-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Badiiy,
-
-
-
-
-
-
Жамолин орзу айлаб
Отаниёз Ниёзий,Ушбу китоб таниқли санъаткор Комилжон Отаниёзовнинг падари бузруквори, замонасининг етук олимларидан бири, XIX асрнинг иккинчи ярми - XX аср бошлари Хоразм адабий муҳитида яшаб ижод қилган Отаниёз Хўжаниёз ўғли Ниёзийнинг шеърларидан таркиб топган. Сўзбошида аллома шоирнинг ҳаёт йўли, адабий мероси ҳамда ижодига хос етакчи хусусиятлар ёритилган.
-
Аёл
Такэо Арисима,Япон адиби Такэо Арисима ўзининг "Аёл" деб аталган мазкур романида Йоко исмли сухсурдек жувоннинг фожиали ҳаётини муфассал тасвирлаб берган. Йоко ўз муҳитидаги аёллардек яшашга ўзини бир неча бор мажбур қилади.Ушбу китоб китобхонларга манзур бўлади деган умиддамиз.
-
Ердаги қуёш
Рустам Назар,Ўзбек болалар адабиётининг истеъдодли вакилларидан бири Рустам Назар шеъриятида долғали ҳаётимизнинг рангин кўринишларига, муаммолари ва зиддиятларига болалар назари билан ёндашилиб, бадиий тадқиқ этилади. сайланмадан жой олган шеър ва эртаклардаги равонлик, фалсафий мушоҳада ва юмор нафақат болалар, балки катталарга ҳам манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Ажал комидан
Амосов Николай Михайлович,Иродаси бўш қалбсиз кишиларнинг тибиётга кириб қолишга йўл қўймаслик зарур Таниқли олим ва адиб Ленин мукофати лауреати академик Амосов Николай Михайлович Ажал комидан повестида шифокорнинг маьнавий руҳий дунёси унинг ташвиш изтироблари хусисида ўзига хос тилда ошкора ҳикоя қилади.
-
Суянч тоғларим
Ҳалима Худойбердиева,Ўзбекистон Ленин комсомоли мукофати лауреати Ҳалим Худойбердиеванинг ушбу янги тўпламига Ватан инсон севги ва ҳаёт ҳақидаги янги лирик шеьрлари киритилди.Ушбу шеьрий тўплам китобхонларга манзур бўлади деган умиддамиз.
-
Сайланма
АВАЗ,Узбек адабиёти тарихи саҳифаларини ўзларининг нодир мерослари билан бойитган ва китобханлар дилидан ўчмас жой олган Алишер Навоий ва мавлоно Лутфий, Бобур ва Машраб, Турди ва Мах мур. Муқимий ва Фурқат каби кўплаб истеъдодли сўз санъаткорлари қаторида Аваз Утар ўғлининг номи ҳам шарафли ўринга эга, XIX асрнинг охири ва асримизнинг бошларида яшаб ижод этган Аваз ўзбек демократик адабиётининг йирик намояндаларидан бири сифатида танилди ва ўз даврида озодлик мотивларини куйловчи асарлари билан шуҳрат қозонди.
-
Қоракўз мажнун
Саид Аҳмад,Асарда қаламга олинган, бир-биридан мудҳиш, маломатли, ғам-ғуссага, мусибатларга тўла лавҳалар бағридан қандайдир одамга далда берадиган умид, унинг бошини тошдан қиладиган қудрат, зулматни ёритадиган сирли-сеҳрли нур барқ уриб туради, яна асарда ўзлигини, қалбидаги имон-эътиқод, она-юрт, ўзгаларга ҳиммат, мурувват туйғусини йўқотмаган "боши тошдан", аломат матонатли инсонларга дуч келинади.
-
Асрга татигулик кун Қиёмат
Чингиз Айтматов,Чингиз Айтматовнинг ушбу "Асрга татигулик кун"ва "Қиёмат" романлари маънавий- руҳий покланиш фасли палласига кирган ҳалқимиз учун ўз-ўзини англаш дарсида бир сабоқ бўлиши шубҳасиз. Ўзбек тилида илк бор китоб ҳолида нашр қилинаётган бу икки романдаги қаҳрамонлар-сизу биз, воқеалар эса - ўтмишимиз ва бугунимиз. Эртамизчи?.. Бу саволга жавобни ёзувчи ўз қалбингиздан излашга даъват этади.
-
Ошиқ кўнгил
Толиб Йўлдош,Мазкур тўпламга Толиб Йўлдошнинг "Умид ғунчаси" (1954й), "Ёшлик ўйлари" (1962й), "Аттанг" (1964й), "Гул ва кўнгил" (1965й), "101 тўртлик" (1965й), "Умрим" (1968й), "Ўсмирлик ўйлари" (1973й), "Гул ҳақи" (1973й), "Баҳорим" (1974й), "Кўнгил деганлари" (1977й) номли китобларида эълон қилинган энг янги ёзган байтлари киритилади.
-
Автомат қалъанинг сири
Б.Ҳошимхўжаев,Ушбу китоб ўзига хос сирлар оламига саёхатдир. Агар Б.Хошимхўжаевнинг фантастик қиссалари мавзусига кўра том маънода сирлар оламига саёхат болса, Ё.Акрамованинг "Ғаройиб учрашув" қиссаси болаларнинг сирли оламига саёхатдир.
