-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
-
-
-
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари. (Орзигул).12-жилд
Муаллифлар жамоаси,Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» 100 жилдлигининг барча хуқуқлари амалдаги қонунлар асосида ҳимояланади. ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтининг ёзма рухсатисиз «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» 100 жилдлигини тўла, қисман ёки муайян парчалар холида чоп эттириш, шунингдек, мазкур нашрга киритилган фольклор асарларини тижорат, мақсадида бошқа нашриётларда, оммавий ахборот воситаларида кучириб босиш ҳамда интернет сайтларига жойлаштириш тақиқланади.
-
Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари. (Рустамхон). 11-жилд
Муаллифлар жамоаси,Рустамхон ва Муродхон достонлари бугунга қадар энг кўп нашр этилган, бироқ етарли даражада тадқиқ этилмаган достонлар сирасига киради. Туркумликка кирувчи достонлар бир-бирининг изчил давоми бўлмай, ҳар бири алоҳида-алоҳида воқеалар асосида қурилиши ҳам мумкин.
-
Филмаҳмуд. Халқ достони
Б. Раҳимова,Достон шарқ олимларинингмашҳур сиймоларидан бири донишманд шоир ва футувват(жувонмардийлик) таълимоти пешқадамларидан Паҳлавон Маҳмуд ҳаёти ва фаолиятига бағишланган бўлиб, кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган.
-
Ўзбек фольклори очерклари 3 том
Т. Мирзаев,«Ўзбек фольклори очерклари»нинг ушбу томи фольклорнинг воқеликка эстетик муносабати, ижтимоий-маиший ҳаётда тутган ўрни, унииг тарихий тараққиёти ва жанрлар таркиби масалаларини ёритишга бағишлангаи. Алоҳида бобларда мақоллар, топишмоқлар, қўшиқлар, маросим фольклори ва болалар поэзияси ҳақида мулоҳазалар юритилади.
-
Ўзбек фольклори очерклари 2 том
Саримсоқов. Б. И.,"Ўзбек фольклори очерклари"нинг иккинчи томида оғзаки проза ва халқ театрининг жанрлари, уларнинг тарихий тараққиёти каби масалалар илк бор системали таҳлил этилган. Асар фольклоршунослар, адабиётшунослар, этнографлар, аспирантлар, олий ўқув юртлари филология факультетининг талабалари, халқ оғзаки ижоди билан қизиқувчи кенг китобхонларга мўлжалланган.
-
Ўзбек фольклори очерклари 1 том
Т.Мирзаев,"Ўзбек фольклори очерклари"нинг биринчи томи фольклорнинг воқеликка эстетик муносабати, ижтимоий-маиший ҳаётда тутган ўрни, унинг тарихий тараққиёти ва жанрлар состави масалаларини ёритишга бағишланган.
-
Денгиздан қатралар
Жамоа,Ушбу тўпламдан ўрин олган мақол, матал ва ҳикматли сўзларнинг асосий қисми шу пайтгача китоб ҳолида эълон қилинмаган. Уларнинг тўпловчиси оғзаки ижод билан мутассил шуғулланувчи мутахассис эмас. Унинг касби журналист. Лекин халқнинг дурдона фикрларига, оғзаки ижодига бўлган қизиқиши туфайли у узоқ йиллар республикамизнинг кўп асрлик дониш хазинасидан тўплади.
-
Ўзбек маросим фольклори
Б. Саримсоқов,Китобда маросимлар фольклори жанрларининг таркиби, поэтик табиати ва генетик асослари, ўзбек маросим фольклоридаги расм-русумлар, рамзлар умумтуркий халқлар маданияти билан боғлиқ ҳолда татқиқ этилади. Китоб фольлоршунослар,этнографлар,адабиётшунослар ва талабалар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбек халқ мақоллари 2-том
Ўзбек халқ мақолларининг нисбатан мукаммал ушбу нашри биринчи марта амалга оширилмоқда. Тўпламга ўн уч мингга яқин мақол киритилган. Ҳалқ донолигининг бу нодир намуналари ижтимоий ва маиший ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олади, халқимизнинг асрлар давомида тўплаган тажрибаларини пурҳикмат сатрларда бадиий ифода этади. Тўпламга киритилган ҳар бир мақолга унинг мазмунини изохловчи ва манбаини курсатувчи кўрсаткичлар берилган. Тўплам фольклористлар, этнографлар, адабиётшунослар, шунингдек, халқ ижоди билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Ўзбек халқ мақоллари 1-том
Ўзбек халқ мақолларининг нисбатан мукаммал ушбу нашри биринчи марта амалга оширилмоқда. Тўпламга ўн уч мингга яқин мақол киритилган. Ҳалқ донолигининг бу нодир намуналари ижтимоий ва маиший ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олади, халқимизнинг асрлар давомида тўплаган тажрибаларини пурҳикмат сатрларда бадиий ифода этади. Тўпламга киритилган ҳар бир мақолга унинг мазмунини изохловчи ва манбаини курсатувчи кўрсаткичлар берилган. Тўплам фольклористлар, этнографлар, адабиётшунослар, шунингдек, халқ ижоди билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Ҳотамнома
Халқ оғзаки ижодининг нодир намуналаридан бири бўлмиш "Ҳотамнома"да инсон тафаккурининг кенглиги,орзу-ўйларининг гўзал ва беададлиги, яхшилик ҳамда ҳаётга беқиёс муҳаббат ўз инъикосини топган. Саҳийлик тимсоли -Ҳотами Тайнинг ажабтовур саргузаштлари орқали ҳиммат ва мурувват, дўстлик ва муҳаббат, поклик ва вафодорлик тарғиб этилади.
-
Холдорхон
Эргаш Жуманбулбул ўғлининг қамраб олинган воқеа-ҳодисалар мўл-кўллиги ва ниҳоятда кенглиги, тасвирнинг ўта бойлиги жиҳатидан ўзига хос роман даражасига кўтарилган мазкур достонида афсонавий қаҳрамон Гўрўғли, унинг йигитлари она юртни ташқи ғамда ички душманлардан баҳодирона ҳимоя қилиши тасвирланади.
-
Эрали ва Шерали
[],Халқимизнинг олижаноб орзу акс эттирилган ушбу достонда ёш қаҳрамонлар Эрали ва Шералиларнинг ўгай она туҳмати билан ўз элидан бадарға қилиниши, ака- уканинг узоқ айрилиқдан кейин топишишлари ва ўз элига қайтишлари тасвирланади.
-
Тоҳир ва Зуҳра. Достонлар
Ўзбек халқ ижодининг ушбу томи "Тоҳир ва Зуҳра", "Суманбар", "Зевархон", "Варқа билан Гулшох", "Вомиқ ва Умро" каби беш достондан иборат. Ишқ вафо, дўстлик, садоқат ва қаҳрамонлик ҳақида ҳикоя қилувчи бу достонларни Рахматулло Юсуф ўғли зўр маҳорат билан куйлаган.
-
Нурали. Ўзбек халқ ижоди
"Нурали" достонлари халқ достончилигида камдан-кам учрайдиган ноёб ҳодисалардан бири - "Гўрўғли" туркумига киради. Туркум вариантларидан ташқари 60 дан ортиқ халқ достонларини ўзида бирлаштиради. Туркум халқ ҳаёти, турмуши ва маишатини, орзу-умидлари ва идеалларини, ахлоқий-эстетик ва ижтимоий қарашларини кенг планда тасвирловчи буюк эпопеядир.
-