-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot,
-
Дўстларим,одамга одам ғанимат.
А.Қаюм,Дўстларим одамга одам ғанимат.Муаллифнинг нашр этилаётган навбатдаги шеърий китоби.У ўз шеърларида буюк муҳаббатни,эл суйган инсонларни тилга олган.
-
Чингиз Айтматов буюк ёзувчи , камтарин инсон , ва содиқ дўст
С.Қораев,Китоб ХХ асрнинг иккинчи ярми - ХХI аср бошларида яшаб ижод қилган буюк ёзувчи, жамоат ва давлат арбоби , гуманист , дунёда тинчлик учун толмас курашчи Чингиз Тўрақулович Айтматовнинг адабий ва шаҳсий портрети бағишланган.
-
Қанотли дўстлар
Қуддус Муҳаммадий,Юқорида мисол қилиб келтирилган шеърни ўқувчи товушни номи билан ўқийди ва нотанинг чизиқларда жойлашган ўрни билан танишади. Шу орқали ўқувчининг фикрлаш қобилияти ривожланиб боради ва у чизиқларда жойлаштирилган нотани ўқиб, сўз ясаш усулини ўрганади. Топишмоқли қўшиқларнинг тузилиши 3-синфда кварта ва квинта оралиғида тузилса, улар учун анча қулай бўлади. Ушбу усулда ўқувчилар нотанинг ёзилиши, унинг ўрнашган жойи ва номини узоқ вақт хотирада сақлай оладилар. Мазкур методда иш олиб борган мусиқа ўқитувчиси вақтдан ҳам унумли фойдаланишга эришади. Хулосада шуни айтмоқчимизки, эртак ва топишмоқлар (ребуслар) орқали бошланғич синф ўқувчиларига нотани ўргатиш усули унчалик ҳам янги метод бўлмасада, бугунги кунда умумтаълим мактабларининг мусиқа маданияти дарси жараёнида айни пайтда кенг қўлланилаётган янги педагогик технологиялар қатори юқорида айтиб ўтилган эртак-топишмоқлар йўлларидан синтезлашган ҳолда фойдаланиб, мусиқа маданияти дарси самарадорлигини янада ошириш мумкин деб ўйлаймиз.
-
Музаккири аҳбоб (Дўстлар ёдномаси)
Нисорий Ҳ.,Ушбу тазкирада ХVI аср Мовароуннаҳр, Афғонистон, Эрон, Туркия, Шарқий Туркистон ва Ҳиндистонда яшаган 288 шоир ҳақидаги маълумотлар жой олган. Улар орасида Бобур, Муҳаммад Солиҳ, Ҳилолий, Мажлисий, Хожа, Шайбоний, Убайдий, Комрон, Байрамхон, Мушфиқийдек йирик сўз санъаткорлари қатори адабиётда ўз иқтидорига яраша фаолият кўрсатган бошқа шоир ҳамда турли ижтимоий табақага мансуб шеърият ихлосмандларини номини учратамиз.
-
Адабий дўстлик-Абадий дўстлик
Д.Мингбоева,Ушбу китобга миллий ҳамда хорижий нашрларда халқаро корференция доирасида чоп этилган мақола, интервю, суҳбатлар, шунингдек, ёзувчи ва шоираларимизнинг турли халқаро анжуманлардаги иштироки муносабати билан ёзган мақолаларидан бир туркуми танлаб олиб киритилди.
-
Эй дўст
Азим Суюн,"Эй дўст 2 - бу минг бир қайирма. Бу - эски ҳақиқатларни табиатнинг сирли ҳолатлари эшлиги ила янгича, оҳорли айтишга уриниш. Бу - чексизлик мушоҳадалари. Уларда Вақт йўқ , Макон йўқ. Улар Замон ва Макондан ташқаридаги хулосалар. Ўзимдан чиқиб, ўзлигимга етганим тўхтам. Бу асар Аллоҳ берган умримнинг охиригача ёзилади. Эҳтимол, у " Минг бир" билан чекланмас...
-
Энг содиқ дўст, энг зарур ҳамроҳ
Остонов С.,Янги давр, Истиқлол замони барча соҳаларда бўлганидек, оммавий ахборот воситалари фаолиятини ҳам тубдан ўзгартириб юборди. Юртбошимиз таъкидлаганларидек, Ўзбекистан тарихида илгари ҳеч қачон биз журналистлар зиммасига ҳозиргидек шарафли ва масъулиятли вазифа юкланмаган. Матбуот ҳеч бир замонда мустақиллик давридагидек чинакам миллийлик касб этмаган. Бугун Ватанимиз, жамиятимиз, халқимиз биздан янгича фикр, янгича тафаккур ва янги ғояларни кутмоқда.
-
Билмасвой билан дўстларининг бошидан кечирганлари
Носов.Н,Ушбу китоб барча китобхонлар оммасига мўлжалланган
-
Абадият Сайланма 2
С.Азимов,Ўзбекистон халк ёзувчиси С.Азимов Сайланмасининг 2-томига Ҳ.Олимжон абадияти монографияси ва бошка илмий - адабий маколалар, асарлари- халклар дустлиги,тинчлик эрк ва озодлик мавзусига, Осиё,Африка ёзувчилари бирдамлиги харакатига бағишланган мақолалари нуткларидан ҳам намуналар киритилди.
