-
Андижандан баҳдодгача
Кенжа Қамчибек,Таниқли ёзувчи, Бобур номидаги халқаро илмий экспедиция аъзоси, «Бобурийлардан бири», «Хинд сориға», «Андижондан Даккагача», «Буюклар изидан» каби сафарномалар муаллифи Қамчибек Кенжанинг «Андижондан Бағдодгача» номли навбатдаги китобида Яқин Шарқ ва Арабистон ярим оролидаги мамлакатларда яшаган буюк аждодларимиз ҳаёти ва ижодини ўрганиш юзасидан олиб борилган изланишлар, экспедиция аъзоларининг заҳматли ва мароқли саргузаштлари ҳақида, мазкур мамлакатлар, шаҳарларнинг ўзига хос жиҳатлари, одамларнинг феъл-атворлари, яшаш тарзлари тўғрисида ҳикоя килинади.
-
Нумизматика
Раҳматуллева О, Саломов Ж.,Ушбу методик қўлланмада Нумизматика фанининг максад ва вазифалари, мазмуни ва тадқиқот методлари тўғгрисида билим берилади.
-
Хоразм тарихи. 1-китоб
Абдуллаев Ў, Бекмуҳаммад У,Ушбу монография Хоразм тарихига багишланган илмий-оммабоп нашр булиб, унда Хоразм топоними, воханинг табиий географик жойлашувидан бошлаб, шахарсозлик ва давлатчилик, шунингдек тарихда кечган турли жараёнларга оид булган ижтимоий-иктисодий, маданий жараёнлар ёритиб берилган. Монография олий укув юртларининг талабалари, докторантлар, тадкикотчилар ва мактаб ўкитувчилари, умуман олганда Хоразм тарихига кизикувчи кенг омма учун мулжалланган
-
Тарихий ўлкашунослик
Очилдиев Ф.Б.,Мазкур кўлланмада Тарихий ўлкашунослик фанининг максад вазифалари, ёш авлодни тарбиялашда тарих фанининг ўрни, ўлкамизда бўлиб ўтган тарихий жараёнлар. Улкамиз тарихини тарихини ўрганишда ва архив манбаларининг ўрни каби мавзулар камраб олган. Қўлланма тарих мутахасислиги бўйича таълим олувчи талабалар учун мўлжалланган.
-
Жаҳон тарихи (Европа мамлакатлари V-XV асрларда)
Салимов Турсун Ўсарович,Мазкур дарслик республикамизда фаолият кўрсатаётган барча олий ўқув юртлари бакалавр-тарихчилари томонидан жаҳон тарихини ўрганиш учун мўлжалланган. Дарслик икки қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи қисми Европа мамлакатларининг V-XV асрлардаги тарихига бағишланган.
-
Карвак хотира киоби
Раҳманова Юлдузхон, Оллоқулиев Каримбой,Мазкур илмий-оммабоп китоб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги "Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ф-5598 сонли фармойишига асосан ёритилган
-
Оқдарбанд хотира китоби
Ю.Раҳмонова, Х.Матназаров,Мазкур илмий-оммабоп рисола Президентимизнинг 2020 йил 8 октябрдаги «Қатағон курбонларининг меросини янада чуқур урганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга дойр қушимча чора-тадбирлар туғрисида»ги фармойишига асосан нашрга тайёрланди. Китобда Хоразм вохасининг Окдарбанд қишлоғида яшаган эронийларнинг тарихи, бу маскандан етишиб чиққан тараққийпарвар инсонлар хаёти, шунингдек, мустабид совет тузуми даврида ушбу қишлоқ ва умуман, Қушкупир туманидан қатагон қилинган, қадр-қиммати топталган юртдошларимиз хақида маълумотлар Урин олган. Шу билан бирга, мустакиллик йиллари Окдарбандда амалга оширилган улкан узгаришлар, бунёдкорликлар ёритилган. Ушбу китобни яратишда Узбекистан Миллий архиви, Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи архиви, Хоразм вилояти давлат архиви, Урганч давлат университети тузилмасидаги Хоразм вилоятининг Қатагон қурбонлари хотираси музейи архиви, Окдарбанд ахлининг шахсий архивлари, оғзаки тарих материаллари ва бошқа тегишли давлат архивлари хужжатларидан фойдаланилди. Уйлаймизки, мазкур китоб Сиз, азиз укувчиларга маъкул булади ва китоб жавонингиздан кенг ўрин олади.
