-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
Эй умри азиз
Арслон Отажонов,Талантли журналист моҳир публицист Арслон Отажоновнинг ижодидан сараланган ва турфа жанрлардан мужассам топган ушбу тўплам ўнлаб китоб ва бадиий асарларга муҳаррирлик қилган нуроний ижод саҳибининг муборак 70 йиллигига бағишланади
-
Бадиийлик асослари ва мезонлари
Саримсоқов Б.И.,Олий ўқув юртларининг талабалари, магистрантлари ва аспирантлари шунингдек,бадиийлик масалалари билан қизиқувчи китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Бир авлод қиссаси
Ш.Аъзамхўжаев,Бу китоб атоқли ҳуқуқшунос олим Анвар Аъзамхўжаевга бағишланади.Шоядки ўтганларнинг руҳлари шод бусин.Шоядки, одамлар, воқеалар кўз ўнгимизда бир-бир жонланса.
-
Умр ҳикматлари
Оллаёров Р.,Муаллиф серқирра ижодкор, шоир ва рассом сифатида танилган.Мазкур китобда унинг хотиралари,кузатувлари, ҳамда шеър ва расмларидан намуналар жой олган.
-
Ўткир Ҳошимов сабоқлари
Тиллаев Мурод,Элимизнинг атоқли ва ардоқли адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг қатор роман ва қиссалари, юздан ортиқ жиддий ва ҳажвий ҳикоялари, «ойнаи жаҳон» ва саҳналарда намойиш қилинган асарлари аллақачон халқнинг маънавий мулкига айланган. Одатда, оддий китобхонлар ўзи ихлос қўйган шоир ва адибларнинг инсон сифатидаги, ижтимоий шахс сифатидаги фаолиятини ҳам билгиси келади. Ёзувчи Мурод Тиллаевнинг китобчаси шу ҳақда. Рисола адабиёт мухлисларига маъсул бўлади, деб ўйлаймиз.
-
-
Комил Девоний
Комил Аваз,Ўзбек адабиёти тарихида муҳим бўғим ҳисобланадиган ўтган аср Хоразм адабиёти муҳитини ўрганувчилар учун ушбу китоб муҳим қўлланма вазифасини ўташга шубҳа йўқ.
-
Таҳлил-адабиётни англаш йўли
Қ.Ҳусанбоева,Она тили ва адабиёт ўқитувчилари, филалогик йўналишдаги олий ўқув юртлари талабалари ҳамда адабиёт ўқитиш масалалари билан шуғулланувчи тадқиқоечилар учун.
-
Эл деса Навоийни (Ҳазрат Мир Алишер Навоий ҳақида ривоятлар)
Ушбу мажмуага жаҳон шеърияти султони, туркий тилимизда ўнлаб улуғ ва умри боқий асарлар ёзган бобомиз (Ҳазрат Мир Алишер Навоий ҳақида халқ яратган ривоятларни жамладик. Бу китоб аллома бобомиз таваллудининг 550 йиллигига туёна сифатида таёрланди
-
Қулонқорабоғ оҳанглари
И.Ёқубов,Ушбу рисолада биз Қулонқорабоғ қишлоғидаги макон тутган қадимги авлод-аждодларимиз тарихига тўхталмоқчи эмасмиз. Шу қишлоқда туғилиб вояга етган нозиктаъб шоир Ўктамбой Давлетов ижоди олдидан бефарқ ўта олмаслик, у кишининг беғараз бир ҳавасдан туғилган қалб илҳомлари билан имкон қадар кўпроқ доирадаги ҳамюртларимизни таништириш истаги илмий-оммабоп лавҳалару хотира ривоятлар билан зийнатланган рисоламизнинг дунёга келишига туртки бўлди.
-
Навоийнинг адабий - эстетик олами
Ҳ.Қудратуллаев,Адабиётшунос олим Ҳасан Қудратуллаевнинг мазкур рисоласида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий поэтик ижод ҳақидаги мулоҳазалари , шакл ва мазмун, бадиий адабиётнинг ижтимоий вазифаси борасида илгари сурган эстетик қарашлари атрофлича таҳлил ҳамда тадқиқ қилинган.
-
Маърифат юлдузи
Р.Тоғанов.Э.Дусимов,Нажмиддин Кубро ҳаёти ва илмий-маърифий мероси ҳақида мақолалар тўплами
-
Исмоилбек Гаспрали
Б.Қосимов,Асримиз бошларида туркий қавмларнинг чинакам жафокаши ва ифтихори бўлган Исмоилбек Гаспралининг муборак номини бундан бир неча йиллар аввал ҳатто эслаш ҳам даҳшат эди.
-
Ҳам инсон, ҳам табиат
Н.Худойберганов,Ушбу китоб хоразмлик таниқли Раҳим Бекниёзнинг табиат муҳофазаси мавзуидаги асарлари қиёсий таҳлилига бағишланган.
-
Аваз мероси- маънавий қадрият
М. Юлдашева,Рисола Олий ўқув юртлари филология фақултети талабалари ўрта умумтаълим ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқитувчилар ва ўқувчилари хамда ўзбек адабиёти тарихи билан қизиқувчиларга мўлжалланган.
-
Аваз шеъриятида анъана ва маҳорат
M.Yuldasheva,19-аср охири 20-аср бошларидаги Хива адабий мухитининг эътиборли шоирларидан бири саналган Аваз нинг адабий мероси тадқиқ этилган ушбу монография олий ўқув юртлари талабалари ўқитувчилар аспиранит ва тадқиқотчилага мўлжалланган.
-
Наманган адиблари
Ҳамиджон Ҳамидий,Ушбу рисолада қадимулайёмдан ҳозиргача кўҳна Наманган вилояти ҳудудида яшаб ўтган ва замондош адибларнинг ҳаёти ҳамда ижоди ҳақида лўнда маълумот берилди. Атоқли ижодкорлар билан бир қаторда бир-икки китобларини нашр эттириб, эл назарига тушган иқтидорли, истиқболига умид боғласа бўладиган ёшларга ҳам китобдан ўрин ажратилган. Китобнинг амалий аҳамиятини ҳисобга олиб, иложи борича шоир ва ёзувчиларнинг асарларидан намуналар келтиришга ҳаракат қилинди.
-
Дилу тил сеҳри
Норбой Худойберганов,Мазкур китобдаги қалб хароратига йўгрилган адабий -илмий мақолалар. лавхалар мустақиллик даври ўзбек сўз санъатининг айрим мухим муаммоларини ёритишга қаратилган.
-
Ўзбек адабиёти тарихи фанидан миллий уйгониш даври ўзбек адабиётини ўрганиш
Ҳ.Ҳамроқулова,Ушбу услубий кулланма Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университета Илмий кенгашининг 2011 йил - рақамли қарори билан нашрга тавсия этилган. Ўзбек филологияси (Ўзбек тили ва адабиёти) мутахассислиги буйича учинчи курс талабалари учун мулжалланган бу рисолада XX аср миллий уйгониш даври ўзбек адабиётида узига хос уринга эга булган шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижодини ўрганишга доир кўрсатмалар такдим килинган.
-
Орзулар кўкидаги шафақлар
Сафо Очил,«Бордан йўқ бўлмайди, йуқдан бор бўлмайди, улар фақат бир шаклдан иккинчи шаклга ўтадилар» деган фалсафий қонунни эслайлик. Агар бир дарахтни кесиб оловга ташланса, у ёнади, кул бўлади ёки бирор ёш ниҳолни ўтқазиб парвариш қилинса у улғайиб инсон учун фойдали серсоя ёки сермева дарахт бўлиб этилади.