-
Икки эшик ораси
Ўткир Ҳошимов,Эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур китоб Ўткир Ҳошимов асарлари ичида қамрови, ўқувчи қалбига яқинлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.Унда адиб қарийб қирқ йиллик даврни ўз ичига олган, бир қанча чигал ва мураккаб тақдирлар мисолида ўз халқининг уруш даврида бошдан кечирган ҳаёти, қисмати ҳақида маҳо-рат билан қалам тебратган.Замон ва давр қандай шароитда кечишидан қатъи назар инсоний қадр-қиммат тушунчаларини сақлаб қолган, тақди-рини эл-юрти, халқи, Ватани тақдири билан боғлаган, фарзандидан айрилганида ҳам қалбига қувонч бахш этиши мумкин бўлган бошқа сабабни ўзи учун ярата олган, ҳаётини севги-муҳаббат туйғулари билан безамоқчи бўлгани ҳолда уруш ҳукмига тобе бўлиб қолган инсонлар қисматини ифодаловчи ушбу асар мутолаасидан сўнг бугунги ўтаётган тинч-омон ҳаётингиз, фарзандларингиз бахти учун шукрона айтасиз. Асар айнан шу жиҳати билан қалбларга яқин.
-
Шоҳнома (Сайланма)
Абулқосим Фирдавсий,Ҳаким Абулқосим Фирдавсий ҳижрий-камарий 329 (мил.940) йили Тус вилоятидаги Бож қишлоғида мулкдор деҳқон оиласида дунёга келган. Фирдавсий форсий шеъриятда ва илм-фанда тенги йўқ адиб жаҳон адабиётининг энг улуғ достоннависларидан унинг "Шохнома" достони эса жаҳон адабиётининг дурдона асарларидан бири ҳисобланади.
-
Чўқинтирган ота ёҳуд мафия сардори
Марио Пюьзо,Марио Пьюзони машҳур қилган ва адабиёт саҳнасида унинг номини кўкларга кўтаришга сабаб бўлган асар, шубҳасиз, «Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори» асаридир. Бу асар миллион йиллардан бери одамлар ўртасида давом этиб келаётган иллатлар, бир-бирини кўролмаслик, чексиз бойликка бўлган ҳирс, адоват кабиларни рўй-рост ифодалаб бергани, шунингдек, америкалик ва сицилиялик мафиячиларнинг кирдикорларини тўла-тўкис очиб бергани билан дунё миқёсида оммалашиб кетгани ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Ҳалқа
Акром Малик,"Ҳалқа" қиссаси минглаб ўзбек китобхонлари қалбидан жой олди.Унда иймонли инсоннинг ҳаёт машаққатлари енгиб ғолиб бўлиши,матонатнинг юксак мукофоти ҳақида сўз боради.Ер юзининг турли нуқталарида бўладиган воқеалар ёритилган бу қиссанинг навбатдаги нашри китобхонларимиз учун яхши ҳадя бўлади деган умиддамиз.
-
Сўнгги ўқ
Тоҳир Малик,Ёзувчи Тоҳир Малик қаламига мансуб бўлмиш ушбу асар ўзбек китобхонлари учун яқин ўтмишимизга бир назар бўлиб, тарихий воқеалар асносида инсон руҳиятига қилинадиган беназир саёҳат ҳамдир. Қисмат ва замоннинг аччиқ тўлқинларига ташланган қаҳрамоннинг темир бардошига тан бермай иложимиз йўқ. Тоғдек ғамлар остида ҳам энг буюк шараф - инсон бўлиб қолиш дарсини ўрганамиз.
-
От кишнаган оқшом. Қисса
Тоғай Мурод,Китобда Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти совриндори Тоғай Муроднинг кўп тилларга таржима қилинган, аллақачон ўзбек халқининг севимли асарига айланган "От кишнаган оқшом" қиссасидир. Ушбу қиссани ўқир экансиз, қалбинигзни гўзал ҳислар эгаллайди табиат билан инсон ўртасидаги уйғунлик сизни ҳайратда қолдиради. Ёзувчи тасвирлаган от Тарлонни сиз ҳам яхши кўриб қоласиз.
-
Жиноят ва жазо
Фёдор Достоевский,Асар 1866 йилда ёзилган. Аммо инсон кечинмаларининг эски ва янгиси бўлмаганидек, роман қадри ҳам эскирмаган. Асарда жиноят хеч қачон жазосий қолмаслиги, хар ким қилмишига яраша алббата жазоланишига ишора қилинган ва шундай тасвирланган. Хамиша хоталаримизни тўғрилашга харакат қлишга ундайди. Ушбу роман китобхон қалбини беихтиёр жунбушга келтиради.
