-
Adabiyot,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Мукошифот
Комил Аваз,Ҳукмингизга ҳавола этилаётган ушбу рисолада мукўшифот (кашф этиш) асносида буюк аждодларимиз, бу йил таваллудининг 190 йиллиги нишонлаётган Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий, ҳуруфийлик тариқатининг етакчиларидан бири, Саид Имодиддин Насимий, таваллудига 500 йил тўлган Фузулийлар ижодини баҳоли қудрат ўрганиш ва уларнинг мукошифоти орқали ҳам дунёвий ҳам илоҳий Ишқни озми-кўпми англашга интилишлар ифода этилган.
-
Асил Рашидов сафдошлари ва замондошлари нигоҳида
С.Умиров, И.Рашидова, Н.Раҳимжонов,Ушбу китобга Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ўқитувчи, Давлат мукофоти лауреати, профессор Асил Раўидовнинг замондошлари ва сафдошлари, шунингдек, марҳум Чингиз Айтматов, Воҳид Зоҳидов, Салоҳиддин Мамажонов сингари аллома устозларнинг дил сўзлари жамланган.
-
Шиллер ва ўзбек адабиёти
Р. Абдуллаева,Қўлингиздаги монографияда муалллиф буюк немис драматурги ва шоири Фридрих Шиллер ижодий фаолияти ҳақида қисқача маълумот бериш билан бирга, шоир адабий меъросининг Ўзбекистонга кириб келиш тарихи, бадий хусусиятлари, лингвопоетик таҳлили ҳамда таржима жараёнида Шиллер адабий хусусиятлари, лингивопоэтик таҳлили ҳамда таржима жараёнида Шиллер адабий меросининг ўзбек ёзувчи ва шоирларига ижодий таъсири каби қатор масалаларга тўхталиб, асосли ва қизиқарли фақтлар топилган.
-
Жалолиддин Румий
Радий Фиш,Лекин шоир қўлига қалам олиб ёзган атиги ўн саккиз мисра холос. Қолгани етмиш тўққиз минг мисра бари бадиҳа бўлиб. «котибул асрор» деб аталмиш шогирдлар томонидан қаламга олинган
-
Усмонхўжа зорий ҳаёти ва ижоди
Д. Абдуллаева,Ушбу китобда шоир Зорий ҳаёти ва асарларнинг биринчи марта кенг кўламда ва илмий жиҳатдан ўрганилиши, асарларининг бирламчи манбалари асосида илмий истемолга олиб кирилиши жиҳатдан мазкур тўплам адабиётшунослик учун аҳамиятлидир.
-
Алишер Навоий
Азиз Қаюмов,Ўзбек адабиётининг асосчиси, йирик мутафаккир Алишер Навоийнинг ижодига бағишлаб кўплаб асарлар битилган. Қўлингиздаги рисола шулар қаторидаги бир кичик асар бўлиши баробарида унда Навоийнинг шоир бўлиб шаклланиши, унинг инсоний ва арбоб сифатидаги фазилатлари, устозлари билан муносабатлари ўрта аср манбалари асосида ёритилган.
-
Зариф сўз зиёрати
Маҳмудов Низомиддин,Қўлингиздаги ушбу китобда таниқли тилшунос олим, профессор Низомиддин Маҳмудовнинг илмий, илмий-оммабоп асарларидаги ўзбек тилининг бетакрор мазмун-моҳияти, сўзнинг бадиий ифода имконлари, нутқ маданияти сирлари, тил илми, таълими ва идроки масалалари билан боғлиқ қуйма фикрлари жамланган. Китоб филология илми мутахассислари, тил тилсими ва сўзнинг сеҳру синоатига бефарқ бўлмаган барча китобхонларга мўлжалланган.
-
Маҳмудхўжа Беҳбудий ва унинг тарихий тафаккури
Алимова Д. А., Рашидова Д. А.,Рисола Туркистонда жадидчилик ҳаракати сарчашмасида турган, 1917 йилга келиб мамлакат миллий мустақиллиги учун сиёсий ҳаракат раҳбарига айланган, адабиётшунос, муаррих, маданият арбоби, ХХ асрнинг буюк тараққийпарвари Маҳмудхўжа Беҳбудийга бағишланган.
-
Атоқли шоир, тарихнавис, таржимон
А. Абдуғафуров,Китоб огаҳийшунос олимларга, олий ўқув юртларн талабаларига ҳамда тарихимизга қизиққан барча китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ: ТАНҚИД, ТАҲЛИЛ ВА ТАЛҚИН
Баҳодир Карим,Абдулла Қодирий хаёти ва ижоди тадқиқига бағишланган ушбу монографияда сал кам бир асрлик энг мухим илмий манбалар, адиб каламига мансуб бадиий асарлар янгича нуктаи назардан ўрганилади. Китоб ХХ аср кодирийшунослиги тарихи умуман, Ўзбек адабиётшунослиги тарихининг илмий манзарасини намоён килади. Муаллиф хориждаги катор кодирийшуносларнинг асарларини ўрганиб, улар хусусида хам муайян илмий хулосалар беради. Энг мухими, адабий-илмий манбаларга жаҳон адабиётшунослигида мавжуд мезонлар асосида ёндашилади.Мазкур китоб филолог-мутахассислар, адабиёт муаллимлари, шунингдек, Абдулла Қодирий ижоди ургатиладиган барча укув даргохларининг талаба ва ўкувчиларига мўлжалланган.
