-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Badiiy,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Сенга интиламан
Н.Муҳаммад, О.Холдор, Ж.Сувонқулов ва бошқ...,Носир Муҳаммад, Олимжон Холдор, Жонибек Сувонқулов, Болта Ёриев ва Жонибек шеърларидан иборат ушбу тўпламга кишиларнинг орзу-умидлари, интилишлари, меҳнати ва шижоати самимий куйланган сатрлар киритилган.
-
Қалбим дунёси
Ганжавий,Ушбу шеърий туплам бутун оммога мўлжалланган бўлиб, шоир Ганжавий бу тўпламида орзулар, муҳаббат, хиёнат-алдовлар ҳақида ёзганлар.
-
Ота боғи
Фозил Зоҳид,Ўзи бoғ яратмай туриб, ота боғи заволига сабабчи бўлган, омонатга хиёнат қилган авлоддан Худо ҳам, аждодлар руҳи ҳам рози бўлмаслиги аён. Боғ - обод олам тимсоли, жаннат рамзи.Тақдим қилинаётган китоб ўқувчиларга манзур бўлади деган умиддамиз.
-
Makorim Ul-Axloq
Xondamir G.,G‘iyosiddin Xondamiming «Makorim ul-axloq» («Olijanob xulqlar») asari buyuk o‘zbek shoiri va mutafakkiri, davlat va jamoat arbobi Alisher Navoiyning hayoti, adabiy, ilmiy va ijtimoiysiyosiy faoliyati to‘g‘risidagi qimmatli manba hisoblanadi. Asaming qo‘lingizdagi tarjimasi afg‘onistonlik navoiyshunos Abdulg‘affor Bayoniy tomonidan 1981-yili Kobulda bosmadan nashri asosida amalga oshirilgan.
-
Оила - менинг қутлуғ боғим
Бобур Элмурод,Ҳар қандай истеъдод адабиётини янгилаши шубҳасиз. Шунингдек, адабиёт янгилаши истеъдод билан бойийди. Шу маънода ёш ижодкорлар ижодидан тузилган тўплам сизни катта-кичик турфа асарлар билан таништиради.
-
Muqaddas
ODIL YOQUBOV,Bu voqealarga bir qiz sabab bo'ldi. Qizning ismi Muqad-das edi... Men u bilan birinchi marta institutda, kirish imti-honlari bo'yicha ximiyadan o'tkazilayotgan so'nggi konsul-tatsiya paytida tanishdim, yo'q, tanishdim desam noto'g'ri bo'lardi, shunchaki ikki og'izgina gaplashish baxtiga muyas-sar bo'ldim... O'sha voqeadan bir kun oldin men zavoddan otpuskaga chiqqandim. Otpuskam imtihon paytiga to'g'ri kelishini bil-gan oyim bilan o'gay otam: „Institutga imtihon topshirib ko'r, kira olsang, yaxshi, kira olmasang sendan nima ketadi?" deb anchadan beri qistab yurishardi. Men imtihon topshirib tole-yimni sinab ko'rishga qarshi bo'lmasam ham: „Bu gap zavod-dagi do'stlarimning qulog'iga chalinsa: „Bir yil ishlamasdan tuyog'ini shiqillatib qoldi-ya deb kulishmasmikin?" degan andishalarga borib, ikkilanib yurardim.
-
Олтин дарвозали юрт
Абдунаби Ҳамро,Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдунаби Ҳамро ўндан ортиқ шеърий ва насрий китоблари, кўплаб детектив қиссалари ва драмалари билан мухлисларга яхши таниш. Ушбу тўпламга кирган "Олтин дарвозали юрт" қиссаси ўзининг бадиийлиги, қаҳрамонлар нутқининг табиийлиги, асотирларнинг тарихийликка вобаста бўлиб кетганлиги билан ажралиб туради.
-
Суянчиқ
Хайрулла Ҳамидов,Инсон қалби нозик. Бир сўз билан қайғуга ботиши мумкин, бир сўз билан шодликка тўлиши мумкин. Бежизга инсон қайғуда ҳам, шодликда ҳам шеърга ошно бўлмайди. ўзига хос иқтидор эгаси Хайрулла Ҳамидовнинг шеърлари ҳам ўқувчида чукур таассурот қолдиради. Унинг шеърлари шунчаки, бефарқ ўқий олмайсиз. Мазкур тўпламдан Хайрулла Ҳамидовнинг инсон қалбининг нозик торларини чертувчи, хаёлот, болалик, севги оламига сайр қилдирувчи шеърлари ўрин олган.
-
Tadbirkor
Firuz Allayev,Biznes faqat tadbirkorni boy qiladimi? Davlat va jamiyat farovonligida uning o'rni qanchalik muhim? Keyin paytda o'zbek tilida ham tadbirkorlik va biznes haqidagi kitoblar, motivatsiya berish ko'zlangan biznes-treninglar ancha ko'paydi. Lekin ular ko'proq umumiy-nazariy bilim berish bilan cheklanadi. Firuz Allayev "Tadbirkor" nomli kitobida mavzuni sodda tilda, taniqli tadbirkorlar hayotidan olingan va o'z tajribasida duch kelgan amaliy misollar yordamida tushuntirib bergan. Kitobdan muallifning sohani yanada rivojlantirishga doir taklif va mulohazalari, yuqoridagi savollarga javoblari ham o'rin olgan.
