-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Dinshunoslik,
-
-
-
Dinshunoslik,
-
-
-
-
-
Илмдан бошқа нажот йўқ
Ҳасанов А., Усмонов И.,Рисолада сохта салафийликнинг келиб чиқиши, бузғунчи ғоялари ва бугунги кундаги фаолият услублари тизимли таҳлил қилинган. Қуръони карим оятлари, ҳадислар, аҳли сунна ва жамоа мазҳаблари, мотуридийлик ақидаси ҳамда машҳур уламоларнинг фикрларига таянган ҳолда сохта салафийларнинг дин асосларидан ўз ғаразли мақсадлари йўлида ислом таълимотларига зид тарзда фойдаланишлари очиб берилган. Тошкент ислом университети Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан «Жаҳолатга қарши маърифат» туркумида тайёрланган мазкур рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ислом маърифати ва ҳозирги замон
А.Абдуллаев, ва бошқалар,Қўлланма бугунги кунда дунёда кенг тарқалган ва мусулмон жамиятларини ҳам четлаб ўтмаётган динийлик ва дунёвийлик ўртасидаги мутаносиблик, имон ва куфр тушунчаларининг талқини, ислом ва санъат, «оммавий маданият», тариқатчилик борасидаги мулоҳазалар, ижтимоий одоблар ва ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш йўл-йўриқлари, шунингдек, исломда иқтисодий жараёнлар каби масалаларга Қуръони карим, ҳадиси шарифлар ва ислом оламида эътироф этилган забардаст олимларнинг ижтиҳод ва фатволарига таянилган ҳолда тўхталиб ўтилган.
-
Одоб-инсон кўрки
Жалолиддин Нуриддинов,Мазкур рисолда мўмин-мусулмон кишининг одоблари ва айрим миллий қадриятларимиз тўғрисида сўз боради.
-
Одамийлик мулки (туркумидан)
Тоҳир Малик,"Одамийлик мулки" рисоласи нашр этилгандан кейин хам муаллиф бу мавзудаги ижодий ишларни тўхтатмади.Асарни оятларга айтилган тавсифлар,шарафли ҳадислар ва улуғларнинг хикматлари билан янада бойитишга доир изланишлар давом этяпти.
-
Ҳадис- 1
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ибн Исмоил Ал-Бухорий,Алҳамду лиллаҳи рабб-ил-олмайин, ва-с-салоту ва-с-салому ала расулиҳи Муҳаммадин ва олиҳи ва саҳбиҳи ажмаъйн. Аммо баъд; "Ҳадис" ва "суннат" сўзлари муҳаддислар ўртасида бир маънода қўлланилиб, Жаноб пайғамбаримизнинг айтган сўзлари, феъл -атворлари, ахлоқлари таҳрирлари ва пайғамбарликка қадар бўлган ҳамда пайғамбарлик йилларидаги сийратларини, яъни ҳаёт йўлларини англатади.
-
Хожа Аҳрор тарихи
Ботурхон Валихўжаев,Ушбу мажмуа фақат исломий маърифат ривожидагина муҳим ўрин тутмай, балки бутун шарқ маданиятига сезиларли таъсир ўтказган улуғ алломалар Хожа Аҳрор Вали, Бурҳониддин Соғаржий, Абуллайсийлар хонадонидан етишиб чиқцаи машҳур кишилар ҳақидаги тарихий ҳақиқатларни ёритади. Бадиҳалар қаҳрамонлар ҳаётидан олинган қизиқарли ҳикояларга бой, ўқувчиларга манзур бўла оладиган равон тилда ёзилган.
-
Диншунослик асослари
Д.Раҳимжонов, Н.Муҳамедов, З.Исоқова,Ўқув қўлланма Тошкент ислом университетида Диншунослик соҳасини такомиллаштириш бўйича 2013–2016-йилларда амалга ошириладиган чора–тадбирлар Дастури доирасида яратилди. Мазкур қўлланма олий таълим тизими талабаларига мўлжалланган бўлиб, Республика олий ўқув юртларида “Маънавият асослари”, “Диншунослик” ва “Дунё динлари тарихи” фанларини ўқитишда, шунингдек, Республика Маънавият тарғибот маркази бўлимлари, хотин–қизлар қўмиталари масъуллари, маҳалла фаоллари учун қўлланма сифатида хизмат қилиши мумкин.
-
Ҳазрати Али ҳақида қиссалар
Сайфиддин Рафъиддин,Ҳазрати Али каррамуллоху важҳаҳу ислом оламининг машҳур ва мўтабар сиймоларидан биридирлар.