-
Ўзбекистон тарихи
Асқаров А,Кўп жилдлик «Ўзбекистон тарихи ва манбалари» туркумида нашр килинаётган жамланманинг қўлингиздаги биринчи жилдида Ўзбекистон деб аталмиш юртимиз тарихининг энг қадимги даврларидан х,озиргача босиб ўталган йул, халк турмуши, маданияти, илм-фани, ижтимоий-иқтисодий хдёти реал ва киска факт ракамлар, юз берган ва содир этилган вокеликлар ёритилди. Китобда илк бор эски мустамлака тузумидан қолган ва хорижда эски мактаблар таъсири остида шаклланган дунёкарашдан воз кечилган х,олда Ўзбекистон тарихи объектив тарзда, янгича ёндашув, миллий манфаатлардан келиб чиққан х,олда қискача баён этилди. Энг мух,ими, ушбу асар якину тмишда тарих фани концепциясига зурлик билан сингдирилган ва х,али х,ам уз салбий таъсирини сақлаб қолаётган формациявий карашлардан холи бўлиб, ўтмишни ўрганиш ва ёритишда бутунлай янгича муносабат - цивилизациявий-сулолавий ёндашув асосида ёзилгани билан ажралиб туради. Китоб кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Manbashunoslik
Alimova D.,Darslikda O'zbekistonning boy tarixiy o'tmishini yorituvchi hamda qadimdan eng yangi davrgacha yaratilgan qimmatli manbalarning qisqacha mazmuni, ularning mualliflari to'g'risida, shuningdek, qayd etilgan ma'lumotlarning ahamiyati bayon qilingan
-
Пўлат Солиев
ФАРРУХ ТЕМИРОВ,Мазкур тарихий рисолада XX асрнинг дастлабки ўттиз йиллигида ижод қилган етук тарихчи олим, профессор Пўлат Содиевнинг ҳаёти, илмий-ижодий фаолияти ва тарихий қарашлари, шунингдек, бу даврда Ўзбекистонда тарих фани ва тарихшунослик жараёнлари, олимнинг илмий меросига бўлган муносабат каби масалалар ўз аксини топган. Рисола илмий жамоатчилик ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Жаҳон тарихи: Янги давр. II-қ. 1800-1918 йиллар
Эргашев Ш.,XIX аср-иқтисод ва техника, аниқ фанлар ва бадиий адабиёт, мусиқа ва тасвирий санъат жадал ривожланган давр. Индустриал цивилизация қарор топган бу аср юксак тараққиёт асри, шу билан бирга нохуш воқеалар - қўзғолонлар, урушлар ва инқилоб-лар ҳам асри. Бу ижтимоий зиддиятларнинг кескинлашуви, жамиятдаги мавқеларнинг қайта тақсимланиши, янги тамаддунга қадам қўйган халқларда янгича қадриятлар ва ахлоқ меъёрларининг шаклланиши давридир
-
Нажмиддин Кубро
Исҳоқова Замира,Рисолада тасаввуф оламининг забардаст алломаларидан бири, кубровийлар тариқати асосчиси Нажмиддин Кубронинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ёритилган. Буюк шайх сиймосида тафаккурий-ақлий билим билан ботиний-маърифий билим, донишмандлик, дунёвий заковат билан валийлик кашфиётлари муштарак бўлиб, бежиз у зотни авлиё ва муршидларнинг энг комили, юксак мақомлар соҳиби, тавҳид, ҳақиқат ва қалб илмларининг билимдони деб тарифлашмаган.
