-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Badiiy,
-
-
-
-
-
-
-
Сайланма. Уч жилдлик. Биринчи жилд
Шукрулло,Таниқли ўзбек шоири Шукрулло (Шукрулло Юсупов) олтмиш ёшга тўлди. Шу муносабат билан авторнинг уч жилдлик сайланма асарлари нашр этилмокда. Қўлингиздаги биринчи жилдга ижодкорнинг сара шеърлари, поэмалари ҳамда эртак-достонларидан намуналар жамланди.
-
Сайланма. Уч жилдлик. Иккинчи жилд. Хоразм.
Шарипов Жуманиёз,Ж.Шариповнинг иккинчи жилдига "Хоразм" романининг иккинчи ва учинчи китоблари киритилган. Ҳар иккала китобда Хоразм ўлкасида содир бўлган ижтимоий-сиёсий ва маданий ўзгаришлар қизиқарли ҳикоя қилинган.
-
Сайланма. Уч жилдлик.Учинчи жилд. Хоразм.
Шарипов Жуманиёз,Ёзувчи Жуманиёз Шариповнинг уч жилдлик "Сайланма"си нашр этилмоқда. Ушбу сўнгги жилдга "Хоразм" романининг тўртинчи китоби киритилди. Унда Хоразм Шўролар жумҳуриятининг Ўзбекистон ССР составига кириш арафасида юз берган воқеалар тасвирланади.
-
Сайланма. Уч жилдлик. Биринчи жилд. Хоразм.
Шарипов Жуманиёз,Таниқли ўзбек совет адиби Жуманиёз Шариповнинг "Хоразм" романи халқимизнинг инқилобий ўтмишидан ҳикоя қилувчи асардир. Ушбу китобда сиз романнинг биринчи қисми билан танишасиз.
-
Танланган асарлар
Шукрулло,Осмонда юлдузлар жимжит милтиллар, Бутун атроф жимжит, мудрайди гуё. Хаёт бағишловчи субҳидам кутиб,Жим богдаги қушлар, ирмоқ ва дарё.
-
Дардингни сев
В.Синелников,Доктор Синелников томонидан ишлаб чиқилган янги дунёқараш модели, муаллифнинг самарали усул ва стратегиялари сизни нафақат шифо топиш, балки касалликнинг олдини олиш сирларидан воқиф этади.
-
Қудуқ
Шуҳрат,Ёзувчи Шуҳрат ўсмирлар ҳаётидан олиб ёзилган ҳикояларида ёш авлоднинг ахлоқ-одоби, меҳнатсеварлиги, бир-бирлари билан дўстликлари ва Улуғ Ватан уруши йилларида кўрсатган қаҳрамонликларини меҳр-муҳаббат билан тасвирлайди.
-
Шинелли йиллар
Шуҳрат,Шуҳратнинг «Шинелла Йиллар романидаги бош қаҳрамон Элмурод оддий бир йигит, у келажак ҳақида, осойишта меҳнат ҳақида орзу қилишни яхши кўради. Бироқ тез орада немис-фашист қўшинларининг Ватанимизга хиёнаткорона ҳужуми ҳақида хабар келади. Элмурод ҳам минглаб совет ватанпарварлари каби ўзининг бутун куч-қувватини ва билимини Гитлер босқинчиларига қарши курашга бағишлайди. У ўқчи взвод командиридан то батальон командиригача бўлган йўлни шон-шараф билан босиб ўтиб, урушни забт этилган Берлинда тугатади.
-
Ёр истаб
Ҳ.Шарипов,Элимизга манзур шеър ва достонлари муаллифи Ҳусниддин Шариповнинг мазкур тўпламига шоирнинг кейинги йилларда яратган шеърлари саралаб киритилди. Уларнинг аксариятида Ватан дарди, муҳаббат, ёшлик, садоқат мадҳи етакчилик қилади.
