-
Ўзбеклар: Турмуш тарзи ва маданияти
Жабборов И,Миллий мафкуранинг шаклланиши ўзбек халқининг этник қиёфасини тўла тасаввур қилиш, миллатнинг этногенези ва этник тарихи, унинг моддий ва маънавий ҳаёти, миллий ҳис-туйғулари ва табиатини билиш орқали ўзлигини англаш каби этнотарихий ва ЭТИОСОЦИОЛОГИК билимлар билан бевосита боғлиқ. Ушбу китобда ўзбек халқининг келиб чиқиши, этник жараёни ва шаклланиши, жойлашиши, маданий-маиший ҳаёти ва алоқалари, моддий-маънавий маданияти, ижтимоий ва оилавий турмуши, миллий туйғулари, урф-одат ва байрамлари, диний тасаввурлари ҳаққоний ёритилган. Мазкур муаммолар узбек халқининг темурийлардан кейинги тарихи билан боғлиқ ҳолда тасвирланиб муаллифнинг таърифича, ўзбеклар Хоразм ва темурийлар яратган маданият вориси бўлиб, Ўша даврга келиб, этник жиҳатдан элат (халқ) сифатида шаклланиб етишган. Мазкур китоб 1994 йилда муаллифнинг „Ўқитувчи" нашриётида ЧОП этилган „Ўзбек халқи этнографияси" номли китобининг қайта ишланган ва тўлдирилган нусхаси булиб, унда ҳозирги мураккаб этник ва этномаданий жараёнлар, элатларнинг кундалик ҳаётида пайдо бўлаётган айрим ўзгаришлар, умумий ва хусусий белгиларнинг аш-апавий турмуш унсурлари билан боғлиқлиги каби масалалар ўз ифодасини топган. Ундан Олий ўқув юртлари талабалари, умумтаълим мактабларининг Ўқитувчилари ва юқори синф Ўқувчилари фойдаланишлари мумкин
-
Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли
Мўминов И,Ушбу рисола 1968 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, ўша йилларда академиянинг вице-президенти бўлиб ишлаган Иброҳим Мўминов томонидан ёзма манбалар асосида ёзилган эди. Унда буюк бобомиз Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли илмий ёритиб берилган.
-
O'zbekiston madaniyati
U.Qoraboyev, G'.Soatov,O'quv qo'llanmada o'zbek madaniyatining nazariy asoslari, tarixi va mustaqillik davridagi yutuqlari o'z ifodasini topgan. Unda madaniyat tushunchasi va uning mohiyati, turlari, funksiyalari, ma'naviy meros, sivilizatsiya masalalari,tariximizning turli davrlarida yaratilgan madaniy boyliklar va ularning o'ziga xos xususiyatlari, tajribalari yangicha yondashuvlar asosida yoritilgan. Ayniqsa, mustaqillik davri madaniyatiga, jumladan, madaniy islohotlar, milliy g'oya, an'anaviy madaniyatning tiklanishi, O'zbekiston badiiy madaniyati yutuqlari, madaniy-marifiy muassasalar faoliyatiga alohida e'tibor berilgan. Kitob o'quv yurtlari talabalari, soha mutaxassislari va o'zbek madaniyati bilan qiziquvchi kitobxonlarga mo'ljallangan
-
Темурийлар даври ёзма манбаларида марказий осиё
О.Бўриев,Ушбу китобда Темурийлар даври ёзма манбалари маълумотлари асосида Марказий Осиёнинг XIV— XV асрлардаги маъмурий-худудий бўлиниши, табиати, ҳўжалиги, халқаро алоқалари географияси ва топонимияси хақида сўз юритилади; манбалардан таржима-лавхалар хам илова этилган.
