-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
АДИБ АҲМАД ЮГНАКИЙНИНГ «ҲИБАТ УЛ-ҲАҚОЙИҚ» ДОСТОНИ: МАТН, ТАДҚИҚ ВА ТАҲЛИЛ
ТОҲИРОВ СОБИРЖОН ҚОБИЛОВИЧ,Adabiyot,
-
Алишер Навоий ва халқ ижодиёти
Маллаев Н.,Атоқли навоийшунос Н.Маллаевнинг ушбу китобида Шарқ халклари оғзаки ижоди - эртак, достон, афсона—мифлари буюк ўзбек мутафаккири Навоий ижоди билан боғлик ҳолда кенг тадқиқ этилган
-
Гул бор Гулистон ичинда
К.Қурамбоев Г.Қурамбоева,Қорақалпоғистонда яшаб тилида ижод қилиб келаётган бир гуруҳ шоир ва ёзувчилар бор. Қорақалпоғистон халқ шоири, Бердақ номидаги давлат мукофоти лауреати Гулистон Матёқубова шулар сафида қалам тебратиб келаётган энг фаол ижодкордир.
-
Dramatik asarlarda tarixiy shaxslarning badiiy talqini
Y. Xudayberganov,Talabalik davridayoq ilmiy tadqiqot ishlari bilan shug'ullanish- yuksak kelajak ma'rifatining tamal toshidir. Ushbu kitob muallifi ham hali talaba bo'ilishga qaramasdan o'zbek adabiyotida yaratilgan dramatik asarlarda gavdalantirilgan tarixiy shaxslarning badiiy talqinini ilmiy - adabiyotshunoslik nuqtai nazaridan tahlil- tadqiq qilishga harakat qilgan. Uni o'qish jarayonida zakovatli yoshlarda olimlik dahosi shakllanib borayotganiga guvoh bo'lish mumkin.
-
Қатағон қурбонларива уларнинг адабий-бадиий ҳамда публицистик мероси
Н.Каримов,“Ўзбекистонда сталинча қатағонга учраган ва фаолияти кам ўрганилган маданият ва жамоат арбобларининг фаолияти ҳамда илмий-маърифий, ижодий меросининг истиқлол йилларида ўрганилиши” мавзуидаги Республика илмий-амалий анжумани материаллари (2015 йил 15 апрель)
-
-
Таржима cанъати
К.Жўраев,Ушбу рисолада таржима жараёни ва маҳсули - таржима адабаётининг филологин, эстетика, поэтикага муносабати, оригинал ижод ва таржимада сўз танлаш проблемаси, бадиий асардаги тасвирий воситаларни ўгириш принциплари ҳақида фикр юритилади, Бунинг учун асосий манба сифатида ўзбек классик адабиётининг машҳур намояндаси, буюк мутафаккир Алишер Навонйнинг «Фарҳод ва Ширин» асари ҳамда халқ оғзаки ижодининг классик намунаси «Алпомиш» достонининг барча русча таржималаридан фойдаланилди. Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Комил инсон-аждодлар орзуси
М.Маҳмудов,Рисола олий ўқув йурти ўқитувчилари, талаба ва тадқиқотчилар ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
-
Таржима санъати.Мақолалар тўплами. 6-китоб
Тўпламда таржима тарихи муаммолари билан бирга бугунги таржимачилигимизнинг кўлами, сифати, тараққиёт майллари, проблемалари ёритилган Унда таржиманинг тил, услуб, образлилик ва миллий хослик билан боғлиқ адабий-эстетик ҳамда лингвистик масалалари, узоқ ва яқин тиллардан таржималар, адабий алоқа, типология, луғатига назарий принципларни аниқлашга ҳаракат қилинган.
