-
Ўнта негр боласи
Кристи Агата,Ушбу асарда бир-бирига ҳеч қандай алоқадор бўлмаган ўнта одам хилват оролдаги уйга келади. Сирли таклифнома билан уларни бу ерга ким чақирди? Яхши детектив ихлосмандларининг юраги дарров шув этиб кетадиган манзара. Дунёдан ажраб қолган бўм-бўш орол, кўп хонали, зимистон йўлакли катта сирли уй ва Занжилар оролининг соҳиби таклифига кўра уйга келган ўнта мутлақо нотаниш, бир-бирига ўхшамаган ўнта одам. Бу ерда уларни қулай шарт-шароитлар, мазали таом ва шинам ётоқхоналар кутиб турибди. Лекин ҳавас қилгудек меҳмондўстлик тез орада саробга айланиб, меҳмонлар савдойи қотил қурган тузоққа тушиб қолгани маълум бўлади. Улар оролнинг тошлоқ заминига қадам қўйган заҳоти тузоқ ёпилган. Оролдан қочишнинг иложи йўқ. Барчани шубҳа-гумон чулғаб олган. Чеҳраларда ажал сояси. Қўрқув ва даҳшат. Фақатгина болалар саноқ шеъри ва митти негр болалари тугаши билан бу даҳшатли ўйинга ҳам хотима ясалади
-
Соя уғриси
Марк Леви,Азиз ўқувчи! Сизнинг қўлингизда ажойиб бир китоб турибди. Унда ҳазрати инсон қалбининг тубидаги туйғулар, қўрқувлар, шубҳалар ва қувончлар, ғам ва пушаймонлар ажиб рангларда, гўзал манзаралар орқали тасвирланади. Бу китобни ўқиган ҳар бир киши ўз ҳаётига ўхшаш жойларни, ўзи кечирган кечинмаларини кўради, қаҳрамонлар билан биргаликда ўзи ҳам туйғулар гирдобига ғарқ бўлади. Сиз бу китобда болалар ва катталар руҳияти орасидаги фарқни англайсиз, ўлмас туйғулар доим барҳаёт эканлигига амин бўласиз. Ҳар биримиз яшаётган ҳаётимиз ҳақида ўткир ва ҳақиқий ташбехларни ўқийсиз, гўё буни илк маротаба кашф қилаётган одамдек ҳайратга тушасиз. Ёзувчи маҳоратидан завқ олишингиз мумкин бўлган бу ажойиб асар сизга қим матли лаҳзалар тортиқ қилишидан умидвормиз
-
Гуноҳ
Менглибой Муродов,Инсон айниқса, ўзининг ёшлик йилларида баъзан ўткинчи ҳис-туйгулар таъсирида, баъзан ҳақиқий ишқнинг ўрнини босган ҳавac ва ёки эҳтирос оқибатида билиб-билмай катта-кичик хатоликларга йўл қўйиши ҳам мумкин. Афсуски, бундай адашишлар беиз кетмайди. Ахир бежиз қайтар дунё дейишмайдику. Истеъдодли ёзувчи Менглибой Муродовнинг мазкур «Гуноҳ» романида айнан ёшлик даврларида қалтис хатога йўл қуйган Шамсиддин ва Гулсаранинг кейинги умрлари чуқур изтироблар гирдобида, афсус-надоматлар қийноғида ўтганлиги ёрқин бўёқларда тасвирлаб берилган. Энг ачинарли томони, ота-оналарнинг хатолари бегуноҳ фарзандлар ҳаётини ҳам издан чиқариб юборади... Ўйлаймизки, асар китобхонларга манзур бўлади.
-
Жозиба
Ш. Ризаев,Мазкур тўпламдан бир гуруҳ ёш ижодкорларнинг пьеса ҳамда киносценарийлари жой олган.
-
Фарғона тонг отгунча
Мирзакалон Исмоилий,Мирзакалон Исмоилийнинг "Фарғона тонг отгунча" китоби 3 қисмдан иборат: " Қайтиш", " Қорабулоқни ларзага келтирган бир кун", " Алданган умидлар". Ҳар бир қисми ўзига яраша маънога эга.
-
Булбул қанотидаги битиклар
Ғози Раҳмон,Таниқли ижодкор Ғози Раҳмон асарлари адабиёт ихлосмандларига яхши таниш. Адибнинг қаҳрамонлари, унинг ўзига ғоят яқин одамлар, дашт ва ғоя ҳалқи. Ғози Раҳмон уларнинг мусаффо қалбини, осмон янглиғ кенг ва юксак орзу-умидларини ёрқин ва сербўёқ рангларда тасвирлайди. Ўқувчилар қўлидаги ушбу сайланмага Ғози Раҳмон нинг энг сара асарлари, қисса ва ҳикоялари, эсселари киритилди. Нозик диди билан битилган бу асарлар азиз китобхонларни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.