-
Ўзбек удумлари
Маҳмуд Саттор,Ушбу китобда инсоннинг дунёга келиб, яшаб то умри поёнига етиб тупроққа қуйилгунигача унга ҳамроҳ бўладиган энг асосий урф-одатлар, таомиллар, удумлар ҳақида қизиқарли ҳикоя қилинган. Инсон боласи ёшлигидан яхши ва ёмон одатларнинг қайсисига кўникиб, ўрганиб қолган бўлса, бу удум уни бир умр тарк этмайди. Келинг, биргалашиб умри узун удумлар-урф-одатларимиз мамлакатига саёҳат қилайлик. Билмаганларимизни билиб, ҳаёт сабоқларидан баҳраманд бўлайлик
-
Темур тузуклари
Амир Темур,Амир Темурнинг таржимаи ҳоли, ижтимоий-сиёсий фаолияти, унинг Мовароуннаурда марказий ҳокимиятни қулга киритиши, сиёсий тарқоқликка барҳам бериши, марказлашган давлат тузиши, 27 мамлакатни, ўз тасарруфига киритиши, буюк соҳибқирон тилидан ихчам тарзда баён этилган
-
Temuriy malikalar
Fayziyev T,Temur va temuriy shahzodalar XIV asming ikkinchi yarmidan XVI asrning birinchi choragigacha O‘rta Osiyo, Shimoliy Afg'oniston, qisman Eron hamda Iroq mamlakatlarida hukmronlik qilganlar. Shahzodalar singari temuriylar sulolasiga mansub malikalar orasida ham iste’dodli siyosatdon, suxandon, yetuk olima va hassos shoiralar yetishib chiqqan. Ular tarix zarvaraqlarida o'zlaridan o'chmas iz qoldirganlar. Mazkur risolada Saroy Mulk xonim, Gavhar Shod begim, Shodmulk Xotun, Arjumand bonu, Zebunniso begim singari iste’dodli temuriy malikalar haqida qiziqarli ma’lumotlar o‘rin olgan. Marhum tarixchi olim Turg'un Fayziev tomonidan tayyorlangan «Temuriy malikalar» kitobchasi Sizda katta taassurot qoldiradi, degan umiddamiz.
-
Buyuk ajdodlarimiz
M.Aminov, F.Hasanov,Ushbu kitob Turon, Movorounnahr zaminida yashab o'tgan, "ulug' bobolarimiz", "buyuk ajdodlarimiz" deb sharaflab, g'ururlanib tilga olib kelingan mo'tabar zotlar haqida yozilgan
-
Сомон йўли
Хуршид Даврон,Янги туркумий мажмуа - "Сомон йўли"нинг ушбу сонига башарият тараққиёти йўлида катта куч-ғайрат сарфлаган, ғаройиб ютуқларга эришган сиймонинг тақдири ҳақида ҳикоя қилувчи бадиалар, афсона ва ривоятлар киритилган. Мажмуада Амир Темур таваллуд топган жой, туғилган ва вафот этган вақти қаерда дафн этилганига доир ҳар хил фикрлар берилиши муаллифларнинг турли манбалардан фойдаланганлари оқибати эканлигини айтиб ўтиш жоиз. Шунингдек, тўпламда айрим тарихий атамалар, шахс ва жой номлари муаллифлар томонидан қўлланган шаклда берилмоқда
-
ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР САЛТАНАТИ
Абдулаҳад Мухаммаджонов,Кенг китобхонлар оммасига хавола этилаётган ушбу рисолада Мовароуннахр ва Хуросон ерлари да ташкил топтан Темур ва Темурийлар салтанатининг барпо этилиши жараёнлари, бу давлатнингнчки хаёти, ташки муносабатлар«, сохибкирон ва ворисларининг мамлакат ободончилиги йулида олиб борган амалий фаолиятлари хакнда х,икоя килинади. Рисолада бу даврнинг илм-фан ва маданий хаёти, хунармандчилик, меъморчилик, савдо ва пул муносабатлари масалаларига алохида эътибор берилган. Мавзу хозирги кун нуктаи назардан эркин ва холис ёритилган.
