-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Badiiy,
-
-
-
Badiiy,
-
-
-
-
Танланган асарлар 4 томлик. 1 том
А.С.Пушкин,А.С.Пушкиннинг асарларининг бу нашрига -унинг СССР Фанлар Академияси Адабиёт институти Пушкин уйи томонидан 1949 йилда чиқарилган ўн томлик мукаммал тўплами асос қилиб олинди.
-
СУюк момо. Достон
Туроб Тўла,Суюк момо коллективлаштириш даврида Бахмалда янги тузум учун курашган халқ қаҳрамонларидан. Суюк момо ва унинг атрофидаги дўстларининг мислсиз қаҳрамонликлари, саргузаштлари шоир Туроб Тўла қаламида халқ достонларига ҳамоханг, шйноқи, ўқимишли тил билан достон этилган.
-
Уруш ва тинчлик. Тўрт том. 4 том
Лев Толстой,Мазкур роман бир қанча инсонлар ҳаёти акс эттирилган. Роман кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб унда яшаш учун кураш ҳаётга олға қадам ташлаш кўрсатиб берилган.
-
Камалак
Туроб Тўла,Китоб ҳассос санъаткорлариимиз таърифи ва тавсифи баҳонаси билан санъатни англаш, уни баҳолай билиш маднияти ҳақида муҳокама ва мулоҳаза юритади, буюк ватанимизни, халқимизни, партиямизни куйлаган, ардоқлаган фозил фарзандларимизни улуғлайди, таҳсинлар ўқийди уларга. Мазкур китоб бундан уч йил муқаддам нашр қилинган "Нфосат" китобининг давоми.
-
Уруш ва тинчлик. Тўрт том. 2 том
Лев Толстой,Бу китоб фақат уруш ёхуд тинчлик ҳақида эмас. Унда мавзулар қамрови одамлар қисмати, уларнинг тақдири, ўйлари, қарашлари ва айни пайтда бўлаётган жараёнга муносабати китобхон эътиборидан четда қолмайди. Қолаверса, мутолаа жараёнида қалбингизга яқин бўлиб қолган ёхуд жамиятда қандай мавқега эга бўлишдан қатъи назар урушни ўзининг тақдири билан боғлаган ва бўлаётган воқеаларга фаол муно сабат билдираётган қаҳрамонлар қисмати сизга фавқулодда ҳодиса эмас, балки ўз эрки, ўз номуси учун курашаётган тимсол сифатида гавдаланади.
-
Жигаргўшам. Шеърлар, қўшиқлар, қитъалар
Туроб Тўла,Ушбу шеърий китобга Ўзбекистон халқ шоири Туроб Тўла қаламига мансуб ғазаллар, шеърлар, қитъа ва тўртликлар жам этилди. Буу турфа шеърлар томир-томирига қулоқ тутсангиз, улардан шоир юрагининг ўзига хос рангини садолари янграб турганлигини дилдан ҳис этасиз.
-
Авлиё қирол Людовик кўприги
Т.Уайлдер,Улуғворлик ва мўъжизакорлик сир-синоатларини ҳаётга қараганда санъатнинг ўзи рад этиб бўлмас даражада исботлай олади. "Авлиё қирол Людовик кўприги" ўзбек ўқувчиларини уммон орти катта адабиётидан хабардор этиши билан аҳамиятли.
-
Уруш ва тинчлик. 1 ТОМ
Лев Толстой,Инсон ўзи учун онгли равишда яшайди-ю, лекин тарихий мақсадларга, умумбашар мақсадларига эришмоқ учун онгсиз қурол бўлиб хизмат қилади. Содир бўлган ишни қайтариб бўлмайди, бу иш бошқа миллионларча одамларнинг иши билан бир вақтга тўғри келиб қолиб, тарихий аҳамият касб этади.
-
Ҳикоялар
Лев Толстой,Куз пайти эди. Катта йўлда иккита енгил арава шиддат билан елиб борарди. Олдиндаги кареатада икки аёл ўтирарди... дея бошланади Лев Толстойнинг ҳикоялар тўплами.
-
Анна Каренина
Лев Толстой,Княгиня Шчербацкая қизининг тўйини беш ҳафтадан сўнг келадиган рўза кунларигача қилиб бўлмайди, деган фикрда эди, чунки қизига бериладиган сепнинг ярми бу муддатгача тайёр бўлмасди; аммо Левин рўзадан кейинга суриш ҳам тўйни ҳаддан зиёд кечиктириб юборади, деган фикрни айтганда, княгинянинг бу фикрга ҳам қўшилмай иложи қолмади, чунки князь Шчербацкийнинг қари холаси оғир касал бўлгани учун улиб қолиши мумкин эди, унда азахонлик тўйни яна ҳам орқага суриб юборарди.