-
Синишимни соғинди кимлар
Аҳад Қаюм,Аҳад Қаюмнинг шеърлари содда, равон, ҳамма учун тушунарли ва халқчил оҳангда жаранглайди. Шоир ўз шеърлари орқали китобхонга юрагини очади, дарду сирларини баён этади, Ватани, халқи ва мухлисларига қалбини ёради, шу билан бирга уларнинг дардини ҳам ўз дарди деб билади. Бу дарду кечишмаларини у шунчалик қоғозга кўчирмайди, балки брагидан, ич-ичидан тўлқинланиб, бутун борлиғини ҳар бир мисрага жо этади.
-
Ўт чақнаган сатрлар
Айёмий,Юнус Юсупов (Айёмий)нинг Хоразм адабиёти тарихи ҳақида ёзган «Адабий меросимизга доир» асарини варақлаб кўрар эканман, менга ёқиб қолди. Сўнг мен бу асарнинг бошдан охирига қадар тўла ўқиб чиқдим... Аввалдан мен Хоразм адабиётини бир қадар ўрганганман, бу асардаги шоирларнинг кўпининг ижоди билан танишман. Аммо, б у асар менга шу жиҳатдан ёқдики, Юнус Юсупов (Айёмий) чуқур, кенг тадқиқот натижасида ғоят кўп тарихий материаллар, воқеалар, фактлар тўплаган.
-
Дата туташхиа
Чабуа Амирэжиби,Инсон ўз нуқсонлари очиб ташламоғи учун унга Виждон уларни бартараф этишга ирода берилган ўзига ва маслакдошларига яхшилик қилмоғи учун фқл ва саҳоват ато этилган зеро ёр биродарларга кўрсатилган лутфу каломнинг савоби беқиёс насл насаби кўпаймоғи ва асло завол топмаслиги аёл жуфти ҳалоли қилиб яратилган..
-
ҒАЗАЛЛАР. ШАРҲЛАР
Алишер Навоий,Бисмиллаҳир роҳманир-роҳим. Зиҳи исминг азим, раҳмонлиғ ва раҳимлигинг вожиб ут-таъзим. Исм сенинг исминг ва раҳмонлиғ ва раҳимлигинг сенинг қисминг, сен ганж ва офариниш тилисминг. Исминг жамъи сифоти асмои ҳусно, раҳмонлиғ ва раҳимлигингга юз минг ҳамду сано. Раҳим ҳам сен, раҳмон ҳам сен, азим ҳам сен, субҳон ҳам сен. Субҳоноллоҳ, не кибриёву азаматдурким, сендин ўзгага вужуд итлоқи бўҳтон ва туҳматдур. Зотинг қайюми барҳақ, вужудинг воқеъи мутлақ. Сендин ўзга мавжуд кўрунганлар намуди бебуд, балки нобуду номавжуд, вужуд ва мавжуддин сен мақсуд. «Таоло шонука ва амма эҳсонука ва ло илоҳа ғайрука.
-
Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. Ўн еттинчи том. Насойим ул-муҳаббат
Алишер Навоий,Алишер Навоийнинг "Насойим ул-муҳаббат мин шамойим ул-футувват" асари илк бор арабий, форсий матнлар, уларнинг таржималари ва изоҳлари билан тўлиқ ҳолда нашр этилмоқда.
-
Танланган асарлар
Бобир Заҳириддин Муҳаммад,Бобир ўзбек маданияти ва адабиёти тарихида алоҳида ўрин тутган йирик арбоблардан биридир. Унинг мазмундор ва гўзал шеърлари, узоқ йиллар давомида муҳаббат билан уқилиб келинди. Унинг илмий асарлари Ўрта Осиё, Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон халқлари тарихи бўйича муҳим ва қимматли манба бўлиб ҳисобланади.
-
Кулиб тур, азизим
Қўчқор Норқобил,Қўчқор Норқобилнинг "Кулиб тур, азизим", "Ўн саккизга кирмаган мен бор" ва "Қишдаги лола" қиссалари ўлим ва ҳаёт, инсон ва уруш мавзусидаги асарлар сирасига киради. Муаллиф ўз қиссаларида уруш даҳшатлари, турли фожиалар, инсон юрагининг оғриқлари билан бир қаторда ҳаётда энг тоза борлиқ - Муҳаббат бор, уруш ичидаги муҳаббат асар қаҳрамонига энг оғир дамларда куч-қувват, ишонч бахшида этади, демоқчи.
-
Избранное
А.Блок,В книге представлены стихи и поэмы Александра Блока, расположенные в хронологическом порядке.
-
Mahbub ul-qulub
Alisher Navoiy,“Mahbub ul-qulub” asari Navoiyning umri davomidagi butun hayotiy kuzatishlari asosida yozilgan. Shu boisdan har bir ijtimoiy tabaqa aniq tasvirlangan. Ushbu kitob orqali xalqimiz orasida allaqachon maqolga aylanib ulgurgan Navoiyning hikmatli so‘zlaridan bahramand bo‘lasiz.
-
Ўн сакиз ёшиндадур
Ошиқ Эркин,Ошиқ Эркин ушбу китоби Алишер Навоийнинг таваллудининг 570 йиллигига бағишланади.Ўн сакиз ёшиндадур китоби ўқувчиларга манзур бўлади деган умиддамиз.Ошиқ Эркин шеьрлари кўплаб китобхонлар кўнглидан жой олган.