-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Сиянье жизни настоящей - Поэзия Узбекистана. Избранное
Хван Людмила Борисовна, Ким Виктория Никифоровна, Чой Со Енг,Adabiyot, -
Adabiyot,
-
Тириклай кўмилган йигит. Сиғиндининг сирли дунёси. Саргузашт-детектив қиссалар. 2-китоб
Олимжон Ҳайит,Adabiyot, -
-
-
-
-
-
-
-
-
Oltin zanglamas
Shuhrat,Katta mehnat evaziga tayyorlangan «Oltin zanglamas» romani kitobxonlarga adib ijodining mukammal namunasi bilan tanishish imkoniyatini beradi.
-
Oydinda yurgan odamlar
Tog'ay Murod,Qo‘lingizga olgan ushbu kitob 0‘zbekiston xalq yozuvchisi, Abdulla Qodiriy nomidagi Davlat mukofoti sovrindori Tog'ay Murodning adabiyot muxlislari suygan va kitob javonlarini bezagan dilbar “Oydinda yurgan odamlar” qissasidir.
-
QOBUSNOMA
Kaykovus,"Qobusnoma" Sharq xalqlari orasida ma'lum va mashhurdir. Ushbu kitob siz-u bizni o'z taqdirimiz ustida chuqur o'ylashga undaydi. Shu bois ushbu durdona asar ko'p marotaba nashr etilgan.
-
Кунсулувнинг сирли хатлари
Собир ЎНАР,Ушбу китобда ёзувчининг турли йилларда ёзган хикоялари жамланди. Ҳикояларда кишлок; одамларининг танти феъл-атвори, эзгу юмушлари, севги-мухаббат изтироблари,турмуш машакдатлари, орзу-интилишлари, янги асарларида эса ёшларнинг реал дунёк;арашлари узига хос махорат билан курсатиб берилган. Мазкур хикоялар Сиз азиз укувчиларни жозибали тили ва табиийлиги билан мафтун этишига ишонамиз.
-
Kecha va kunduz
Cho'lpon,Cho'lpon qalamiga mansub ushbu kitob romanning asliga hozircha eng yaqin nashr sanaladi. Ushbu asar adabiyot ixlosmandlari uchun munosib tuhfa bo'lishiga ishonamiz.
-
-
-
-
Афғон шамоли. 1-китоб
Нишонов И,Романда ўта хатарли ишга қўл урган йигит бошидан кечирганларини, кўрган азобларини, қолаверса, афғон тупроғида ўз юртига қарши қандай фитналар уюштирилгани баён этилган . Романда воқеликлар таъсирчан баён қилинган, шу сабаб ўқувчи воқеалар ичига кириб кетиб, китобни киприк қоқмай бир нафасда ўқиб чиққанини сезмай қолади. Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
-
Сиянье жизни настоящей - Поэзия Узбекистана. Избранное
Хван Людмила Борисовна, Ким Виктория Никифоровна, Чой Со Енг,Каждая страна имеет своих пророков, выразителей подлинной исторической и художественной правды о жизни народа, творчество которых составляет достояние мировой цивилизации. Достойное место в сокровищнице мировой литературы занимает поэзия Узбекистана.
