-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Sayyor syujetli dostonlar-adabiy manba
Hayitov Shavkat,"Chor larvesh", "To'tinoma", "Rano va Zebo", "Yusuf va Zulayho" dostonlarining adabiy manba sifatidagi qimmatini yoritish o'quv qollamasini yozishdan kuzanilgan asosiy maqsadi bulib unda nomlari tilga olingan sayor syujeti dostonlar matni tarixi va taiqini tadqiqi yozishdan amalga oshilgan ilmiy ishlar sinchiklab nazardan o'kazilgan.
-
Огаҳий абадити
Бу йил Огаҳий таваллудига 190 йил тўлади. Бу санани Хоразм илмий жамоатчилиги муносиб нишонлаш мақсадида шоир ижодига бағишлаб конференциялар, ҳар йили декабрь ойида анъанавий “Огаҳий кунлари”ни ўтказиш, илмий мақолалар тўпламларини чоп қилиш тадбирларини кўрмоқда. Китобхонларга тақдим этилаётган ушбу мақолалар мажмуаси бу соҳадаги илк қадамдир.
-
ЁНИҚ СЎЗ
Қозоқбой Юлдош,Ушбу асар бугунги ўзбек адабиётининг энг долзарб масалалари тадқиқига бағишланган. Муаллифнинг турли йилларда ёзилган мақолаларидан ташкил топган бу тўплам ижодкор шахсиятига эхтиромли ёндашув ҳамда бадиий матн замиридаги эстетик жозибани очишга йўналтирилган.
-
Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари II жилд (XIV — ХVасрнинг бошлари)
[],“Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари”нинг II жилдига Олтин Ўрда ва қисмам Темурийлар даври адабий муҳитида яратилган асарлардан намуналар киритилди. Мажмуанинг мақсади — ўзбек мумтоз адабиёти бплан бугунги китобхонни, хусусан, талаба ва ёш авлодни таништиришдир. Мажмуанинг “Илова” қисмида матнда учраган исмларга, баъзи сўзларга изоҳлар берилди, илгариги нашрларда хато ўқилган сўзлар. жумлалар қўлёзмаларнинг фотонусхаларига солиштирилган ҳолла тўғриланди. Олтин Ўрда адабий муҳити биринчи марта ўзбек мумтоз адабиётннинг алоҳида даври сифатида қаралди. Мажмуа олий ўқ\'в юртлари талабаларига, мактаб ўқитувчиларига ва мумтоз алабиёт билан шуғулланувчи мутахассисларга мўлжалланган.
-
Ўзбек мумтоз адабиёти намуналари I жилд (Энг қадимги даврдан XIV асргача)
Насимхон Раҳмон,Мазкур мажмуа ўзбек мумтоз адабиёти тарихини айни шу нуқтаи назардан ёритиш ва ўргатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ўзбек мумтоз адабиётини маълум бир сунъий махдудлик доирасидан олиб чиқиб, бу адабиётнинг имкониятларини рўй-рост, бор бўйи билан кўрсатиш — фақат фахрланиш ҳисси учун эмас, балки ўзбек адабиётининг узлуксиз равишда камол топганини илмий асосда кўрсатиш учун ҳам зарурдир. ”Қадимги даврнинг адабий-тарихий жараёни — адабиётнинг адабиёт сифатида шаклланиши жараёнидир.
-
Амир Алишер. Ҳаёти ва фаолияти
Юртимиз уз эркини кулига олгач Алишер Навоийнинг тўлиқ ва тўғри таржимаи ҳолини тиклашга эҳиёж бўлиб буюк шоир ва давлат арбоби ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ илк кулёзма манбалар қайта куриб чиқилди. Уларни қиёсий-типологик, текстологии тахдилдан ўтказиш орқали XX асргача бўлган даврда яратилган маълумотларнинг илк манбалардан фарқаниш даражаси аниқданди. Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятининг баъзи номаълум томонлари ойдинлаштирилди. Шу жараёнда бир қанча янги ахборотлар қўлга киритилиб, шоир ҳаёти тафсилотларини тўлиқ тасаввур қилиш имконияти яратилди. Ушбу китобда муаллифнинг шу йўналишда олиб борган узоқ йиллик изланиш ва тадқиқотларининг натижалари қисқа ва хронологик кетма-кетликда келтирилган.