-
O`zbekiston tarixi III qism (Temuriylar, shayboniylar va ashtarxoniylar davri)
Zamonov A,Oliy o‘quv yurtlari tarix yo'nalishlari talabalari uchun mo‘ljallangan ushbu «0‘zbekiston tarixi» darsligi namunaviy o‘quv dasturining 3-qismi (0‘zbekiston tarixining XIV asridan - XVIII asr o‘rtalarigacha bo‘lgan davri) va «0‘zbekiston tarixi - 3» sillabusini qamrab olgan. Mazkur darslik mavjud manbalar, so‘nggi yillarda amalga oshirilgan tadqiqot natijalari bilan boyitilganligi, fan bo‘yicha innovatsiyalaming joriy etilganligi bilan ilgarigi o‘quv adabiyotlaridan farq qiladi
-
Абу Али ибн Сино
Азимхўжа Отахўжаев,Ушбу тарихий рисолада машҳур аллома Абу Али ибн Сино ҳаёти ва ижоди тўғрисида сўз боради. Европада у Авиценна номи билан машҳур бўлган. Бухоролик мутафаккир, буюк табиб, таниқли файласуф олим ва шоир Абу Али ибн Синонинг мураккаб ҳаёт йўли, илмий фаолияти рисолада ишончли манбалар асосида қизиқарли, содда тарзда ёритилган. Мазкур рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
O`zbekiston tarixi II qism: IX-XIV asr o`rtalari
Zamonov Akbar,Oliy o‘quv yurtlari tarix yo‘nalishlari talabalari uchun mo‘ljallangan ushbu «0‘zbekiston tarixi» darsligi o‘quv rcjada berilgan fan dasturi asosida tayyorlangan va «0‘zbekiston tarixi - 2» sillabusi (Vatanimiz tarixining IX - XIV asr o‘rtalari)ni qamrab olgan. Mazkur darslik mavjud manbalar, so‘nggi yillarda amalga oshirilgan tadqiqot natijalari bilan boyitilganligi, fan bo‘yicha innovatsiyalarning joriy etilganligi bilan ilgarigi o‘quv adabiyotlaridan farq qiladi
-
Насруллоҳхон
ҚАҲРАМОН РАЖАБОВ,Мазкур тарихий рисолада ўз даврида Хони шахид (Шаҳид хон) номи билан машҳур бўдган Амир Насрулдоҳхон ҳақидаги тарихий ҳақиқат илк марта кўрсатшхган. Муаллмф ўша давр тарихчиларининг асарлари, замондошлари хотиралари ва бошқа тадқиқотлар асосида Амир Насруллоҳ Баҳодурхоннинг тўлиқ сиймосини ярата олган. Ундаги айрим фикрлар мунозарали бўлса-да, асар зиддиятли ҳукмдорнинт серқирра фаолиятини қизиқарли тарзда ёритган, бу ҳолат ҳам муаллифнинг тарихий манбаларни синчиклаб ўрганганлиги ва улардан бугунги кун учун зарур хулосалар чиқарганлигидан далолат беради.
-
O`zbekiston tarixi. I qism: Eng qadimgi davrlardan-IX asrgacha
Atadxo`jayev A.M,Oliy o'quv yurtlari tarix yo‘nalish!ari talabalari uchun mo‘ljallangan ushbu «0‘zbckiston tarixi» darsligi o‘quv rejada bcrilgan fan dasturi asosida tayyorlangan va «0‘zbekiston tarixi - 1» sillabusi (Vatanimiz tarixining eng qadimgi davrlardan - IX asrgacha boigan davri)ni qamrab olgan. Mazkur darslik mavjud manbalar, so‘nggi yillarda amalga oshirilgan tadqiqot natijalari bilan boyitilganligi, fan bo‘yicha innovatsiyalaming joriy etilgartligi bilan ilgarigi o‘qtiv adabiyotlaridan farq qiladi
-
Машраб
ЗАМИРА ИСҲОҚОВА,Ушбу фалсафий рисолада ўзбек мумтоз адабиётининг XVII–XVIII асрларда яшаб ижод этган йирик намояндаларидан бири, илоҳий ишқ куйчиси Бобораҳим Машрабнинг ҳаёт ва ижод йўли мухтасар ёритилган. Шоирнинг ўткир маъноли, чуқур фалсафий, латиф, қайноқ дардли, майин ва шўх оҳангларга бой шеърлари қарийб тўрт асрдан буён илоҳий ишқ муҳибларини ўзига шайдо қилиб келмоқда. Рисола Машраб ижоди билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган
-
Асрга тенг йиллар
Баходир Бобожонов, Қаҳрамон Мадраҳимов,Хоразм вилотятининг мустақиллик йилларидаги тарихини, ижтимоий-иқтисодий янгиланишлар ва ислоҳотлар тадрижини,халқимизнинг эзгу нияти мақсадларини акс эттирувчи манба сифатида аҳамиятга эга
-
Ўзбекистон ХХ асрда. Иккинчи жилд.(1939-2000)
Ражабов Қ,Ушбу китоб Ўзбекистон XX асрда иккинчи жилд (1939-2000) йилларни уз ичига олади.