-
Маккоранинг қисмати
Боқий Мирзо,Ушбу ҳикояларда инсон ножўя босган ҳар бир қадам учун жавоб бериши ҳақида яна бир бор уқтирилади. Инсон қабоҳат дунёсига яқинлашгани сари ёвузликнинг унга нисбатан макр ва ҳийлалари кучайиб бораверади. Агар бу йўлдан ўз вақтида қайтиб, руҳини покламас экан, алал оқибат тубсиз жарликка қулаши
-
Унитмас мени боғим
Усмон Носир,Достонлар ва шеърий драмадан иборат.Ўзбек адабиётининг оташин шоири Усмон Носир чақмоқдек қисқа яшади, аммо унинг шеърлари абадий халқ мулкига айланиб қолди.Мазкур тўпламга атойли шоирнинг энг сара асарлари жамланди.Она юртга чексиз садоқат ва улкан муҳаббат билан битилган ушбу асарлар, сиз азиз ўқувчига катта завқ бағишлайди, деб ишонамиз.
-
Фазоил-и Балх Балх шаҳрининг фазилатлари
Абу Бакр Абдуллох ибн Умар ал-Балхий,“Фазоил-и Балх — Балх шаҳрининг фазилатлари” асари ислом тарихининг илк даврларига оид қимматли манба бўлиб, муаллиф Абу Бакр Абдуллох ибн Умар ал-Балхий томонидан ёзилган. Асарда қадимий Балх шаҳрининг тарихий аҳамияти, маънавий ва маданий мероси, у ерда туғилиб ўсган буюк уламолар, файласуфлар ва зоҳидлар ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган. Муаллиф Балхни “шаҳарлар модарӣ” сифатида таърифлаб, унинг ислом цивилизацияси тараққиётида тутган ўрнини, илм-фан, адабиёт ва тасаввуф маркази сифатидаги аҳамиятини ёритади. Асар шунингдек, Балх аҳолисининг фазилатлари, маданий анъаналари ва шаҳарнинг диний-маърифий муҳитини ҳам очиб беради. Ушбу китоб Марказий Осиё ва Хуросон тарихига, исломий маданият меросига қизиқувчи олимлар, талабалар ҳамда кенг китобхонлар оммаси учун муҳим манба ҳисобланади.
-
Танланган асарлар III жилд
Мақсуд Қориев,Бу дунё ҳаёти аввалидан охиригача тасодифий эмас, балки еру осмондаги ҳар бир зарра етук ҳикмат ва ўлчов билан яратилгандир. Барча мавжудот бир-бири билан узвий боғлиқдир. Қилинадиган яхши-ёмон амаллар ҳам аниқ қонун-қонда асосида ўз мукофат ва жазосини олгусидур.
-
Оталар сўзи
Йўлдош Муқимов,Ёзувчи Йўлдош Муқимов ушбу китобида қачонлардир эшитган афсоналар ривоятлар нақлларни ўз тили ўз услуби билан баён қилиб беради.Бу асарларда халқимизнинг зукко мушоҳадаси тафаккури турмуш тарзи урф одат ва аньаналари бўртиб намаён бўлади.
-
Сайланма II жилд
Маҳмуд Тоир,Маҳмуд Тоир Сайланма китобида Ватан севги ҳақида шерлар ва достонлар ўрин олган ушбу китоб китобхонлар кўнглидан жой олишга умид қиламиз.Маҳмуд Тоирни китоблари кўп китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинган.
-
Ғаройиб тақдирлар
Жовли Хушбоқ,"Ғаройиб тақдирлар" Жовли Хушбоқнинг навбатдаги янги ижод маҳсули. Тўпламнинг дастлабки "Адабий ўйлар" бўлимида бадиий ижоднинг мураккаб ҳодисалари бир қатор ёзувчилар асарлари мисолида таҳлил этилади. Муаллиф ҳикоялари, эсселарида образлар хулқ-атворини воқеа-ҳодисалар моҳиятига боғлаб очиб беради. Қаҳрамонларнинг тақдири, ўй-фикрлари кўнгилга яқинлиги билан доимий ҳамроҳимизга айланади.
-
Узун йўлакдаги икки киши
Омон Мухтор,Таниқли адиб Ўзбекистон Республикаси саньат арбоби Давлат мукофоти лауреати Омон Мухторнинг ушбу китобига киритилган ҳаёт кузатувлари ўйлар суҳбатлар хотиралар тасвирлар йиллар давомида кўплаб журналларда босилган.Улар илк дафьа жамланиб яхлит холда эьлон қилинмоқда.
-
Ҳарорат
Муҳаббат Тўрабоева,Иқтидорли ижодкор Муҳаббат Тўрабоеванинг касби-журналист .Шунинг учундир ,унинг нигоҳида синовчан,воқеликка холисона ёндашиш фазилати ҳикояларига кўчиб сизни-да ўйлашга ,мулоҳаза юритишга ундайди.Китобхонларга манзур бўлади деган умиддамиз.
-
Инсон қадри
Туркман Эшон,Муҳтарам китобхон! Туркман Эшон тахаллуси билан кўп йиллардан буён самарали ижод қилаётган Туркман Бобожонов ушбу тўпламга ўзингинг энг сара насрий асарларини жамлаган.Унинг ижод намуналаридан баҳра олиш ва баҳолаш сизга ҳавола.
-
Қайноқ қалб сурури
Жумабой Юсупов,Ушбу сайланмада филология фанлари доктори Ўзбек адабиёти кафедраси профессори Жумабой Юсуповнинг турли йилларда илмий журнал ва тўпламларда эьлон қилган илмий ва илмий оммабоп мақоллари ўрин олган. Уларни китоб холига келтириб чоп этиш фойдадан холи бўлмайди деган ниятда мазкур сайланма сизнинг азиз китобхон ҳукмингизга ҳавола этилади.