-
Таржима санъати.Мақолалар тўплами. 3-китоб
Жаҳои адабиёти - ўзбек тилида, ўзбек адабиёти - жаҳои тилларида. Улкан маърифий яҳамиятга молик масала! Бадний таржима туфайли биз кўп мил- латли совет адабиётиннниг сара асарларини ўз тилимизда ўқишга муяссар бўламиз, айни вақтда ўзбек адабиёти эришган ютуқлар бу санъат туфайли қардош халқдар тилларига ўгирилади, севиб ўқилади. Қўлингиздаги китобда рус, инглиз, немис, форс, тожик, украин грузин адабиётларидан ўзбек тилига ва ўзбек тилилан бошқа тилларга қилинган таржима- лар таҳлил қилинади. Мақолалар «Назария ва танқид». «Таржима кенгликларида», «Таржимон минбари», «Кичин тадииқот, шингил тақризлар» деган номлар остида жамланган. Тўплам таржимонлар, филологлар, илмий ходимлар, аспирант на студентлар ҳамда бадиий таржима масалалари билан қизиқувчи барча кишиларга мулжалланган.
-
Қуёшларим ойларим
Т.Содиқова,Одам боласи дунёга келган замоноқ унга алқаб, пок ниятлар билан жисмига монанд исм танлайдилар. Ана шу исм эгасига бир умр йўлдош бўлади. Кимдир кишиларга фақат яхшиликлар соғинувчи ҳақиқий Саид бўлса, яна кимдир Муҳаммад (с.а.в)га умматлар қаторига кирувчилар хислатини эгаллайди. Яна биров илм ва санъатда чин Турғунликка эришса, яна биров фазлу камолоти билан авлодлар хотирасида Сафар қилади. Таниқли воиза Турсуной Содиқова мазкур китобда миллат хотирасига мангу муҳрланган инсонларни ёдга олади. Саид Аҳмаддек устозлари ва Муҳаммад Юсуфдек шогирдларини умрининг қуёшу ойига менгзайди. Устоз Ғайбулла асСалом ва дўсти Сафар Барноларнинг келажак авлодга ўрнак булажак сифатларини бир-бир тилга олади. Ушбу эсдаликлар қўлингиздаги мӯъжазгина бир ёдномага кирди. Умидимиз, мазкур хотиранома миллий маънавиятимизни таниш ва асрашда хизмат қилади. Китоб кенг оммага мулжалланган.
-
-
Абдулла Қаҳҳор ёшлар билан суҳбат
А.Қаҳҳор,Буюк адиб Ойбек (Мусо Тошмуҳаммедович Тошмуҳаммедов) Ўзбекистон Фанлар Академияси ташкил топган 1943 йилдаёқ академик бўлган эди. Муҳтарам устоз, академик Ойбек Ўзбекистон Фанлар Академиясида умрининг охиригача илмий фаолият билан машғул бўлди. Ушбу рисола муаллифи Фанлар Академиясида Ойбек домла билан бир мунча вақт илмий ҳамкорликда бўлган. Рисолада устоз Ойбекнинг улуғ олимлик даражаси, илмий муаммоларни билимдонлик билан ҳал этиши, ёш илмий ходимларни тарбиялаб стиштиришдаги беқиёс хизматлари, ғамхўрликлари тўгри сида сўз боради.
-
-
Сўз сеҳри
Эргаш Қиличев,Ушбу тўплам таникди тилшунос олим, филология фанлари номзоди, Бухоро давлат университетида хизмат курсагган профессор, Халқ маорифи аълочиси Эргаш Кипичевнинг Республика матбуотида турли даврларда нашр қилинган илмий ва илмий-методик мақолалари жамланмасидан иборат.
