-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
Ҳам инсон, ҳам табиат
Н.Худойберганов,Ушбу китоб хоразмлик таниқли Раҳим Бекниёзнинг табиат муҳофазаси мавзуидаги асарлари қиёсий таҳлилига бағишланган.
-
Аваз мероси- маънавий қадрият
М. Юлдашева,Рисола Олий ўқув юртлари филология фақултети талабалари ўрта умумтаълим ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқитувчилар ва ўқувчилари хамда ўзбек адабиёти тарихи билан қизиқувчиларга мўлжалланган.
-
Аваз шеъриятида анъана ва маҳорат
M.Yuldasheva,19-аср охири 20-аср бошларидаги Хива адабий мухитининг эътиборли шоирларидан бири саналган Аваз нинг адабий мероси тадқиқ этилган ушбу монография олий ўқув юртлари талабалари ўқитувчилар аспиранит ва тадқиқотчилага мўлжалланган.
-
Наманган адиблари
Ҳамиджон Ҳамидий,Ушбу рисолада қадимулайёмдан ҳозиргача кўҳна Наманган вилояти ҳудудида яшаб ўтган ва замондош адибларнинг ҳаёти ҳамда ижоди ҳақида лўнда маълумот берилди. Атоқли ижодкорлар билан бир қаторда бир-икки китобларини нашр эттириб, эл назарига тушган иқтидорли, истиқболига умид боғласа бўладиган ёшларга ҳам китобдан ўрин ажратилган. Китобнинг амалий аҳамиятини ҳисобга олиб, иложи борича шоир ва ёзувчиларнинг асарларидан намуналар келтиришга ҳаракат қилинди.
-
Дилу тил сеҳри
Норбой Худойберганов,Мазкур китобдаги қалб хароратига йўгрилган адабий -илмий мақолалар. лавхалар мустақиллик даври ўзбек сўз санъатининг айрим мухим муаммоларини ёритишга қаратилган.
-
Ўзбек адабиёти тарихи фанидан миллий уйгониш даври ўзбек адабиётини ўрганиш
Ҳ.Ҳамроқулова,Ушбу услубий кулланма Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университета Илмий кенгашининг 2011 йил - рақамли қарори билан нашрга тавсия этилган. Ўзбек филологияси (Ўзбек тили ва адабиёти) мутахассислиги буйича учинчи курс талабалари учун мулжалланган бу рисолада XX аср миллий уйгониш даври ўзбек адабиётида узига хос уринга эга булган шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижодини ўрганишга доир кўрсатмалар такдим килинган.
-
Орзулар кўкидаги шафақлар
Сафо Очил,«Бордан йўқ бўлмайди, йуқдан бор бўлмайди, улар фақат бир шаклдан иккинчи шаклга ўтадилар» деган фалсафий қонунни эслайлик. Агар бир дарахтни кесиб оловга ташланса, у ёнади, кул бўлади ёки бирор ёш ниҳолни ўтқазиб парвариш қилинса у улғайиб инсон учун фойдали серсоя ёки сермева дарахт бўлиб этилади.
-
Ойбегим менинг: Хотиралар
З. Саидносирова,Зарифа опа бир кам қирқ йил давомида улур ёзувчининг рафиқаси сифатида унинг хонадонида севги ва бахт чироғини ёқиб келди; не-не асарларининг ёзилишига илҳом берди; Ойбек душманлар хуружи туфайли тилдан маҳрум бўлиб, қўли ёзолмай қолганида, унинг бийрон тили ва чаққон қўли бўлди. Вафотидан кейин эса адибнинг адабий меросини тўплаб, тўла нашр этиш ва Ойбек уй-музейини барпо қилишга раҳбарлик қилди
-
-
Назм ва тафаккур қуёши
Қаюмов Азиз,Мазкур рисолада Жомийнинг ҳаёт йўли, унинг Навоий билан ҳамкорлиги ва дўстлиги бадиий бўёқларда баён этилган. Жомий ҳаётига оид илмий маълумотлар обрўли манбалардан олинди.
-
Миртемир ва Қорақалпоқ адабий муҳити
Г. Қурамбоева,Г. Қурамбоеванинг мазкур китобида Ўзбекистон халқ шоири Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат мукофоти лауреати Миртемирнинг Қорақалпоқ халқи ҳаёти ва адабий муҳити билан борлиқ жараёнлари, ёзган асарлари ҳақида фикр юритилади.
