-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Badiiy,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Сени жаннатда кутаман
U.Adizova,ушбу китобда бир қатор турк ёзувчиларининг сара асарлари тўпланган.
-
Рустамнинг ёйи
Турсун Саттор, Т.Тўхтамов , Ж.Мавлонов,Бу тўплам уч қардош республика -Тожикистон Қирғистон адиблари қисса ва ҳикояларидан тузилган Шунингдек тўпламга кирган Ж.Мавлонов ҳикояларининг бош мавзуси ҳалқларимиз ўртасидаги дўстликдир.
-
Муму
И.С.Тургенев,"Муму" - сиз, азиз ўқувчиларнинг севимли китобингизга айланиб қолган. Унда ёзувчи соқов хизматкор Герасимнинг Мумуга бўлагн меҳрини, бой хотиннинг буйруғи билан кучукни сувга чўктиргач, шу хонадондан ўз қишлоғига жўнаб кетганини усталик билан тасвирлаган. Китобдан "Бежи ўтлоғи" ҳам ўрин олган.
-
Жўра
Тушкан Георгий,Инглиз нашриётларидан биттаси "Жўра"га ёзган сўзбошисида Г.Тушканни совет Фенимор Купери деб атайди ва "Сўнгги Могикан"дан сўнг "Жўра"га ўхшаш ҳаяжонли, саргузаштларга бой асар ўқимаган эдик, деб ёзади. Дарҳақиқат, оддий қирғиз йигити Жўранинг босмачиларга қарши кураш даврида ёш Совет ҳукуматини сақлаб қолиш учун кўрсатган жасоратлари, характерининг тобланиши жуда қизиқарли қилиб тасвирланган.
-
Овсар вильсон
Марк Твен,Американинг классик ёзувчиси Марк Твен бу асарида қулчилик даври негрларниг оғир аҳволини тасвирлайди . Ёзувчи тенгсизлик туфайли рўй берадиган фожиаларни жуда усталик билан ҳикоя қилади.
-
Ҳикоя ва памфлетлар
Марк Твен,Шарқий штатлардан хат юборган бир оғайнимнинг оғайнисининг илтимосига мувофиқ мен кўнгилчан кекса сергап Саймон Уилерни йўқлаб унинг уйига бордим мендан илтимос қилганликларини учун оғайнимнинг оғайниси бўлмиш Леонидас У ......
-
Улуғ Пётр. 2 ва 3-китоб.
Алексей Толстой,Буюк рус ёзувчиси А.Толстой қаламига мансуб "Улуғ Пётр" романининг иккинчи ва учинчи китобида русларнинг Болтиқ бўйидаги қадимий ота мерос ерларини швед қироллари асоартидан қандай озод қилингани, Россияни Европанинг маданий мамлакатлари даражасига кўтариш учун қандай оғир курашлар олиб борилгани тасвирланади.
-
Инженер Гариннинг мўъжизаси
А.Толстой,Бу роман 1926-1927 йилларда ёзилган, 1937 йилда янги боблар қўшилиб, қайтадан ишлаб чиқилган.
-
Иблис девори
Тоҳир Малик,Бир мамлакатга ғаним ҳужум қилиб, икки ака-ука жангга отланишибди. Улар сингилларини инсоф эгаси ҳисобланган бир танишларига қолдирибдилар.
-
Танланган асарлар. 1-том. Шеърлар, қўшиқлар, балладалар, достонлар
Туроб Тўла,Туроб Тўла ўзбек совет адабиётининг ўрта авлодига мансуб истеъдодли шоир ва драматургдир. Туроб Тўланинг қўшиқлари ҳам халқимиз орасида жуда машҳур. Унинг икки томлик асарлар тўпламининг ушбу биринчи томига шеърий асарлари киритилди.
-
Танланган асарлар
Абдулла Тўқай,Татар халқининг буюк шоири Абдулла Тўқайнинг "Танланган асарлар"и шоирнинг 1906 йилдан бошлаб 1913 йилгача ёзган ҳар хил жанрдаги энг яхши асарларини ўз ичига олади. Бундан ташқари китобга А.Тўқайнинг болаларга атаб ёзган шеър, масал, поъмалари ва "Эсимда қолганлар" номли автобиографик очерки ҳам киритилди.