-
Исломшунослик асослари
Бекмирзаев И., Аллоқулов А.,Мазкур укув кулланма “Исломшунослик асослари” фанига багишланган. Унда илк и слом тарихи, куръоншунослик, кадистун ослих, фикх, тасаввуф, калом, диний багрикенглик ва мутаассиблик цамда Узбекистонда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар мавзулари ёритилган. Укув кулланма Тошкент ислом университети магистр ва талабаларига укув жараёнида фойдаланиш учун мулжалланган.
-
DINSHUNOSLIK ASOSLARI
A.V.Narbekov,Qo'llanma O'zbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va amaldagi qonunlari asosida, diniy siyosatdagi o'zgarishlar, uning ijtimoiy hayotimizdagi o'rni va ahamiyatini hisobga olgan holda tuzildi. Unda dinshunoslik fanining predmeti va vazifalari, dinning vujudga kelishi, ilk shakllari, davlat, milliy va jahon dinlari xususida fikr yuritiladi. Shu bilan birga, diniy fundamentalizm va ekstremizm, ularning maqsad va tahdidi, mamlakatimizda olib borilayotgan diniy siyosat kabi masalalar batafsil tahlil qilinadi.
-
Эзгу ўй,эзгу, сўз эзгу амал китоби.
Ҳ.Нурмухаммедов.,"Авесто" ўлкамизда Ислом дини тарқалгунига қадар (7-аср охири--8-аср) аждодларимиз эъдиқод қилган зардуштийлик дининг муқаддас китоби бўлган.
-
Динийекстремизм ва тероризмга қарши курашнинг маънавий -маърифий асослари
А.Очилдиев,Ўқув қўдданмада давлат ва дин орасидаги муносабатлар унинг Ўзбекистонда намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятлари Маказий Осиё халқлари хаётида ислом дининг тутган ўрни атрофлича ёритилган.
-
Шайх Нажмиддин Қубро
Исақова Замира,Ўрта Осиё халқларининг бой маданий меросини тасаввуф таракатларисиз тўла тасаввур этиб бўлмайди.
-
Муқадамату-л- адаб
Зохид Исломов,Абдулқосим Махмуд ибн Умар ибн Ахмад Замахшарий кухна Хоразм заминидан йитишиб чиқиб жахон фани ва маданияти ривожига ўзининг муносиб ва солмоқли хиссасини қушган буюк олимлардан биридир.
-
"AVESTO" - Шарқ халқларининг бебаҳо ёдгорлиги
Бобоев Ҳ., Дўстжонов Т., Ҳасанов С.,Ушбу қўлланма маънавий қадриятларимиз билан қизиққан кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган бўлиб, унда зардуштийлик дини китоби "Авесто"нинг маънавий, фалсафий, ҳуқуқий, иқтисодий, тиббий, адабий, тарихий ва лингвистик қиммати, улуғ аждодларимиз яратган ушбу мероснинг инсоният тараққиётидаги ўрни ва умумбашарий аҳамияти баён этилган.
-
Ислом одоби ва ахлоқи
Ҳожи Ахмад Бобомурод,Ушбу китоб кўп сонли китобхонларнинг талаб ва истакларига биноан учинчи марта нашрга тайёрланди. Китобни дунёга келишига қимматли маслаҳатлари ва тавсиялари билан ҳамда маънавий ва моддий жиҳатдан беминиат ёрдам кўрсатган биродарларимга чин дилдан миннатдорлик изҳор этаман. Уларга узоқ умр. бахт-саодат, хайрли ишларига ривож тилаб, бу дунёдан ўтганларининг рухдарини Аллоқ шод айлаб, жойлари жаннатдан бўлишини Парвардигоримдан сўраб қоламан.
-
Амаллар ниятга боглиқдир
Мухаммад Содиқ, Мухаммад Юсуф,Набий соллаллоху алайхи вассалам,дедилар;Албатта амаллар ниятларга боглиқдир. 'Албатта хар бир кишининг ният қилган нарсаси бўлади' .
-
Диншунослик
Йўлдошҳўжаев Ҳ., Раҳимжонов Д., Комилов М.,"Диншунослик" курсининг ҳажми-38 соат, шундан 22 соати маъруза, 16 соати амалий машғулотлардан иборат бўлиб, 1-семестрига мўлжалланган. Бу қўлланма асл манбалар асосида тузилган бўлиб, бутунлай янгича услуб ва мазмуни билан илгари ёзилган маъруза матнларидан ажралиб туради. Шунга кўра мазкур қўлланма асосида назарий ва амалий машғулотлар ўтишдан аввал тавсия этилган манба ва адабиётлар билан имкон қадар кенг танишиб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
-
Диншунослик
А.Мўминов, Ҳ.Йўлдошхўжаев, Д.Раҳимжонов,Мазкур "Диншунослик" дарслиги асл манбалар асосида тузилган бўлиб, бутунлай янгича услуб ва мазмуни билан ушбу соҳада илгари ёзилган дарсликлардан ажралиб туради.