-
Янгиланиш соғинчи
Баҳодир Карим,Адабиётшунос Баҳодир Каримнинг ушбу «Янгиланиш соғинчи» деб номланган рисоласида 20-30-йиллар маънавий-маърифий муҳитига тегишли адабий ҳодисалар бугунги кун нуқтаи наэаридан янгича талқин қилинади. Китобдан Чўлпон, Абдулла Қодирий, Фитрат, Вадуд Маҳмуд, Мунавварқори, Шакурий ва бошқа қатор ижодкор зиёлиларга оид мақолалар ўрин олган. Бундаги янги фактлар, янгича ёндашувлар адабиётшуносларга, адабиёт муаллимлари, талабалар ва ўқувчиларга манзур бўлишидан умид қиламиз.
-
Беруний ва адабиёт
Азиз Қаюмов,Буюк олим ва Мутафаккир Абу Райҳон Берунийнинг илмий мероси битмас-туганмас ҳикматлар хазинасидир. Ушбу китобда олимнинг адабиётга оид фикрлари ва маълумотларини муҳтарам китобхонлар диққатга давола этилмоқда. Уларни Беруннйнинг ўзбек ва рус тилларига таржима қилинган.
-
Ҳикматлар хазинаси
Йоҳанн Вольфганг Гёте,Улуғ олмон адиби Йоҳанн Вольфганг Гёте (1749-1832) шоир ва драматург, адабиётшунос, ҳуқуқшунос ва шарқшунос, файласуф, табиатшунос ва давлат арбоби ҳамда "Ёш Вертернинг изтироблари", "Ғарбу Шарқ девони", "Фауст" сингари боқий асарлар, шунингдек, 3 мингдан зиёд шеърлар муаллифидир.
-
Увайсий ижодида жанрлар такомили
И.Адизова,Мазкур рисолада XVIII аср охири - XIX аср I ярмида яшаб фаолият юритган Жаҳон отин Увайсий ижодида қўлланган айрим жанрлар, уларнинг такомили, масалаларини ёритишга бағишланган.
-
Yangilanishlar manguligi
Yo‘ldosheva, Muhayyo,Yurtimizning turli hududlarida yashab, she’r va hikoyalar mashq qilib kelayotgan, adabiyot ostonasiga o‘zlarining ilk qadamlarini qo‘yayotgan iqtidorli yoshlarimiz minglab topiladi. Bugun boshlovchi misralar yozib, tahririyatlarga yoki ustoz adiblar qoshiga iymanibgina borayotgan bu yigit-qizlar ertangi kunimizning taniqli yozuvchi va shoirlariga aylansa, ajab emas.
-
Ўзбек болалар адабиёти ва Абдулла Авлоний ижоди
Баракаев Р.,Рисолада XX аср бошлари ўзбек болалар адабиётининг майдонга келиш омиллари, таркиб топиш ва шаклланиш хусусиятлари, ўзбек болалар адабиётининг майдонга келишига халқ оғзаки ижоди, мумтоз адабиётимиз анъаналари ва таржима адабиётининг таъсири муаммолари тадқиқ этилади, жанрий таркиби ва мавзулар кўлами белгиланади.
-
Танланган асарлар
Чехов А.,А.П.Чехов асарлари тўпламининг мазкур биринчи томи Давлат бадиий адабиёт нашриёти 1950 йилда чиарган А.П.Чехов уч томлик Асарлар тўпламининг биринчи томидан таржима қилинди
-
Мамлук
Татаришвили Кондратий Давидович,Грузин ёзувчиси Уираго (К.Татаришвили)нинг бу машхур тарихий қиссаси ўзбек тилида биринчи марта нашр қилаётир
-
Сўзимни ўқиб англағайсен ўзумни
Адизова И.,Шоирнинг ҳар бир асарининг яратилиш тарихи қисмати ва кечмиши бор моҳиятида эса теран фалсафийлик, донишмандлик мужассам; турли фан, саньат йўналишларига нуқтаи назари, нигоҳи қомусий кўламга эга.
-
Малика айёр
Йўлдош ўғли Фозил,Гўрўғлининг юртини Чамбил дейди. Чамбил элида Гўрўғли зўравон, қирқолти сардор, тўрт ярим лак бедовсувор, Соқибулбул деган сайиси бор.