-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
-
-
-
-
-
-
Муҳаммад Юсуф издошлари
Муаллифсиз,Мазкур тўплпмида турли ёш хар хил касб эгалари бўлган ижодкорларнинг шеърлари жамланган.Улардаги мавзу ҳам лирик кечинмалар баёни ҳам бадиий тасвир усули ҳам турлича.
-
Юлдузли тунлар. Роман
П. Қодиров,Маҳоратли ёзувчи Пиримқул Қодировнинг ушбу асари ўзбек адабиётининг энг сара тарихий романлари сирасига киради. Ушбу нашрнинг ўзига хос жиҳатларидан бири шундаки, унда бугунги ёш китобхонларга айрим сўз ҳамда иборалар янада тушунарли бўлмоғи учун тегишли ва зарур изоҳлар ҳам берилган.
-
Муҳаммад Юсуф сабоқлари
Шукур Қурбон,Шахсиятдаги қайси жиҳатлар асарларига кўчган қайсиларини у ўзи билан боқий дунёга олиб кетган қўлингиздаги китобда шулар тўғрисида ҳикоя қилинади
-
Осмонингдан узилма эй, дил! Шеърлар, ҳикоялар, бадиалар.
Исмоил Мухаммад,Шоир бу дунёдаги барча йўллар орасидан машаққат ва изтироб йўлини танлайди. Чунки, у ўз қалбига маҳкумдир. Унинг учун энг катта ҳақиқат ҳам илоҳ туҳфаси бўлган қалбдир. Муҳаммад Исмоилнинг шеърларини ўқиб, адабиётимизда бўй кўрсатаётган янги авлод нечоғли эзгу ва юксак амалларга ҳозирланаётганига, ёруғ умидлар билан тўлиб тошган бу қалб шеърият аҳлининг куюнчак қавмидан эканлигини ҳис қилдим.
-
Жалолиддин Мангуберди
Э.Самандар,Ҳайратли дунё, Аждодлар қиличи, ҳайратли дунё, ёт ҳужра, Сен Хоразм маликасисан, сўнги сўз каби бўлимлардан ташкил топган.
-
-
Халқ бўл элим
Муҳаммад Ю.,Ўзбекнинг ардоқли шоири Муҳаммад Юсуфнинг ушбу тўплами «Халқ бўл, элим» деб бежиз номланм ади. Унинг ижодида халқига, Ватанига чексиз садоқат ва фидойилик мавзуси асосий ўринни эгаллаган. Ушбу тўпламга шоирнинг турли даврларда битилган энг сара шеърлари, достонлари киритилди. Ўйлаймизки, у шеърият мухлисларига муносиб туҳфа бўлади.
-
Тубсизлик гирдобидаги аёл
Камол Ў,Азиз китобхон! Сизга Шарқ аёлларининг ҳаёти, турмуш тарзи, турфа тақдирлари ҳақида ҳикоя қилувчи атоқли турк адиби Ўрхон Камол (1914 –1972)нинг катта шуҳрат қозонган «El kizi» («Тубсиз- лик гирдобидаги аёл») асарини тақдим этамиз. Бу асар бундан ярим аср муқаддам яратилган бўлиб, бахтиқаро бир аёлнинг қисмати ми- солида турк хотин-қизларининг ўтган асрнинг биринчи ярмидаги ҳаёти қаламга олинган. Кутилмаган ҳодисалар, ҳаётнинг ранг-баранг қирра ларини ўзида акс эттирган бу асар ўқувчиларга манзур бўлади, деган умид- дамиз.
-
Жаннати одамлар
Х. Тўхтабоев,Ўзбекистон Халқ ёзувчиси, болаларимизнинг севимли адиби Худойберди Тухтабоевнинг сара асарлари ва янги эртакларини турт жилдда китобхонлар ҳукмига ҳавола этаётганимиздан хабарингиз бор. Иккинчи жилдда «Жаннати одамлар» романи билан бирга янги замон эртаклари Ўрин олган.
-
Икки ўт ораси
Йўлдошев Т,“Эркин шу кунгача қўрқиб, пусиб кун кечирди. Бир кунмас, бир кун бу сир очилишини идрок этарди-ю, аммо бу қай тарзда юз беришини тасаввур ҳам қилолмасди...” Шундай, баъзида инсон бир хатога йўл қўяди-да, умр бўйи унинг таъқибидан қутилолмайди. Вақтида тузатилмаган хато уни чирмовиқдай ўраб, икки ўт орасида яшашга мажбур қилади. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Энг яхши асарлар” (2018) танлови ғолиби сифатида эътироф этилган мазкур тўпламдаги қиссаларда енгилтаклик, ҳавойи нафс оқибатида йўл қўйилган хатоларнинг муқаррар оқибатлари хусусида баҳс юритилади.