-
Гулшамол
Зухра Очилова,Зуҳра Очилова номи адабиёт, шеърият оламида танилиб, уэига хос урин эгаллаганига анча булди. Кулингиздаги шаҳрисабэлик ёш шоиранинг иккинчи китобидир. Шаклдаги узига хослик, ноанъанавийлик билан мазмундаги теранлик ва чексизлик тенг келадиган бу шеърлар сизнинг кунглингизу хотира дафтарингиздан муносиб жой олади деб ишонамиз.
-
Eynshteyn bilan iblisvachcha
Butssati. Dino,Ushbu kitobchadan Edgar Po, Abe Kabo, Dino Butssati, Latsuko Takaxasi, Sey Kubota, Tatsudzo Isikava singari jahon nosirlarining hikoya va novellalari o‘rin olgan. Asarlar mavzu doirasi nihoyatda keng. Ularda ilmparvar odam, yolg‘iz odam, zahmatkash odam, kichkina odam, yuzsiz odam singari hikoya obrazlarining murakkab hayotiy vaziyatlar ichra kechirgan kechmishlariga guvoh bo'lasiz.
-
Сўз йўли 1-жилд
Саййид С.,Мазкур биринчи жилдга Сирожиддин Саййиднинг 1975— 2004 йилларда ёзган шеърларидан намуналар, шунингдек, «Тўполондарё билан хайрлашув» ва «Баҳор Сурхондан бошланар» номли достонлари киритилди.
-
So'nggi ijro
A.Kuprin,Aziz kitobxon! Qo'lingizdagi to'plamdan jahon miqyosida e'tirof etilgan adiblarning eng sara hikoyalari o'rin olgan. Hikoyalar o'zining uslubi, mukammalligi va kutilmagan voqealarga boyligi bilan e'tiborga molik.
-
Ёнғин
Распутин Валентин,Илгарилари ҳам Иван Петрович куч-қувватдан қолаётганлигини сезар, лекин ҳеч Қачон бундай адойи тамом бўлмаган эди. У машинани гаражга қўйди, кимсасиз қоровулхонадан ўтиб, кўчага чикди. Соғ экансан, қандай нафас олаётганингни ҳам билмайсан, худди шундай йигирма йил мобайнида бор-йўқлиги сира билинмаган, гараждан уйигача бўлган йўл, бугун умрида биринчи марта шу арзимаган йўл унга аччиқ ичакдай туганмас бўлиб туйилди, ҳар қадамини минг машакқат билан босди. Йўқ, оёқлари энди унга бўйсунмас, бу аҳволда уйга етиб бориши ҳам амримаҳолдай эди.
-
Ўғрининг муҳаббати. XXI аср ўзбек детективи. 1 китоб
Боқий Мирзо,Шоир ва ёзувчи Боқий Мирзонинг ушбу асари қаҳрамони ҳаёт машаққатлари, руҳий изтиробларни матонат билан енгиб, ўз йўлимни топдим, деганда умр маъносини хато ўйлаганини тушуниб қолади. Туғилиш ва яшашдан мақсад - зўровонлар қўлида ўйинчоқ бўлиш эмас, қийналганларга ёрдам бериш, Ватанга хизмат унинг шаън-шавкатини баланд кўтариш эканини англагач, катта моддий даромад келтираётган ишдан воз кечиб, ота юртига қайтишни ўйлайди. Асарни ўқиган ёшлар ҳаётга очиқ кўз билан қараш, катта мақсадлар билан киришни ўрганадилар, тақдир синовларидан бардош билан ўтиб, тўғри йўлни топишга туртки оладилар, деган умиддамиз.
-
Шермуҳаммадбек қўрбоши
Хўжаев М,... Яқин-яқингача “босмачи” ва “кўрбоши” деган тушунча бизнинг тасаввуримизда “босқинчи”, “талончи”, “ўғри” ва ҳоказо қабилида шакллантирилган эди. — Афсус, минг афсуслар бўлсин! Ҳолбуки, кўрбошилар миллатнинг чин фидойилари, ҳалоскорлари, жон фидолари эдики, буни анча кеч, ҳаркалай, кеч бўлса ҳам англаб етдик, иншооллоҳ. Эҳтиросли ёзувчи, жонкуяр публицист Мансурхўжа Х)окаевнинг машҳур Шермуҳаммадбек кўрбоши ҳақидаги ушбу тарихий, ҳужжатли бадиий-публицистик киссаси калбимиз кутубхонасининг нодир китобларидан бирига айланади, албатта.
