-
-
-
-
-
-
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
-
Ўзбек халқ оғзаки ижоди. Юсуф ва Аҳмад. Достон
Муҳаммадқул Жомурод ўғли Фозил Йўлдош ўғли Ходи Зариф,Folklor. Folklorshunoslik, -
-
Folklor. Folklorshunoslik,
-
-
-
-
Ўзбек халқ мақоллари 1-том
Ўзбек халқ мақолларининг нисбатан мукаммал ушбу нашри биринчи марта амалга оширилмоқда. Тўпламга ўн уч мингга яқин мақол киритилган. Ҳалқ донолигининг бу нодир намуналари ижтимоий ва маиший ҳаётнинг барча соҳаларини қамраб олади, халқимизнинг асрлар давомида тўплаган тажрибаларини пурҳикмат сатрларда бадиий ифода этади. Тўпламга киритилган ҳар бир мақолга унинг мазмунини изохловчи ва манбаини курсатувчи кўрсаткичлар берилган. Тўплам фольклористлар, этнографлар, адабиётшунослар, шунингдек, халқ ижоди билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
-
Халқ оғзаки поэтик ижоди
О.Мадаев Т. Собитова,Мазкур дарсликда ўзбек халқ оғзаки поэтик ижодининг ўзига хос ҳусусиятлари, тарихи, жанрлари, айрим асарлари, маросимлари, халқ бахшиларининг ҳаёти ва ижоди ҳақида ва ижоди ҳақида маълумот берилади. Шунингдек, китобга халқ оғзаки поэтик ижодидан намуналар киритилган.
-
Ҳотамнома
Халқ оғзаки ижодининг нодир намуналаридан бири бўлмиш "Ҳотамнома"да инсон тафаккурининг кенглиги,орзу-ўйларининг гўзал ва беададлиги, яхшилик ҳамда ҳаётга беқиёс муҳаббат ўз инъикосини топган. Саҳийлик тимсоли -Ҳотами Тайнинг ажабтовур саргузаштлари орқали ҳиммат ва мурувват, дўстлик ва муҳаббат, поклик ва вафодорлик тарғиб этилади.
-
Холдорхон
Эргаш Жуманбулбул ўғлининг қамраб олинган воқеа-ҳодисалар мўл-кўллиги ва ниҳоятда кенглиги, тасвирнинг ўта бойлиги жиҳатидан ўзига хос роман даражасига кўтарилган мазкур достонида афсонавий қаҳрамон Гўрўғли, унинг йигитлари она юртни ташқи ғамда ички душманлардан баҳодирона ҳимоя қилиши тасвирланади.
-
Эрали ва Шерали
[],Халқимизнинг олижаноб орзу акс эттирилган ушбу достонда ёш қаҳрамонлар Эрали ва Шералиларнинг ўгай она туҳмати билан ўз элидан бадарға қилиниши, ака- уканинг узоқ айрилиқдан кейин топишишлари ва ўз элига қайтишлари тасвирланади.
-
Тоҳир ва Зуҳра
Ўзбек халқ ижодининг ушбу томи "Тоҳир ва Зуҳра", "Суманбар", "Зевархон", "Варқа билан Гулшох", "Вомиқ ва Умро" каби беш достондан иборат. Ишқ вафо, дўстлик, садоқат ва қаҳрамонлик ҳақида ҳикоя қилувчи бу достонларни Рахматулло Юсуф ўғли зўр маҳорат билан куйлаган.
-
Нурали
[],"Нурали" достонлари халқ достончилигида камдан-кам учрайдиган ноёб ҳодисалардан бири - "Гўрўғли" туркумига киради. Туркум вариантларидан ташқари 60 дан ортиқ халқ достонларини ўзида бирлаштиради. Туркум халқ ҳаёти, турмуши ва маишатини, орзу-умидлари ва идеалларини, ахлоқий-эстетик ва ижтимоий қарашларини кенг планда тасвирловчи буюк эпопеядир.
-
-
Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди
К.Имомов, Т.Мирзаев, Б.Саримсоқов,Бу дарслик илгариги қўлланманинг тузатилган ёки тўлдирилган нашри эмас.Унинг деярли барча боблари қайтадан ёзилган.Ўзбек фолЬклор жанрларининг кўплаб системалари киритилган
-
Folklor atamalari qisqacha lug'ati
S.Ro'zimboyev, H.Ro'zmetov, S.Sariyev,Folklor atamalarining qisqacha lug'ati bu sohadagi dastlabki ishlardan sanaladi. Ushbu usiubiy qo'llanma filologiya fakulteti talabalari uchun mo'ljallab yozildi. Uni tayyorlashda ko'p yillik tajribalarga asoslanib, atamalar qisqa va sodda tilda bayon etildi.
-
-
Ўзбек халқ оғзаки ижоди. Юсуф ва Аҳмад. Достон
Муҳаммадқул Жомурод ўғли Фозил Йўлдош ўғли Ходи Зариф,Мазкур достонда эзгулик, ботирлик, ватанпарварлик ғоялари тарғиб қилинади. Унда халқ ижоди намуналарига хос бўлган барча поэтик хусусиятларнинг жамулжамлигини кўриш мумкин. Ушбу китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган
-
-
Халқ оғзаки ижодида материалистик мушоҳада ва диалектика элеметлари
А.Аҳмкдова,Мазкур асарда O`zbek xalq оғзаки ижодининг онг шакллари системасида тутган ўрни оғзаки ижод ва фалсафанинг ўзаро таъсири, халқ асарларида стихияли материалистик ва диалектик элементларнинг намоён бўлиши ёритилган. Асар илмий ходимлар, асперантлар ва кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган.
-
Ўзбек -қорақолпоқ эпос алоқалари
М.Матқулиева,Қўлланма олий ўқув юртлари филология факультети талабалари, магистрлари, умумтаълим мактаблар ўқитувчилари учун мўлжалланган.
-
-
Ўзбек халқ қўшиқлари
Ш. Турдимов,Ушбу китобда "Девону луғатит турк" (Маҳмуд Кошғарий) "Гулистон бит туркий" (Сайфи Саройи), "Луғати чиғатоий ва турки усмоний" (Сулаймон Бухорий) каби қўлёзма, тошбосма манбалар ҳамда ундан кейинги даврларда чоп этилган турли тўплам ва архив материаллари асосида энг мукаммал қўшиқ мажмуаси яратилди. Мажмуа халқ қўшиқларини хорижий тилларга таржима қилишда ва кенг тарғиб этишда асосий манба бўлиб қолишига ҳамда бу ўлмас мерос ҳеч бир ўқувчини бефарқ қолдирмаслигига умид қиламиз.