-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Turkiy adabiyot durdonalari. Shukur Xolmirzayev. 25 jild
Ibrohim G'afurov Sirojiddin Sayyid Asadjon Xodjayev Behzod Yo'ldoshev,Adabiyot,
-
Одамийлик мулки
Тоҳир Малик,Янги нашр муносабати билан ардоқли китобхонларга айтар сўзим: "Одамийлик мулки "нинг биринчи китоби 2005 йили айнан шу нашриётда чоп этилган эди. Шундан сўнг ахлоқ китобининг иккинчи ва учинчи фасллари ҳам ёзилганидан сиз азизлар хабардорсиз. Мазкур китоблар алоҳида тўплам ҳолида ҳам "Шарқ” нашриётида қайта-қайта нашр этилди-ки, мен у азизлардан бағоят миннатдорман. Йиллар давомида китобни ўқиган мухлислардан турли таклифлар ёзилган мактублар олдим, учрашувларда эшитдим. Ахлоқ китобини яна тўлдириш таклифи мени бу ишга ундади. "Одамийлик мулки" учун тўплаган, лекин ҳажмни қисқартириш мақсадида киритилмаган ҳикматлар билан китобхонларни таништириш истаги туғилган пайтда "Sano-standart"дан ҳам бу борада ҳамкорлик қилиш таклифини олдим. Кўп ойлик ҳаракатлардан сўнг қўлингиздаги уч китобдан иборат рисоланинг янги кўриниши вужудга келди. Янги нашрга янги боблар киритилди, суҳбатларнинг ўрни маъносига қараб ўзгартирилди, адабий тилга доир ғализликлар ва имло хатолар бартараф этилди. Энг муҳими аввалги нашрга "сиғмаган" ҳикматлар "Қўшимча дарс" сифатида илова қилинди. Яна айрим янгиликлар билан зийрак мухлисимиз асарни ўқиш жараёнида танишарлар
-
Шарқ ҳикоят ва ривоятлари
Э.Очилов,Кенг ўкувчилар оммасининг талаб ва истакларини ҳисобга олиб тузилган ушбу тўпламга Шарқ халқлари оғзаки ижоди ва мумтоз адабиётидаги энг ажойиб, пайғамбарлар, авлиёлар, буюк тарихий шахслар, улуғ донишмандлар, мутафаккир олим ва адиблар халқ қаҳрамонлари хаёти билан боғлиқ энг машҳур, ислом маърифати ва тасаввуф хакикатидан бахс этувчи энг ибратли хикоят ва ривоятлар жамланган.
-
Тенг-тенги билан бахтлидир
Т.Малик,Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тохлр Маликнинг бу китоби аввалги маърифий асарларидан фарқ қилади. Олдинги китобларда ёзувчи оила муаммоларига доир масалаларни ўрганиб, ўтмиш ҳикматлари асосида таҳлил этиб, хулоса чиқаришга интилган бўлса, бу сафар барча масалаларга аввал қайноталарнинг, сунг қайноналарнинг, кейин келинпошшаларнинг ва куёвтураларнинг эътиборларини тортади ва хулоса чиқариш масъулиятини улар зиммасига юклай- ди. Шу билан бирга китобнинг иккинчи қисмида севги ва оила мавзуида нодир асарлардан намуналар хавола этилади.
-
Зулматдаги салтанат
Ў. Абдураҳмонов,Ёзувчи Ўткир Абдураҳимов "Зулматдаги салтанат" асарида собик шўро даврининг махфий олами-инсоният тарихидаги энг мураккаб бўлган жиноятчилар дунёсини каламга олган. Китоб кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган
-
Олтин зангламас
Шуҳрат,X X асрнинг олтмишинчи йилларидан бошлаб ўзбек адабиёти янги даврга к,адам куйди. Бу даврга келиб шахсга сигиниш иллатларининг кораланпши адабиёт ахди ижодига нисбий эркинлик ато этди. Иж одкорларимиз уз асарларида бадиийликка, қахрамон рухияти қирраларини хакдоний тасвирлашга харакат к,ила бошладилар. Бундан хам мухими, урушдан кейинги қатагон сиёсатининг қурбонлари бўлган зиёлилар, адиб ва шоирлар озодликка чиқдилар. Уларнинг ижодкорлик мақоми тиқланиб, ижод билан шуғулланиш имконияти пайдо бўлди. Ана шундай истеъдодли адибларимиздан бири Шухрат эди.
-
Кўккўл
М. Ҳазратқулов,Ушбу китобда жой олган қисса ва ҳикоялар қаҳрамонлари севги ва садоқат муҳаббат ва вафо туйғуларини сақлаш ва шунга муносиб бўлиш учун интиладилар.
-
Қайнона. Роман
Лутфий Аҳмад,Гўзаллик деганда биз нимани тушунамиз? Юз чиройиними ё либос чиройиними? Гўзал оила деганда нимани тушунамиз? Бу саволларга жавоб топиш учун кўп донишмандлар фикр юритганлар, дурдона асарлар ёзиб қолдирганлар.