-
Амир Темур туғилган жой ёхуд занжирсарой қиссаси
Равшан Поён,Бадиа, ёинки, тадқиқот - қиссада соҳибқирон туғилган жой ҳақидаги манбалар гувоҳлиги қаламга олинади, ривоятларга нигоҳ ташланади. Улуғ бобомиз болалиги билан боғлиқ воқеалар зуваласида мўғуллар босқини, сиёсий воқеа-ҳодисаларга ғаразли баҳо беришдек сўнгги давр фани иллатларига ҳам муносабат билдирилади
-
Амир Темур ҳақида ҳикоялар
Аҳмедов Б,Буюк бобомиз Амир Темурнинг ҳаёти. Давлатчилик сиёсати ва саркардалик фаолияти пайтида амалга оширган улуғ ишларини ўрганишга мамлакатимиз томонидан катта эътибор берилган. Ҳалқимизнинг босиб ўтган йўлни, маънавиятимиз, адабиётимиз тарихига олтин саҳифалар битиб кетган ўша XIV-XV асрларда яшаган барҳаёт сиймоларни тушунишда ҳам буюк бобокалонимизнинг ҳаёти ва амалга оширган ишларини ўрганиш, ҳаётига, шахсиятига синчков назар солиш алоҳида аҳамиятга эга
-
Амир Темур тарихи
Ибн Арабшоҳ,Ушбу асар муаллиф гувоҳ бўлган,ўзи бевосита иштирок этган воқеаларни тасвирлагани билан ҳам ғоят муҳим тарихий аҳамиятга эгадир.Биринчи жилдда соҳибқироннинг болалиги, Самарқанд тахтини эгаллашидан вафотига қадар бўлиб ўтган воқеалар тасвири ўрин олган.
-
Амир Темур - фахримиз, ғуруримиз
[],Ушбу мажмуадан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг буюк соҳибқурон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган анжуман ва тантаналарда сўзлаган нутқлари ўрин олган
-
Ёш хиваликлар тарихи
Матниёзов М.,Полвонниёз Хожи Юсуповнинг ўз қўли билан араб имлосида ёзган бу "Хотиралари" нинг асл нусхаси тарих фанлари номзоди, доцент Абдулла Сотлиқов, Мулла Болта Давлатов, мулла Бахтиёр Отажоновлар томонидан Ҳозир амалдаги ўзбек имлосига ўгирилди
-
Тарихнинг очилмаган саҳифалари
Ҳ.Зиёев,Ушбу дарслик Ватан тарихининг муҳим ва ҳали етарли даражада ўрганилмаган, ўрта асрлардан ҳозирги давргача оид бўлган айрим масалаларига бағишланган
-
Нур тўла уй
Г.Мардонова,Рисолада халқимизнинг қадим-қадимдан давом этиб келаётган хайрли, гўзла урф-одатлари, никоҳ тўйларининг ўтказилиши тарихи, совчилар ташрифи кабилар ёритилган. Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган
-
Турон давлатлари йилномаси
Носир Муҳаммад,Ушбу китобда муаллиф 2.5 минг йилдан ортиқроқ вақт мобайнида минтақамизда вужудга келган қадимги давлатлар ва ҳукмдор сулолалар, туркий қабила ва уруғлар ҳақида ҳикоя қилади. Давлатчилигимиз тарихи, машҳур ҳукмдорлар ҳақидаги маълумотлар, туркий халқлар кечмишининг ранг-баранг саҳифалари мозий ихлосмандларини, энг аввало, ёшлигимизни қизиқтиради, деб ўйлаймиз
-
Ўзбекистон байрамлари
Қорабоев У.,Китобда кўп кенг йиллик ўзбек халқ байрамларининг назарий-амалий асослари, хусусиятлари, шакллари ёритилган. Шунингдек Ўзбекистонда нишонланадиган замонавий байрамлар тасниф қилиниб, табиат, маҳнат, маданият байрамлари, ижтимоий, оилавий, миллий, диний байрамларга тариф берилган. Қўлланмада 100 дан ортиқ тарихий ва замонавий байрамлар махсус ўрганилган, улар ҳақида маълумотлар берилган
-
Сайид Исломхўжа (Сиёсий, маданий-маърифийф фаолияти)
А.Садуллаев,Рисолада XIX аср охири ва XX аср бошларида Хива хонлигида ижтимоий-сиёсий аҳвол,мустамлакачилик ва хонлик даврининг истеъбдоди,Сайид Исломхўжанинг хокимият тепасига келиш,хонликни жахолат ва қалоқликдан уни чиқариш ва илғор давлатлар қаторига кўтариш мақсадида амалга оширган ислоҳатлар мужассамланган