-
Достонлар
Шукрулло,Шукрулло поэзиямизда достончилик муносиб ҳисса қўша олган ижодкордир. Давримизнинг юксалиши йўлидаги муҳим поғаналари ҳалқ маънавий ҳаётидаги ҳаяжонли дақиқалар Шукурулло достонларига мавжуд бўлган.
-
Танланган асарлар. Уч томлик. Биринчи том. Шеърлар, балладалар
Шуҳрат,Ёзувчининг ўз қўли билан "Танланган асароар"ини тузиши катта бахт. Шу бахт менга хам насиб бўлди. Лекин бунинг жуда мураккаб ва масъулиятли иш эканини танлашга киришганимда билдим.
-
Чақнайвер, Қуёш!
Шуҳрат,Ёзувчи Шуҳрат ўсмирлар ҳаётидан олиб ёзилган ҳикояларида ёш авлоднинг ахлоқ-одоби, меҳнатсеварлиги, бир-бирлари билан дўстликлари ва Улуғ Ватан уруши йилларида кўрсатган қаҳрамонликларини меҳр-мухаббат билан тасвирлайди.
-
Кечки нурлар. Шеърлар
Шуҳрат,"Кечки нурлар" таниқли шоир Шуҳратнинг янги лирик-фалсафий шеърларидан тузилган китобдир. Юксак гражданлик руҳ билан йўғрилган, эҳтиросли шеърларда шоир Она-юртни, коммунистик партияни, коммунистик жамият қураётган бунёдкор кишиларни ва бу кишиларнинг юксак фазилатларини улуғлайди.
-
Танланган асарлар. Икки томлик. 2 том Драмалар ва повестлар.
Тарас Шевченко,Тарас Шевченко асарлар тўпламининг мазкур иккинчи томи Давлат адабиёт нашриёти 1956 йилда чиқарган Тарас Шевченко асарлар тўпламининг учинчи томидан таржима қилинди.
-
Менга хуш хабар айт
Орипов А.,Мутафаккир шоир ҳаёт ва мангулик, иймон, диёнат ва эзггулик сингари абадий мавзуларда қалам суради. Тўпламдан шунингдек Италия сафари вақтида ёзилган шеърлар ҳам ўрин олган.
-
Қалбим жилоси
Шуҳрат,Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шухратнинг ушбу мажмуасига унннг она юртдан узоқда, айрилиқ жафоларини бошидан кечираётган онлардаги қалб изтироблари йўғрилган, шуиннгдек, кейинги пайтларда ёзилган, ҳаётнинг турфа қирраларини ўзида акс эттирган шеърлари жамланган.
-
Танланган асарлар. Икки томлик. 1 том. Шеърлар ва поэмалар
Тарас Шевченко,У деҳқон боласи эди, аммо маънавий оламнинг ҳокими бўлди. У крепостной деҳқон эди, лекин кишилик маданиятининг улуғ ва мужассам қудратига айланди, у Россия ҳарбийлари дастидан ўн йил жафо кечди.
-
Шеърият-86
Хуршид Даврон,Бу мажмуага ўзбек шоирларининг 1986 йил давомида вақтли матбуотда чоп этилган сара шеърлари танлаб олинди. ЎЗбек адибларининг хотиралари, шеърият ҳақидаги мақолалари, Дўрмонда ўтказилган ёш ижодкорлар анжуманда тақдирланган ёш шоирларнинг шеърлари киритилди.
-
Асарлар тўплами. Саккиз томлик. Тўртинчи том
Михаил Шолохов,"Тинч Дон" романининг тўртинчи томида Дондаги гражданлар урушни — 1919 йил март ойида Дон вилоятининг шимолий қисмида рўй берган Дон казаклари қўзғолони тасвирланган.
-
Чорак аср девони
Мақсуд Шайхзода,Бугун соясида ўтирмоқ истайман, То сезай ўзимни чамбарчас у билан. Буюк васиятига соқчидик кунларим, Қалин жилдларида тонг отар тунларим.