-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Бадиийлик асослари ва мезонлари
Саримсоқов Б.И.,Олий ўқув юртларининг талабалари, магистрантлари ва аспирантлари шунингдек,бадиийлик масалалари билан қизиқувчи китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўткир Ҳошимов сабоқлари
Тиллаев Мурод,Элимизнинг атоқли ва ардоқли адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг қатор роман ва қиссалари, юздан ортиқ жиддий ва ҳажвий ҳикоялари, «ойнаи жаҳон» ва саҳналарда намойиш қилинган асарлари аллақачон халқнинг маънавий мулкига айланган. Одатда, оддий китобхонлар ўзи ихлос қўйган шоир ва адибларнинг инсон сифатидаги, ижтимоий шахс сифатидаги фаолиятини ҳам билгиси келади. Ёзувчи Мурод Тиллаевнинг китобчаси шу ҳақда. Рисола адабиёт мухлисларига маъсул бўлади, деб ўйлаймиз.
-
Таҳлил-адабиётни англаш йўли
Қ.Ҳусанбоева,Она тили ва адабиёт ўқитувчилари, филалогик йўналишдаги олий ўқув юртлари талабалари ҳамда адабиёт ўқитиш масалалари билан шуғулланувчи тадқиқоечилар учун.
-
Ўзбек адабиёти тарихи фанидан миллий уйгониш даври ўзбек адабиётини ўрганиш
Ҳ.Ҳамроқулова,Ушбу услубий кулланма Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университета Илмий кенгашининг 2011 йил - рақамли қарори билан нашрга тавсия этилган. Ўзбек филологияси (Ўзбек тили ва адабиёти) мутахассислиги буйича учинчи курс талабалари учун мулжалланган бу рисолада XX аср миллий уйгониш даври ўзбек адабиётида узига хос уринга эга булган шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижодини ўрганишга доир кўрсатмалар такдим килинган.
-
Ойбегим менинг: Хотиралар
З. Саидносирова,Зарифа опа бир кам қирқ йил давомида улур ёзувчининг рафиқаси сифатида унинг хонадонида севги ва бахт чироғини ёқиб келди; не-не асарларининг ёзилишига илҳом берди; Ойбек душманлар хуружи туфайли тилдан маҳрум бўлиб, қўли ёзолмай қолганида, унинг бийрон тили ва чаққон қўли бўлди. Вафотидан кейин эса адибнинг адабий меросини тўплаб, тўла нашр этиш ва Ойбек уй-музейини барпо қилишга раҳбарлик қилди
-
Феруз шоҳ ва шоир қисмати
Д. Рахим, Ш. Матрасул,Шоҳ ва шоир Муҳаммад Раҳимхон Баҳодирхони соний ўзбек халқи маданияти ва тарихида улкан хизматлар қилган ёрқин сиймолардан биридир. Бундан бир неча йил бурун Д. Раҳим ва Ш. Матрасуллар томонидан яратилган «Феруз»- шоҳ ва шоир қисмати ҳақидаги китоб халқимиз томонидан хурсанчилик билан кутиб олинган эди.
-
Асил Рашидов сафдошлари ва замондошлари нигоҳида
С.Умиров, И.Рашидова, Н.Раҳимжонов,Ушбу китобга Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ўқитувчи, Давлат мукофоти лауреати, профессор Асил Раўидовнинг замондошлари ва сафдошлари, шунингдек, марҳум Чингиз Айтматов, Воҳид Зоҳидов, Салоҳиддин Мамажонов сингари аллома устозларнинг дил сўзлари жамланган.
-
Усмонхўжа зорий ҳаёти ва ижоди
Д. Абдуллаева,Ушбу китобда шоир Зорий ҳаёти ва асарларнинг биринчи марта кенг кўламда ва илмий жиҳатдан ўрганилиши, асарларининг бирламчи манбалари асосида илмий истемолга олиб кирилиши жиҳатдан мазкур тўплам адабиётшунослик учун аҳамиятлидир.
-
Маҳмудхўжа Беҳбудий ва унинг тарихий тафаккури
Алимова Д. А., Рашидова Д. А.,Рисола Туркистонда жадидчилик ҳаракати сарчашмасида турган, 1917 йилга келиб мамлакат миллий мустақиллиги учун сиёсий ҳаракат раҳбарига айланган, адабиётшунос, муаррих, маданият арбоби, ХХ асрнинг буюк тараққийпарвари Маҳмудхўжа Беҳбудийга бағишланган.
-
Атоқли шоир, тарихнавис, таржимон
А. Абдуғафуров,Китоб огаҳийшунос олимларга, олий ўқув юртларн талабаларига ҳамда тарихимизга қизиққан барча китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ: ТАНҚИД, ТАҲЛИЛ ВА ТАЛҚИН
Баҳодир Карим,Абдулла Қодирий хаёти ва ижоди тадқиқига бағишланган ушбу монографияда сал кам бир асрлик энг мухим илмий манбалар, адиб каламига мансуб бадиий асарлар янгича нуктаи назардан ўрганилади. Китоб ХХ аср кодирийшунослиги тарихи умуман, Ўзбек адабиётшунослиги тарихининг илмий манзарасини намоён килади. Муаллиф хориждаги катор кодирийшуносларнинг асарларини ўрганиб, улар хусусида хам муайян илмий хулосалар беради. Энг мухими, адабий-илмий манбаларга жаҳон адабиётшунослигида мавжуд мезонлар асосида ёндашилади.Мазкур китоб филолог-мутахассислар, адабиёт муаллимлари, шунингдек, Абдулла Қодирий ижоди ургатиладиган барча укув даргохларининг талаба ва ўкувчиларига мўлжалланган.