-
Жоҳилистон келини
А.Шенликўғли,Бу китоб Туркияда "Асир жуфтлар" номи билан чоп этилган.Унда жоҳилликнинг қанчалар оғир кулфат экани ва уқандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида бу дунёда бахтдан бебаҳра қолган аёл ҳаёти мисолида ҳикоя қилинган.
-
-
-
От кишнаган оқшом
Мурод Тоғай,Тоғай Мурод қиссалари соф миллий ўзбек қиссалари. Тоғай Мурод қиссаларида тасвирланган одамларга бошқа халқ либосини кийдирсангиз ҳам ўзбеклиги билиниб туради. Уларнинг хулқ-атвори ҳам бошқа халққа асло ўхшамайди.
-
Тоғлик қиз
Ҳошимов Набижон,Асар реал воқеаларга асосланган бўлиб, унда ўзбек халқ ижодиёти Фарғона миллий терма қўшиқлари, чустлик шоира Марҳабо Сафоеванинг шеърларидан фойдаланилган.
-
Минг қуёш шуъласи
Ҳусайний Холид,Асарда яқин ўтмишда, биздан атиги бир неча юз чақирим йироқда юз берган ҳаққоний воқеалар тилга олинган. Асар қаҳрамонларининг фожиавий қисмати билан танишар экансиз, уларга нисбатан ҳамдардлик ҳиссини туйиш баробарида тинчлик, осойишталик, фаровонлик сингари неъматларнинг қанчалик бебаҳо эканини англаб етасиз
-
Ложувард соя
Фатҳиддин Ғулом,Шоир Ғулом Фадхиддиннинг ушбу тўпламига унинг турли йилларда ёзилган шеърларидан намуналар, шенингдек, достонлари ва бир қатор жаҳон шоирлари шеърларидан таржималари киритилди. Улар кўнглингизга ажиб бир ёруғлик олиб киради деган умиддамиз.
-
-
Энг сара асарлари
Артур Конан Дойл,Детектив жанрида ёзилган «Шерлок Холмс саргузаштлари» асари Артур Конан Дойлнинг энг машҳур асарларидан бири бўлиб, унда бир-биридан қизиқ ва китобхонни чулғаб олувчи воқеа-ҳодисалар ва саргузашт-хикоялар жой олган. Китобдан «Баскервилейнинг ити» асари ҳам бўлиб, унда Шерлок Холмс саргузаштлари давом этади. Ушбу китобдан сиз «Йўқолган дунё» асаридан ҳам баҳраманд бўлишингиз мумкин, бу илмий-фантастик роман 1912 йилда дунё юзини кўрган бўлсада китобхонларнинг қизиқишини йўқотмасдан, энг сара асарлар қаторидан жой олиб келмоқда. Умид қиламизки ушбу китоб албатта сизнинг китоб жавонингиздан ўз ўрнини топади. Китоб кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган
-
Атиргулнинг тикани.Ҳикоялар
С. Ёқубов,Ушбу китоб бир неча йиллар бадалида топиб танланган, сараланган, зўр хавас ва хафсала билан ўзбекчага ўгирилиб, кўплаб нозиктаъб мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлган чинакам дурдоналардан таркиб топган. Мавзуси, ифодавий шакли, услуби ва борингки,жугрофиясига кўра ранг-баранг, лекин хар бири ўзича дурдона бўлмиш мазкур хикоялар бир мукова ичига жамланиб, ажиб адабий дунё воке этганки, уларни ўкиган китобхон нечоглик ноёб маънавий мулкка эга бўлади
-
Осмон ташбеҳлари
Назар Шукур,Назар Шукур ўтган асрнинг 80-йиллари ўзбек шеъриятига ширали ва ўктам овози билан дадил кириб келди. Унинг шеърлари тезда китобхонлар, мунакдадлар ва устозлар назарига тушди. Бунга сабаб унинг шеърларидаги самимият, соддалик билан бирга теран маънонинг ўйғунлиги эди. Шоир қалби унинг шеърларида акс этарди... Минг афсуски, бевакт, фожиали ўлим шоирни орамиздан эрта олиб кетди. Аммо у қолдирган бебахо бойлик - гўзал шеърлари йиллар силсиласига дош бериб яшаб келмоқда
-
-
Turkiy adabiyot durdonalari. Shukur Xolmirzayev. 25 jild
Ibrohim G'afurov Sirojiddin Sayyid Asadjon Xodjayev Behzod Yo'ldoshev,Mazkur keng ko‘lamli, zalvorli badiiy silsilaga umumturkiy adabiyotning eng yetuk namunalari, 0‘zbekiston, Turkiya, Qozog'iston, Qirg‘iziston, Ozarbayjon, Turkmaniston va Vengriya davlatlarining atoqli shoir, adib va mutafakkirlarining asarlari kiritildi. Turkiy tilli davlatlar orasida ilk bor ro'yobga chiqarilgan ushbu yirik loyiha ona yurtimizda madaniyat va san’atga ko‘rsatilayotgan ulkan g‘amxo‘rlikning, xalqimizning qardosh xalqlar va ularning so‘z san’atiga nisbatan yuksak hurmat-ehtiromining ramzidir.