-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Badiiy,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Авлодлар
Йўлдош Сулаймон,Азиз китобхонларим. Жаҳон кезганингда - хорижий мамлакатларда бўлганингда Совет мамлакатиниг граждани ўз юртиниг фарзанди эканлигидан фахрланасан ҳаёт қадрини яна чуққуроқ ҳис этасан.
-
Жасорат
М.Слуцкис,Бир кўришда севиб қолиш мумкинми? Литва ёзувчиси М.Слуцкис "Жасорат" романида шу темани қаламга олади. Ёш қиз Рамуне оч қорним - тинч қулоғим деган ақидага муккқсидан кетган оилада тарбия кўради. Лекин ҳаёт йўлида Яунюс деган йигитни учратгач, дунёга бошқача кўз билан қарай бошлайди ва худбинлик, пасткашлик сингари иллатларга қарши ўт очади.
-
Денгиздан шабада
Тожиддин Сейтжонов,Қорақалпоғистон халқ шоири Тожиддин Сейтжонов республика матбуотида чиққан шеърлари орқали ўзбек китобхонларига яхши таниш. Мазкур китобга шоирнинг турли йилларда ёзган энг сара шеърлари киритилди.
-
Асрагил
Сирожиддин Саййид,Она заминда кечаётган мураккаб экологик жараёнлар, жамиятдаги турли ижтимоий-маънавий муаммоларни инсон руҳиятидаги нозик тебранишлар ҳамда инқилобий ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда ифодалаш асносида умумлашма хулосалар чиқариш-талантли шоир Сирожиддин Саййид ижодида етакчи фазилат. Ушбу тўпламга киритилган асарлар унинг фидойи, танти халқига, табаррук ва саҳоватли тупроғи- Ватанига чексиз муҳаббат рамзи сифатида жаранглайди
-
Майсажоннинг саргузаштлари.
Сергей Розанов,Ёзувчи повестда Майсажоннинг бошидан кечирган саргузаштларини кичкинтой китобхонлар дидига мослаб,ранг-баранг бўёқлар асосида қизиқарли ҳикоя қилади.Повестни ўқиб чиққанингиздан кейин Майсажонни шубҳасиз севиб қоласиз.
-
Мангу жасорат
Тўлқин Рустамов,Қўлингиздаги китоб Улуғ Ватан уруши қаҳрамонларининг мислсиз жасорати ҳақида,Совет Ватаннинг фашист босқинчиларидан кўкрак кериб ҳимоя қилган ва душманни тор-мор этган совет солдатлари ва офицерлари ҳикоя қилади.Китоб кенг ўқувчилар оммасига манзур бўлар деган умиддамиз.
-
Суматра оролида туғулганман
Муҳаммад Ражаб,Индонез ёзувчиси Муҳаммад Ражабнинг "Суматра оролида туғулганман" повести асосида ана шу қаҳрамоннинг ҳаёт қиссаси ётади.Бошқача айтганда,бу-ёзувчининг болалиги ҳақида автобиографик повестдир.Ёзувчи ўз кичик қаҳрамоннининг қалб дунёсини юксак маҳорат билан тасвирлайди.
-
Ортга қайтиш йўқ
Анатолий Калинин,Таниқли рус ёзувчиси Анатолий Калининнинг асарлаир СССР халқларининг кўпгина тилларига таржима қилинган. Унинг "Ойдин тунлар", "Лўли", "Шафқатсиз майдон", "Барҳаёт томирлар" асарлари Бутуниттифоқ китобхонларининг муҳаббатини қозонган.
-
Ҳаёт ишқи
А.Страшимиров,Қўлингиздаги ушбу тўплам ажойиб болгар ёзувчиси, ҳақиқат ва эрк куйчиси Антон Страшимировнинг мажмуасидир. Тўпламдан ёзувчининг "Суробир", "Рамадонбекнинг саройи", "Лаънат тамғаси" ҳамда "Илон" ҳикоялари ўрин олган. Бу асарларда ёзувчи ҳаётнинг сирли жумбоқлари ва турли характердаги кишилар билан таништирса, "Ҳаёт ишқи" романи Болгария партизанларининг жасоратини улуғлайди.
