-
Madaniyat. Fan. Maorif,
-
-
-
-
Madaniyat. Fan. Maorif,
-
-
-
-
-
-
-
Madaniyat. Fan. Maorif,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Миллий маънавиятимиз асослари
Имомназаров Муҳаммаджон, Эшмуҳамедов Марямхон,Ушбу китоб муаллифларнинг бир неча йиллик амалий иш тажрибаси ва жиддий назарий изланишлари маҳсулидир. Китоб ижтимоий гуманитар йўналишдаги олий ва ўрта махсус ўқув даргоҳлари ўқитувчилари ва талабалари ҳамда манавият соҳаси мутахасислари учун мўлжалланган.
-
Халқ фарзандлари
Рахмат Худойбердиев, Мамадали Маҳмудов,Халқ бахт -саодати йўлида тиним билмай меҳнат қилган киўилар ҳақиқатанҳам бахтли инсонлардир. Чунки улар ҳақиқий халқ фарзандлари деб аталишга лойиқ. Улар жисман орадан кетганда ҳам халқ қалбида мангу бархаёт.
-
Маърифат дарғалари
Б. Қосимов, У. Долимов,Қўлингиздаги китоб XIX аср охири— XX аср бошларида яшаб ижод қилган атоқли ўзбек маърифатпарвар шоирлари, педагоглари С. Азизий, А. Авлоний, Ибрат, Сўфизода ва бошқаларнинг хаёти ва фаолиятига бағишланган портрет очерклардан ташкил топган. Мазкур маориф дарғалари янги усул мактабларига асос солганлар ва улар учун ўзлари дастлабки дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратганлар. Китоб ўрта мактаб ўқитувчилари ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган
-
Наврўзнома
Умар Ҳайём,Умар Ҳайёмни рубоийнавис шоир сифатида бугун дунй билади. Аммо у буюк астроном, математик, тарихчи-этнограф сифатида ҳам жаҳон маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллайди. Бугун китобхон тарихчи-этнограф Умар Ҳайём билан учрашиб турибди: Унинг "Наврўзнома" асари узоқ тарихимиздан, Наврўз байрамининг келиб чиқишидан, шунга боғлиқ аждодларимизнинг урф-одатларидан ҳикоя қилади.
-
Абу Райҳон Беруний руҳият ва таълим-тарбия ҳақида
Э.Тўрақулов, С.Раҳимов,Ушбу асар ўрта асрда яшаб, ижод этган буюк аллома Берунийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти, руҳият ва тарбия тўғрисидаги фанларга доир қарашларга бағишланган. Буюк мутафаккирнинг ўрта аср шароитида билдирилган фикрлари ҳозир ҳам ибратлидир.
-
Саховатли инсонлар ва саломатлик посбонлари
2006 йил - "Ҳомийлар ва шифокорлар йили"га бағишланган ушбу методик-библиографик қўлланма меҳр-муруват, инсонпарварлик, ҳайр-эҳсон, меҳр-шавқат, саховатпешалик, ҳомийликга бағишлаб ўтказиладиган тадбирлар туркуми ва уларни ўтказиш бўйича методик маслаҳатлар берилган.
-
Беҳбудий маърифатпарвар адиб
Халқимиз истиқлоли ва маърифати йўлида катта ишларга қўл урган, бу йўлда қатағонликка учраган маърифатпарвар адиб ўрганишда, асарларини тарғиб қиилшда, кутубхоначиларга ёрдам бериш мақсадида тузилган.
-
Профессор Сафарбой Рўзимбоев 70 ёшда
Амударё этакларига жойлашган қадимий Хоразм ўлкаси азал-азалдан истеъдодларга бой қўҳна заминлардан биридир.
-
Ҳасанов Ақназар Бектурдиевич 60 ёшда
[],Ушбу библиографияда физика-математика фанлари доктори Урганч Давлат университети амалий математика ва математик физика кафедраси профессори Ақназар Ҳасанов Бектурдиевичнинг ҳаёти ва илмий-педагогик фаолияти ҳақида сўз юритилади.
-
Библиография асослари
Шамсиев Ш., Гаюпова Г. К., Мамедов К. Қ.,Сизга тавсия этилаётган "Библиография асослари" фани бўйича маъруза матнлари тасдиқланган намунавий дастур асосида ёзилган бўлиб, унда фаннинг предмети, мақсади, вазифалари ҳамда ушбу фанга доир асосий тушунчалар баён этилган.
-
Ijod bo'stoni.