-
Диёри бакр
Абдулла Кодирий,Абдулла Кодирий ўз ижоди, яъни кетма-кет ёзилган икки забардаст асари билан ўзбек адабиётида янги жанр - романчиликка асос солган. Шу билан бирга, айни ўзи яшаган давр ва турмуш тарзига фаол муносабатда бўлиб, ўша давр матбуотида катор тахаллуслар билан чикишлар килган. Эътиборингизга хавола этилаётган мазкур тўпламдан ўрин олган кичик макола ва хикоячаларда Кодирийнинг ички дунёси, холис сўзи, журъати ва инсоний бурчи кабилар акс этадики, буни зийрак китобхон сатрлардаги ёзувчининг калб огриклари оркали хис килади. Давр ва турмуш талаби, бу жараёнда инсон эхтиёжи, карашлари хамда манфаати кай даражада эканлигини айнан ушбу, айтиш мумкин бўлса, дахо ижодкорнинг кичик асарлари асосида кузатишимиз мумкин. Дарвоке, буюк ёзувчининг кичик асари хам бадиий адабиёт, деб аталишга муносиб. Шундай экан, Абдулла Кодирийнинг яна бир асари - «Диёри бакр» мутолааси хам ўкувчиларни катта асарлари сингари хаяжону тафаккур сари етаклашига умидвормиз.
-
Граф Монте Кристо (Иф қалъасининг маҳбуси) Иккинчи китоб
Александр Дюма,«Граф Монте Кристо» кенг китобхонлар эътиборини қозонган асардир. Унда инсонийпик, шахс эркинлиги ва туйғулар гўзаллиги улуғланади. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин бўлсада чиқиши ўз ифодасини топади. Қаҳрамонлар ўртасидаги меҳр-оқибат ва зиддиятлар муаллифнинг ниҳоятда кузатувчан ва моҳирлигини намоён этади.
-
Граф Монте Кристо: биринчи китоб
Александр Дюма,Бу китоб - кўплар кутган дурдона. У жаҳон адабиётидаги энг сара асарлар руйхатига киради. Гарчанд «Граф Монте Кристо» яратилганига бир неча асрлар ўтган булса-да, ундаги улугаор гоялар, ўлмас туйгулар, орзулар ва армонлар талқини сира-сира ўз аҳамиятини йуқотмайди.
-
Рим эртаклари
Жанни Родари,Менинг ёзувчи бўлиб қолишим деярли тасодифан юз берган.Аввалига ғижжакча бўлишини орзу қилардим ва шу орзуда бир неча йил камон тортишни ўргандим.
-
Америка фожеаси
Теодор Драйзер,Сиз асарнинг олдинги қисмларида асосий қаҳрамон - Грифитс Клайднинг бойвачча хонадоннинг қизи Сондрага уйланиш ва ҳаётда бой бўлиб яшаш учун қабиҳ жиноятга, яъни қотиллика қўл урганидан, ўзининг собиқ севгилиси Робертани кўлга чўктириб юборганини ўқиб билдингиз. Асарнинг қолган қисмида нима бўлишига қизиқаётганингиз табиий ҳол. Демак, асарнинг учинчи қисмида нима бўлади? Клайд Сондрага уйлана оладими ёки йўқ? Робертанинг ўлими изсиз қоладими ёки йўқ? Ушбу саволларингизга асарни ўқиш давомида жавоб топасиз.
-
Yulduzli tunlar
Primqul Qodirov,Mahoratli yozuvchi Pirimqul Qodirovning ushbu asari o'zbek adabiyotining eng sara tarixiy romanlari sirasiga kiradi. Unda Movarounnahrdek ulkan saltanatning parchalanib ketishi, Temuriylar sulolasining inqirozi, hokimiyatga erishish ilinjida taxt talashib, bir-birlariga qilich ko'targan og'a-ini, tog'a-jiyanlarning fojiaviy qismati aks ettirilgan. Roman voqealari orqali o'quvchi tarixda Temuriylar o'rtasidagi nizolar, fitna, fisq-u fasod tufayli yuzaga kelgan qonli urushlar, ayovsiz xunrezliklar oqibatida behad qonxo'r beklar zulmidan sillasi butkul qurigan xalqning g'oyat nochor ahvoli va uyushqoqlikdan bexabar Temuriylarni Shayboniyxon qanchalar oson mahv etgani bilan tanishadi.