-
Хамса сарлавҳалари бадиияти
Қурбонов Абдулҳамид,Монография Навоий “Хамеа”сидаги сарлав^аларнинг аеар гоявий-бадиий оламида тутган урни масаласига багишланган. “Фархдд ва Ширин” достони мисолида сарлавхапарнинг узига хос поэтикаси: услуб ва композиция, бадиий тасвир воситалари ва касрат, вахдат, гам, май, тилсим, тог, оби х,аёг, аввалги фано, иккинчи фано каби катор тасаввуфий тушунчалар тахдил килинган. Монография олимлар, тадкикотчилар, талабалар ва умуман. улуг шоир ижодининг ихлосмандларига м^лжалланган
-
Навоий ва адабий таъсир масалалари
АБДУРАШИД АБДУFАФУРОВ,Юртимиз уз эркини кулига олгач Алишер Навоийнинг тўлиқ ва тўғри таржимаи ҳолини тиклашга эҳиёж бўлиб буюк шоир ва давлат арбоби ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ илк кулёзма манбалар қайта куриб чиқилди. Уларни қиёсий-типологик, текстологии тахдилдан ўтказиш орқали XX асргача бўлган даврда яратилган маълумотларнинг илк манбалардан фарқаниш даражаси аниқданди. Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятининг баъзи номаълум томонлари ойдинлаштирилди. Шу жараёнда бир қанча янги ахборотлар қўлга киритилиб, шоир ҳаёти тафсилотларини тўлиқ тасаввур қилиш имконияти яратилди. Ушбу китобда муаллифнинг шу йўналишда олиб борган узоқ йиллик изланиш ва тадқиқотларининг натижалари қисқа ва хронологик кетма-кетликда келтирилган.
-
АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ ИЛК ЛИРИКАСИ
ЁКУБЖОН ИСОҚОВ,Мазкур монографияда улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг илк лирикаси кенг ва ҳар томонлама таҳлил қилинади, шунингдек, шоир илк лирикасининг эволюцияси курсатилади. Монография ўрта мактабларнинг тил ва адабиёт ўқитувчилари, олий ўқув юртлари филология факультетларининг студентлари, аспирантлар ҳамда Навоий ижодига қизиқан барча китобхонларга мулжалланади.
-
НАВОИЙНИНГ ЕТТИ ТУҲФАСИ
Саидбек Ҳасанов,Жаҳон адабиёти хазинасига бебаҳо дурдона бўлиб қўшилган классик мерос асрлар давомида авлодларни тарбиялаб келди ва бундаң буён ҳам шундай улуғвор вазифани адо этаверади. Зеро, адабиёт тарихи мутахассислари зиммасига жаҳон классик адабиётини тадқиқ этиш орқали янги замон кишисини тарбиялашдай муқаддас вазифа қўйилган экан, улар энг аввало, ишни ўтмишдаги буюк сиймоларнинг бой меросларини замон хизматига йўналтирмоқ ва ўтмиш маданиятимиз тарихига ташна халқимизнинг талабларини қондирмоқдан бошламоқлари мақсадга мувофиқдир. Шу нуқтаи назардан олганда адабиётшуносларимиз олдида миллий адабиётларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва улар учун муштарак анъаналар тарихини илмий жиҳатдан ўрганмоқ, бу соҳада мавжуд бўлган қўлёзма манбаларни чуқур диққат билан тадқиқ этмоқ вазифалари ҳам кўндаланг бўлиб турипти.
-
Алишер Навоий
О. Шарафиддинов,Олим Шарафиддиновнинг бу асари Алишер Навоийнинг туғилганига 500 йил тўлиши муносабати билан юбилей комитети топшириғига биноан ёзилган бўлиб, 1939 йилда босилиб чиққан. Олим Шарафиддинов кейинчалик ҳам бу асарни мукаммаллаштириш усти да ишлади, асарга янги боблар қўшди, Алишер Навоийнинг ҳаёти, даврига оид қисмларга анча аниқлик киритди. Қўлингиздаги бу нусха Олим Шарафиддиновнинг рафиқаси филология фанлари кандидати Шарифа Абдуллаева томонидан тайёрланди. Нашрга тайёрлашда аввалги нашрга кирмай қолган, Шарқ ва Ғарбдаги олимларнинг навоийшунослик бўйича қилган ишлари ҳақидаги бобни тўлалигича киритилган, илгариги нашрда авторнинг «Хамса» ва бошҳа бўлимлар бўйича ҳисҳартирган қисмлари ҳам тикланган. Асар композиция жиҳатидан ҳам автор редакциясига яҳинлаштирилган, шундай ҳилиб, бу нашр анча тўлдйрилган ва мукаммал нашрдир.