N.Anvarov,O'zbekiston xalq yozuvchisi Mirmuhsin tavalludining 85 yilligiga bag'ishlangan ushbu metodik-bibliografik qo'llanma yozuvchi ijodini, merosini chuqur o'rganish, targ'ib qilishda kutubxona xodimlariga yordam berish maqsadida tuzilgan. Metodik-bibliografik qo'llanmada yozuvch tavalludining 85 yilligiga bag'ishlab o'tkazish mumkin bo'lgan tadbirlar turkumi haqida ma'lumotlar berilgan.
-
Оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришнинг демократик андозалари
Хуршид Дўстмуҳаммад,Ушбу рисола миллий журналистика ва матбуотни ривожлантиришнинг демакратик андозаларини жорий этиш борасидаги долзарб вазифаларни таҳлил қилади. Мазкур китоб кенг китобхонлар оммасига ва Оммавий ахборот воситалари ходимларига мўлжалланган.
-
Наманган адиблари
Ҳомидий Ҳ.,Ушбу рисолада қадимулайёмдан ҳозиргача кўҳна Наманган вилояти ҳудудида яшаб ўтган ва замондош адибларнинг ҳаёти ҳамда ижоди ҳақида лўнда маълумот берилди. Атоқли ижодкорлар билан бир қаторда бир-икки китобларини нашр эттириб, эл назарига тушган иқтидорли, истиқболига умид боғласа бўладиган ёшларга ҳам китобдан ўрин ажратилган. Китобнинг амалий аҳамиятини ҳисобга олиб, иложи борича шоир ва ёзувчиларнинг асарларидан намуналар келтиришга ҳаракат қилинди.
-
Dunyoni hayratda qoldirgan buyuklar
Z.Ro`ziyeva,Albatta, ajdodlarimiz qoldirgan meroz hamon qadrli. Ular o`z ilmi halolligi, ilmga nihoyatda chuqur yondashganliklari bilan barcha zamonlarda dunyo ahligi o`rnak bo`lganlar.
-
Мерос ва моҳият
Ҳаққул Иброҳим,Адабий меросимизда эзгулик, адолат, муҳаббат каби устувор ғояларини улуғлаш билан бир қаторда комил инсон тарбияси асосий ўрнини эгаллайди.
-
Ўзбекнинг сўзи
Усмонов А.,Китобдаунинг ўн йилдан кўпроқ вақт мобайнида, шу икки газета саҳифаларида эълон қилинган публицистик мақолалари жамланган.
-
Телевидение-давр кўзгуси
Ў. Ўтаев,Телевидение том маънода XX аср мўъжизаси хисобланади. Ўзининг 50 йиллик тарихи мобайнида халкимиз хаётининг ўзига хос кўзгуси, юртдошларимизнинг кундалик ҳамроҳи, сухбатдоши ва сирдошига айланди. Ана шу табаррук даргох хакида шундай китоб зарур эди ва бу асарни Узбекистон миллий телерадиокомпаниясининг энг нозик нуқталаригача биладиган ижодкоргина ёза олиши мумкин эди. Таникли журналист Ўрол Утаев шундай китобни ёзиб, Сизга тақдим этмокда. Шунингдек, муаллиф мустакилликнинг илк йилларида узи бевосита гувоҳ бўлган мухим сиёсий воқеалар, депутатлик иш фаолияти, юрт тақдири, инсоний муносабатлар ҳакидаги фикрларини хам баён этган. Китоб тележурналистлар, касб буйича таълим олаётган талабалар учун қўлланма сифатида хизмат қилади, леб ўйлаймиз.
-
Матбуотимиз фидойилари
З.Есенбоев,Ушбу тўплам 1991 ва 1993 йилларда нашр этилган икки тўпламнинг ўзига хос мантиқий давоми бўлиб, унга асосан раҳматли бўлиб кетган устоз журналистлар ва бугунги кунда фидокорона меҳнат қилаётган жонкуяр, фидойи қалам соҳиблари ҳамда матбуотимиз заҳматкашлари тўғрисида сўнгги йилларда "Ўзбекистон матбуоти" журнали, шунингдек бошқа вақтли нашрлар саҳифаларида чоп этилган мақолалар, очерк ва лавҳалар киритилган.
-
Ўқитувчи китоби
Йўлдошев Қ,Китоб мактаб адабий таълиминингсамарадорлигини ошириш йўлида қилинган дастлабки амалий изланишлардан ҳисобланади.
-
Тадбир самарадорлигининг ўн шарти
Ташвиқот- бирор ғоя, таълимот, фикр ва қарашни аҳоли ўртасида кенг ёйиш, кишилар онгига сингдиришга қаратилган, аниқ мақсадни кўзлаб олиб бориладиган даъватни маълум бир тартибга сафарбар қилиш тушунилади.