-
Феруз шоҳ ва шоир қисмати
Д.Рахим, Ш.Матрасул,Шоҳ ва шоир Муҳаммад Раҳимхон Баҳодирхони соний ўзбек халқи маданияти ва тарихида улкан хизматлар қилган ёрқин сиймолардан биридир. Бундан бир неча йил бурун Д. Раҳим ва Ш. Матрасуллар томонидан яратилган «Феруз»- шоҳ ва шоир қисмати ҳақидаги китоб халқимиз томонидан хурсанчилик билан кутиб олинган эди.
-
Қарз берилган нур
Раҳмон Қўчқор,Кўлингиздаги китобдан ҳам филология номзоди,адабиётшунос Раҳмон Қўчқорнинг инсон маънавий дунёсига оид мақолалари,Абдулла Қаҳҳор романларининг ижодий тарихига бағишланган рисоласи ўрин олган.
-
Махтумқули ва ўзбек адабий муҳити
Ҳ.Абдуллаев,Ўзбек ва туркман адабий алоқаларига бағишланган ушбу рисолада туркман классик шоири Махтимқули ижоди ва ҳаётининг Хоразм адабий мухити билан боғлиқ этаблари.
-
Ғафур Ғулом. Ҳаёти ва ижоди
Ҳ. Ёқубов,Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институти ўзбек совет адабиётининг тараққиёт даврлари ва унинг йирик намояндалари ижодини ёритучи материалларнинг жуда камлигини назарга олиб, «Ўзбек совет адабиёти тарихи»га оид асарларни айрим брошюралар шаклида нашр қилиб боришни лозим топди. Филология фанлари кандидати Ҳ. Ёқубовнинг отокли совет шоири Ғафур Ғуломнинг Хаёти ва ижоди ҳақида ёзган танқидий-биографик очерки шу серияни ташкил этучи асарлар жумласидандир. А. С. Пушкин номидаги Тил ва адабиёт институти барча адабиётшунослар, танқидчилар, ёзучилар ва бошқа ўртоқлардан бу брошюралар ҳақида принципиал танкидий фикрлари блан матбуот саҳифаларида чиқишлари ва уз мулоҳазаларини институтга ҳам юборишла рини илтимос килади.
-
Феруз маданият ва санъат ҳомийси
Н.Жумахўжа,Рисолада Феруз адабий муҳити,шоҳ шоирнинг маданият ва санъат ҳомийси сифатидаги фаолияти,бадиий ижод соҳасидаги маҳорат даражаси,сўзни суйган султоннинг ўзбекнинг улкан шоири Муҳаммадризо Огаҳий билан дўстона,устоду шогирдлик муносабатлари,адабий ҳамкорлик саҳифалари имкон доирасида ёритилган.
-
Бобур ва Андижон
С. Жалилов,Таниқли тарихчи олим Сайфиддин Жалилов ўзининг навбатдаги рисоласини Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллигиги бағишлаган. Рисолада муаллиф забардаст шоир, серқирра олим ва атоқли давлат арбоби Бобурни доимо Ватан туйғусида, она юрт фироқида ўртанган инсон сифатида гавдалантирар экан, асосий диққат-эътиборни Андижон шаҳри тарихи билан боғлиқ қатор муаммоларни ёритишга қаратади. Рисола Бобур шахси ва ўлкамиз тарихи билан қизиққан барча ихлосмандларга мўлжалланган.
-
Бадиий ижод асослари
Умуров. Х,Мазкур дарслик бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда бадиий ижод сирларининг баъзи асосий қирраларини ўргатади. Унда муаллиф истеъдод, қобилият қайердан туғилиши, илхом, бадиий маҳорат нималиги, илк режа қандай юзага келиши ҳамда шаклланиши ва шу кабилар ҳақида фикр юритади.
-
Худоёрхон ва Фурқат
Ш.Юсупов,Ярим асрлик илмий фаолиятининг асосий қисмини кўркам Шоир зокиржон холмухаммад ўғли Фурқатнинг мураккаб тақдирли хаётини ва баракали ижодий меросини ўрганишга бахш этган зукко ва нозиктаб аллома Шариф Юсуповнинг талабчан эътиборига ҳавола этилаётган тўплам.
-
Асил Рашидов сафдошлари ва замондошлари нигоҳида
С.Умиров, И.Рашидова, Н.Раҳимжонов,Ушбу китобга Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ўқитувчи, Давлат мукофоти лауреати, профессор Асил Раўидовнинг замондошлари ва сафдошлари, шунингдек, марҳум Чингиз Айтматов, Воҳид Зоҳидов, Салоҳиддин Мамажонов сингари аллома устозларнинг дил сўзлари жамланган.