-
Ниқоб. Детектив қиссалар ва ҳикоялар
З. Машарипова,Мазкур детектив қиссалар жамланмасидан ҳам ҳаётдаги оқ ва қора чизиқларини кўришингиз мумкин. Ҳеч ким жиноятчи бўлиб туғилмайди. Оиладаги тарбия ёки атроф-муҳит таъсири кишининг оқил ёки нодон, зукко ёхуд ношуд бўлиб улғайишига
-
Танланган асарлар. 4-жилд. Анна Каренина
Лев Толстой,Буюк рус ёзувчиси Лев Николаевич Толстойнинг беш жилдлик "Танланган асарлар"и нашр этилмоқда. Тўртинчи жилдга унинг "Анна Каренина" романи киритилди.
-
Танланган асарлар. 3-жилд. Уруш ва тинчлик. 3-4 китоблар.
Лев Толстой,Улуғ рус ёзувчиси Л.Н.Толстойнинг беш жилдлик "Танланган асарлар"и нашр этилмоқда. Ушбу учинчи жилдга машҳур "Уруш ва тинчлик" эпопеясининг 3-4 китоблари киритилди.
-
Танланган асарлар 2-жилд. Уруш ва тинчлик. 1-2 китоблар
Лев Толстой,Буюк рус ёзувчиси Лев Николаевич Толстойнинг беш жилдлик "Танланган асарлар"и нашр қилинмоқда. Ушбу иккинчи жилдга "Уруш ва тинчлик" эпопеясининг илк икки китоби киритилди.
-
Танланган асарлар. 1-жилд. Хикоялар, қиссалар
Лев Толстой,Буюк рус ёзувчиси Л.Н.Толстойнинг ўзбек тилида беш жилдлик танланган асарлари нашр этилмоқда. Қўлингиздаги биринчи жилдга адибнинг ҳикоя ва қиссалари киритилди. Улар оарсида "Балдан сўнг", "Уч ўлим", "Ҳожимурод", "Поликушка" сингари асарлар бор
-
Ўқитучининг йўли
Парда Турсун,Деворлари шағал аралаш гуваладан тикланган пастак бир уйда ётган жувон тун бўйи азоб чекканидан сўнг тонг отарга бориб кўзи ёриди. У, доя кампирнинг сўзларини эшитиб, ёш тўла кўзларини катта-катта очди. Кўз олдида ёруғ келажак суратланиб, тун бўйи тортган азоби эсидан чиқди.
-
Ўқитучи. Етимлик.
П.Турсун,Коммунистлар партияси ва совет ҳукумати тарбиясида асл меҳнаткаш халқ фарзандларидан етишган ёш ўзбек совет ўқитучиси образини яратиш мақсадида қилинган изланишлар самараси бўлиб 1947 йилда нашр этилган "Ҳақ йўл" повести ва 1949 йилда нашр этилган "Ўқитучининг йўли" романи юзага келди. Лекин бу китоблар бош қаҳрамонларининг номлари бошқа-бошқа бўлишига қарамай мавзу ва мазмун жиҳатидан бир мақсадни кузатган ва давр эътибори билан бир-бирларини давом этдирганлиги китобхонга маълум.
-
Туйғун. Шеърлар. Пьесалар. Очерклар
Ш.Саъдулла,Туйғун адабиётимизда 1930 йиллар бўсағасида шоир сифатида кириб келди. У 1928-29 йилларда, университетда ўқиб юрган чоқларидаёқ қўлига қалам олди, дастлабки шеърлари "Маориф ва ўқитувчи", "Аланга" журналларида кўрина бошлади.
-
Донишманд Рожа
Тагор Рабиндранат,Бу китобчага киритилган тарихий романлар ёзувчининг "Донишманд рожа" деган асаридаги романларидан бир қисмидир. "Донишманд рожа" ёзувчининг энг катта ва энг машҳур асарларидан биридир.