуда хилма - хил, ранг - баранг ва жозибалидир. Маълумки, кийимлар бирон - бир байрамларда, маросимларда кийиладиган ҳамда кўчалик, уй-лик, кундалик кийимларга ажратилади. Кийимлар ўз навбатида ички, устки, бош - оёқ кийимларга бўлинади.
-
Ўзбек халқи байрамлари
У.Қорабоев,Қўлингиздаги китобда бир неча минг йиллик ўзбек халқи байрамларининг тарихи,хусусан энг қадимги даврдан то хозирги кунгача бўлган тараққиёт босқичлари унинг муҳим анъаналари ўтмиш тажрибалари ҳамда шўролар давридаги аҳволи ва, ниҳоят мустақиллик йилларидаги Ўзбекистон байрамлари,уларнинг ҳалқаро аҳамияти ва истиқболи сўз юритилади.
-
Amir Temur va temuriylar davrida Xorazmdagi tarixiy-madaniy jarayonlar (XIV-XV asrlar)
Yusupov Sh.X.,Ushbu monografiya Xorazm vohasidagi Amir Temur va temuriylar davriga oid kam yoritilgan ma'lumotlarni boyitishga, ijtimoiy va iqtisodiy munosabatlar, madaniy jarayonlar to'g'risida ilmiy-nazariy bilimlarni yanada chuqurlashtirish, ushbu masalaga doir ilmiy xulosalam\rni boyitishga xizmat qiladi.