-
Янгиланиш соғинчи
Баҳодир Карим,Адабиётшунос Баҳодир Каримнинг ушбу «Янгиланиш соғинчи» деб номланган рисоласида 20-30-йиллар маънавий-маърифий муҳитига тегишли адабий ҳодисалар бугунги кун нуқтаи наэаридан янгича талқин қилинади. Китобдан Чўлпон, Абдулла Қодирий, Фитрат, Вадуд Маҳмуд, Мунавварқори, Шакурий ва бошқа қатор ижодкор зиёлиларга оид мақолалар ўрин олган. Бундаги янги фактлар, янгича ёндашувлар адабиётшуносларга, адабиёт муаллимлари, талабалар ва ўқувчиларга манзур бўлишидан умид қиламиз.
-
Беруний ва адабиёт
Азиз Қаюмов,Буюк олим ва Мутафаккир Абу Райҳон Берунийнинг илмий мероси битмас-туганмас ҳикматлар хазинасидир. Ушбу китобда олимнинг адабиётга оид фикрлари ва маълумотларини муҳтарам китобхонлар диққатга давола этилмоқда. Уларни Беруннйнинг ўзбек ва рус тилларига таржима қилинган.
-
Ҳикматлар хазинаси
Йоҳанн Вольфганг Гёте,Улуғ олмон адиби Йоҳанн Вольфганг Гёте (1749-1832) шоир ва драматург, адабиётшунос, ҳуқуқшунос ва шарқшунос, файласуф, табиатшунос ва давлат арбоби ҳамда "Ёш Вертернинг изтироблари", "Ғарбу Шарқ девони", "Фауст" сингари боқий асарлар, шунингдек, 3 мингдан зиёд шеърлар муаллифидир.
-
Yangilanishlar manguligi
Yo‘ldosheva, Muhayyo,Yurtimizning turli hududlarida yashab, she’r va hikoyalar mashq qilib kelayotgan, adabiyot ostonasiga o‘zlarining ilk qadamlarini qo‘yayotgan iqtidorli yoshlarimiz minglab topiladi. Bugun boshlovchi misralar yozib, tahririyatlarga yoki ustoz adiblar qoshiga iymanibgina borayotgan bu yigit-qizlar ertangi kunimizning taniqli yozuvchi va shoirlariga aylansa, ajab emas.
-
Дўстлик хамсаси
Жамоа,Азиз китобхон, сизга яхши маълумки, жаҳон тараққиётида ҳамиша муҳим ўрин тутиб келган, буюк карвон йўллари, турли цивилизациялар чорраҳасида жойлашган Марказий Осиё халқларининг ҳар бири ўзининг қадимий тарихи ва маданияти, бетакрор анъана ва қадриятлари билан алоҳида ажралиб туради. Айни вақтда уларни бирлаштирадиган умумий бир хусусият борки, у, аввало, мард ва олижаноб халқларимизнинг азал-азалдан қон-қардошлик, яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида яшаб, қийинчилик ва муаммоларни биргаликда енгиб, қувонч ва шодлигини ўзаро баҳам кўриб,умумий келажакни яқин ҳамкорликда қуришга интилиб келаётгаиида яққол намоён бўлади.
-
Ватан озод, турмуш обод, кўнгиллар шод
Йўлдош Солижонов,Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Дўст ҳақида сўз
Тоҳиров Р.,Раҳим Тоҳировнинг мазкур китобида шовотлик бободехкон, уз ишининг устаси, эл-юрт маифааги йулида хизмат этган Қучқор Қуранбаев ҳаёти ва раҳбарлик фаолияти, бунёдкорлик ишлари тўғрисида хотиралар баён қилинади. Халқ учун уз ақл-заковатини, ўз жону жонини аямаган ҳар бир фидойи инсоннинг эзгу амаллари халқимиз юрагида, дўстлари қалбида абадий яшайди. Яхши бир инсон хотирасига бағишланган ушбу китоб кўпчилик ўқувчиларга манзур бўлишига умид қиламиз.
-
Эътироф ва эҳтиром
Р.Эшчанов,Профессор Ҳамдам Абдуллаев таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан табриклар ва илмий-педагогик фаолиятига доир маълумотлар.
-
Воҳа солномаси
С.Раҳимберганова,Сўз қалам тутган кишининг ифода қилиш услубига, маҳоратига қараб маъно ташийди, куч-қудратга эга бўлади. У гулдан нозик, тошдан қаттиқ, қиличдан кескир, ўткир кўзли бургутдан парвозли.