-
Badiiy,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Мукаммал асарлар тўплами. Ўн тўмлик. Еттинчи том. Таржималар.
Ҳамид Олимжон,Мукаммал асарлар тўпламида поэзия ва прозалар берилган.Ҳамид Олимжон маданий меросимизнинг синчқов тадқиқотчиси, фаол тарғиботчиси эди.
-
Балладалар, поэмалар, таржима. 2-том
Ҳамид Олимжон,Ушбу китобда "Она", "Роксананинг кўз ёшлари", "Икки қизнинг ҳикояси" каби шеърлари ўрин олган.
-
Нажот қалъаси
Орипов А,Мазкур китобни иймонга, эътиқодга чорлов, огоҳлик қўнғироғи дейиш мумкин. Китобда Қуръон оятлари ва ҳадислардан келтирилгани таҳсинга сазовор. “Эй Одам фарзанди, билгинки, Мендан бошқа ёрдамчиси йўқ бечораҳол одамга зулм қилганларга нисбатан ғазабим қаттиқ” деган ҳадиси қудсийни англаган судья мезон борлигини, сўроқ-савол ҳақлигини унутмайди.
-
Юрак билан суҳбат
Машарипова З,Муаллиф ёш бўлса ҳам уни ёш ижодкор деб бўлмайди. Чунки у адабиётнинг турфа хил рангларини аллақачон илғаб олган. Ушбу китобчага киритилган шеърлар орқали ҳам ўзингиз буни гувоҳи бўласиз.
-
Иккимиздан қолсин аланга
Насрулло,Бир нарсада бошқа нарсаларни ҳам кўра олувчилар шоирқалб инсонлардир, ҳатто шеър ёзмасалар ҳам. Биргина ёмғир томчисида бутун оламни кўра билиш-чи, бу энди чинакам шоирлик, қалбидаги аланга оташи эса ошиқлик.
-
Энг сара асарлари
Жек Лондон,Атоқли ёзувчи Жек Лондон ўзининг эрк, ҳақиқат, танқид руҳида ёзилган асарлари билан ўқувчилар қалбига кириб борди. Унинг китобларидаги ҳикоялар чуқур мазмунда ёзилган бўлиб, ёзувчи воқеани туб илдизи билан ўқувчи қалбига сингдиради.
-
Ранглар ва оҳанглар
Орипов А.,Ушбу тупламда кейинги йилларда ёзилган шеърий тизмаларимдан айримлари жамланди.Достонда тасвир этилган лавҳаларнинг кўпчилиги эса ҳаётда айнан юз берган. Каттаю кичикка тушунарли бўлсин деган мақсадда халқона, қиссагўйлик услубини маъқул кўрдим.
-
Қирол Лир
Шекспир Вильям,Ҳар бир халқнинг маънавияти ўзга халқлар адабиёти, санъатидан баҳраманд бўлиш орқали қувватланиб боради. Бу борада эса бадиий таржиманинг аҳамияти беқиёсдир.
-
Адолат кўзгуси
Орипов А,Ўзбекистон Қахрамони, Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Ориповнинг "Адолат кўзгуси" номли китобида шеърлар, мақолалар, суҳбатлар, таржималари ўрин олган.
-
Танланган асарлар
Орипов А,Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов "Танланган асарлар"ининг саккизинчи жилди кейинги икки ярим йилда ёзилган руҳият ва чуқур фалсафийлик омихта бўлган янги шеърлардан жамланди. Зукко шеърхонлар улкан шоир ижоди янги мавзулар, янги ифода воситалари билан бойиганига, давр ва халқ, шахс ва жамият, меҳр ва қабохт сингари ўлмас ва азалий мавзулар янги ифода воситалари орқали очиб берилганига ишонч ҳосил қилиб, янги шоирона нигоҳдан завқ оладилар.
-
Жавриким жондин ўтар
Шоира Шамс,Ушбу китоб Шоира отаси Қадамбой Қаландаров ва онаси Ойбиби Солаевага бағишланади. Ушбу китоб китобхонларга манзур бўлади деган умиддами.Шоира Шамс бетакрор ғазаллари самимият синган ғазаллари билан китобхонларни лол колдира олган.