-
НАВОИИ АСАРЛАРИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ ТАВСИФИ
М. ҲАКИМОВ,Ушбу каталог УзССР ФА Ҳ. С. Сулаймонов номидаги Қўлёзмалар институти фондидаги Алишер Навоий қаламига мансуб 24 асарнинг 254 қўлёзма нусхаси тавсифини ўз ичига олади. Тавсиф манбашунослик ва китобшунослик характерида тузилди. Айрим қадимий ва ноёб нусхаларга монографик тавсиф берилди. Китоб ўзбек адабиёти тарихи бўйича манбашунос-текстологлар, аспи- рантлар, шунингдек олий ўқув юртлари филология факультетларининг ўқнтувчи ва студентларига мўлжалланган.
-
Навоий ғазалиёти талқинлари
Н. Жумахўжаев,Филология фанлари доктори, Шарқ классик адабиётининг чуқур блимдони Алибек Рустамов ўэининг мазкур китобини буюк мутафакки шоир Алигпер Навоийнинг бадиий маҳоратнга бағишлайди. Олим Навонй ижодхонасига қадам ранжида қиларкан, аввало, шоирнинг ҳаёти, фаолият ва фалсафий қарашларидаги гуманистик нуқталарига диққатни тортади. Таҳлилда юксак шахсият билак юксак шеърият ўр тасидаги муштарак томонлар ўз ифодасини топади. Китобдан олимнинг Навоий шеъриятидаги ранг-баранг бадиий воситлар, шоир қўллаган вазнлар ва бошқа кўпгина масалалар ҳақидаги теран изланишлари — тадқиқотлари ҳам ўрин олган.
-
Занжирбанд шер қошида
ИБРОҲИМ ҲАҚҚУЛОВ,Боболар ва улар яратган ноёб обидалар, улуғвор ишлар, бошдан кечирган ажойиб воқеалар билан фахрланиш яхши нарса. Бироқ фақат шунинг ўзи ҳали кам. Уларга муносиб ворие бўлиш ҳар бир кишининг муқаддас бурчидир. Ҳазрат Навоий бу ҳақда: «Сен ўз ахлоқингни тузгил, бўлма эл ахлоқидин хурсанд, Кишига чун киши фарзанди ҳаргиз бўлмади фарзанд», деганлар. Бу китобни, ўқувчилар ана шу пурҳикмат байтни ёдда тутган ҳолда ўқишларини истардик.
-
АЛИШЕР НАВОИЙ
АЗИЗ ҚАЮМОВ,Ўзбек адабиётининг асосчиси, йирик мутафаккир Алишер Навоийнинг ижодига бағишлаб кўплаб асарлар битилган. Қўлингиздаги рисола шулар қаторидаги бир кичик асар бўли- ши баробарида унда Навоийнинг шоир бўлиб шаклланиши, унинг инсоний ва арбоб сифатидаги фазилатлари, устозлари билан муносабатлари ўрта аср манбалари асосида ёритилган. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
НАВОИЙ МАЖЛИСЛАРИ. (Қайта тўлдирилган нашр)
Шерхон Қораев,Ушбу китобда қадим замонлардан шарқ ҳукмдорлари, сомонийлар, ғазнавийлар, қорахонийлар, салжуқийлар, хоразмшоҳлар, темурийлар, бобурийлар, шайбонийлар, аштархонийлар, ўзбек хонлари саройларида ўтказилган шеърият кечалари, қиссахонлик йиғилишлари, илмий мажлислар ва турли хил йиғинлар қаламга олинади. Халқаро конференциялар, илмий-назарий анжуманлар тўпламлари ва журналларда нашр этилган адабий кечалар, шунингдек, темурийлар даврида етти иқлимга машҳур бўлган Алишер Навоий мажлислари ҳақидаги мақолалар жамланмасидан иборат ушбу рисола ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотади, деган умиддамиз. Ушбу муҳим тадқиқот кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Навоийнинг бадиий маҳорати
Рустамов Алибек,Филология фанлари доктори, Шарқ классик адабиётининг чуқур блимдони Алибек Рустамов ўэининг мазкур китобини буюк мутафакки шоир Алигпер Навоийнинг бадиий маҳоратнга бағишлайди. Олим Навонй ижодхонасига қадам ранжида қиларкан, аввало, шоирнинг ҳаёти, фаолият ва фалсафий қарашларидаги гуманистик нуқталарига диққатни тортади. Таҳлилда юксак шахсият билак юксак шеърият ўр тасидаги муштарак томонлар ўз ифодасини топади. Китобдан олимнинг Навоий шеъриятидаги ранг-баранг бадиий воситлар, шоир қўллаган вазнлар ва бошқа кўпгина масалалар ҳақидаги теран изланишлари — тадқиқотлари ҳам ўрин олган.