-
-
Badiiy,
-
-
-
-
-
UFQ
Said Ahmad,«Ufq» trilogiyasi 0‘zbekiston xalq yozuvchisi, 0‘zbekiston Qaxramoni Said Ahmad ijodida alohida o‘rin tutadi. Trilogiyada XX asr o'rtalarida xalq boshiga tushgan urush musibatlari, hijron alamlari, odamlar ko‘ksidagi armonlar yozuvchi iste’dodiga xos ehtiros, zo‘r ilhom bilan aks ettirilgan. Asarda Nizomjon, Ikromjon, Jannat, Azizxon, Dildor, Asrora kabi teran, xalqchil, yorqin milliy obrazlar yaratilgan.
-
Ўзбек халқ ижоди. Юсуф ва Аҳмад
Мазкур достонда эзгулик, ботирлик, ватанпарварлик ғоялари тарғиб қилинади. Унда халқ ижоди намуналарига хос бўлган барча поэтик хусусиятларнинг жамулжамлигини кўриш мумкин.
-
Аср овози
Федирико Гарсиа Лорка, Нозим Хикмат, Агостиньо Нето, Пабло Неруда,Бу мажмуа шу кунгача ХХ аср Европа, Осиё, Африка ва Америка прогрессив шеъриятидан узбекчага таржима килинган озодлик, тинчлик, ижтимоий тенглик, инсонпарварлик каби улмас гояларни тараннум этувчи асарларнинг энг яхши намуналаридан иборатдир.
-
Ҳисларимни қўзғама
Нодар Думбадзе,Ушбу тўпламда машҳур грузин ёзувчиси Нодар Думбадзенинг ҳикоялари жамланган. Қикояларда Иккинчи жаҳон урушининг оғир оқибатлари, севги-муҳаббат, соф инсоний туйғулар, инсон руҳининг ички кечинмалари таъсирчан, содда усулда баён этилган. Грузинларнинг урф-датлари, гузал табиати, одамларининг бир-биридан ажойиб характерлари ёрқин бўёқларда қизиқарли тарзда қаламга олинган. Ушбу ҳикояларни таржима қилиш жараёнида давр руҳиятини бериш мақсадида айрим русча атамалардаги аслият сақлаб қолинди.
-
Вой, онажоним.
Тоҳир Малик,Инсон ҳаётини нимага менгзаш мумкин? Сокин оқаётган дарёгами ёхуд ур-сур, талотўп дунёгами? Ахир, кимлар хато қилмайди! Мол-дунёга ҳирс қўйиб, ўйламасдан қадам босаётганлар қанча! Улар меҳр-мурувватни, яқинларини унутадилар.Оқибатда бундан бошқалар ҳам азият чекадилар, ғам-андуҳга мубтало бўладилар. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг янги ҳикоялари жамланган мазкур китоб сизни ўйлашга, чуқур мушоҳада юритишга, инсонийликни унутмасликка ундайди...
-
Ажал билан юзма-юз
Акбар Мирзо,Асарда мустақилликнинг дастлабки йилларидаги суронли воқеалар муаллиф томонидан илк бора бадиий тасвирга кўчирилган. Асарда яна ҳар куни ажал билан юзма-юз келаётган юрт посбонларининг мардлик ва жасоратлари кенг ёритилган.
-
Тоғлар ҳам садо берди
Холид Ҳусайний,Америкалик афғон адиби Холид Ҳусайний навбатда эъти-борингизга ҳавола этилаётган асари орқали яна ўша мавзуга -уруш ҳаётини барбод қилиб юборган инсонлар такдирига му-рожаат қилади. Бу гал асарда яхлит бир қаҳрамон йўқ. Пари, Абдулла, Парвона, Наби, Маркос, Адел, Идрис, Ваҳдатилар -уларнинг ҳар бири ўз такдири мисолида яшаётган жамияти, ўзини ўраб турган ижтимоий муҳит ҳақида ўқувчида маълум тасаввур уйғотади. Онасидан ёлғиз ёдгори - синглисини ўз бағрида улғайтир-ган, аммо кейинчалик болалик хотиралари бутунлай унут бўл-ган ҳолда, бошқа она бағрида улғайган қиз тақдири; ўз виж-дони олдида покланишни истаган, биргина мактуб орқали қалбидаги ҳақиқатларни ошкор қилган Наби ҳаёти; юзларини ит таниб бўлмас даражага солган қизининг келажак ҳаётини бутунлай дугонаси измига ташлаб, «ошиғи» ортидан кетган аёл қисмати - уларнинг ҳаммаси ҳақида ушбу китобда ўқийсиз.