-
Тилгинамдан айланай
Тоҳир Малик,Ушбу асар барча китобхонларга манзур бўлади деган умиддамиз (Рахимова М)
-
Парма ибодатхонаси
Стендаль,Стендаль услуби бошқаларга ўхшамайди. Бадиий безаклар билан ифодаланмаган, чуқур фалсафа асосига ҳам қурилмаган. Аммо реал воқеаларга мурожаат этадиган ёзувчининг қайси асарини олманг, хоҳ у роман, хоҳ қисса ва ҳикоялар, хоҳ йўл хотиралари бўлсин, барчасида қаҳрамонларнинг ғолибона кураши, оловли муҳаббати, инсоний улуғлиги мужассам. Асарларда шундай тасвирлар борки, унга ишонгинг келмайди, баъзи воқеаларнинг эса иштирокчисига айланасан.
-
Урушнинг аёлдан йироқ қиёфаси
Светлана Алексиевич,Беларусь ёзувчиси, Нобель мукофоти совриндори Светлана Алексиевич қаламита мансуб ушбу китоб ҳужжатли-очерк жанрида ёзилган булиб, унда Иккинчи жадон урушида қатнашган аёлларнинг эркаклар билан ёнма-ён туриб кўрсатган жасоратлари, урушнинг даҳшатли оқибатлари ҳикоя килинади.
-
Танланган асарлар. Жилд 7. Шеърлар, достон, мақолалар, суҳбатлар, қайдлар.
Абдулла Орипов,Ўзбекистон қаҳрамони,Халқ шоири Абдулла Орипов "Танланган асарлар"ининг ушбу 7-жилдига кирган халқона,қиссагўйлик услубида ёзилган"Истиқлол манзалари"достонида Мустақиллик арафасида ва унинг дастлабки йилларида юз берган воқеалар,шоир ўзи гувоҳ бўлган унитилмас,тарихий жараёнлар тасвирланган.
-
Музейдаги сирли қотиллик
Коробициннин А,Бу саргузашт қиссада "Мум ҳайкаллар" музейида содир бўлган сирли қотилликнинг ҳақиқий сабабалир, журналист Генри Мак Алистер қандай фош этилганлиги тасвирланади. Ушбу китоб илк бор ўзбек тилида 1980 йилда чоп этилган.
-
Ишқибозлар дунёси
Альперович Ю. И.,Бу китоб мактабларда уй жой бошқармаларида мактаб клубларида ранг баранг қизиқарли қилишда ёрдам беради.
-
Ойдин водий. Роман
Жек Лондон,Америкалик машҳур ёзувчи Жек Лондон (1876–1916) оз фурсатли ёзувчилик фаолияти давомида қирққа яқин ажойиб асарлар яратишга мушарраф бўлган.Бошланғич мактабни тугатган 14 ёшли Жек консерва фабрикасига ишчи бўлиб ёлланган. 1893 йилда илк бор у Япония соҳилларига денгиз сафарига оддий матрос бўлиб борган. 1894 йилда ишсизларнинг Вашингтонга кўчишида қатнашган, дайдиларча ҳаёт тарзи учун қамоққа олинган, сиёсий ҳаракатларга қўшилган. Кейинрок Калифорния университетига ўқишга киради ва кўп ўтмай ўқишни ташлаб кетишга мажбур бўлади.
-
Осий банда. Хотиралар. Қарноқ
Одил Ёқубов,XX асрнинг улкан адибларидан бири Одил Ёқубовнинг унинг вафотидан сўнг дунё юзини кўраётган бу китобига адибнинг охирги йилларда қаттиқ тер тўкиб ёзган «Осий банда», «Хотиралар», «Қарноқ» сингари бадиий асарлари жамланди. Улар алоҳида асар- лар бўлса ҳам, худди бир-бирининг мантиқий давомидай ҳаяжон билан ўқилади. Уларда адиб турғунлик деб аталган йилларнинг мураккаб, зиддиятли ўта драматик воқеаларини қаламга олади. Ўзи ҳаётда кўрган, билган, бошидан кечирган воқеаларни ҳаққоний бадиий тарихга, реал шахсларни эса ўзида давр муҳрини ташиган, даврнинг юлдузи ва сайёраси бўлган жозибадор, бадиий гўзал, юксак даражада ибратли бадиий қаҳрамонларга айлантиради. У яратган Ота, Онаизор бадиий тафаккурнинг ноёб мулки, улар бошдан кечирган кўргиликлар ҳақида кўз ёши тўкмасдан ўқиш мумкин эмас. Одил Ёқубов бу асарларни халқ учун ёзган. У ҳамон халқнинг хизматида камарбаста.
-
Эрта қайтган турналар
Чингиз Айтматов,Эътиборингизга ҳавола этилаётган навбатдаги китобга биз адибнинг «Биринчи муаллим», «Эрта қайтган турналар», «Юзма-юз» қиссалари ҳамда «Байдамтол соҳилларида», «Оқ ёмғир» ҳикояларини жамладик.
-
G'azallar
Alisher Navoiy,“So‘z chamani” turkum kitoblarining ilk risolasi Hazrat Alisher Navoiy g‘azal]aridan tuzildi. Ko‘hna turkiy-o‘zbek yozuvining “alif”idan boshlab “yo”siga qadar, barcha harflariga oid she’rlardan saralab olishga harakat qilindi. Bu go'zal va benazir guldasta muhtaram she'r ixlosmandlariga sevimli bo‘ladi deb ishonamiz.