-
Қиронча .Ўйлаб топилмаган ҳикоялар.(саргузашт қисса)
Саид Равшан Мухтор Худойқулов,Ёзувчи Саид Равшаннинг "Қиролича" номли қиссаси эллигинчи йилларда Бухоро четидаги қишлоқларнинг бирида бўлиб ўтган вокеани ўз ичига олади.Қисса саргузаштларга бой,қаҳрамон ҳарактери ўзига хос ёрқин бўёқлар билан очиб берилган.Мухтор Худойқулов ҳикояларининг мавзуси турлича.Ўзларда ҳаётда учраб турадиган айрим нуқсонлар,камчиликлар фош этилиши билан биргаликда инсоннинг табиат ва жамият олдидаги бурчи ҳақида ҳам сўз юритилади.
-
Олтин сароб
Абдуқаҳҳор Иминов,Қадрли китобхон, қўлингиздаги инглиз тилидан моҳир таржимон Абдуқаҳҳор Иминов томонидан ўзбекчага ўгирилган китобга америкалик машҳур адибларнинг қисса ва ҳикоялари киритилган бўлиб, улар ҳаётийлиги, таъсирчанлиги ва самимияти билан хотирада бир умрга сақлани қолади.
-
Бу боғни қайси боғ дерлар.
Эркин Самандар,Эркин Самандарнинг бу тўпламига кейинги йилларда ёзган янги фалсафий лирик шеърлари инсоннинг ўз ўзигни англаши мавзуидаги Ўзимизнинг Насриддин достони кирган.
-
Муз кўприк
Любен Станев,Таниқли болгар адиби Любен Станевнинг ушбу романида халқаро ишчилар ҳаракатинииг атоқли намояндаси, толмас курашчи, болгар халқининг доҳийси Георгий Димитровнинг машҳур Лейпциг процесси ва ундан сўнг фашист газандаларига қарши олиб борган мардонавор кураши тўгрисида ҳикоя қилинади.
-
Тоҳир ва Зуҳра
Сайид Муҳаммад Сайёдий,Тоҳир ва Зуҳра достони ўзбек ҳалқиниг энг севимли достонларидан биридир.Бу достон асарлардан бери Фарҳод ва Ширин Лайли ва Мажнун достонлари каби авлоддан -авлодга ўтиб севиб ўқиилиб келинмоқда.
-
Скандинавия ҳикоялари
Ханс Христиан Браннер,Скандинавия ҳикоялари тўпламига Дания, Исландия, Норвегия, Швеция ёзувчиларининг ўндан ортиқ ҳикоялари кирган. Ҳикоялар тематик жиҳатдан хилма-хил бўлиб, ўзбек китобхоналрини ўша халқларнинг ҳаёти билан таништиради.
-
Гулистон
Саъдий Шерозий,"Гулистон" ўзига хос дидактик ҳикоялар ва шеърий афоризмлар тўпламидир. Китоб 8 бобдан иборат. Форс-тожик прозасининг классик намунаси бўлмиш бу асар соддалик, оригинал гўзаллик, воқеликни тўғри ёритиш билан китобхонни мафтун этади.
-
Йўллар.
Тўлқин Рустамов,Ҳаёт сўқмоқларида юра-юра кўпни кўрган оқсоқолларданман.Нимаики ёзган бўлсам барчаси ана шу сўқмоқларда кўрган-билган,бошдан кечирганларим.Тасвиримга тушганларга ҳамдардман,давру давронимизда турмушнинг ширин-шакарини ҳам,аччиқ-чучукини ҳам ана шу ҳикояларимдаги кишилар билан барҳам кўрганман.
-
Дийдор.(шеърлар)
Эгам Раҳим,Азиз китобхон! Қўлингиздаги китобчага марҳум шоир драматург ва публицист Эгам Раҳимнинг турли йилларда нашр этилган асарларидан намуналар жамланган.Уўбу тўплам адибнинг 1993 йили Урганч шаҳрида чоп этилган "Нурли излар" китобчасининг ҳали мухлислар назари тушмаган айрим шеърлари билан тўлдирилган қайта нашри.Бу мўъжазгина мажмуа шоирнинг ўз мухиблари билан яна бир дийдорлашуви бўлса,не ажаб...
-
Шайбонийнома
Муҳаммад Солиҳ,Муҳаммад Солиҳнинг "Шайбонийнома" достони ўзбек классик адабиётида алоҳида ўрин тутади. Унда темурийларнинг инқирози, янги шайбонийлар салтанатининг қарор топиши билан боғлиқ бўлган тарихий воқеалар қаламга олинган.
-
Баҳром ва Гуландом
Сайқалий,Қўлингиздаги достон машҳур ўзбек халқ шоири Фозил Йўлдош ўғлидан ёзиб олинган бўлиб, унда Рум подишосининг шаҳзодаси Баҳромнинг Чин маликаси Гуландомга уйланиши ҳикоя қилинади.