-
1991 Сто памятных дат
Н.А.Борисовская,Предлагаемая читателю книга-рлод многолетних самоотверженных усилий автора, сумевшего отыскать, собрать и осмыслить колоссальный, казалось бы,навсегда утраченный художественный и документальный материал.
-
Инсон бахт учун туғилади
Каримов И. А.,Узбекистон Республикаси Президента, академик Ислом Каримовнинг “ Узбекистон: миллий истикдол, ик,тисод, сиёсат, мафкура” , “ Биздан озод ва обод Ватан колсин” , “ Ватан саждагох; каби мукаддасдир” , “ Бунёдкорлик йулидан” , “ Узбекистон XXI аср бусагасида: хавф сизликка таадид, барк,арорлик ш артлари ва тарак^иёт кафолатлари” , “ Янгича фикрлаш ва ишлаш— давр талаби” , “ Баркамол авлод — Узбекистон таракдиётининг пойдевори” номли асарлари, бошка барча китоб ва рисолалари ана шундай беба^о асарлар сирасига киради.
-
Бадбахтдала тутқуни: ҳикоялар. Ҳажвиялар. Ўйлар.
Ўткир Ҳошимов,Китоб кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган. Ушбу китобга адибнинг энг сара ҳикоя ва ҳажвиялари, Ватан ва эл манфаати ҳақидаги ўйлари киритилган. Улар сизни ҳаяжонга солишига ишонамиз.
-
Xamsa
Alisher Navoiy,Nafaqat o‘zbek adabiyoti, balki turkiy adabiyot durdonasi ham bo'lgan “Xamsa” asari bugungi kun kitobxonlari uchun-da bebaho xazina hisoblanadi. Mumtaz adabiyotimiz sultoni mir Alisher Navoiyning inazkur asarining muxtasar mazmuni bayou etilgan ushbu kitobda kirish qismlar, keng tasvirlangan manzaralar, monologlar bir oz qisqartirilgan bo‘lsa-da, “Xamsa"ni o'qishni istagan hozirgi kitobxonlar uchun zamonaviy til va nasriy uslubi bilan ancha qulaydir.
-
Shum bola
G'afur G'ulom,Qo'lingizdagi kitobda yozuvchining «Shum bola» qissasi jamlangan. Qissada birkambagal bolaning uydan qochib har xil voqealarga toqnash kelganligi haqida hikoya qilinadi. Yozuvchining qissadagi ayrim so'zlari Fargona, Buxoro va Toshkent shevalarida talqin qilingan va osha holicha qoldirilgan.
-
Қиёмат
Чингиз Айтматов,Қиёмат. Бу сўз бутун оғриғи билан онгимизга таъсир кўрсатади. Чингиз Айтматов ном берган ва Иброҳим Ғафуров таржимаси билан нашрга тайёрланган мазкур китобнинг аҳамияти хусусида гan кетганда, асарнинг «Қиёмат» деб номланишида бир эмас, бир нечта асос борлигини таъкидлаш керак. Чунончи, Акбара билан Тошчайнар тимсолида бир жуфт бури ва унинг зурриётлари қисматининг фожеий якуни; умматларига бахт ато этиш учун курашган, алалоқибат айнан уша бахт улашмок;чи булганлар томонидан рад этилган ҳазрати Исонинг чормихга тортилиши; ўзларини жамиятнинг олди кишилари деб билган, аслида эса маънан нопок кишиларга қарши сўз айтгани учун Муйинкум даштида дарахтга чормих килиб тортилган Авдий Каллистратовнинг фожиали ўлими; Ола Мўнгу тоғидаги туб сиз жарликка оти билан тушиб кетган ва ҳатто кафансиз қолган Эрназарнинг қисмати; қўрқув ва таҳликанинг зўридан Кенжашни олиб қочаётган Акбарани отаман деб аслида ўз жигарпорасининг бағрини ўқ билан илма-тешик қилиб юборган Бўстон Ўркунчиев тақдири - буларнинг бари китобхон қалбини ларзага солмай қўймайди.
-
O'tkan kunlar
Abdulla Qodiriy,Yangi "Asr oshgan asarlar" turkumi "XX asr o`zbek romani" turkumiga kirgan va boshqa o`qimishli qissalar, romanlarni saralash mevasi.