-
Тириклай кўмилган йигит. Шумқадам. Саргузашт-детектив қиссалар. 1-китоб
Ҳайит Олимжон,Қўлингиздаги Олимжон Ҳайит қаламига мансуб навбатдаги саргузашт-детектив китобдан ўрин олган "Тириклай кўмилган йигит" (1-қисм) қаҳрамони мардлик сари интилиб яшайди. "Шумқадам" асари қаҳрамони Суюнбой ҳаёт синовларидан мувааффақиятли ўтади. Ҳар икки қисса самимий ва таъсирчан ёзилган бўлиб, шавқ билан ўқилади. Китоб кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган
-
Тириклай кўмилган йигит. Сиғиндининг сирли дунёси. Саргузашт-детектив қиссалар. 2-китоб
Олимжон Ҳайит,Ёзувчи Олимжон Ҳайитнинг қўлингиздаги тўпламидан сиз аввал ўқиганингиз "Тириклай кўмилган йигит" саргузашт қиссанинг давоми ҳамда "Сиғиндининг сирли дунёси" деб номланган шу жанрдаги янги асари ўрин олган бўлиб, уларда жиноятчиликнинг ҳалокатли йўллари ва бу йўлларга адашиб кириб қолган замондошларимиз ҳақида ҳикоя қилинади. Асар қаҳрамони мардлик сари интилиб яшайди. Бирор лаҳза бўлсин бу туйғу қалбини тарк этмайди. Бироқ мустабид давр уни жосусликка етаклаганини билмайди. Китоб кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган
-
Оқ қизлар
Нурмуродов А,Ёруғ ўйлар, ширин овозлар билан гул-гул яшнаб юрган санъаткор қизларнинг ёвузлик, ваҳшийлик туфайли издан чиққан ҳаёти ҳақидаги таъсирчан ҳикояларни ўқигач, санъат аҳлига, раққоса қизларга бўлган қарашларимиз буткул ўзгариб кетади. Ушбу асар барча китобхонларга манзур бўлади деган умиддамиз.
-
Қалб садоси. Шеърлар
Отабек Қувватов,Ҳаваскор қаламкаш эркин ва озод ҳаётни, обод диёрни, унинг дилбар табиятини илҳом билан, жўшиб куйлайди. Умуман барча шеърлари муаллифнинг чин маънодаги қалб садоларидай жаранглайди. Китоб кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган
-
Боши берк кўчалар
Турмухамедова О,Мазкур китоб руҳий ҳолатингизга ўзингиз ташхис қўйишингизга ёрдам беради. Ҳаётнинг чалкаш йўлларида адашган бўлсангиз, тўғри йўлга солади. Шунингдек, ички ва ташқи оламингизга боқишни ўргатади. Инсон бу дунёда қандай яшаши керак бўлса, шундай яшаш зарурлигини англатади. Китоб кенг китобхонлар оммосига мўлжалланган
-
-
Комплекты детской одежды
И.И.Колгина, О.П.Ульяшева,Представлены комплекты одежды для детей ясельной группы дошкольного и младшего школного возраста описаны основные правила раскроя , последовательность пошива изделий и примерка их на фигуре.
-
Юлдузли тунлар
П.Қодиров,Ҳайратли дунё, Аждодлар қиличи, ҳайратли дунё, ёт ҳужра, Сен Хоразм маликасисан, сўнги сўз каби бўлимлардан ташкил топган.
-
Муҳаммад Юсуф замандошлар хотирасида
Юсуф Муҳаммад,Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ўзининг қисқа, аммо мазмундор умри ва ижодий фаолияти давомида бой адабий мерос қолдирди. Ватан озодлиги, халқ бахти, юртнинг нурафшон келажа гини ёниб куйлаган истеъдодли шоирнинг асарлари миллат эътирофига сазовор бўлди ва қалблардан чуқур жой олди. Китобга унинг устозлари, ижодкор дўстлари, шогирдлари ва шоирни яқиндан билган инсонларнинг хотиралари жамланган. Уларни ўқиган китобхонда севимли шоиримизнинг чин инсон ва жўшқин ижодкор сифатидаги ёркин сиймоси, қалб кечинмалари, ҳаётта ва одамларга ўзгача меҳри ҳақида яхлит тасаввур ҳосил бўлади. Китоб нафақат шоирнинг ижодини севган ва қадрлаган мухлисларга, балки барча адабиёт ихлосмандларига яхши туҳфа бўлади, деб умид қиламиз.
-
Шоир севгиси
Муҳаммад Юсуф,Ушбу тўпламда Муҳаммад Юсуфнинг турли даврларда езган шеърларидан саралаб олинди. Тўплам «Қизлар қўшиғи», «Сени ҳеч ким севол майди менингдек», «Қизғалдоғим» деган бобчалардан иборат бўлиб, муҳаббат, табиат мавзуларидаги шеърлар жамланган.