-
Энг сара муҳаббат қиссалари
Маъмура Қутлиева,Дарҳақиқат, дунё муҳаббатдан пайдо бўлди. Муҳаббат тириклик устуни бўлди. Муҳаббат шахсларни камолга етказди. Муҳаббат маънан комил инсонни тарбиялади. Муҳаббат одам боласига Ўзини танитди. Муҳаббат - ҳайратлар, азоблар, оғриқлар, дардлар, қайғулар билан келди. Ва инсон фарзанди уни шу ҳолида қувонч билан қабул қилди, оғир дамларида ундан паноҳ истади. Эътиборингизга ҳавола этилаётган китобга биз ўлмас ва абадий мавзу - муҳаббат ҳақидаги энг сара қиссаларни жамладик.
-
Маснавий боғчасидан бир кўза сув
Osman Nuri Topbaş,Ушбу китобда Ислом олами буюк намояндаси Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг “Маснавий”ларидан олинган маънавий ўгитлар ўзига хос тарзда ёритилган. Ўқувчини бу буюк асарнинг маънолар оламига олиб киришда муаллиф жуда таъсирчан услуб қўллаган. Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган. Китоб саҳифаларида ояти карима ва ҳадислар матни битилгани учун муносиб ҳурмат кўрсатишингизни сўраймиз.
-
Сақлаш камерасидаги ҳанжар
Боқий Мирзо,Турфа тақдирлар ёнимизда руй берган воқеа ходисалар асосида очиб берилади. Гохи секин, гохо шиддат билан ривожланган воқеалар билан юзма-юз келаркансиз, саргузаштлар оламига кириб қоласиз. Қахрамонлар кечинмалари, ўзига хос хис -туйғулари кўпчиликка маълум бўлмаган томондан назар ташлаш орқали ёритилган. Асарга ҳаётий воқеаларнинг асос қилиб олинганлиги уларнинг таъсирчанлигини оширган. Китобдан бошингизни кўтаргач, ҳаёт ва қисмат ҳақида, инсонлар бошига тушган савдолар хақида теран хулосалар чиқариш имконига эга бўласиз...
-
Ajdodlarimiz fojiasi
Mirkarim Osim,O'quvchilarimiz e'tiboriga taqdim etilayotgan kitobda Boborahim Mashrab, Mohlaroyim Nodira, Spitamen, Temur Malik, Jahon otin Uvaysiy kabi ajdodlarimiz hayot yo'li, ularning fojiali taqdiri haqida hikoya qilinadi. Qissalarni o'qir ekan, kitobxon yaqinlari hayoti uchun jon fido qilishga tayyor uyg'oq yurak, uyg'oq ruh bilan yashagan, atrofidagi insonlarning xatti-harakatlaridan og'ringan, insonlar taqdiriga yaxshilik olib kirishga intilgani holda kamsitilgan, tahqirlangan ajdodlari bilan yuzlashadi
-
Бедор тун томчилари
Шарифа Салимова,Истеъдодли шоира Шарифа Салимованинг шеърият гулшанидан сиз азиз ўқувчиларга тутаётган янги гулдастасидир. мунаққид таъкидлаганидек, "шоира дилида кечаётган нафис туйғуларни образлар, мажозлар тилида моҳирона жилолантириб, ўқувчини ўз асирига айлантиради.
-
Узбекча ёхуд снайпер қиз ҳақида қисса
Абдуғафур Бахтиёр,Асар воқеалари уруш ўчоғида рўй беради. Балоғат ёшидаги қизнинг бу ваҳшат водийсига тушиб қолиши асло тасодиф эмас. Уруш ортидаги меқнати билан такрор туҳматларга учраивергач, ўзини ўзи борса-қайтмасга ҳукм қилади. Жангда ҳам жиддий синовларга рўбарў келади. Душманга қарши урушда тарафдорлари томонидан ўлимдан оғир жазога ҳукм қилинганда эса сукут ва сабр билан кутади. Ҳақиқатнинг қарор топиши жуда қийин, аммо барибир юзага чикади!..
-
Хотин подшоҳ
Омон Мухтор,Омон Мухторнинг бу китобига "Хотин подшоҳ", "Эгилган бош", "Майдон" романлари киритилди. Романларда минг йил олдинги даврдан бу кунгача халқнинг босиб ўтган мураккаб ҳаёт йўли акс эттирилган.