-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Badiiy,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Нурли излар
Қурбон Муҳаммадризо,Хоразмга ташриф буюрган сайёҳлардан бири Хивани кафтда жойлашган мўъжиза кишини ўзига мафтун қилади деган бўлса иккинчи эса уни қум гардишли дурдона деб таърифлаган эди. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Душанба, нонуштадан сўнг
Ф.Мусажонов,Қисса қаҳрамони - ёш мутахассис Аҳмад мустақил ҳаёт бўсағасида. У ҳозирча шу мураккаб ва кўп қиррали ҳаётининг дастлабки ой ва ҳафталари, дастлабки кунларининг биринчи нонуштасинигина татиб кўради, холос.
-
Танланган асарлар
Мирий,Биз Мирийнинг ижодини ўрганишда асосан унинг автографларига - Ўзбекистон фанлар академияси Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида сақланаётган ўзбек ва тожик тилида ёзилган икки девони ва икки баёзига ҳамда Тожикистон Фанлар академиясининг қўлёзмалар бўлимида сақланаётган тожикча "Раъно ва Зебо" достонига асосландик.
-
Европанинг ўғирланиши
М.Маҳмудов.Т.Каримбердиев.,Ер куррасининг қайси бир нуқтасида инсоният учун ажал уруғи дунёга келар экан ҳар бир инсоннинг муққадас вазифаси бу қабоҳатга қарши курашдан иборат бўлмоғи керак.Мазкур дедектив қиссага худди шу ғоя асос қилиб олинади.
-
Ҳаёт. Азизим. Новеллалар
Ги де Мопассан,Чет эл ёзувчиси Ги де Мопассаннинг бир нечта асарлари мавжуд бўлиб шундан "Ҳаёт" романи ҳисобланади. Бу романни ўзбек таржимони Эркин Носиров таржима қилган. Романда қуйидаги ҳолатлар акс этган. Жанна ўн иккига киргунча уйда тарбияланди. Кейин онасининг йиғлаб -сиқташларига қарамай уни Сакре -Кёр монастирига беришди.
-
Фалакнинг гардиши
Қ.Муҳаммадризо,Қайсибир мамлакатда ақллилар тўпланишиб Жиннилар жамиятини тузишибди.Нега бундай қилдинглар деб сўрашганида дебдиларки Ақлли бўлиб нима ортдирдик бу дунёда Тўғри гапириб туҳматчи бўлдик эшитганимиз ҳақорат кўрганимиз кулфат бўлди.
-
Содиқ фуқаро
Генрих Манн,Болалигида ювош хаёл суришни яхши кўрган Дидерих Геслинг ўрта мактабни битириб Берлинга келгандан кейин бузила бошлайди. Бу ерда университетда ўқиб юрган маҳаллида миллатчилар ташкилоти Янги Тевтонияга аъзо бўлиб киради шовинизм Германия подшоси кайзерга садоқат кўшни давлатларга адоват руҳида тарбияланади.
-
Савоб
Менглибоев Муродов,Мазкур китоб ҳаммага яхшилик қилишга тайёр, меҳрибон, саҳоватли инсон Яхши бобо ва унинг набираси Шукуржон билан боғлиқ қизиқарли ва ибратли воқеалардан ҳикоя қилади.
-
Қайтиши йўқ манзил
Сафарли Э.,Ушбу китоб ҳақиқий Шарқ акс эттирилган очиқ роман. Асар рус аёлнинг мусофирчиликдаги ҳаётида содир бўлган воқеаларга асосланган бўлиб, аёллар ҳақида, севги, ёлғизлик, эътиқод ва хиёнатлар борасида ҳикоя қилади.
-
Жаҳон адабиёти дурдоналари Карл IX салтанатининг йилномаси. Роман. Новеллалар
Проспер Мериме,Проспер Мериме жаҳон адабиёти хазинасига ўзининг ажойиб роман ва новеллалари билан баракали ҳисса қўшган атоқли француз ёзувчисидир. Унинг ушбу китобга кирган асарларида ҳоким табақа кишиларининг маънавий қиёфалари, буржуа цивилизацияси етиб бормаган жойларда яшовчи кишиларнинг эса покиза ва довюраклиги санъаткорона, тўғри акс эттирилган.
-
Мардлик мангулик
О.Абдураҳмонов, В.Абдувалиев,Улуг Совет халқининг фашистлар Германияси ва империалистик Японияга қарши Улуг Ватан уруши олиб бориб, манфур душманлар устидан жаҳоншумул тарихий ғалаба қозонганига 30 йил тўлди. Коммунистик партия ва Совет ҳукумати раҳбарлигида қаҳрамон совет халқининг энг реакцион империалистик давлатга фашистлар Германиясига қарши олиб борган курашда эришган буюк галабаси янги социалистик ижтимоий ва давлат тузумининг мустаҳкамлиги ҳамда ҳаётийлигининг, умри тугаб бораётган капиталистик тузумга нисбатан унинг беқиёс афзалликларининг конуний натижаси бўлди.
-
Ой ва сариқ чақа
Уилям Сомерсет Моэм,Чарлз Стрикленд билан танишган вақтимда, гапнинг ростини айтадиган бўлсам, унинг қандайдир фавқулодда одамлиги хаёлимга ҳам келмаганди.
-
-
Чодрали аёл
Мирмуҳсин,1978 йил 27 апрелда маҳаллий феодаллардан, мустамлакачилардан кўп озор чеккан заҳматкаш афғон халқи инқилоб қилди. Мирмуҳсин мазкур қиссасида ана шу воқеани илҳом ва эҳтирос билан тараннум қилади.
-
Денгиз шунқори
Жемс Олдриж,Жеймс Олдриж инсонпарварлик ҳалқлар дустлиги ер юзида муқаррар тинчлик ғояларини тарранум этувчи прогрессив инглиз ёзувчиси. "Денгиз шунқори" романида ёзувчи грек халқининг иккинчи жаҳон урушида озодлик, мустақиллик учун олиб борган мардона курашини тасвирлайди.
-
Ота кулбаси
Жон Мунони,Нигерия ёзувчиси Жон Мунонининг "Ота кулбаси" қиссасидаги воқеалар иккинчи жаҳон уруши кезларида Африкада бўлиб ўтади
-
Девон
Камрон Мирзо,Девоннинг тарихий аҳамияти яна шундаки қўлёзманинг боши ва охирида Бобурийлар хонадонига мансуб 20 дан ортиқ Хиндистон давлат арбобларининг муҳарирлари босилган.
-
-
Танланган асарлар
Муқимий,Муқимий — XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX асрнинг бошларида яшаган атоқли ўзбек демократ шоиридир. Ўзбек адабиёти ва адабий тилини ривожлантиришда Муқимийнинг хизматлари буюкдир. У меҳнаткашлар оммаси орасидан етишиб чиқди ва ўз асарларида меҳнаткашларнинг фикр ва туйғуларини, эксплуататорларга қарши қаттиқ нафратини ҳаққоний акс эттирди. Муқимий ўз замонасининг илғор кишиси эди. У ўз кўз ўнгида содир бўлган муҳим воқеаларни зийраклик билан англаб олди.
-
Одам-олам қўшиғи
Қуддус Муҳаммадий,Қўлингиздаги китоб муҳтарам шоиримиз Қуддус Муҳаммадийнинг Табиат алифбеси деб номланган мажмуасининг сўнгги бешинчи жилдидир. Атоқли шоиримиз бу китобда инсоннинг оламда тутган ўрни, унинг орзулари ҳақида сиз, болаларга сўзлаб беришни ният этган.