-
Элга шоҳу ишққа қул
Муҳаммад Раҳимхон Феруз,Тарихий сиймолар ҳаётидаги, сиёсий фаолиятидаги ва шахсиятидаги мураккабликлар хамиша ҳам одил ёки холисона баҳоланавермаган. Шоҳлик билан шоирлик ўртасида муштараклик жиҳатлари ўрнига зиддият ва номутаносибликларни излаш эса кейинги чораккам бир асрлик ҳаётимизда оддий мезонга айланиб қолди. Бобур, Ҳусайний, Амирий ижодига турлича қараганимиз учун ўзимизни кечиролмай келаётирмиз. Номлари парда ортида қолиб келаётган ижодкорлар меросини халқимизга етказиш имкони туғилгани - истиқлол шарофатидир. Шу вақтга қадар унутилиб келган Феруз қаламига мансуб ушбу китоб ўзбек адабиёти мухлисларига манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Асарлар. 3-жилд. Шеърлар, қўшиқлар, достонлар
Туроб Тўла,Ўзбекистон халқ ёзувчиси Туроб Тўланинг уч жилдлик "Асарлар"и нашр қилинмоқда. Ушбу учинчи жилдга шеърлар, қўшиқлар, таржималар ва "Суюк момо", "Қувваи қаҳқаҳа" сингари йирик жанрдаги асарлар киритилди.
-
Пушкин
Ю.Тинянов.,«Пушкин» романи шоириниг болалик, Ўсмирлик ва ёшлик даврларнии вже от тиради. Истеъдодли тадқиқотчи ва адио. Пушкин давринниг билимдони Типянов взоирнинг жонли сиймосини яратган, шунинг билан бирга унинг оиласидаги, лицей, даги шароитни, ХIХ аср бошларидаги ҳаётнинг, адабий муҳитиниг характерли Белгиларини жонли бўёқларда чизиб берган.
-
Асарлар. 2-жилд. Шеърлар, қўшиқлар, балладалар, достонлар, таржималар
Тўла Туроб,Ўзбекистон халқ ёзувчиси Туроб Тўла уч жилдлик асарларининг иккинчи жилди шеърлар ва қўшиқлар, балладалар ҳамда йирик достонлардан ташкил топди. Сиз унда "Замон ҳукми", "Трамвайда топилган дафтар", "Қизбулоқ" каби достонларни ўқийсиз.
-
Дворянлар уяси
И.С.Тургенев,Беҳубор баҳор куни кеча оға бошланган парча-парча пушти ранг булутлар тиниқ осомда баланд турар гўё сузмай кўк қаърига сингиб кетаётган эди.....
-
Асарлар. 1-жилд. Шеърлар, қўшиқлар, достон, драматик достон
Туроб Тўла,Туроб Тўланинг уч жилдлик асарларининг биринчи жилдига лирик-фалсафий шеърлар, қўшиқлар, таржималар, "Ҳамият" достони ва "Қари қиз" драматик достони киритилди.
-
Танланган асарлар. 5-том. Ҳикоялар. Пьесалар. Шеърлар. Мақолалар ва хатлар
И.С.Тургенев,Буюк рус ёзквчиси И.С.Тургенев танланган асарларининг мазкур томига унинг энг яхши ҳикоя, пьеса, мақола, шеър ва хатларидан намуналар киритилган. Уларнинг кўпчилиги ўзбек китобхонларига биринчи марта тақдим қилинмоқда.
-
Танланган асарлар. 4-том. Арафа. Оталар ва болалар
И.С.Тургенев,1853 йил ёз фаслининг жазирама кунларидан бирида, Кунцовога яқин бир ерда, Москва -река бўйида, баланд липа дарахти соясида икки ёш йигит майса устида ётарди. Бири-йигирма уч ёшларда, баланд бўйли, қорачадан келган, қушбурун, манглайи кенг, қалин лабларида маъноли табассум бўлиб, кичик алас кўзларини сал қисиб, фикрга чўмган холда узоқларга тикилиб, чалқанча ётарди, жингалак малласоч иккинчиси ҳам узоқларга тикилганча икки кафтини иягига тираб, бағрини ерга бериб ётарди,
-
Танланган асарлар. 1-том. Овчининг хотиралари
И.С.Тургенев,И. С. Тургенев рус танқидий реализмининг кўзга кўринган намояндаларидандир. Унинг асарлари кенг китобхонлар оммаси ўртасида катта шуҳрат қозонган эди: китобхонлар унинг асарлари майдонга чиқишини сабрсизлик билан кутар, ҳар бир Янги чиққан романини, ҳикоя ва повестини қизғин муҳокама қилар эдилар.
-
Танланган асарлар. 2-том. Повестлар
И.С.Тургенев,И. С. Тургенев рус танқидий реализмининг кўзга кўринган намояндаларидандир. Унинг асарлари кенг китобхонлар оммаси ўртасида катта шуҳрат қозонган эди: китобхонлар унинг асарлари майдонга чиқишини сабрсизлик билан кутар, ҳар бир Янги чиққан романини, ҳикоя ва повестини қизғин муҳокама қилар эдилар.