-
Тоҳир Малик бир куни
Ш. Отабеков,Тоҳир Малик деганда кўпчилик мухлислар машҳур "Шайтанат" асарининг муаллифи ва шу номдаги кинофилмни кўз олдиларига келтиради. Таниқли адиб яна кўплаб баркамол, умрбоқий асар- лар ҳам ёзган. Машҳур кишиларнинг ҳаёти, туриш-турмуши ҳамиша кўпчи- ликда катта қизиқиш уйғотган. Бу табиий бир ҳол, албатта. Тоҳир Малик кўринишдан анча жиддий одамга ўхшаса-да, ҳаётда ниҳоятда ҳазилкаш, ўткир, беқиёс юмор туйғуси, ажойиб лутфлари ўзига хос шахсдир. (Унинг ҳажвиёт йўналишидаги ижоди афсуски ҳали яхши ўрганилмаган.) Ушбу китобчада Тоҳир Малик ҳаётидан олинган қизиқ воқеа- лар, ғаройиб ҳангомалар, ҳазил - мутойибаларни қизиқиш билан ўқишингизга ишончимиз комил. Айни чоғда машҳур адиб ҳақидаги тасаввурингиз бойийди, унинг ўзи ҳам худди ижоди каби кўнглингизга яқин бўлиб қолади.
-
Бахтсизликдан бахтини топган Тоҳир Малик
Эркин Малик,Аллоҳ таоло бу ёруғ дунёдаги ҳар бир бандасига бир маротаба яшаш умрини ато этади. Лекин шундай инсонлар борки, иккинчи маротаба ҳам яшай бошлайдилар. Ўлим улар учун шунчаки бир хотима, холос. Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Тоҳир Малик орамиздан жисман кетди, аммо биз билан маънан яшамоқда, яшайди ҳам. Бунинг сиз ва биз билмаган сиру синоатлари, сабаблари бор. Кўнглингиздаги хотира китоби ана шу ҳақда.
-
Матёқуб Қўшжонов замондошлар хотирасида
Атоқли олим, академик Матёқуб Қушжонов ўзбек адабиётшунослиги ва адабий танкидчилигида мактаб яратиб, ўзидан яхши из қолдирган инсондир. Теран фикрловчи, нозик дидли мунаккиднинг элликлан ортик китоблари, беш юзга якин илмий мақолалари адабиётимиз таракқиётида мухим ахамият касб этади. Ушбу тўпламдан олимга ҳаммаслак ва хамфикр бўлган ҳамкасбларининг, шогирдлари ва якинларининг хотиралари, шунингдек, домла ҳакида битилган мақолаларнинг айримлари ўрин олди.
-
Давр Нодираси
М. Қодирова,Беназир истеъдод соҳибаси Моҳлар ойим-Нодиранинг яшаган даври, бой ва серқирра ижоди адабиётшунослигимизда ўрганилган, асарлари нашр этилган. Шоирага муосир бўлган тарихчилар ва адабиёт мухлислари ёзиб қолдирган лавҳалар, халқ оғзида яшаб келаётган ривоятларни танқидий ўрганиш ҳам шоира ҳақидаги тасаввурни кенгайтиришга материал беради.
-
АДИБ АҲМАД ЮГНАКИЙНИНГ «ҲИБАТ УЛ-ҲАҚОЙИҚ» ДОСТОНИ: МАТН, ТАДҚИҚ ВА ТАҲЛИЛ
ТОҲИРОВ СОБИРЖОН ҚОБИЛОВИЧ,Узоқ асрлар мобайнида шаклланиб, такомиллашиб келаётган ўзбек адабиётшунослиги тангрининг улуғ неъмати бўлмиш истиқлолдан кейин янгича тадқиқот усуллари, йўналишлар билан бойиб бормоқда. Чунончи, мафкуравий таъқиқ ва тазйиқлардан ниҳоят қутулган бугунги илм ва фан олдида янги муаммолар, долзарб вазифалар вужудга келди. Бу ҳам бўлса, XX аср адабиётшунослиги қўлга киритган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликларни сарҳисоб қилиш, устоз алломаларнинг бошлаган, бироқ турли сабабларга кўра маромига етмай қолган ишларини имкон қадар давом эттириш, уларнинг узоқ йиллик машаққатли меҳнатлари самарасини янада оширишдир. Зеро ворислик ва у билан боғлиқ ақидалар барча соҳаларда бўлгани каби адабиётшунослик, хусусан, матншуносликда ҳам тараққиётнинг асосий омилларидан биридир.