-
Раҳбарлик, дўстлик, одамийлик фазилатлари
Ўткир Нуруллаев,Ушбу рисолада кўп йиллик тажриба, кузатишлар, ҳаётий хулосалар, қисқача айтганда, ён даф- тарга узоқ давр мобайнида тушириб борилган мулоҳазалар қаймоғи киритилган. Бугунги замонда, раҳбар, жамият ўртасида ўз мавқеи, обрў-эътиборини қозонмоқ истагидаги ҳар бир кишига бу қайдлар фойда келтиришига ишонч комил
-
Айтгил, дўстим, нима oилдик Ватан учун?!
Иқбол Мирзо,Ушбу тўпламга Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг Ватан, муҳаббат, одамийлик мавзусидаги шеърлари жамланди.
-
ТОЖИК ДЎСТИМ ЎЗБЕГИНГМАН
ХУШБОК РАҲИМ,Асрлар оша ён кушни, жон кушнимиз тожикистонликлар учун Хушбок; Рахим математик, файласуф олим ва шоир. Бизлар учун эса саксон беш ёшни қаршилаётган билимдон хам тажрибали собик профессор-укитувчиларимиздан бири.
-
Кўнгил табиблари
Салохиддинов О.,Китобдан ёш ота-оналар, боғча тарбиячилари, мактаб, коллеж, академик лицей, олий ўқув юртлари педагоглари ва талабалари “Маънавият ва маърифат асослари” дарсларида унумли фойдаланишлари мумкин.
-
Навоий меросига ошуфта кўнгил
Р.Воҳидов,Қўлланма Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор Абдулқодир Ҳайитметовнинг баракали ҳаёт ва ижод йўлидан ибратли лавҳаларни илмий-оммабоп йўсинда ёритишга бағишланган.
-
Кўнгил риштаси
Тўхта Аййюб,Кўнгил кўнгилдан сув ичар деганларидек, кўнгил кўнгилдан сув ичди-ю, лекин қаттиқ тақдир зарбасига учради. Туман ҳокимининг ўғли Али севгилисининг ўрнига олий ўқув юртига ўқишга жўнатилди ва бир умр виждон азобида қолди. Ўрмон хўжалиги бўйича яхши мутахассис бўлиб етишган Али туманнинг энг чеккасида жойлашган ўрмон хўжалигида ишлаб, қуриб бораётган ўрмонни сақлаб қолиш бўйича тадқиқот олиб боришга аҳд қилди. Бу ерда у беш йил аввал йўқотган севгилиси Гулжаннат ва ўғлини топди. Уйғур ёзувчиси Тўхта Аййюбнинг "Кўнгил риштаси" қиссаси Али ва Гулжаннатнинг беғубор севгиси, тақдир тақозоси билан улар бошига тушган ҳаёт зарбалари ҳақида ҳикоя қилади.
-
Эзгуликка эш кўнгил
A.Алимбеков,Ушбу рисолада танируш шоир, ёзувчи ва драматург Менглибой Муродовнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритилади. Адабиётшунос олим Адҳамбек Алимбеков адибнинг кўп йиллик ижод маҳсули бўлган шеър, хикоя, роман ва драмалари ҳақида фикр билдирар экан, уларнинг туб мохиятига эътибор қаратади. Шунингдек, мазкур асарлар инсон руҳиятининг инъикоси сифатида ўрганилган, таҳлилга тортилган. Менглибой Муродов ижоди ва фаолияти тўғрисида илк адабий портрет бўлган мазкур рисола адабиёт мухлисларига манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Кўнгил қуши. Шеърлар
Юсуфжон Ҳамидов,Бу тўплам сурхондарёлик ёш шоирнинг шеърларидан тартибланди. Юсуфжон шеърларидаги ватан, инсон, дунё, ёшлик туйғулари - тиниқ, юраклар каби қайноқ. Бу шеърлар шубҳасиз, бугунги ва эртанги ўзбек шеърияти дарёсига ирмоқлардан оқиб киражак.
-
Кўнгил фасллари
Х.Холниёз,Адабиёт бор экан, ижодкорлик, шоирлик каби фаолиятлар мангу яшайверади. Шоирнинг қўлимиздаги мазкур китоби ҳам ўзига хос услубу ифодаси билан, мавжланиб оқиб, адабиёт аталмиш улкан дарёга қўшилаётган ирмоққа ўхшайди.
-
Кўнгил дафтари
О.Ҳошимов,Мазкур тўплам таниқли ижодкор, фаол тарғиботчи, фахрий журналист Омонжон Ҳошимовнинг юрагидаги сўзлар, қалбида тинчлик бермаётган фикрлар жамланмасидир. Юрақдаги, кўнгилдаги гапларни айтиш, айта олиш эса - бемисл бахт.
-
Кўнгил нимадан қораяди. Одамийлик мулкига доир суҳбатлар. Учинчи китоб
Тохир Малик,Мазкур китобда ёзувчи Тоҳир Малик одамийлик мулки ахлоқ-одобга доир суҳбатларини сиз азиз умидимиз юлдузлари билан давом эттиради. Адиб бу суҳбатга ота-оналар, мактаб, лицей, коллеж устозларини ҳам таклиф этади. Ардоқли ота ва оналар, қадрли устозлар бу китобни ҳам суюкли фарзандлари ва шогирдлари билан бирга мутолаа қилсалар, фикрлашсалар нур аланнурдир.