-
Хамса
А.Навоий,Тарихда шундай шахслар бўладики, уларнинг аҳамияти бир ва ё бир неча халқ рамкасидан, бир ва ё бир неча мамлакат доирасидан ташқарига чиқади, дунёвий аҳамият касб эгади, умумбашарий бўлиб қолади. Гарчи улар ҳар нарсадан олдин ўз элу юртларининг фарзанди ва фаҳри бўлсалар-да, лекин шу билан бирга бошқаларнннг ҳам улкан хизматкори ва ифтихори бўлиш шарафига муяссар бўладилар. Алишер Навоий ана шундай шахслардандир. Қуёш қораймас, олтин зангламас, деидилар. «Хамса» қуёш ҳам эмас, олтин ҳам эмас, лекин у ҳам на қорайишни ва на-да зангланишни билади.
-
Танланган асарлар. 4-жилд
Орипов А,Атоқли шоир "Танланган асарлар"ининг тўртинчи жилдига киносценарий, адабий-публицистик мақолалар, суҳбатлар, адабий қайдлар ва хотиралар киритилган. Уларда юртимиз маданий ҳаётининг фаол иштирокчиси бўлган муаллифнинг адабиётимиз равнақи, юксак маънавиятимиз дурдоналарини яратган мумтоз ижодкорлар ҳақидаги ўй-мулоҳазалари, турли даврларда хилма-хил мавзуларда ўтказган суҳбатлари, замондошлар хусусидаги ноёб фикрлари жамланган.
-
Самандар
Шоира Шамс,Шоира Шамс ижоди ўзбек шеьриятида фавқулодда эстетик ҳодиса. У бундан 500-600 йиллар муқаддам адабиётимизда куртак ёзиб тараққий этган юксакларга кўтарилган онгу - шуурни ҳайрат мавжларига чулғаган ва кунимизда эскирган дея қаралаётган ғазалнавасликка қайта жон бағишламоқда.
-
Омад кўзи
Оллоёр Сафар,Инсоният яратилибдики, ҳур фикрга ташна, гўзаллика ошуфта, эзгу аъмолларга ошнодир. Бундай ботиний ҳиссиётлар ва зоҳирий интилишларни айниқсашоирлар гоҳ маҳзун, гоҳ шодмон, гоҳ ўйчан оҳангларда тараннум этишга ҳаракат қилишади.
-
Яйлов ташвишлари
Ҳ Эшонқулов,Китобда Қизилқум воҳаси чўпонларнинг илғор иш тажрибаларини ёритишга катта ўрин берилган. Ушбу китоб китобхонлара манзур бўлади деган уммидамиз
-
Daftar hoshiyasidagi bitiklar
O'tkir Hoshimov,Aziz o’quvchim! Bu kitobchani qariyb qirq yil yozdim. Bular mening Kuzatuvlarim. O’ylarim… bir qadar armonli, bir qadar istehzoli, bir qadar tabassumli. Xulosalarim... aslida, ularning har birini alohida asar qilsa ham bo’lardi-ku... mayli... Men bularni uzoq o’ylab yozganman. Iltimos, Siz ham kitobni shoshilmasdan, o’ylab o’qisangiz... O'tkir Hoshimov.
-
Ғаройиб олам
Жек Лондон,«Ахир жониворлар — жигарларимиз!» Бу нидо шоир С. Есенин қалбидан отилиб чиққан. У худди «Ғаройиб олам» учун махсус ёзилгандай. Чунки тўпламга киритилган ҳикоя ва қиссалар тилсиз қадрдонларимиз ҳақида. Уларда ҳайвонларнинг ҳаёти, тақдири, яшаш тарзи, атрофдаги нарса, ҳодиса ва кимсаларга муносабати жуда нозик, изчил тасвирланган. Мутолаа давомида китобхонлар амин бўлишади — бу олам ростдан ҳам ғаройиб..
-
Шеърлар. "Ошиқ Ғариб" эртаги
М.Ю.Лермонтов,Улуғ рус шоири Михаил Юрьевич Лермонтов 1814 йил 15 октябрда Москвада туғилди. У уч ёшга тўлмасданоқ онаси вафот этди.
-
Замонамиз қаҳрамони
Лермонтов М.Ю,Бу китоб яқиндагина баъзи китобхонлар ва қисман журналларнинг ҳам бахтиқаро ишончига сазовор бўлишидай бир бахтсизликни бошидан кечирди. Баъзилар Замонамиз Қаҳрамонидек ахлоқсиз бир кимсани бизга ибрат қилиб кўрсатаяпди, деб қаттиқ хафа хам бўлишди; баъзилар эса бунда ёзувчи ўзининг ва танишлариннинг портретларини тасвирлапди ҳам дейишди...